YURISTKADR


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Пойтахт фуқаролик судида тартиб ўрнатиш шунчалик қийинми?

Эртага Тошкент шаҳар фуқаролик бўйича судлов ҳайъатида 156 та иш кўрилар экан. Бир кунга 156 та иш қўйилгани бу фантастика! Чунки 5 та таркибдан иборат бўлган суд бир кунда 156 та ишни тўлиқ ва атрофлича кўриб чиқишига ишонмайман.

Ачинарлиси, кейинги чоршанба кунига 17 та, пайшанба кунига 26 та иш қўйилган. Ва жума куни яна фантастик кўринишда, яъни 146 та иш.

Бу дегани, эртага ва жума куни бу судга келган қанчадан-қанча одамлар суд вақтида бошланмаслиги сабабли, соатлаб кутиб туришга маҳкум. Бунча ишларга суд улгурмайди ва натижада суд мажлислари асоссиз равишда бошқа кунга қолдирилади. Ёки ишлар шошилинч ва чала-чулпа кўрилиши ортидан сифатсиз қарорлар чиқади.

Табиийки, шу жойида одамларда йўқ жойдан суд тизимига нисбатан эътирозлар ва норозилик кайфияти келиб чиқади.

Мени ҳайрон қолдиргани, нега булар суд ишларини сешанба ва жума кунига кўпроқ, бўлиб ҳам мантиқсиз даражада кўп, бошқа кунларга кам қўйилади? Нега ишлар хафтанинг иш кунларига тўғри тақсимланмайди? Ахир бу кўра-била туриб одамларни норози қилиш деганику.

👉@yuristkadr


Forward from: Advokat Qosimov
Қойил!!!

Олий суд ўзининг сунъий интеллектини яратибди. my.sud.uz сайти орқали шахсий кабинетга кириб ундан фойдаланиш мумкин.

Қойил қолганимини сабаби, унга савол бериб кўрдим. Айрим вазирликларни юристларидан кўра яхшироқ биларкан.

Охирги пайтларда бизни қийнаётган бир масала бор эди. Президентнинг 2024 йил 24 октябрдаги ПФ 162-сонли Фармони билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тугатилган ҳисобланадими ёки қайта ташкил этилганми?

Шу саволни бергандим, сунъий интеллект ҳам бу қайта ташкил этиш эканлигини тасдиқлади.

Камчилиги, 24 соатда фақат 5 та савол бериш мумкинлиги ва ҳар бир савол узунлиги 200 та белгидан ортиб кетмаслиги, менимча.

Нима бўлгандаям зўр лойиҳа!

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


#xorijiy_amaliyot

Россия федерациясида давлат олий таълим муассасаларига ҳамда уларнинг филиалларига рахбар ва рахбар ўринбосари лавозимларига тайинлаш муддати 5 йил ва қизиғи, бу лавозимларга тайинлаш учун номзод 70 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

👉@yuristkadr


ДИҚҚАТ!!!

Навбатдаги офлайн малака ошириш курсларимиз
11 март санасидан давом этади.

➖офлайн ўқув курси давомийлиги – 36 соат давом этади (тингловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар куни 9-00 дан 13-00 гача 9 кун давом этади, дарсдан сўнг ташкилот ишини давом эттириш учун);

➖ мавзуларимиз кадрлар иши ва меҳнат соҳасига оид йўналишда ўргатилади;

➖ўқув курслари меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади;

➖ўқув курсимизга кадрлар хизмати ходимлари, корхона юристлари, бухгалтерлар, касаба уюшмалари вакилларини ва албатта адвокат сифатида иш бошлаганларни ҳам таклиф қиламиз;

➖якунда услубий материаллар (иш ҳужжатлари шаблонлари) ва малака оширганлик ҳақида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бошланади.

Курсга ёзилиш учун 👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.

"YURIST VA KADR" NTM


#taklif

Маънавий зарарни қоплаш бўйича битта моддадаги бир-бирига зид икки норма ҳақида.

Меҳнат кодексининг 174-моддасида меҳнат шартномаси бекор қилинган ва ишга тикланган ходимга тўланадиган маънавий зиён бўйича бир-бирига зид икки хил қоида бор.

1. МК 174-моддасининг учинчи қисмида шундай дейилган:

“Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини қонунга хилоф деб эътироф этган иш берувчи ходимни аввалги ишига (лавозимига) тиклаши ҳамда ходимнинг ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги талабларини қаноатлантириши шарт. Бундай ҳолда ходимга тегишли бўлган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори тўғрисидаги масала ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра ҳал этилади дейилган.

Мазкур қоида ўз мазмунига кўра, ишга тиклашни ҳамда ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар миқдорини қоплашни судсиз тартибда амалга ошириладиган вазиятга тегишли. Яъни, иш берувчи ўзи ҳам меҳнат шартномасини бекор қилинганлигини ноқонуний деб эътироф этиши, ходимни судсиз тартибда ўз ишига тиклаши ҳамда моддий ва маънавий зиённи судсиз тартибда қоплаб бериши мумкин. Мазкур қоидада ходимга қопланадиган маънавий зарар миқдори ҳам ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув билан, яъни судсиз тартибда белгиланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Бу қоиданинг давомида агар тарафлар маънавий зарарнинг миқдори ҳақида келишувга эриша олмаса, масала суд тартибида ҳал этилиши кўзда тутилган.

2. Бироқ, МК 174-моддасининг олтинчи қисмида шундай дейилмоқда:

"Маънавий зиённи компенсация қилиш миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан белгиланади, лекин бу миқдор ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас".

Эътибор беринг, ушбу қоидада ходимга етказилган маънавий зарар миқдорини қатъий равишда суд томонидан белгиланиши кўрсатилган. Ғалати томони, бунда МК 174-моддасининг юқорида келтирилган учинчи қисми истисно қилиб кетилмаган. Аксинча, “суд томонидан белгиланади” деб, 174-модданинг учинчи қисмидаги маънавий зарар миқдорини тарафларнинг келишуви билан ҳам белгиланиши мумкинлигини инкор қилиб қўйган. Шунга кўра, МК 174-моддасининг учинчи ва олтинчи қисмлари мазмунан бир-бирига зид қоидалар ҳисобланади.

Тўғриси, мана шунақа бир-бирига зид нормалар туфайли меҳнат низоларини судсиз, ўзаро келишув билан ҳал қилиш йўллари ёпилиб қоляпти. Амалиётда бўлди бундай мисол, бир давлат ташкилоти судсиз, ходим билан келишиб унга етказилган маънавий зарар учун 20 млн. сўм пул тўлаб бермоқчи бўлди. Лекин юқори ташкилоти "эртага текширувчилар муаммо қилади, модданинг олтинчи қисмида "суд томонидан белгиланади" дейилган деб, тўланган пулларни чўнтаклариздан қайтартиради" деб эътироз билдирди. Натижада 174-модданинг учинчи қисмини қўллаб бўлмади.

▪️Хуллас, таклиф сифатида Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали юқоридаги бир-бирига зид бўлган икки нормани ўзаро мувофиқлаштириш керак деб ҳисоблаймиз.


👉@yuristkadr


#kazus

Ишдан бўшаб кетган ходимларга ҳам йил якуни бўйича мукофот тўланибди. Хўш, бу тўғрими?

Бир давлат улуши бор компанияда ишдан бўшаб кетган ходимларга ҳам йиллик (яъни йил якуни бўйича) мукофот пуллари тўлаб берилган. Яъни, йиллик мукофот пуллари тўланаётган вақтда 5 ой олдин, 4 ёки 3 ой олдин ишдан бўшаган ходимларга ҳам, шу йил давомида ишлаган ойларига мутаносиб равишда мукофот пуллари тўлаб берилибди.

Энди текширувчилар келиб, мукофот пуллари фақат меҳнат муносабатлари давом этаётган, яъни ишлаётган ходимларга берилиши, ишдан бўшаб кетган ходимлар билан эса меҳнат муносабатлари тугатилган деган важлар билан тахминан 83 млн. сўм атрофидаги маблағлар ноқонуний тўланган деб далолатномага киритибди. Энди, компания раҳбари ва бош бухгалтерига шу далолатномага имзо қўйиб беришни талаб қилаётган экан. Кўринишидан, улар ишни прокуратурага оширмоқчи.

Компания вакиллари “ички низомимизда ишдан бўшаб кетган ходимларга ҳам йиллик мукофот берилиши мумкинлиги кўрсатилган” деса ҳам текширувчилар инобатга олмаяпти экан. Текширувчилар орасида меҳнат ҳуқуқи бўйича ҳам мутахассис бор экан. Ўша мутахассис Меҳнат кодексининг 155-моддаси биринчи қисмига асосан меҳнат шартномасини бекор қилинганидан кейин меҳнат муносабатлари ҳам тугатилади, муносабат тугатилганидан кейин, собиқ ходимларга ҳеч қанақа мукофот пули бериш мумкин эмас деган позицияда экан.

Хўш, бу вазиятда ким ҳақ?

❗️Жавоби жуда оддий. Меҳнат кодексининг 254-моддаси учинчи қисмида “ички ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходим, агар у ҳатто мукофот тўланаётган пайтда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларда бўлмаса ҳам, бир йилдаги иш якунларига кўра мукофот олиш ҳуқуқига эга бўлади” дейилган.


Яъни, агар ташкилот ёки компаниянинг ички ҳужжатларида, жумладан, жамоа шартномасида ёки мукофотлашга оид ички низомида кўрсатиб ўтилган бўлса, меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга ҳам ишлаган даврига мутаносиб равишда йил якуни бўйича мукофот берилиши мумкин.

Ҳозирги казусда давлат улуши бор компаниянинг ички низомида ҳақиқатдан ҳам бу нарса кўрсатилган бўляпти, чунки, компания вакиллари текширувчиларга “мана бизни ички низомимизда бунга руҳсат берилган” деб эътироз билдирган.

❗️Шундай экан, компания раҳбарияти йил якуни бўйича мукофот пулларини тўлашда Меҳнат кодексининг 254-моддаси учинчи қисмига риоя қилган ва шу сабабли бу вазиятда улар тўлақонли ҳақ.

👉@yuristkadr


Forward from: Advokat Qosimov
YURISTKADR каналида юридик шахсларнинг қайта ташкил этилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилибди:
Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилот фаолияти тўхтатилиб, улар ўрнида уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ворислик тартибида қабул қилиб олган янги ташкилот пайдо бўлади. Яъни, “А” ва “В” ташкилотлар ўрнида янги “С” ташкилот пайдо бўлади. Асосий ҳусусияти, бунда ишлаб турган “А” ва “В” ташкилот бундан буёғига ишламайди, чунки уларнинг фаолияти янги “С” ташкилот ташкил қилиниши муносабати билан тўхтайди. Қўшиб юборишда “А” ва “В” ташкилотларга тегишли бўлган барча мол-мулклар, асосий воситалар, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва албатта ходимлар янги ворис ташкилот – “С”га ўтказилади.

Сайдали аканинг фикрларига қўшимча қилсак, фаолиятини тўхтататган “А” ва “В” ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги “С” ташкилотга ўтгач, “А” ва “В” ташкилотлар йўқ бўлиб кетади, яъни тугатилади. Бироқ бу тугатилиш, юридик шахснинг тугатилишини англатмайди, “А” ва “В” ташкилотларнинг тугатилиши ташкилотни қайта ташкил этиш жараёнининг бир қисми ҳисобланади.

Шу сабабли “А” ва “В” ташкилотларнинг тугатилиши назарда тутилсада, ходимларни МК нинг 161-моддаси 2-қисми 1-банди билан ташкилот тугатилганлиги сабабли ишдан бўшатилиши ноқонуний бўлиб қолади. Чунки Меҳнат кодексининг 156-моддасига кўра ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.

Ҳулоса қилишимиз мумкинки, ташкилот тугатилган деб топилиши учун ФК нинг 53-моддасига мувофиқ унинг унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан тугатилиши керак. Қайта ташкил этишда эса ташкилотнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтади.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈


Ариза_ишга_оид_ҳужжатларни_олиш.docx
13.2Kb
#namuna

Юқорида айтилган "ишга доир маълумотларни сўраб олиш ҳақидаги ариза намунаси"нинг ворд варианти.

Фойдаланишга осон бўлиш учун.

👉@yuristkadr


#namuna

Иш берувчидан ишга доир маълумотларни сўраб олиш ҳақидаги аризадан намуна.


Менга лавозими қисқарган ходимлардан кўплаб мурожаатлар келади. Масалан, улар қисқаришга тушганлиги ҳақида огоҳлантириш хати олганлигини, лекин иш жойи қисқарган-қисқармаганлигини билмаслигини, бу ҳақида иш берувчи томони ҳеч қандай маълумот бермаётганини айтишади.

Шундай вазиятга тушиб қолган ходимларга маслаҳат: МК 117-моддасига асосан иш берувчига ҳақиқатдан ҳам лавозимингиз қисқарганлигини тасдиқловчи штатлар жадвалидан нусха беришни сўраб ариза ёзинг.

Иложи бўлса, бу аризада бошқа бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришни ҳам сўранг. Чунки, МК 144-моддаси бўйича қисқаришга тушган ходимга бошқа бўш иш таклиф этилиши шарт.

Шунда иш берувчи МК 117-моддасига асосан 3 иш куни ичида сиз сўраган маълумот ва ҳужжатларни тақдим этишга мажбур бўлади. Тақдим этолмадими, демак, қисқартиришга тушмаган бўлиб чиқасиз, шунчаки ғирромлик билан сизни “ўйнатаётган” бўлишади.

☝️Тепада ана шундай аризадан намуна беряпмиз.

👉@yuristkadr


Қўшиб юбориш қулайми, ёки қўшиб олиш?

Ташкилотни, юридик шахсни қайта ташкил этишнинг 5 та тури бор: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, бўлиш ва ўзгартириш.

Икки ёки ундан ортиқ ташкилотни бирлаштириш уларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш орқали амалга оширилиши мумкин. Унутманг, бунда қўшиб юбориш алоҳида, қўшиб олиш алоҳида жараён: бирлаштириш ҳақидаги қарорларни ёзишда бу икки тушунчани бир нарса ёки синоним деб тушуниш мутлақо хато.

1. Қўшиб юборишда икки ёки ундан ортиқ ташкилот фаолияти тўхтатилиб, улар ўрнида уларнинг ҳуқуқ ва бурчларини ворислик тартибида қабул қилиб олган янги ташкилот пайдо бўлади. Яъни, “А” ва “В” ташкилотлар ўрнида янги “С” ташкилот пайдо бўлади. Асосий ҳусусияти, бунда ишлаб турган “А” ва “В” ташкилот бундан буёғига ишламайди, чунки уларнинг фаолияти янги “С” ташкилот ташкил қилиниши муносабати билан тўхтайди. Қўшиб юборишда “А” ва “В” ташкилотларга тегишли бўлган барча мол-мулклар, асосий воситалар, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва албатта ходимлар янги ворис ташкилот – “С”га ўтказилади.

2 Қўшиб олишда эса бошқача. Қўшиб олишда битта йирикроқ бўлган ташкилотга бошқа бир кичикроқ бўлган ташкилот (ёки ташкилотлар) қўшиб олинади. Яъни, “А” ташкилот мавжуд эди, мавжудлигича қолаверади ва унга “В” ташкилот битта бўлинма сифатида қўшилиши мумкин. Эътиборлиси, бунда қайта ташкил этиш йирикроқ бўлган “А” ташкилотнинг базаси (негизи)да юз беради, шу сабабли “А” ташкилотнинг фаолияти тўхтамайди. Чунки, гап “В” ташкилотнинг “А” ташкилотга қўшилиши ҳақида кетяпти ва бу жараёнда фақат “В” ташкилот фаолияти тўхтайди холос. Шунга кўра, “А” ташкилотнинг мол-мулклари, асосий воситалари, ҳисобварағидаги маблағлар, шартномалар ва ходимлари жойида тураверади. Аксинча, “В” ташкилотдаги худди шу нарсалар ворислик тартибида “А” ташкилотга ўтади.

Қўшиб юборишдан қўшиб олишнинг асосий фарқи қўшиб олишда ҳеч қандай янги “С” ташкилот ташкил этилмайди. Шу сабабли, қўшиб олиш жараёни қўшиб юборишга қараганда анча осонроқ, қулайроқ ва камҳаржроқ бўлади.

Масалан, Университет ва Институтни бирлаштирмоқчимиз дейлик. Университетда 1.200 та ходим, 5.000 та талаба, 15 та бино, 35 та транспорт воситаси ва 250 турдаги ҳар хил асосий воситалар ва моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 15 млрд. сўм пул мавжуд. Институтда 500 та ходим, 2000 та талаба, 5 та бино, 15 та транспорт воситаси, 80 турдаги ҳар хил моддий бойликлар ва ҳисоб-рақамида 7 млрд. сўм пул бор.

▪️Агар мана шу жараённи қўшиб юбориш қиладиган бўлса, эътибор беринг, Университет ва Институтнинг фаолияти тўхтатилиб (тугатилиб), улар ўрнида янги ОТМ, масалан, Академия пайдо бўлиши керак. Натижада, Университет ҳам Институт ҳам ўзининг юқоридаги барча талабалари ва ходимларини янги Академияга ўтказиб, мол-мулкларини ўша янги Академияга расмийлаштириб бериши керак. Бу жараённи қанчалик мураккаб ва ортиқча ҳаражатли бўлишини бу жараённи бошидан ўтказаётганлар яхши билади.

▪️Қўшиб олиш қилинадиган бўлса, ҳаммаси Университетнинг базасида ва негизида бўладику, шу сабабли Университетнинг минглаб талабаларию ва минглаб ходимлари ҳам ўзгармайди, Университетнинг мол-мулкларию, ҳисоб-рақамлари ва пул маблағлари ҳам жойида тураверади. Чунки, қўшиб олишда янги ОТМ пайдо бўлмаяпти, аксинча, Университет жойида турибди ва унга нариги Институт қўшиб олинмоқда. Асосий ўзгаришлар қўшиб олинаётган Институтда юз беради. Бунда Институтнинг фаолияти тўхтатилиб, Университетга факультет сифатида қўшилади ва ундаги талабалар, ходимлар ва мол-мулклару, ҳисоб-рақамидаги пул маблағларидан тортиб, ҳамма-ҳаммаси Университетга ўтади.

Яъни, ташкилотларни қўшиб олишда ташкилотларни қўшиб юборишга нисбатан силкинишлар, оғриқлар ва ҳаражатлар камроқ бўлади. Яна бир гап, қўшиб юборишда янги “С” ташкилот юзага келади деяпмизку, айниқса, бу жараён бюджет ташкилотларида бўлса, пул маблағлари ва ходимларни янги “С”га ўтказишда катта қийинчиликлар мавжуд. Чунки, бугун ЯММТ ва UZASBO каби тизимларда қўшиб юборишнинг бу қисмларида техник камчиликлар бор.

👉@yuristkadr


❗️Айтишларича, охирги икки кун ичида ҳудудий меҳнат инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари аттестациядан ўтказилган ва қизиқ жиҳати, уларнинг аксариятини йиқитишган.

👉@yuristkadr


Буйруқ_ворд_шофёрни_қабул_қилиш.docx
13.4Kb
#namuna

☝️Ортидан худди шу буйруқнинг ворд варианти.

Фойдаланишга осонроқ бўлади.

👉@yuristkadr


#namuna

Шофёрни ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна

Ишхонага автотранспорт хайдовчиси, яъни шофёрни ишга қабул қилар экансиз, ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқда унга бириктирилаётган автомашинани ҳам албатта кўрсатиб ўтинг.

Шунда бир ўқ билан иккита қуённи урган бўласиз: яъни, битта буйруқ билан ҳам шофёрни ишга қабул қилиш, ҳам унга автомашинани бириктириш масаласини ҳал қилган бўласиз.

Келишдик-а?

👉@yuristkadr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Барча аёлларни ва хотин-қизларимизни бугунги 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни чин юракдан табриклайман!

👉@yuristkadr


Кибрга берилган судьялар.

Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.

Куни кеча пойтахтдаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларнинг бирида содир бўлган бир ҳолат мени жуда ранжитди.

Хуллас, ушбу судда соат 14-30га суд процессимиз тайинланган эди. Судья шу суднинг раиси. Тайинланганига ҳали кўп бўлмаган. Мен ва ҳимоямдаги даъвогар эртароқ, соат 14-10да судда ҳозир бўлдик. Бир неча дақиқалардан сўнг Жавобгар томон судга етиб келди. Соат 14-30 бўлди, лекин суд бошланишидан дарак йўқ.

Билсак, шу судьяда соат 14-15да суди бўлиши керак бўлган шахслар ҳам судьяни кутиб туришган экан. Суд раиси бирон бир суд процессида иш кўраётган бўлса керак деб кутишни давом эттирдик.

Соат 14-47да раис ўз хонасидан икки нафар “меҳмон” билан чиқди ва ўринбосари билан меҳмонларни суд биноси ташқарисига турган машинага қадар кузатиб қўйди. “Меҳмон”лардан бири машинага ўтириб кетди. Биз “ана энди судимиз бошланади” деб хурсанд бўлиб турган эдик, чучварани ҳом санабмиз. Раис ўз ўринбосари ва кейинги “меҳмон” билан ташқарида кулишиб ва нималарнидир ўзаро гаплашиб туравердилар, туравердилар, туравердилар. Бу ёқда эса биз ва бизга ўхшаган қанча одамлар булар учун худдики йўқ одамдек кутиб ўтиравердик.

Шунда ногаҳон Ғаззолийнинг юқоридаги гапи эсимга тушиб кетди. “Кибрга берилган судья” деб қўйдим ичимда. Ўша судда бўлган тақрибан 30 нафар фуқароларнинг кўнглидан шунга ўхшаш фикр ўтган бўлса керак.

Хуллас, судья 15-10ларда хонасига қайтиб кириб, мантиясини кийиб чиқди. Бизни ишни кўришни бошласа керак деб турган эдик, адашибмиз. Биздан олдин яна бошқа иш бор экан, ўша ишни кўрди. Бизни иш эса 15-40да бошланди.

Элёр Абдуллаев

👉@yuristkadr


2 ёки 3 та ташкилотни бирлаштирмоқчи бўлсангиз...

Агар 2 ёки 3 та юридик шахсни қўшиб, янги юридик шахс ташкил қилмоқчи бўлсангиз, жуда хушёр бўлинг. Айниқса, давлат ва бюджет ташкилотларига бу алоҳида эслатма.

Ҳамма юридик ҳаракатлар бирин-кетинликда ва узвийликда боришини ҳисобга олмасангиз, бошингиз ташвишдан чиқмай қолиши мумкин.

Масалан, “А” ва “В” ташкилотни қўшиб, янги “С” деган ташкилот ташкил қилмоқчисиз. Бу МК 156-моддаси ва ФКнинг 49-50-моддаларига мувофиқ “қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этиш” дейилади. Бунда “А” ва “В”нинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, мол-мулклари, асосий воситалари, пул маблағлари, шартномалари ва албатта ходимлари янги “С”га ўтади.

Эътибор беринг, агар сиз кейинги ҳаракатларни ва ҳужжатларни тахт қилиб қўймай туриб, дейлик, бугун “ягона дарча”га бориб “С” ташкилотни рўйҳатдан ўтказиб, очиб қўйсангиз, шу куннинг ўзида “А” ва “В” ташкилотнинг фаолияти автоматик равишда тўхтаб қолади. Масалан, банкдаги ҳисоб-рақамларигача тўхтайди.

Шунда “А” ва “В” биргина ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўловлари борасида тупикка кириб қолади. Оқибатда ходимларда норозилик пайдо бўлиши мумкин. Чунки, ҳамма нарса олдиндан тахт қилиб қўйилмаган ва “А” ва “В”нинг ходимларини янги “С” фаолиятини бошлаган куни унга ўтказилиши ҳисобга олинмаган.

Шунинг учун биз доим айтамиз, олдин “А” ва “В” ташкилотнинг барча асосий воситалари, мол-мулклари, ҳисоб-рақамидаги пул маблағлари, шартнома ва битимлари ва албатта ходимларининг рўйҳатини тахт қилиб қўйингда, ана ундан кейин “С” ташкилотини рўйҳатдан ўтказиб, ташкил қилинг.

Иложи бўлса, “С”нинг структурасини ва штатлар жадвалини ҳам у рўйҳатдан ўтган кундан тасдиқлатинг. Ва кейинги кундан кечиктирмай “А” билан “С” ўртасида ҳамда “В” билан “С” ўртасида қабул қилиш ва топшириш далолатномаси тузиб, шу куннинг ўзида барча нарсаларни, жумладан, ходимларни ҳам қайта ташкил қилинган “С” ташкилотга ўтказинг.

Шунда ишингиз ўхшайди.

👉@yuristkadr


Фарғонадаги бирлашаётган ОТМлар бўйича эслатма: чалғиманг!

Президентнинг ПҚ-26-сонли қарори билан Фарғона вилоятидаги 8 та олий таълим муассаларини бирлаштириб, уларнинг базасида 3 та йирик университет ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилган.

Биз бу бўйича мутасаддилар билан учрашиб, жараён МК 156-моддаси бўйича қайта ташкил этиш эканини тушунтириб, ходимларнинг асоссиз бўшатилишининг олдини олиш ва меҳнат муносабатларини тўғри йўлга қўйиш бўйича ўз тавсияларимизни бердик.

Бироқ, қанча такрорламайлик, Президент қарорининг 1-иловасидаги чора-тадбирларнинг 3-позициясидаги топшириқни масъуллар бироз нотўғри тушунмоқда. Демак, бунда қайта ташкил қилинган университетлар бўйича:
➖хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш;
➖меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш вазифалари белгиланган.


Айрим масъуллар шу топшириқлардан келиб чиқиб, “бирлашиши белгиланган ОТМлардаги педагогларнинг ҳаммасини ишдан бўшатиб оламиз, ундан кейин танлов ўтказиб, танловдан ўтганларни янги университетларга ишга қабул қиламиз” деб ўйлаяпти.

Йўқ, ундай қилмайсизлар. Меҳнат кодексининг 156-моддасида ташкилот қайта ташкил этилганда, ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этади дейиляптими, демак, шу қоидага риоя қиласизлар. Ишдан бўшатиб, қайтадан ишга олиш тўғри амалиёт эмас. Қолаверса, минглаб ходимларни ноқонуний бўшатиб ташлашингизга жим қараб турмаймиз.

❗️Унутманг, Меҳнат кодекси қонун сифатида юқори турувчи ҳужжат ҳисобланади. Кейин, ПҚ-26-сонли қарорнинг 1-иловаси 3-позициясидаги юқоридаги топшириқларни қайта ташкил этилаётган ОТМларда ишлаб турган ҳозирги педагогларга эмас, балки келгусида ишга қабул қилинадиган педагогларга нисбатан қўллайсиз.

Бу кейсда қайта ташкил этилган ташкилотда ишлашни истамаган ходимлар (МК 156-моддаси 5-қисми) ва қисқартиришга тушган ходимлар (МК 161-моддаси иккинчи қисми 2-банди) билангина меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Қолган ҳолатларда ходимлар ўз ишини давом эттиравериши керак.

👉@yuristkadr


Forward from: «YURIST VA KADR» NTM
“YURIST VA KADR” NTMда 11 март санасидан навбатдаги офлайн ўқув курсларига қабул эълон қиламиз!

МЕҲНАТ КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАРДАН ХАБАРДОР БЎЛИНГ!!!

Ўқув курсларимизда нафақат кадрлар хизмати ходимлари, балки касаба уюшмалари мутахассислари, юристлар, бухгалтерлар ҳамда бошқа ходимлар ҳам ўз ҳуқуқий билимларини оширишлари мумкин.

📚Дарслар меҳнат ҳуқуқи бўйича малакали мутахассислар томонидан олиб борилади. Тингловчиларга Меҳнат кодекси бўйича зарурий иш юритиш ҳужжатларидан намуналар ҳамда малака оширганлик тўғрисида сертификат берилади.

Малака ошириш курсларимиз онлайн шаклда ҳам бўлиб ўтади.

Навбатдаги ўқув курсларига ёзилмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин:

👩‍💻@yuristkadr_menejer

☎️Телефонлар: 90-010-86-15, 90-993-18-80, 97-731-40-30.


Forward from: GENERALISSIMUS
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, профессор М.Рустамбоев раҳбарлигидаги нуфузли олимлар жамоаси томонидан 2024 йилда тайёрланган Жиноят кодексига шарҳга кўра, “Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш жиноятини мансабдор шахс содир этган тақдирда, ишнинг ҳолатларига қараб, қилмиш ЖКнинг бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан жавобгарликка тортилиши шарт”. 

Яъни, Ўзбекистондаги қарийб барча юристлар унинг дарслик ва шарҳларидан  Жиноят ҳуқуқини ўрганган ҳурматли устозларимиз, агар айбдор мансабдор шахс бўладиган бўлса, унга Жиноят кодексининг  257-1-моддаси билан жазо тайинлаб бўлмайди, деб айтаяпти.

Лекин ЖИБ Наманган шаҳар суди судьяси Я.Эрматов Наманган вилоятидаги битта болалар шифохонаси бош врачи (мансабдор шахс)га Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми ва 257/1-моддаси 3-қисми билан  3 йилу 1 ой қамоқ (бечоранинг 66 ёшли эканлигига ҳам қараб ўтирмай) жазоси тайинлаган.

Ҳукм устидан келтирилган апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида Наманган вилояти суди судлов ҳайъати (Мадаминов, Қурбонов, Иминов)нинг эътиборини устозларимизнинг шарҳига бир неча маротаба қаратдик. Фойдаси бўлмади.

Адвокат Руслан Муҳаммадиев

@generalissimo_marshal


Бандлик вазирига мурожаат.

Янги Меҳнат кодекси кучга кирганига мана 2 йил бўляпти. Кодексдаги моддалар ва қоидалар ҳажми ҳамда улардаги кўплаб ноаниқлик ва мураккабликлар ўтган 2 йил ичида янада бўй кўрсатди. Муаммолар ҳам етарли даражада юзага чиқди бу даврда.

Шу ўринда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зохидовга таклифимиз, Кодексга ўзгартиришларни битта-иккитадан қилиб, бир йилда 3-4 мартадан қонун қабул қилмайлик.

Бизнинг ўзимизда ўнлаб таклифлар бор, бизга ўхшаган меҳнат ҳуқуқи бўйича бошқа мутахассисларда қанчадан-қанча таклифлар бор.

Ундан кўраси келинг, битта алоҳида ишчи гуруҳи тузайликда, ҳамма таклифларни умумлаштирайлик.

Шунда Кодексга битта катта қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритамизда, барча муаммоларга биттада барҳам берамиз.

Шундай қилиш керак.

👉@yuristkadr

20 last posts shown.