Бугуннинг гапи | Уйда қолинг


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Бу каналда Ғайрат Йўлдошнинг мамлакатимиз ва дунё миқёсидаги муҳим хабарларга муносабати бериб борилади
Xabar.uz даги саҳифа: https://www.xabar.uz/mualliflar/gayrat-yoldosh
Боғланиш учун: @Bugunninggapi_Bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум азиз ватандошлар!

Мустақиллик байрамимиз барчамизга муборак бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Шавкат Мирзиёев бугунги тадбир сўнггида кутилмаганда микрофонни қўлга олиб, қоғозга ёзилмаган дилидаги гапларини йиғилганларга сўзлаб берди.

«Қандай қийин бўляпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, деб жуда кўп ҳаракат қиляпмиз.

Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз албатта тўсиқларга, жойлардаги ноинсофчиликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас деб айтганим бежиз эмас. Бу очиқ Ўзбекистон», - деди Шавкат Мирзиёев.


👉 @bugunning_gapi👈


Forward from: Unknown
✔️Самарқанд ҳақидаги энг қизиқарли каналга обуна бўлинг

⛈🏟
Энди «Динамо»ни сув босмайдими?
➡️ Батафсил

🚕 Имтиҳон кунлари Самарқандда такси нархи кўтарилиши кутилмоқда
➡️ Батафсил

😳 Инновация: Пропанда ишлайдиган «движок»
➡️ Батафсил

😡ШҲТнинг Самарқанд саммитига тайёргарлик учун ажратилган маблағлар талон-торож қилинган
➡️ Батафсил

🤷‍♂️ Самарқандда нечта бўш турган бино бор?
➡️ Батафсил

🚖 Таклиф: «Имтиҳон кунлари одам ташиш учун лицензияни бекор қилиш керак»
➡️ Батафсил

💦 Самарқанддаги доим сув босадиган кўча 7 миллиард сўмга таъмирланмоқда
➡️ Батафсил

🧑‍💻 Тест синовлари вақтида Самарқандда абитуриентлар учун 12 та махсус автобус линияси ташкил этилади
➡️ Батафсил

🚕 Самарқандда нечта такси ҳаракатланишини биласизми?
➡️ Батафсил

😳 Деҳли – Лондон сайёҳлик автобуси Самарқанддан ўтади
➡️ Батафсил.

🇫🇷🇲🇽 Лиондан Мехикогача: Cамарқанд билан биродарлашган шаҳарларни биласизми?
➡️ Батафсил

👉 Самарқанд хабарлари


Forward from: Расмий хабарлар I Официальные новости
🇺🇿 KUN.UZ сайти маҳаллий хабар ва янгиликларга эътиборни кучайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятга оид Телеграм каналларни йўлга қўйди.

Ушбу каналларда фақат маҳаллий янгиликлар ва хабарлар бериб борилади. Уларнинг энг муҳимлари сайтнинг асосий каналида ҳам ёритилади.

Сиз қуйидаги ҳаволалар орқали ўзингиз яшаётган ҳудудга доир Телеграм каналга обуна бўлишингиз мумкин:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси

👉
Тошкент шаҳри

👉 Тошкент вилояти

👉 Андижон вилояти

👉 Наманган вилояти

👉 Фарғона вилояти

👉 Сирдарё вилояти

👉 Жиззах вилояти

👉 Самарқанд вилояти

👉 Навоий вилояти

👉 Бухоро вилояти

👉 Хоразм вилояти

👉 Қашқадарё вилояти

👉 Сурхондарё вилояти

🎤 Маҳаллий каналларни юритиш учун Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларидан мухбирлар ишга қабул қилинади. Ишга киришни истаганлар ушбу ҳавола бўйича ариза ташлашлари мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Forward from: ALTRUIST
“Адолат” СДП Ҳукуматга олий таълим соҳаси бўйича
таклифлар юборди

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутатлар жойларда фуқаролар билан ўтказган юзма-юз мулоқотларида аҳоли томонидан ислоҳотлар натижаси юзасидан ижобий фикрлар билдирилмоқда. Шу билан бирга мулоқотлар жараёнида фуқаролар томонидан бугунги кунда бир қатор долзарб бўлиб турган масалалар кўтарилмоқда. Айниқса, Республикамизнинг олис туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи, кундалик даромади бугунги кунда чекланган фуқаролар томонидан фарзандларининг олий таълим олиши билан боғлиқ муаммолар қўйилмоқда. Ушбу масалалар пандемия даврида ўта муҳим бўлганини ҳисобга олган ҳолда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракцияси Ҳукуматга бир қатор таклифлар тақдим этди:

Биринчидан, биринчи мутахассисилиги бўйича кундузги олий таълимда ўқиган ва иккинчи мутахассислик бўйича сиртқи таълимга ҳужжат топширган айниқса, педагогика соҳаси бўйича абитуриентлар учун имтихон ва суҳбатлар ўтказмасдан, тўлов-контракт асосида қабул қилиш тизимини йўлга қўйиш. Маълумки, ҳозирги кунда мамлакатимизда олий таълимга эга педагогик кадрлар етишмаслиги аниқ, фақат ўрта мактаб тизимида фаолият олиб бораётган педагогларнинг 40 фоизга яқинини ўрта махсус маълумотга эгадир.


Иккинчидан, пандемиянинг даврийлигини инобатга олган ҳамда хорижий тажрибага асосланган ҳолда барча ОТМларда талабалар учун ойма ой тўлов тизимини жорий этиш ҳамда тўловни муайян муддатга кечиктириб тўлаш имкониятини яратиш.


Учинчидан, махсус сиртқи таълимни нафақат педагогика йўналишида, балки барча таълим йўналишлари учун жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бу билан корхона ва ташкилотлар учун ходимларининг олий маълумотли бўлишларига имкон яратилади.


Тўртинчидан, олий таълим муассасаларига мақсадли қабул тизимини муайян туман ва шаҳарлар учун эмас, балки cоҳалар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тармоқлар бўйича жорий этишни йўлга қўйиш. Ҳозирда бу тизим Республиканинг олис ҳудудларга зарур бўлган тиббиёт ва педагогика йўналишлари учун жорий этилган.


Бешинчидан, Таълим тизимига масофавий ўқиш турини жорий этилиши сабабли қўшни давлатларда сиртқи ва масофавий таълим йўналишларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг, бугунги пандемия шароитида, 2021-2022 ўқув йилда ўқишини юртимиздаги олий таълим муассасаларига кўчиришига имкон яратиш.


Ва олтинчидан, Пандемия даврини ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида фоизсиз таълим кредитини бериш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарорининг биринчи бандида белгиланган имтиёзни, яъни ноль фоиз ставка билан кредит ажратиш тизимини жорий қилиш.

Ўзбекистон “Адолат” СДП мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши, кўплаб олий таълим олиш истагидаги ёшларимизга қўшимча имконият яратиб бериш билан бир қаторда, ҳозирги пандемия даврида талаба ёшларнинг билим олишини узлуксиз давом эттириш имкониятини беради, деб ҳисоблайди.

“Адолат” СДП Матбуот хизмати

👉http://adolat.uz/partiya/adolat-sdp-hukumatga-talim-sohasi-bojicha-takliflar-yubordi

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.me/altruist_info


Forward from: Shokirjonov news
Самарқанд ҳақида энг қизиқарли ва ишончли канал @KunuzSamarqand ни кузатиб боринг

😳Нега бирданига учта туманда ХТБ раҳбари ўзгарди?
👉 Батафсил

👏Каттақўрғонга хайрия фонди кислород концентраторлари етаказиб берди
👉 Батафсил

👀«Сандиқ тепдим очилди». Нурободда сандиқдан 100 миллиондан ортиқ пулни ўғирлаб кетишди
👉 Батафсил

🥝Каттақўрғонда киви етиштирилмоқда
👉 Батафсил

😡 Самарқандда хотинини калтаклаган зўравон эрга нисбатан жиноий иш очилди
👉 Батафсил

🏔Ургутдаги чегара ҳудуди ҳисобланган Чеп қишлоғида одамлар паспорт режими асосида қайтадан текшириб чиқилди
👉 Батафсил

📍ДТМ Самарқанд вилояти бўлими тест синовлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар номи, манзили ва геолокациясини эълон қилди
👉 Батафсил

🏭Самарқанд шаҳрида «кислород заводи» ишлай бошлади
👉 Батафсил

Самарқанд вилояти хабарлари каналига обуна бўлинг:
👉 @KunuzSamarqand


Forward from: АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔
Юлдуз Усмонова Зўртв даги концертда "ПУЛНИ ПУЛ ТОПАДИ, АХМОҚ КЕТМОН ЧОПАДИ" дебди. Рости кўнглим оғриди, кетмон чопиб катта бўлган ота-онамнинг, эшон бобомнинг ҳаққи ҳурмати оғриндим шу гапга... Оддий ҳунарманд устанинг фарзандиман, онам боғчада ишлаганлар. 14 ёшимдан колхозга чиқиб ишладим. Боғда ишлардим. Ер экардик, қизилча, ловия, макка, картошка... дегандай. Эшон бобомнинг қўйларига ўт таширдим, қишга хашак заҳира қилардим. Дуоларини олганман. Шу пайтда колхоздан 30 сўм ойлик олардим. Бир қоп ун 12 сўм, бир кг гўшт 4-5 сўм эди. Пахта териб қишки кийимларни олардик. Онам доим "меҳнатдан номус қилма, қора меҳнатнинг нони оқ бўлади"-дердилар.
Институтда ўқиганимда Тошкентдаги амакимнинг ёрдамлари билан бир ташкилотда кечаси қоровуллик қилиб, ёнидаги ташкилотда ярим ставка биринчи қаватни полини ювардим. Дворник бўлиб, ташкилотни ҳовлисиниям супурганман. Лекин ойликларим стипендиямни 4-5 баробарини ташкил қиларди. Укам иккаламиз еб ичиш, кийишдан қийналмай ўқиганмиз. Холодильник тўла турарди.
Отам омадли ҳунарманд бўлганлар, топиш тутишлари яхши эди, 7-8 йил гектарлаб пиёз экиб уй-жой, тўйлар қилдилар, бизларни ўқитдилар.
Бизни ўқитишга, боқишга пуллари етсаям, бизни меҳнатда синдирдилар. Ҳеч йўқ кибр бўлмайди, ўзиям кам бўлмайди дейдилар.
Ҳозир давлатни ишида ишлайман, укам билан қулупнай экамиз, борганда ёрдамлашаман. Ҳар йилги даромад ота-онамнинг рўзғорига етиб, ортганига яна нималардир қилишади. Ўтган йилги даромаддан уйни олдига дўкон қурди укам, бу йилгиси билан ичини тўлдириб иш бошлади. Лекин ерниям экяпти.
КЕТМОН ЧОПГАН АХМОҚ БЎЛМАЙДИ!


Forward from: Times.uz
❓Моддий ёрдам пуллари тарқатилишдаги қонунбузарликлар ҳақида қаерга мурожаат қилиш мумкин?

Айрим сайтлар ва ижтимоий тармоқларда жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бош прокуратура томонидан махсус штаб тузилган. Агар шундай ҳолатлар кузатилса, фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мурожаат учун телефонлар:

📞 Андижон вилоят прокуратураси ➖ 74 227-1007

📞 Бухоро вилоят прокуратураси ➖ 65 221-1007

📞 Жиззах вилоят прокуратураси ➖ 72 226-1007

📞 Қашқадарё вилоят прокуратураси ➖ 75 228-1007

📞 Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ➖ 61 222-1007

📞 Навоий вилоят прокуратураси ➖ 79 210-1007

📞 Наманган вилоят прокуратураси ➖ 69 227-1007

📞 Самарқанд вилоят прокуратураси ➖ 66 231-1007

📞 Сирдарё вилоят прокуратураси ➖ 67 235-1007

📞 Сурхондарё вилоят прокуратураси ➖ 76 223-1007

📞 Тошкент шаҳар прокуратураси ➖ 71 202-1007

📞 Тошкент вилоят прокуратураси ➖ 71 230-1007

📞 Фарғона вилоят прокуратураси ➖ 73 244-1007

📞 Хоразм вилоят прокуратураси ➖ 62 226-1007

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Forward from: Isroil Tillaboyev blogi
Хушнудбек замонамиз қаҳрамонларидан бири!

Бу йигит билим салоҳияти, етакчилик потециалидан озгина фойдаланилса ҳам Ўзбекистонга улкан фойда келтирувчи барчага намуна бўлувчи ёш кадр. Блогерларнинг ҳавас қилгулик намунаси.

Дуо қиламиз, илоҳим бундай ишлардан чарчамасин, ўзи ва оиласини Аллоҳ ёмон кўзлардан асрасин 🤲


Forward from: Xushnudbek.uz
​​Хайрия акцияси якуни ҳақида маълумот

Хабарингиз бор, «Сардоба» фожиаси муносабати билан GoFundMe платформасида хайрия акцияси уюштирган эдик. Унда асосан хориждаги ўзбеклар иштирок этган ва жами 294 киши эҳсонга ўз ҳиссасини қўшган эди. Саховатли инсонлар ёрдами билан 19 минг 949 АҚШ доллари йиғгандик.

Бу пулларни қандай сарфлашни узоқ ўйладик. Каналимиз орқали муштарийлардан маслаҳат ҳам сўрадик, 2 мингдан ортиқ таклифларни кўриб чиқдик.

Аввал айтганимиздек, умумий сумма кам бўлгани учун нақд пул сифатида тарқатиш яхши қарормасди, чунки бир неча минг кишига бўлинса, арзимаган миқдорга тўғри келарди.

Биз имкон қадар сув тошқинидан жабр чеккан учта туман фуқароларига ҳам бирдек фойдаси тегадиган умумийроқ нарса қилишни истадик. Ва охири тез тиббий ёрдам машинаси олиб бериш вариантида тўхтадик.

Бугун Сирдарё вилоятида бўлдим ва саховатли инсонлар номидан Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмаларига биттадан, жами учта «Дамас» тез тиббий ёрдам машинасини топширилишида қатнашдим.

Нега айнан тез ёрдам машинаси?

1
) ҳозир инсонлар саломатлигини сақлаш энг муҳим масала;
2) узоқ йиллар тумандаги барча фуқароларга хизмат қилади;
3) талон-торож, таниш-билиш, ўзлаштириш ёки еб кетишнинг иложи йўқ;
4) бир неча йиллик фаолияти давомида тез ёрдам машиналари инсонлар саломатлиги учун хизмат қилса, эҳсон қилганлар шунча йил савобига шерик бўлиб туришади.

Умид қиламанки, ушбу тез ёрдам машиналари ҳеч бўлмаса атиги 1 кишининг ҳаётини сақлаб қолса ҳам, биз асосий мақсадимизга эришган бўламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу акцияда қатнашган ҳамда қўллаб-қувватлаб, ўз маслаҳатлари билан ёрдам берганларга чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Аллоҳ эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилсин.

P.S.: йиғган пулимиз учта машина олишга етмай қолганди. Етмаётган 28 млн 720 минг сўм маблағни “ЎзАвтоСаноат” АЖ хайрия сифатида ўтказиб берди ва машиналарни жуда тез фурсатда чиқаришга ёрдам беришди. Уларга ҳам катта раҳмат!


👉 @xushnudbek 👈


Forward from: Xushnudbek.uz
❓🚘 Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?

Республика махсус комиссияси қарори билан эртага ва индинга, яъни 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

🚙 Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2)
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар. Уларнинг тўлиқ рўйхати мана бу ерда:
t.me/xushnudbek/6290

🤷‍♂️ Ўтган ҳафтада айрим ҳудудларда ҳатто стикери бор ёки Махсус комиссия тасдиқлаган рўйхатга киритилган бўлса ҳам, блокпостларда машиналарни тўхтатиб, ҳаракатланишга рухсат беришмагани ҳақида эътирозларни кўп эшитдик. Бу ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас. Республика махсус комиссиясининг қарори барча фуқаролар учун мажбурий деб ишонтиришга ҳаракат қилишаётган бир пайтда (лекин бу бўйича кўп баҳслашиш мумкин), ушбу қарорларга ҳокимликлар ва ҳуқуқ тартибот идоралари ҳам бирдек амал қилиши шарт! Ёки қарорлар фақат оддий халқ учун чиқарилгану, давлат ташкилотлари унга амал қилмаса ҳам бўлаверадими? Агар ҳамма ҳудуд ўзини ақли етганича қарорларни ижро этаверса, карвонсарой бўлиб кетадику, ахир.

Таксилар ишлайдими?

Шанба ва якшанба кунлари бутун сутка давомида:

таксилар фаолият олиб бориши мумкин эмас. Стикери борми, лицензияси борми, фарқи йўқ, барча ҳолларда таксида одам ташиш тақиқланади;

етказиб бериш хизматлари (кейтеринг) одатдагидай фаолият юритаверади. Таксилар айнан етказиб бериш хизматида шанба-якшанба кунлари ишлаши мумкин. Махсус комиссия қарори билан, етказиб бериш хизмати ташкилотларининг автотранспорт воситаларига стикерсиз юриш ҳуқуқи берилган.

🍞 шанба ва якшанба кунлари озиқ-овқат дўконлари ҳам ёпилмайди, улар фаолият олиб боради.

‼️ Эслатиб ўтамиз, 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.


👉 @xushnudbek 👈


ҚАДРИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ!!!

“Домлажон” тахаллуси билан машҳур блогер устозимиз айрим директорларнинг карантин даврида ўқитувчиларни ишга чақираётгани тўғрисида билдирган шахсий фикрларидан қашқадарёлик информатика ўқитувчиси таъсирланганини ижтимоий тармоқларда ёзибди.

Шунингдек, “Келинг, бугун 5 нафар ўқитувчи борсин, бир хонага кириб ғийбату, фисқу–фасод билан овора бўлмай хоналаримизни тозалиги, янги ўқув йилини бошлашимизга замин тайёрласин. Яна эртага 4-5 нафар педагог борсин - шу яхши эмасми?”, дея фикр билдирибди.

Севимли шоиримиз Абдулла Орипов муаллимлар ҳам ёруғ кунларга чиқишини башорат қилиб: “Ўша кунлар етиб келгунча Қадрингизни эҳтиёт қилинг! Қалбингизни эҳтиёт қилинг!”, деганди.

Президентимизнинг қатъий саъй ҳаракати, Халқ таълими вазири Шерзод Ҳотамовичнинг мислсиз шижоати билан устозларимиз ана шу ёруғ кунларга энди етишганида ва айни карантин пайтида, айниқса, каникул даврида “Келинг беш-олтита ўқитувчи хоналарни супириб келайлик!”дегани нимаси???
Ахир президентимиз жон куйдириб қайта-қайта: уйда қолинглар, дея мурожаат қилаётган, вазирларимиздан иборат нуфузли комиссия аҳолининг уйида қолиши учун барча шароитларни яратаётган бир пайтда олий маълумотли инсонга шу фикрлар ярашадими?

Мактабни супуришга таъсирланишдан кўра кўринмас вирус сабаб чет давлатларда трактор билан кўмилаётганларни, жанозасиз кетаётганларни, кафангадо бўлганларни кўриб таъсирлансангиз бўлмайдими?

Шукр қилмоқчи экансиз, давлатимизнинг уйдан чиқмасдан жонингиз, нафақат сиз бола-чақангизнинг ҳам жони омон қолиши учун ҳамма шарт-шароитларни яратиб ойлик маошигача бераётганига шукр қилиб, “карантинингга ҳам, чиқараётган қарорларингга ҳам” демасдан уйда ўтирсангиз бўлмайдими? Жоҳиллик ҳам шунчалик бўладими?
Ахир карантин ким учун чиқарилган???
Шаҳарнинг тўрт томонидан мактабга борган тўрт бештангиз битта эшикдан мактабга кирсангиз, эртага бошқа тарафдан келганлар мана шу эшик тутқичини ушласа шу туқичнинг ўзиданоқ вирус тарқалмаслигига ким кафолат беради?! Сентябрга ҳам ҳали бир ойдан зиёд вақт бор. Қолаверса, хоналарни супуриб сидириб қўйиш фикрини фаррош ходимлар айтса ҳам бошқа гап эди!

Ундан кўра, компьютер ўқитувчиси экансиз бўш вақтдан фойдаланиб фақат ўз мактабингиз ўқитувчи ва ўқувчилари билан тез ва осон онлайн боғланувчи дастур яратиб фойдали иш билан шуғуллансангиз бўлмайдими?

Сиз бугун тўрт-бешта бўлиб хоналарни тозалайлик, деяпсиз, эртага сиздан ҳам “ташаббускорроқ” чиқиб беш-ўнта бўлиб мактаб ҳовлисини, катта йўл бўйини ҳам “шукр қилиб” супуриб келайлик, карантин бир гап бўлар деса нима бўлади?
Раҳматли шоиримиз: “Қадрингизни эҳтиёт қилинг”, деганида шуларни назарда тутмадимикин???

Мирзабек Жапақов, ҳуқуқшунос журналист, Хоразм.


Бугун, 24 июль -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни.

Президентимиз пайғамбар ёши -- 63га кирди!

Президентнинг бу сафарги таваллуд куни муборак жума кунига ҳам тўғри келди.

Президентимизга бутун Ер куррасида бўлгани каби халқимиз бошига тушган ушбу оғир ва мураккаб кунларни енгиб ўтишда метин соғлиқ, куч-қувват ёр бўлишини, ўзига эса узоқ умр тилаб қоламиз.

👉 @bugunning_gapi


#Кун_тарихи

24 июль

Вануату — Болалар куни

Россия — Кадастр муҳандислари куни

Эквадор — Симон Боливар куни


1870 йил — Илк марта Сан-Францискодан йўлга чиққан трансконтиненталь поезд Нью-Йоркка етиб келади.

1783 йил — Жанубий Америкада испан мустмлакачиларга қарши кураш йўлбошчиси Симон Боливар туғилган (1830 йилда вафот этган).

1802 йил — Франциялик машҳур ёзувчи Александр Дюманинг отаси Александр Дюма туғилган(1870 йилда вафот этган).

1897 йил — Аёл учувчилар орасида Атлантика океанини устидан биринчи бўлиб учиб ўтган учувчи Амелия Эрхарт туғилган (1937 йилда бедарак йўқолган).

1957 йил — Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев туғилган.

1969 йил — АҚШлик машҳур актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопес туғилган.

1971 йил — Италиялик футболчи Дино Бажжо туғилган.

@bugunning_gapi


#Кун_тарихи

23 июль

Халқаро кит ва дельфинлар куни

Абхазия Республикаси — Байроқ куни

Жанубий Осетия – ОАВ куни


1687 йил — Россия Парижга биринчи элчисини жўнатади.

1867 йил — Россия таркибида Туркистон генерал губернаторлиги тузилади.

1903 йил — Ташкил этилганидан бир ой ўтиб «Ford Motor Company» ўзининг А серияда ишлаб чиқарилган илк автомобилини тақдим этади.

1992 йил — Абхазия Олий кенгаши мустақиллик эълон қилади.

1884 йил - Голливуддаги машҳар кинокомпания Warner Brothers асосчиси Альберт Уорнер туғилган. 1967 йилда вафот этган.

1973 йил – АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон билан ишқий муносабатлари билан машҳур бўлган Моника Левински туғилган.

1989 йил — Гарри Поттер ролининг ижрочиси, британиялик актёр Дэниел Рэдклифф туғилган.

@bugunning_gapi


#Кун_тарихи

22 июль

Озарбайжон – Миллий маьбуот куни

Свазиленд — Жамоатчилик куни

Тожикистон – Давлат тили куни

Марказий Африка Республикаси – Дарахт ўтқазиш куни


1927 йил — Италида «Рома» футбол жамоаси ташкил топган.

1946 йил — Нью-Йоркда ўтказилган халқаро конференцияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти устави қабул қилинади.

1989 йил — Тожикистонда тожик тили давлат ьили деб эълон қилинади.

1596 йил — Россияда Романовлар сулоласининг асосчиси Михаил Фёдорович туғилган (1645 йилда вафот этган).

@bugunning_gapi


Forward from: Dilfuza Sobirovaning kundaligi💝
ДАВЛАТ АЖРАТГАН ПУЛЛАР ҚАНДАЙ САРФЛАНАЁТГАНИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ЖАМОАТЧИЛИККА ҚЎЙИБ БЕРИЛСА ЭДИ... «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълумотига кўра, ўтган давр мобайнида мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун 1,7 трлн. сўм йўналтирилган бўлиб (2020 йил 9 июль ҳолатига кўра), ушбу маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланган:
• 157,6 млрд. сўм — тиббий ускуналар ва буюмлар харид қилишга;
• 385,9 млрд. сўм — тест тизими, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари харид қилишга;
• 257,6 млрд. сўм — тиббиёт ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш ва маошига 6 фоиз устама тўлашга;
• 599,1 млрд. сўм — карантин зоналари ва махсус шифохоналар қурилишига;
• 299,8 млрд. сўм — карантинда сақланаётган шахсларни парваришлашга.
Бундан ташқари, бюджет маблағлари ҳисобидан 72 млрд. сўмдан зиёдга тиббий буюм ва ускуналар сотиб олинган бўлиб, улар:
• 500 та сунъий нафас олдириш аппарати — 5,75 млн. доллар (57,5 млрд. сўм);
• 60 та ультратовушли текширув аппарати - 648 минг доллар (6,5 млрд. сўм);
• 10 та полимераз занжир реакцияси аппарати - 210 минг доллар (2,1 млрд. сўм);
• 60 та дефибриллятор – 280 минг доллар (2,8 млрд. сўм);
• 90 та кардиомонитор – 180 минг доллар (1,8 млрд. сўм);
• 500 та пульсоксиметр – 125 минг доллар (1,2 млрд. сўм) ҳисобланади.
ЭНДИ ҲАҚЛИ САВОЛ ТУҒИЛАДИ!
1. Нега ҳаёт билан ҳужжатлар бир-бирига тўғғри келмаяпти?
2.Нега унда ижтимоий тармоқларда кўплаб врачлар қўшимча тўловларни олмаганлигидан шикоят қилишяпти?
3.Нега вилоятларда тиббиёт ходимлари ҳимоя воситаларини ўз пулимизга сотиб оляпмиз дейишяпти?
4. Нега кўпчилик сунъий нафас олиш аппарати қидириб юрибди?
5. Нега тест етишмаяпти?
6. Нега касалхоналарда жой йўқ дейишяпти?..
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ШУ КАБИ САВОЛЛАРГА ТЎЛИБ ТОШГАН, ҲАММАСИНИ САНАБ ЎТИШИМГА ҲОЖАТ ЙЎҚ.
 Бу пуллар ажратилганига шубҳам йўқ, фақат қандай сарфланаётгани қаттиқ назорат қилинишига ишонмайман.
 Агар ҳудудларга нима мақсадда ва қанча маблағ ажратилгани ҳақида рақамлар билан аниқ-тиниқ ҳисобот берилса эди, жамоатчилик, блогерлар ва журналистларнинг ўзи ҳам назорат қилишда ёрдам беришарди. Айтайлик, фалон вилоятнинг фалон касалхонасига фалон минг доллар тиббий ускуналар олиш учун йўналтирилди, дейилса, йўл-чўлдаги қароқчилар “буни ҳисобини сўраб қолишади” деб чўчиб туришарди. Ўйлайманки, шунда Бухоро СЭСидаги каби воқеалар камаярди.
 Шаффофлик бўлса, ижтимоий тармоқлар ҳам бу қадар қайнамасди.
 Фақат илтимос, буни ҳисоботини ҳам тиббиёт ходимларига юклашнинг кераги йўқ. Уларни шундоқ ҳам чарчатиб қўйдик. Ҳар йили олий ўқув юртларини минглаб молиячи ва иқтисодчилар битиришади. Бу уларнинг вазифаси. Ҳар бир вилоят ва ҳудудлар бўйича ҳисоботларни сайтларига илиб қўйишса, назорат осонлашади.
 “Пир во время чумы»дан ҳам хазар қилмайдиганлардан давлат пули ҳисобини талаб қилишга эса ҳаммамизнинг ҳақимиз бор. Аслида, бу билан Америка кашф қилмадим, бу барча ривожланган давлатларда қўлланиладиган тажриба. Ҳа энди, у ривожланган давлатларда, деманг. Биз ҳам қачондир шу қадамни қўйишимиз керак. Келинг, шуни ҳозир бошлайлик, бунинг учун маълумотлар шаффоф қилинса, кифоя-ку. @dilfuzasobirova


Forward from: Isroil Tillaboyev blogi
Баъзи қишлоқларимизни биламан, ёзда йигитлар қомайди, баҳордан то кеч кузгача эммигрантлик тақдири билан Россияда ишлашади, улар ҳам шу ерда ишлашни истамайди дейсизми, жуда исташади, лекин иш йўқлигидан мажбур кетади, онасини, боласини, умр йўлдошини соғинса ҳам 7-8 ой ҳар йили кетади. Улар давлатга ҳеч қандай чиқим қилгизмаган холда ҳар йили бевосита оиласига, билвосита эса шу Давлатга ээээнг камида 3000 доллар(!) пул киритади, ички бозорни пулга тўйинтиради.

Шунча йил ўшаларнинги пулларини Ўзбекистон аҳли ишлатдик, энди туф сассиқ бўлиб қолдими улар?!

Алишер Қодиров таклиф билдириш пайтида боласини ишлагани юбориб энди кунига юрак ҳовучлаб ўтирган оналарни ҳаёлига келтирдимикан?

Бу ердан иш тополмасдан мажбуран чет элга кетиб, энди уйидаги биронта яқини вирус юқиб қийналаётганини эшитган эмигрант йигитнинг ахволини кўз олдига келтирдимикан?

Йўқ, ўйламагани юз фойиз кўриниб турибди.

Чет элдаги касалларимизга пул билан ёрдам қиламизмиш... Аввал шу ердагиларга эплаб бериб қўйяпсизми, дегани одам йўқ...

@domlajon


#Кун_тарихи

21 июль

Эрамиздан аввал 356 йил
– Герострат Эсефда Артемида ибодатхонасига ўт қўяди.

365 йил — Зилзила туфайли Мисрдаги Александрия маёғининг бир қисми қулаб тушади. Маёқнинг қолган қисми 1375 йилда содир бўлган зилзилада батамом қулаб тушади.

1822 йил — Биринчи Мексика қироллиги тузилади.

1917 йил — А. Ф. Керенский Россияда муваққат ҳукуматни бошқаришга киришади.

1970 йил — Мисрда Нил дарёсида қурилган Асвон тўғони ишга туширилган.

1999 йил — Ингушетияда Оила кодексида эркакларга тўрттагача аёлга уйланишга рухсат берилади. Ўша пайтда бунга ингушлар сони камайиб кетаётгани, кўп аёлларнинг боши очиқ қолиб кетаётгани сабаб қилинган эди.

Эрамиздан аввалги 356 йил — Александр Македонский туғилган (Эрамиздан аввалги 323 йилда вафот этган).

1816 йил — Пол Жулиус Рейтер туғилган (1899 йилда вафот этган). У жаҳонга машҳур «Рейтер» ахборот агентлигини ташкил этган.

1899 йил – Эрнест Хемингуэй туғилган (1961 йилда ўз жонига қасд қилган).

1937 йил— Россиялик футболчи Эдуард Стрельцов туғилган (1990 йилда вафот этган). У 1956 йилда ўткаўилган олимпиада чемпиони ҳисобланади.

@bugunning_gapi

20 last posts shown.

723

subscribers
Channel statistics