Инсон онасининг қорнида ҳомила экан, унинг озуқаси қондан иборат эди.
Қон нажосат ва нопок ҳолда экан, унга пок бир озуқа бўлган эди.
Туғилиб, қон озуқасидан тўхтаганидан кейин, унинг озуқаси пок сут бўлди. Сутдан тўхтагач, турли хил бир-биридан лаззатли таомлар ея бошлади.
Энди луқмалардан тўхтагач, Ҳазрати Луқмон каби пинҳон бўлган бир Матлубнинг толиби бўлади.
Агар она қорнида у ҳомилага биров:
-"Ташқарида мунтазам бир олам бор. Тоғу тошлар, дарёу денгизлар, дашту чўллар, боғу бўстонлар ва турли хил экинзорлар бор.
Баланд ва зиёга тўла осмон ва унда қуёш, ой ва турли хил бир-биридан катта сон-саноқсиз юлдузлар бор.
Жанубдан, шимолдан ва ғарбдан шамоллар эсади. Боғлари тўйхонага, дарахтлари келинчакга ўхшайди.
Ташқаридаги оламнинг ажойиботлари таъриф-тавсифга сиғмайдиган даражада. Сен бу тор зулматда нима қилиб қийналиб ўтирибсан?!
Тор бир зиндон ичида қон ичмоқдасан. Нажосат, меҳнат ва заҳматлар ичра қамалиб ўтирибсан!" деса, у ҳомила ўз ҳоли ҳукмидан бу сўзларни инкор қилади.
Бу хабарларга нисбатан эътироз билдириб, "кофир" бўлади ва шундай дейди:
-"Бу сўзлаган сўзларинг маҳол (бўлмаган иш), ҳийла ва ёлғондан иборат!"
Чунки қалб кўзи кўр бўлган, басиратсиз кишининг (дунё зийнатларига алданиб қолгани учун) фаҳм ва ақли бу маънолардан узоқдир.
У басирати кўр кишининг идроки, бир нарсанинг жинсини кўролмагани учун, у идрок англатилган нарсаларнинг мункири бўлади.
Дунёдаги авом кишилар ҳам, Абдоли илоҳий (Авлиёуллоҳ) нинг маъно оламидан сўзлаган сўзларига худди шундай қаршилик кўрсатадилар, эътироз билдирадилар ва инкор қиладилар.
(Яъни, улар ҳам худди она қорнидаги ҳаётдан бошқа ҳаёт йўқ дейдиган ҳомилага ўхшайдилар)
Абдоли илоҳий (Авлиёуллоҳ) уларга:
-"Бу дунё жуда қоронғу ва тор бир чуқурга ўхшайди. Унинг ташқарисида эса ҳидсиз ва рангсиз гўзал бир олам бор!" дейдилар.
Лекин бу бебаҳо сўзлар, ҳеч бир авом кишиларнинг қулоғига кирмайди. Чунки улар бу дунёнинг тамаъгирларидир. Тамаъ эса (ҳақиқатларни тўсадиган) улкан ва қалин бир пардадир.
Қандай қилиб арзимас ва паст бўлган бир ватанда ичган қонининг тамаъси у ҳомилани, бу жаҳоннинг сўзидан ва хабарларидан тўсган бўлса, худди шундай у нажосат ва нопок бўлган қонни унинг қалбига севдирган эди.
Ташқаридаги турли туман, бир биридан ажойиб илоҳий неъматлардан маҳрум қолгандир. У нажосат ва нопок қондан ўзга нонуштани билмайди...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…