📱MobIn.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Russian
Category: Technologies



Channel's geo and language
Uzbekistan, Russian
Statistics
Posts filter


Xiaomi'га тегишли Black Shark ширкати 2,2 мм қалинликдаги ақлли узук чиқаришини маълум қилди. Гаджет юрак пулси мониторинги, қондаги кислородом миқдори, тана ҳароратини доимий кузатиш функцияларига эга. Ёзишларича, битта заряддан 180 кунгача ишлаши мумкин.

https://t.me/MobInfo_uz


Бир икки йил олдин ким ҳам ўйлаган эди...

https://t.me/MobInfo_uz


Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин!

Расм: Д. Қуронов

https://t.me/MobInfo_uz


Forward from: Islom.uz
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

Закот
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.


Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.

Фидя
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

🕋 @islomuz


"Бахор ярмаркаси" ва @beeline_uz
дан "совгалар", нимагадир тухташидан олдин уже чикади нима ютганиз. 🙈

(c) https://twitter.com/KurbanoffNet

https://t.me/MobInfo_uz


Forward from: Shokirjonov news
Beeline kompaniyasi mendan soʻramasdan tarif rejamni 7000 soʻmga oshirib, bayram bilan ham tabriklab qoʻyibdi.

Bunaqa «sovgʻa» boʻlgan emas)

➡️ @shokirjonov


Forward from: bakiroo
Нега Beeline учун солиқ юки Ucell'дан икки карра юқори

Кеча ҳурматли вазиримиз Шерзод Шерматов депутатлар олдида чиқиш қилиб, 2023 йилда биргина Uztelecom оператори 1 трлн.сўм солиқ тўлагани, лекин умумий овқатланиш соҳаси жами 900 млрд.сўм солиқ тўлагани ҳақида ўзининг мулоҳазалари билан бўлишди. Нафақат ҳурматли Шерматов, бошқа амалдорларимиз ҳам давлатнинг бир сўмлик ёрдами тегмайдиган, имтиёз ва преференциялар учун ёпиқ кабинетларга кириб иш битирмайдиган, лекин юз минглаб ўзбекистонликларга иш бераётган, ўғри олигархлар бўлиб олган соҳалардан фарқли равишда ўта кучли рақобат муҳитида ишлаётган умумий овқатланишга "тош отиши" биринчи марта эмас.

Албатта, вазиримизнинг "яширин иқтисодиёт" кенгайган сари бюджетга солиқ тушиши камайиши борасидаги фикрларига тўлиқ қўшилган ҳолда, солиқ юкини турли тармоқлар ўртасида эмас, бир тармоқ ичида солиштириш ўринли эканини қўшимча қилишга тўғри келади. Чунки айнан бир соҳа ичидаги нотенг имкониятлар сояга ўтишга мажбур қилади.

Келинг, узоққа бормай уяли алоқа хизмати кўрсатувчи компаниялар солиқ юкига эътибор қаратайлик. Олигархияга инъом этилган Coscom МЧЖ (Ucell) солиқ юки тушумга нисбатан энг паст, нафақат паст, масалан, сиз алоқа сифатини кўп танқид қиладиган Unitel МЧЖга (Beeline) нисбатан икки карра кам. Ягона нодавлат мобиль компания бўлиб қолаётган Unitel МЧЖни эшик қисганми ёки юқори солиқлар билан бизнесни сотишга ишорами, истеъмолчи сифатида аниқ фикр айта олмайман.

Лекин биламанки, солиқ юки тенг бўлмагач, алоқа сифатини яхшилашга ҳам имконият турлича бўлади.

Майли, бу ерда ҳали абонент жон бошига солиқ юки ҳақида гап кетмаяпти, бу борадаги фарқликлар янада катта.

Балки вазир ўлароқ бевосита назоратингиздаги соҳада тенг имкониятлар яратиш ҳақида ҳам ўйлаш керакдир.

Ҳа, дарвоқе, овқатланиш нархи ва уяли алоқа учун тўловларни солиштирибсиз. Кучли рақобат бўлгани учун овқатланишда нархлар барқарор, лекин 2023 йил декабрда уяли алоқа компаниялари ойлик тўлови 35 минг сўмдан арзон бўлган тижорий тарифларни бир вақтда ёпишган, яъни энг арзон тарифлар камида бирданига 2 баробарига оширилган.

Бизда калласи олинавергач, ўғри олигархлар ва очофат монополистларга сўзини айта олмай қолган антимонополия бу борада ҳалигача сукутда. Балки сизнинг вазирлигингиз қандайдир изоҳ берар.


Forward from: С&М
Ramazon muborak!

https://t.me/smartfonhaqida


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
🌙 РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Forward from: bakiroo
UzIMEI учун тўлов ҳам бекор қилиниши зарур

Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш принциплари доирасида IMEI кодларини мажбурий тўлов ҳисобига рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилиниши зарур.

Худди мажбурий маркировкалаш сингари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун тўлов ундириш Ҳукумат қарори билан белгиланган. Қонун билан эмас.

2 йил аввал ҳатто вазир Шерматов ҳам UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтиш учун тўловни солиқ деб атаганди. Солиқ бўлгач, буни Парламент тасдиқлаши керак. Қонун билан, бюджети билан. UzIMEI учун тўловлар қандай ишлатилаётгани ҳисоботи билан. 5 йилдан буён йиғилган юзлаб миллиард, балки триллион пуллар нимага ишлатилди? Билмаймиз.

Билишимиз учун Қонун бўлиши керак. UzIMEI учун тўловнинг ҳозирги тартиби бекор қилиниб, зарур деб топилса қонун билан қайтадан жорий қилиниши зарур. Агар буни жамият, жамоатчилик, парламент маъқул деб топсагина.


Forward from: bakiroo
Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрига тўлиқ қўшилишимни айтиб қўйишим керак

Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши кераклиги ҳақидаги сўзларнинг кимга қаратилгани ҳозиргача аниқ эмас эди.

Мана ўзлари баёнотлари билан аниқлаштириб беришди. Босқинчи десанг, фақат босқинчилар хафа бўлади.

Шерзодхон Қудратхўжанинг қатор фикрларига қўшилмаслигим мумкин, лекин айни дамда мен у билан: Қудратхўжанинг хусусий фикри менинг ҳам хусусий фикрим.

Ҳа, дарвоқе, СССР менинг улар билан умумий ватаним эмас, бу қизил империя ҳеч қачон ватаним бўлмаган.

Менинг ватаним Ўзбекистон. Қудратхўжанинг ватани Ўзбекистон. Бизнинг, Ўзбекистонликларнинг умумий ватани бу -- ягона Ўзбекистон.


Forward from: Uzb_Meteo
Деҳқонобод тумани тоғли Дўконхона қишлоғи тоғ ёнбағирларида бугун 1 метрга яқин қор ёққан.

Канал кузатувчилари жўнатган видеода буни сиз кўришингиз мумкин.

Дўконхона қишлоғи Деҳқонободнинг қўшни Сурхондарё вилояти билан чегарадош баланд тоғли қишлоғи бўлиб, олдинлари ҳам бу тоғда тез-тез бир метр ва ундан юқори баландликда қор қоплами ҳосил бўлган.

Жанубий циклонлар аста-секин тоғларга қор улашишни бошламоқда.


Forward from: Кино ва вино
14 январга қор совға қинглар


+++


Байрамингиз муборак бўлсин!

https://t.me/MobInfo_uz


Тушунган тушунди:))

https://t.me/MobInfo_uz


"Савол-жавоб" туркумидан

Манба: https://uzdaily.uz/ru/post/82713

https://t.me/MobInfo_uz


Тунги режимда

https://t.me/MobInfo_uz


Ўзингиз ҳам баҳо беринг.

https://t.me/MobInfo_uz


Таниқли видеоблогер Marques Brownlee "яширин" баҳолаш (овоз бериш) йўли билан энг яхши камерага эга смартфонларни аниқлабди

Тўлиқ видеоси: https://www.youtube.com/watch?v=VRoTOE3FqT0&t=5s

https://t.me/MobInfo_uz

20 last posts shown.