Минг ойдан яхшироқ кеча
#ramazon
📜Лайлатулқадр илтижоси
🤲 Аллоҳим, агар шу кеча Лайлатулқадр бўлса, унда менга яхшиликни тақсим қил, қазоингда энг яхши якунни бер ва менинг умримни саодат ила якунла.
🤲 Аллоҳим, ушбу кечада менинг исмимни саодатмандлар қаторига, руҳимни шуҳадолар қаторига, эҳсонимни иллийинга қўшгин ва гуноҳларимни мағфират этгин.
🤲 Аллоҳим, бу кеча Ўзингнинг яратганларинг, валий бандаларинг ва тоат аҳлинг учун очган ҳар бир яхшилик эшигини мен учун ҳам очгин ва уни мендан ёпмагин.
🤲 Менга Ўзингнинг бой-беҳожат қиладиган ҳалол ва пок ризқингдан ато эт.
🤲 Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар йўллагин.
🤲 Аллоҳим, бу муборак кечада тақсим қилган ҳар бир яхшилик, офият, саломатлик, хотиржамлик ва кенг ризқдан менга ҳам улуш, насиба бергин!
🤲 Унда (Ўз ҳикматингга кўра) нозил қиладиганинг ҳар бир ёмонлик, шумлик ва фитнани мендан ва барча мусулмонлардан узоқ қилгин. Аллоҳим, амийн.
🤲 Аллоҳим, бу кеча мени Ўзингнинг кенг караминг билан ўраб олгин ва мени Ўзингнинг авлиёларингдан қилгин. Уни улуғ ажр ва мукаррам заҳира билан мен учун минг ойдан яхшироқ қилгин!
🤲 Аллоҳим, мени бу кечадан фақат мағфират этилган гуноҳ, мақбул саъй-ҳаракат, қабул бўлган амал, асло зиён кўрмайдиган (охират учун бўлган) тижорат, қалблардаги дардларга шифо ва Ўзингнинг карамли Юзинг учун бўлган холис тавба билангина чиқаргин, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси.
🤲 Аллоҳим, мени, оиламни, зурриётимни ва барча мусулмонларни бу кечада жаҳаннамдан озод қилинган ва дўзахдан қутқарилган бандаларингдан қилгин.
🤲 Аллоҳим, бу кечада мени назар солиб раҳм қилинган ва дуоси эшитилиб ижобат этилган бандаларингдан қилгин!
🤲 Аллоҳим, ушбу Лайлатулқадрда, унинг сирлари, нурлари ва баракотлари билан дуо қилган нарсаларимни қабул қилишингни ва ҳожатларимни раво этишингни сўрайман, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси!
🤲 Аллоҳим, саййидимиз Муҳаммадга, у зотнинг оилаларига ва барча асҳобларига саловот ва саломлар йўллагин.
🤲 Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва, фаъфу ъаннаа...
Аллоҳим, Сен афв этувчисан, афв этишни яхши кўрасан, бизни афв эт. Аллоҳим, амийн.
@arabicuz