ALTRUIST


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ижтимоий-сиёсий воқеаларга муносабат, таҳлил ва мулоҳазалар
Мурожаат ва таклифлар учун:
@altruistinfo_bot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


📢 Яхши янгилик!

Энди “Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланади

📝 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва ҳозирда Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кўриб чиқилаётган янги қонун лойиҳасида фахрий донорлар учун бир қатор имтиёзлар назарда тутилмоқда.

Жумладан:

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори ошириш;

“Фахрий донор” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш;

✅ санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имкониятини бериш кабилар.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.me/altruist_info


Forward from: Siyosiy maydon
Ўзбекистонда амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин

Давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради. Бу ҳақда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
2025 йилда маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” ташкил қилинади

2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида аҳоли учун пиёда ва велосипед йўлакларида дарахтлар ва ўсимликларни экиш орқали “Сояли сайр кўчалари” тармоғи яратилади.

Шунингдек, соҳил ва дарё бўйларида 80 та инфратузилма объекти ва 110 километрдан ортиқ соғломлаштириш йўлаклари қурилади. Ёмғир ва оқова сувлардан самарали фойдаланиш, маҳаллалардаги дарахтларни замонавий сув тежовчи технологиялар орқали суғориш тизимини жорий этиш натижасида яшиллик даражаси оширилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
Таҳлилларга кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 6,6 фоизи тамаки маҳсулотларини истеъмол қилади.

Эркаклар орасида бу кўрсаткич 13,2 фоизни, аёллар орасида эса 0,4 фоизни ташкил этади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
2025 йил 1 октябрдан электр ва газ учун тўлов тарифлари оширилади.

2026-2027 йилларда ушбу соҳаларга бюджетдан субсидия ажратиш камайтириб борилади ва 2028 йилдан бошлаб бюджетдан субсидия ажратиш тўлиқ тўхтатилади.

Бу ҳақда Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
21 oktyabr — O‘zbek tili bayrami kuni

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.me/altruist_info


Forward from: Alibek Anvariy
Hurmatli, she'r muhiblari! Badiiy teleportatsiyaga oid yakuniy so‘rovnomada qatnashing. Yuqoridagi sarbast she'rda muallifning subyektiv his-tuyg‘usi sizning qalb-u shuuringizda asar qoldirdimi? Javobingiz biz uchun muhim. Tashakkur.
Poll
  •   Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlandi...(16-35 yoshdaman).
  •   Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlanmadi... 35-60 yoshdaman).
  •   Juda ta'sirlandim. Shoirning tuyg‘usi menga ham ko‘chdi. Ko‘zim yoshlandi...(60 + yoshdaman).
  •   Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(16-35 yoshdaman).
  •   Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(35-60 yoshdaman).
  •   Ta'sirlanmadim. Ko‘zim yoshlanmadi...(60+ yoshdaman).
811 votes


Forward from: Alibek Anvariy
▫️▫️▫️


Bizni baxt yaratgan.

Qishloqdagi onamizga
o‘xshash baxt.

Ammo uni
tashlab ketdik.

Ba’zan sog‘inib
ko‘rgani boramiz.
Yayraymiz uyida.
Ammo
Mehmonligimizni
sezib turamiz.

Baxtdan naridagi hayot
baribir bizniki.

Ketish kerak…

Baxt bizni quchoqlab
xayrlashar,
Labida tabassum,
ko‘zlarida yosh.

Ba’zan baxt
sog‘inib ko‘rgani keladi.

O‘shanda bayram.
Bolalarga o‘xshab qolamiz.

Birdan ketishga hozirlanar.
“Qol”, deymiz.
Ammo so‘zlarimizdan
samimiyat qochganini,
allaqachon sezgan.
Aniq biladi
bebaxtlikka ko‘nikkanimizni.

Mahkam quchoqlab
xayrlashar.
O‘pib,
hidlab xayrlashadi.

“Bir ongina
baxtni ko‘rsak edi,
o‘ylaymiz
yurak orziqqanda,
Bir damgina diydoriga to‘ysak”.

Bir kuni baxtni
ko‘mgani boramiz.
Yig‘laymiz.

Anglaymiz:
biz o‘ldirganmiz
bu baxtni;
bizni sog‘inib
o‘lgan bu baxt.

Endi
bizni yo‘qlab,
hech kim kelmaydi.
Endi biz
hech kimni
yo‘qlab bormaymiz.

Endi bemalol
yashash mumkin.
Endi bemalol
o‘lsak ham bo‘laveradi…


Usmon Azim


Forward from: GENERALISSIMUS
🔖 Oliy Majlis Qonunchilik palatasi va mahalliy kengashlar deputatligiga siyosiy partiyalar tomonidan ko'rsatilgan nomzodlar ro'yxatidagi 35 yoshgacha bo’lgan yoshlar

Ma'lumot uchun, Parlament deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil — 25 yoshda. Mahalliy kengashlar deputatligiga nomzodlar orasida eng yosh vakil esa — 21 yoshda.

@generalissimo_marshal


Forward from: Siyosiy maydon
Ўзбекистондаги барча сиёсий партияларга 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этишга ижозат берилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2019 йилги сайловоларда сиёсий партиялар ўртасида рақобат ва қарама-қаршиликларга бой бўлган дебатлар ташкил этилган эди.

Айни кунларда ушбу даврда бўлиб ўтган дебатларга оид айрим лавҳалар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилмоқда. Сабаби, бу йил 27 октябрда яна сайлов бўлиб ўтади.

Мени эътиборимни тортгани “Адолат” СДП ва Экопартия вакиллари ўртасидаги тортишув бўлди. Бир қарашда ўша вақтда Экопартия вакили (катта эҳтимол билан давлат ОТМ ўқитувчиси бўлса керак) ҳақ гапни айтгандек.

Аммо, орадан 5 йил вақт ўтди ва бугунги натижалар “Адолат” СДП вакили ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.

Айни кунда Ўзбекистондаги 40 дан ортиқ ОТМлари ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилди, сиртқи, кечки таълим шакллари жорий қилинди ва минглаб ёшларга олий таълим олиш имконияти яратилди.

Таълим сифати масаласига келса бу фақат битта партия қилиши лозим бўлган иш эмас менимча. Бунга барчамиз бирдек масъулмиз.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
Жамоатчилик эътирозига сабаб бўлган қонун лойиҳаси Сенат томонидан рад этилди

Сенат ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни “обрўсизлантириш мақсадида” тарқатганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи Қонунни рад этди. Энди Қонунни қайта кўриб чиқиш учун парламент палаталарининг келишув комиссияси тузилади.

Сенаторларнинг фикрига кўра, Қонунда идоравий манфаатлар илгари сурилиб, қонун мундарижасига, Конституция ва очиқликка зид бўлган нормалар киритилган.

Энг қизиғи ўз вақтида айрим Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ҳам ушбу Қонун лойиҳаси Конституция ва очиқлик сиёсатига зид эканлиги айтилганди.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

➖кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▫️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▫️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▫️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▫️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▫️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▫️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.


Forward from: Siyosiy maydon
Сўнгги беш йилда 25 тадан ортиқ товарлар бўйича рақобат муҳити яхшиланган. 7 та фаолият тури бўйича рақобатни чекловчи эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинган. Натижада, давлат иштирокидаги корхоналар 42 фоизга камайиб, тадбиркорлик субъектлари сони 1,6 баробар кўпайди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
Бугундан метан нархини бозор белгилайди

1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.

Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди. Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Бу реклама орқали давлат олий таълим муассасалари юзига кўзгу тутилибди.


Forward from: Siyosiy maydon
Сиёсий партиялар ўз сайловолди дастурларида қайси йўналишдаги муаммоларни ҳал қилишга кўпроқ эътибор қаратиши лозим, деб ҳисоблайсиз?
Poll
  •   Давлат бошқарувини ислоҳ қилиш ҳамда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш
  •   Мамлакатда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш
  •   Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш
  •   Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
  •   Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш
  •   Аҳоли бандлигини таъминлаш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш
173 votes


Ташаббусли бюджет”нинг амалдаги тартибига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:

—аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;

— ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;

—халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) буджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉https://t.me/altruist_info


Forward from: Siyosiy maydon
Ўзбекистондаги амалдаги 5 та сиёсий партия. Улар 2024 йилги сайловга қанча аъзолари билан кириб келмоқда

1️⃣ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) 2003 йил 15 ноябрда бўлиб ўтган Таъсис Съезди қарори билан ташкил этилган. Партия ўз сафида 1,6 миллон нафарга яқин аъзоларни бирлаштирган.

2️⃣ 2008 йил 20 июнь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва “Фидокорлар” миллий демократик партиясининг бирлашув қурилтойи бўлиб ўтган. Қурилтой якунида ушбу икки партия бирлашиб, улар негизида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси (ЎзМТДП) ташкил этилган. Ҳозирда партия аъзолари сони 660 минг нафардан ортиқни ташкил этмоқда.

3️⃣ Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП) 1991 йил 1 ноябрда бўлиб ўтган  I Таъсис қурултойида ташкил топган. Партия ўз сафида 668 минг нафар аъзоларни бирлаштирган.

4️⃣ Ўзбекистон “Адолат” СДП 1995 йил 18 февралда I Таъсис Қурултойида ташкил топган. Бугунги кунда партия сафидаги аъзолар сони 1,1 миллион нафардан ортиқни ташкил этади.

5️⃣ Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 8 январда бўлиб ўтган I Тасис қурултойида ташкил этилган. Ўзбекистондаги энг ёш партиянинг аъзолар сони бугунги кунда 640 минг нафарни ташкил этади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Forward from: Siyosiy maydon
⚡️⚡️⚡️Расман Ўзбекситонда навбатдаги Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайлов 27 октиябрь куни бўлиб ўтади.

Сайлов компанияси бугун 26 июлдан бошланади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

20 last posts shown.