❗️Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-455-сон, 25.12.2024 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар
прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар
бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:
🔹жисмоний шахслардан олинадиган
даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;
🔹
фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;
🔹
ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг
100 фоизи, қолган ҳудудларда эса
60 фоизи.🏢
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар
(тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида
ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.
✅
2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.
📁 2025 йил учун
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:
➖“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича –
10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича –
15 фоиз;➖“Навоийуран” АЖ учун уран бўйича
– 16 фоиз;➖“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –
15 фоиз;➖олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим
1 граммига 2 000 сўм миқдорида. @generalissimo_marshal