arabic.uz (hikmatlar)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#ramazon

📜 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қултум сув билан бўлсада ифтор қилмагунларича шом намозини ўқиганларни кўрмадим”, деди.

Бошқа ривоятда, Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқишдан олдин оғзиларини ҳўл хурмолар билан очардилар...”, деди. Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12548. Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: “Мўмин беркитади ва насиҳат қилади, фожир ошкор қилади ва айблайди”, деди.

“Жомеъул улуми вал ҳикам” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон эҳсон ойи
#ramazon

📜 Закоти берилган молга барака киради

Имом Шофеъий айтадилар: «Закотни олган одам хоҳласа, закот берган одамнинг ҳаққига «Ажарокаллоҳу фий маа аътойта, ва жаъалаҳу лака тоҳуурон, ва баарака лака фий маа абқойта» (Берганингга Аллоҳ ажр ато қилсин, покловчи қилсин, қолганига барака берсин) десин».
Закот, садақа, назр, каффорат ёки шунга ўхшаш нарсаларни берган одамнинг «Роббанаа! Тақоббал миннаа, иннака антас самиъул ъалийм» (Роббимиз, биздан қабул қил, Сен эшитгувчи, билгувчи Зотсан) дейиши мустаҳабдир.


▫️Аллоҳ таоло айтади: "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз", Нур сураси, 56 - оят.
Яна бошқа бир оятда Аллоҳ таоло айтади: «Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир, дейди. Тавба сураси, 103-оят.

▫️«Закот» сўзи луғатда «поклик» ва «ўсиш» деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ. Закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади.
Шаръий истилоҳда «Закот – махсус молдан махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилингандек мулк қилиб беришдир». «Махсус мол» – нисобга етган мол демакдир. «Махсус жуз» – закот берувчининг мулкидан ажратиладиган миқдордир.


▫️Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бирор қавм садақа олиб келадиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳумма, солли алайҳим» (Аллоҳим, уларни ёрлақагин) дер эдилар. Абу Авфо садақа олиб келганда ҳам: «Аллоҳумма, солли ъалаа аали Аби Авфа» (Аллоҳим, Абу Авфонинг оиласини ёрлақагин), деб айтганлар.
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12547. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Яхши қўшничилик азият бермаслик эмас балки, яхши қўшничилик (улар томонидан бўладиган баъзи) азиятларга сабр қилишдир”, деди.

“Жомеъул улуми валҳикам” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12546. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавмлар жаннатга киришади. Уларнинг қалблари худди қушнинг қалбига ўхшайди», дедилар (яъни, Аллоҳга таваккал қилувчилар ёки кўнгли юмшоқлар қуш қалби каби нозик бўлишади).

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон покланиш ойи
#ramazon

📜Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил:

🔖1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;

🔖2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;

🔖3. Таровеҳ намози, таҳажжуд намозларини адо этишга ва бомдоднинг азонидан аввал дуолар қилишга;

🔖4. Ҳар куни садақа беришга;

🔖5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;

🔖6. Қуръонни тадаббур билан қироат қилишга;

🔖7. Лайлатулқадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.

Мажид Закий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#ramazon
وفيه أن ليل رمضان أفضل من نهاره..، ويحتمل أنه -صلى الله عليه وسلم- كان يقسم ما نزل من القرآن في كل سنة على ليالي رمضان أجزاءً، فيقرأ كل ليلة جزءاً في جزء من الليلة، والسبب في ذلك ما كان يشتغل به في كل ليلة من سوى ذلك من تهجد بالصلاة، ومن راحة بدن، ومن تعاهد أهل)
[ابن حجر، فتح الباري:9/45].


📖 Ҳофиз ибн Ҳажар: “Рамазоннинг туни кундузидан афзалдир”, деди.

Рамазон тунининг кундузисидан афзаллиги, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар йили у зотга нозил бўлган Қуръон оятларини Рамазон тунларида жузларга тақсимлар ва ҳар тунда жуз-жуз ўқир эдилар. Яна сабаби шулки, у зот ҳар тунда жисм роҳатини тарк этиб, оила билан муомалани қўйиб, таҳажжудда намоз билан машғул бўлар эдилар.

“Фатҳул борий”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12545. Азизнинг аёли макри ҳийласи ила Юсуф алайҳиссаломга етиша олмади. Шуайб алайҳиссаломнинг қизи эса ҳаёси билан Мусо алайҳиссаломга турмушга чиқишга эришди.

Аёллик латофати шарму-ҳаёдадир, ўзини намойиш қилишда эмас!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон ва Қуръон
#ramazon

📜 Масруқ розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан, у зот Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилади, у зот: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаброил менга Қуръонни ҳар йили бир марта ўтказдирар эди, бу йил икки марта ўтказдирди. Буни ажалим келиб қолганидан бошқа эмас деб ўйлайман», деб пичирладилар”, деганлар. Имом Бухорий ривояти.

Ибн Ҳажар ушбу ҳадис шарҳида: “Жаброил алайҳиссалом ҳар йили Расулуллоҳга Рамазондан Рамазонгача нозил бўлган Қуръон оятларини ўқиб берар эди. Расулуллоҳ вафот этган йили эса, бу ҳол икки марта такрорланган”, дейди. "Фатҳул Борий"дан.


▫️ Бошқа ҳадисда келади, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳнинг олдиларига Рамазонда ҳар тунда келар, бу ҳол Рамазон тугагунча давом этар эди. Расулуллоҳ Жаброил алайҳиссаломдан Қуръонни ўтказиб олар эдилар”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12544. Карам нима?

Аъробийдан карам ҳақида сўрашди. У: “Карам – кўришгандаги саховат - ҳаётдан мамнунлик, турмушдаги саховат - мулойимлик, аҳлоқдаги саховат -бағрикенглик, иш-феъллардаги саховат - самимият, бойликдаги саховат - бўлишиш, фақирликдаги саховат бўлса, тасаллидир”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Қуръони каарим

📜 Анъом сурасининг фазилатларидан

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: “Анъом сураси Маккада, кечаси, бир йўла нозил бўлди. Атрофда етмиш минг фаришта тасбеҳ айтиб турдилар”.

Имом Табароний ривояти.

«Анъом» сўзи «чорва моллари» деган маънони англатади. Суранинг охирида анъомнинг зикри ва ҳукми келгани учун ҳам у шу номни олган.
Бу сура энг узун маккий суралардан ҳисобланади. Ривоятларда келишича, 165 оятнинг ҳаммаси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Маккаи Мукаррамада бир кечада, бир йўла нозил бўлган. Бошқа сураларга ўхшаб бўлак-бўлак бўлиб тушмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дарҳол ёдлаб олганлар ва мирзаларини чақириб, имло қилиб туриб, ёздириб қўйганлар.

Асмо бинти Язийд розияллоҳу анҳо ривоят қилади: “Анъом сураси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бир йўла нозил бўлди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туяларининг жиловидан ушлаб турар эдим. Суранинг оғирлигидан туянинг суяклари синиб кетай деди”.

Бошқа ривоятда айтилишича, Анъом сураси нозил қилинаётганда фаришталар ер билан осмон орасини тўсиб қўйган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаришталар баланд овозда тасбеҳ айтаётганини эшитиб, сажда қилганлар.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12543. Талабаларингиз ва фарзандларингизни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат туйғуси билан тарбияланглар.
У зотнинг сидқи, вафоси, шижоати ва тавозеси ҳақида сўзлаб беринглар.
У зотнинг хулқи, саховати ҳақида сўзлаб беринглар.
У зотнинг аёллари, мўминларнинг оналари бўлмиш покиза, афифа зотлар ҳақида сўзлаб беринглар.
У зотнинг аброр саҳобалари ва атҳор оила аъзолари ҳақида сўзлаб беринглар.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон барака ойи
#ramazon

📜Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله وملائكته يصلون على المتسحرين.
رواه الطبراني في الأوسط وابن حبان في صحيحه

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтадилар», дедилар.

Табароний «Авсат»ида, ибн Ҳиббон саҳиҳида ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12542. Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари: «Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан: «Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди.

Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон ва нажот
#ramazon

📜 Абу Умома ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик вақтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган бандалари бўлади. (Рамазоннинг) ҳар кечасида шундай бўлади», дедилар.

Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Табаронийлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12541. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли ғарб* то Қиёмат қоим бўлгунича ҳақда ғолиб бўлганча бораверади», дедилар.

* Уламолар «аҳли ғарб» жумласига турлича шарҳ беришган. Баъзи уламолар уни Ҳижозга нисбатан кунботар тарафдагилар, мағрибликлар деб изоҳласа, яна бошқа кўпчилик уламолар шомликлар дейишган.

Имом Муслим ривояти.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тасбеҳ
#ramazon

📜Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: "Рамазондаги битта тасбеҳ (субҳаналлоҳ дейиш) бошқасидаги мингта тасбеҳдан афзал", деди.

Ибн Абу Дунёнинг "Фазоилу Рамазон" асаридан.

▫️Абу Ҳурайра ва тасбеҳлар

Абдуллоҳ ибн имом Аҳмад “Завоиди зуҳд” асарида Нуъайм ибн Миҳраз ибн Абу Ҳурайрадан, у эса бобоси Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Унинг бобоси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг мингта тугунчали кичик арқончаси бор эди. У зот улар билан тасбеҳ айтиб якунламагунча ухламас эди.

Ибн Саъд Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, "Унинг оқариб, ранглари ўчиб кетган тасбеҳи бор эди. Оқарган, қорайган ўринлари бор эди. У шу ҳолатида тасбеҳ айтар эди". Жалолиддин Суютийнинг “Ал ҳавий лил фатово” асаридан.

Ибн Аббоснинг мавлоси Икримадан ривоят қилинади, у дейди: “Албатта Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир кунда ўн икки минг маротаба тасбеҳ айтарди ва “гуноҳларимнинг кўплиги қадар айтаман” дерди”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12540. Бувайтий раҳимаҳуллоҳ: “Имом Шофеъий бир китобини ёзиб тамомлагач, менга берди ва: “Буни ол, унинг ичида жуда кўп хатолари бор”, деди. Мен: “Эй Абу Абдуллоҳ, уни бизга (хатолари бўладиган бўлса тўғрилаб) тузатиб бергин”, дедим. Шофеий: “Қандай қилиб, ахир Аллоҳ таоло айтади: “Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар”, деганку?”, деди. (Нисо сураси, 82-оят).
Исматни (мутлақ хатолардан холиликни) Аллоҳ таоло фақат Ўзининг Китобига хослаган.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

Изоҳ: Яъни, Аллоҳнинг Китоби Қуръони каримгина барча хато ва нуқсонлардан покдир. Банданинг ёзганида хато бўлиши табиий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12539. Гуноҳлар душманларга мағлуб бўлиш сабабидир

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бандага душмандан мағлублик, азият гуноҳи сабабли етади. Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: «Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай» деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: «Нима иш қилдинг?» деб сўради. У зот: «Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим» деди. Демак банда, душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”, деди.

“Бадоиъул фавоид” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Икки хурсандлик
#ramazon

📜Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганида суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

▫️Изоҳ: "1. Ифтор қилганда хурсанд бўлади.
2. Роббига йўлиққанда бу дунёда рўза тутганлигидан хурсанд бўлади. Демак, мазкур икки хурсандлик фақат рўза тутган кишилар учунгина бўлади. Бу ҳам рўзанинг буюк фазилатларидандир.
Дарҳақиқат, кун бўйи рўза тутиб, вақти келганда ифтор қилган инсон ниҳоятда хурсанд бўлади. Аллоҳ амр қилган ибодатни адо этганидан, ҳадсиз-ҳисобсиз савобларга эга бўлганидан, охиратига замин тайёрлаганидан хурсанд бўлади. Очлик, ташналикдан сўнг ҳалол таомга етишганидан хурсанд бўлади. Бундай хурсандлик, албатта, фақат рўза тутган кишигагина насиб этади. Охиратда эса Аллоҳ ила мулоқот бўлганда тутган рўзаси учун жаннатга киритилганидан хурсанд бўлади. Рўза тутмаганлиги учун дўзахга тушиши вожиб бўлган кишилар қандай ҳам хурсанд бўлсинлар?!" ("Ҳадис ва ҳаёт"дан)


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

20 last posts shown.