Tabreziy_Rumiy.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...
Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Худовандо, тамомий умматимни қилмаса раҳмат
Сира эгнима киймам берса менга хирқаи жаннат.
Анодин туғдиму кўзим очиб дедим уммат, уммат
Муҳаммад айтдилар жаннатга бе уммат қадам қўймам!Истасангиз ҳар қаю ғамдин нажот
Ишқ ила завқ ила айтинг Пайғамбаримга ассалот

Аллоҳумма солли ва саллим ва борик алайҳ
Дааиман ва абадан ъала афзалил махлуқот…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Фиръавннинг табиатида нималар бўлган бўлса, сенда ҳам бор.
Лекин сенинг аждарҳоинг чоҳ маҳбусидир.
(Фиръавнда бўлган минг бошли аждарҳойи нафс, эй солик сенда ҳам бор. Фақат сенда Фиръавннинг қудрат ва салтанати топилмаганидан, ожизлик чоҳига тушиб маҳбус бўлиб қолган. Бу ажз ва зарурат чоҳида занжирбанд қолгани учун, нафс аждарҳоси ҳар бири ўша аждарҳонинг оғзи бўлган сифатлари билан атрофни ҳалок қилолмайдиган ҳолатдадир.
Фиръавннинг нафс аждарҳоси эса ажз ва зарурат чоҳидан, унинг занжирларидан қутилиб, қудрат ва салтанат соҳасида ўз ҳолига ташлаб қўйилган бир аҳволда эди)

Водариғ, аслида буларнинг жумласи сенинг аҳволингдир.
Сен эса жоҳиллигингдан уни Фиръавнга нисбат бераяпсан.
(Эй нафсига асир бўлган киши!
Афсуски бу Фиръавннинг қиссаси, аслида сенинг аҳволинг мажмуасидир. Ҳолбуки сен уни аввалда ўтган Фиръавнга хослашни одат қилгансан. Асло ўзингга таъаллуқли деб билмайсан)

Агар сендан сўзласалар, сенга қўрқинч ваҳима тушар эди.
Бошқалардан сўзлаганлари учун, сенга афсона бўлиб кўринмоқда.
(Комил
инсонлар, ноқисларни тарбия қилар экан уларнинг ёмонликларини юзларига уриб "сенинг нафсингда у бор, бу бор" деб айтмайдилар. Агар сенга шундай десалар, улардан ҳуркиб қочасан ва залолат ботқоғига баттар ботиб кетасан. Агар ибрат тариқасида бошқаларнинг аҳволини сўзласалар, сенга афсона ёки эртакдек туйилади. Уларнинг аҳволини ўзингни аҳволингга қиёслаш асло хаёлингга келмайди)

Малъун нафс, сени қандай ҳам ёмон хароб қилмоқда.
Сенинг доимий ҳамсуҳбатинг бўлган нафсинг, сени нақадар Ҳақ ҳузуридан узоқлаштирмоқда.

Сенинг (нафс) оловинг учун, Фиръавннинг ўтини (қудрат ва салтанати) йўқлик қилаяпти.
Бўлмаса сенинг оловинг ҳам Фиръавнники каби юксак бўлар эди.
(Агар сенда ҳам Фиръавнники каби қудрат ва салтанат бўлганида эди, оламни жаҳолат ва зулмга тўлдирган бўлар эдинг. Ҳатто Фиръавнни ҳам ортда қолдирган бўлар эдинг)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


ИСТИҒФОР
Аллоҳ таоло истиғфорни гуноҳларнинг заҳрини кесувчи малҳам қилди. Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ, тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим. Барча мусулмонларга маълумки, икки олам сарвари Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам тамомила гуноҳлардан маъсум ва пок бўлганлар. Шунга қарамай Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир кунда 70 дан зиёд тавба ва истиғфор айтар эдилар. 

وعن أبي هريرة رضي الله عنه قال : سَمعتُ رَسُول اللهِ صلى الله عليه وسلم يقولُ : «وَاللهِ إنِّي لأَسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ فِي اليَومِ أَكْثَرَ مِنْ سَبْعِينَ مَرَّةً » . رواه البخاري  

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан кўп истиғфор айтиб, Унга тавба қиламан”, дедилар”.
(Бухорий ривояти). 

عن ابن عباس رضي اللّه عنهما قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : مَنْ لَزِمَ الاسْتِغْفارَ جَعَلَ اللَّهُ لَهُ مِنْ كُلِّ ضِيقٍ مَخْرَجاً وَمِنْ كُلّ هَمٍّ فَرَجاً، وَرَزَقَهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиба қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради”, дедилар”. 
(Абу Довуд ривояти). Шунинг учун айланиб, юриб, туриб, ўтириб ҳам истиғфорни одатга айлантириб олиши лозим. Кунда камида бир тасбеҳ истиғфор айтиши жуда яхши ишдир. 


Астағфируллоҳал Азийм
Аллазий ла илаҳа илла ҳув
АлҲаййул Қаййум ва атувбу илайҳ…


Гиёҳ ўзини дардга шифо деб ўйламасин.
Чора ҳам Аллоҳ,
Табиб ҳам Аллоҳ...
Қул, қулни билмасдан муҳокама қилмасин.
Муҳокама қилгувчи ҳам Аллоҳ,
Ҳукм қилгувчи ҳам Аллоҳ...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Ҳар бир дам, ҳар бир фикр азиз меҳмон каби ҳар куни сенинг қалбингга келади.
Эй жон!
Фикрни, шахс ўрнида бил.
Зеро шахс, фикр сабабидан қадр ва жон топади.

Ғам фикри агар шодлик йўлини тўсса, шодлик ишларини созлаш учун қилади.
(Шодлик учун замин ҳозирлайди ва унинг келишини осонлаштиради)

У қаттиққўл ва қайсарлиги сабабидан уйни ғайри нарсалардан супуриб тозалайди. Токи хайр бўлган аслдан янги бир шодлик келсин.
(Аттор дўконида бир қанча атирни ҳидлаб кўрганингиздан сўнг, бурнингиз ҳидларни фарқлай олмай қолади. Яна бир биридан гўзал ҳидлардан баҳра олишингиз учун Аттор сизга қаҳва ҳидлатади)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Ўрганган (зоҳирий) билимингга қаноат қилиб у билан чекланиб қолгансан ва бу билан бошқаларнинг қандили билан кўзингни ойдинлатгансан.
Сенинг ҳақиқий илм соҳиби эмас, уни ижара ўлароқ олганингни англатиш учун, эгаси сендан чироғини олиб қўяди.
(Яъни бировдан эшитиш ёки бирор китобдан ўқиб ўрганиш сурати ила таҳсил қилган илминг, бошқаларнинг чироғидан фойдаланишга ўхшайди. Чироғ эгаси чироғни ўчирадиган бўлса, сен яна қоронғуликда қоласан. Шунинг учун сен ботиний илмларни ўзлаштир)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Эй Парвардигори Меҳрибоним!
Мени неъмат берилганида
, сени унутадиганлардан ва синов берилганида эса сени эслайдиганлардан қилиб қўйма.
Ҳар қандай ҳолимда ҳам, шукр қилган ҳолда сенга яқин бўлган қулларингдан қ
ил!
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Эй паришон, ёмон тушларга тўла бўлган кеча кет.
Бошқа қайтиб келма.
Эй сўзланмаган, кўнгилда кўмилган ғам.
Эй тўхтаб қолган ақл, дафъ бўлинг.
Сизларни истамайман!
Эй бедор бахт,
Эй давлат кел, кел…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!




Вафо аҳллари, бу вафони бутун оламга ёйдилар. Вафо кўрсатишда ўрнак бўлдилар.
Дарё-денгизлар ва тоғ-тошлар уларга буйсундирилди. Аносири арбаъ (тўрт унсур) ҳам уларга қул қилиб берилди.
Кароматни инкор қилувчилар, очиқ-ойдин кўриб ишонсинлар дея, Жаноби Ҳақ уларга икром қилди.
Аслида улар шундай яширин икром ва эҳсонларга ноил бўлишган ки, на ақл-хаёлга келади на баёнга сиғади.
Зотан асл Иш абадий бўлган, тўхтаб қолмайдиган, тугашига имкон бўлмаган эҳсон ва икромга эга бўлишдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Бугун севгилимни кўрдим…
Ҳар ишга тавфиқ ва равнақ берган гўзалимни кўрдим…
Қуёш Унинг юзини кўргач, уялди.
Ой кўнгил каби парчаланди, ёрилди.
Унинг нури сув ва тупроқга урилгач, оташдан ҳам ойдинроқ бўлди.
Мен Унга:
-“Сенга олиб чиқадиган нарвонни кўрсат, юксалайин!” дедим.
Деди ки:
-“Нарвон сенинг (кибр
-ғурур ва ҳавою ҳавасга тўла) бошингдир. Бошингни оёқларинг остига қўй!
Бошингни оёқларинг остига қўйсанг, юлдузлар устига қадам босасан. Ҳавою ҳавасни енга олсанг, қадамларингни ҳавога қўя оласан. Қани кел!
Сен учун самоларда, ҳаволарда юзлаб йўл бор. Ҳар сахар вақти дуо каби самоларга юксаласан!”
Ҳазрати
Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Умр – эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бораяпти.
Умр
ғафлат тўла тортишувлар, бақир-чақирлар, миш-мишлар билан тугаб бораяпти. 
• Сен ақлингни йиғ ва умрингни яшаб турган бугунинг деб бил.
Қани кўрамиз бугунни қанақанги ишларга сарфлар экансан? 
• Ушбу азиз умринг, гоҳида ҳамёнингни пул билан тўлдириш қайғуси билан, гоҳида эса яхши еб-ичиш қайғуси билан ўтиб кетмоқда.
Ҳар олиб-чиқарган нафасингда умринг камайиб бормоқда.
• Ўлим – бизни бир-бир суғуриб олади. Унинг ҳайбатидан, қўрқинчидан ақли расо инсонларнинг ҳам юзлари сарғаяди.
• Ўлим – йўлда кутиб турибди. Жаноблари эса сайр-саёҳат дардида! 
• Ўлим қош-кўз орасида. Уни хотирлашимиздан ҳам кўра бизга яқинроқдир!
Фақат ғафлатга толган кишининг ақли қаерларга кетаяпти, билмайман?
• Танангни парваришлаб, семиртирма!
Чунки у, охирда тупроқга бериладиган, мозор қуртларига ем бўладиган бир қурбондир!
Сен кўнглингни маънавий озуқалар билан озуқалантиришга ҳаракат қил. Юксакларга кўтариладиган, шарафланадиган удир.
• Бу жасадга ёғли, лаззатли нарсаларни камроқ бер.
Чунки танасини парваришлаган киши шаҳватга, нафсоний орзу-ҳавасларга берилади.
Охирда эса шарманда бўлиб кетиши бор.
• Сен руҳга маънавий озуқалар бер. Ёғли, лаззатли тушунчалар, фикрлар, қарашлар озуқасини бергин ки, борадиган жойига кучли, қувватли бўлиб бо
рсин…
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...

Роббим ўзинг осон қил, Сени рози қилмагунча бизларни вафот эттирма!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўраб бораётган тузоқ…


Нафсига ҳоким бўлган кишининг бошини ажал қиличи асло кесмайди.
Чунки бу бош юксалиб то Аршга қадар етгандир.
Нафсоний орзу-ҳаваслардан покланган кўнгилга дард-алам, ғам-ташвиш киролмайди.
Дунё ғамлари фақатгина унинг кайфиятини зиёда қилади халос...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Эй гўзал кўнгил!
Қалбим ғамли,
Кўзим намли,
Дардларим мени чорасиз қолдирди, дея ғам ема!
Aллоҳ севмаган қулига дард бермайди, мусибатлар билан синамайди.
У эса севган қулига дард бермоқда.
Мусибатларни жала ёмғири каби устига ёғдирмоқда. Балки шу онда сени энг кўп тилаган дуойинг билан имтиҳон қилаётгандир.
Сабр қил, майлими?
Баъзида хасталик, баъзида қийинчилик, баъзида ёмон қўшни ёки қадрдон дея билган дўстинг билан сени имтиҳон қилади.
Имтиҳон ичида имтиҳон бор.
Ҳазрати Мавло ҳам имтиҳон қилади, ҳам имтиҳонда ўзи ёрдам қилади. Муҳими исён қилмаслик. Гўзал бир сабр билан кутиш ва барча нарсада хайр ва ҳикматни кўра олишдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…


Ихлос-ноёб гулга ўхшайди.
У фақатгина содиқларнинг қалбларида униб ўсади…
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Паямбар айлади Сизни, умматим денг Мустафо бизни,
Суюб дўст десинлар чаҳорёру босафо бизни,
Хатарлик пулсиротда зинҳор қилманг қаро юзни,
Қолдирмангиз хижолатла рўзи маҳшар аро бизни,
Тасаддуқ Сизга жонлар, охирзамон пайғамбаридурсиз.

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Набиййина Муҳаммад ва ъала оли ва асҳаби Саййидина ва Набиййина Муҳаммад.
@TabreziyRumiy
Ассалому алайкум.
Фазилатли Жумъа муборак!


Сенинг шоҳидинг, Шоҳид юзининг пардасидир.
Сенинг муршидинг, Муршид сўзларининг пардасидир.

(Сенинг олами суратдаги маҳбубинг, Маҳбуби ҳақиқий юзининг пардасидир.
Сени олами касратда кўпроқ ғарқ бўлишингга тарғиб қилаётган раҳбаринг (яъни, ақлий назаринг ва қувваи нафсониянг), сенга олами ваҳдатдан баҳс қилаётган Валиййи комилнинг сўзига пардадир)

Ҳой (шуни яхши бил), кўп кофирларнинг дин савдоси (дарди) бор. Аммо уларнинг оёқ-қўлини боғлаган нарса, номус, кибр, у ва бу нарсалардир.

(Динни, ҳақиқатни қабул қилишга майллари бор. Аммо номус, кибр ва турли баҳоналари сабабидан қабул қила олишмайди)

У (оёқ-қўлни боғлаган) банд (кишан) яшириндир. Лекин темирдан кўра мустаҳкам ва қаттиқдир. Темир кишанни болта билан парчаласа бўлади.

Темир кишанни ажратиш (ундан озод бўлиш) мумкин. Аммо ғайбий кишанга ҳеч ким чора тополмайди.
(Сифати нафсония кишанлари, қалби башарда яшириндир. Аммо темир занжирлардан кўра қаттиқроқдир. Зеро темир занжирларни болта ёки арра билан парчалаш осон.
Лекин яширин бўлган сифати нафсония занжирларидан қутулиш чорасини ўзича уддалай олмайди)

Агар бир инсонни ари чақса, ўша лаҳзадаёқ унинг табиати уни (ари нешини) дафъ қилишга киришади.

Энди у нешнинг захми, сенинг "ман" лигингдан бўлса, ғам (оғриқ) зиёда бўладию аммо дард кам бўлмайди.
(Сенинг ботинингдаги игнанинг ярасига келсак, у яра мадомики сенинг мавҳум бўлган борлиғингдан ва "ман" лигингдан пайдо бўлаётган бўлса, бу мавҳум бўлган борлиғингдан воз кечмагунингча ғаминг қувватли ва шиддатли бўлади. Ботинингда дам ба дам туйган алам ва изтиробинг асло камаймайди)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…

20 last posts shown.