Forward from: bakiroo
UzIMEI учун тўлов ҳам бекор қилиниши зарур
Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги мажбурий тўловлар ва йиғимларни фақатгина қонунда белгилаш принциплари доирасида IMEI кодларини мажбурий тўлов ҳисобига рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилиниши зарур.
Худди мажбурий маркировкалаш сингари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун тўлов ундириш Ҳукумат қарори билан белгиланган. Қонун билан эмас.
2 йил аввал ҳатто вазир Шерматов ҳам UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтиш учун тўловни солиқ деб атаганди. Солиқ бўлгач, буни Парламент тасдиқлаши керак. Қонун билан, бюджети билан. UzIMEI учун тўловлар қандай ишлатилаётгани ҳисоботи билан. 5 йилдан буён йиғилган юзлаб миллиард, балки триллион пуллар нимага ишлатилди? Билмаймиз.
Билишимиз учун Қонун бўлиши керак. UzIMEI учун тўловнинг ҳозирги тартиби бекор қилиниб, зарур деб топилса қонун билан қайтадан жорий қилиниши зарур. Агар буни жамият, жамоатчилик, парламент маъқул деб топсагина.