Расмий хабарлар I Официальные новости


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬Минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🇫🇷Парижда “Ўзбекистон – Франция” туристик форуми ташкил этилди

🔝Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Франция Республикасига давлат ташрифи арафасида 2025 йил 10 март куни Туризм қўмитаси томонидан Париж шаҳрида жойлашган “Intercontinental” меҳмонхонасида Ўзбекистон-Франция туризм форуми ва уни доирасида “Ўзбекистон - Ипак йўлининг дурдонаси” тақдимоти ташкил этилди.

🔝Мақсад – Ўзбекистон ва Франция ўртасида туризм соҳасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, тадбиркорлар ўртасида фаол алоқаларни йўлга қўйиш ва мамлакатимизга туристик оқимни ошириш.

🔝“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг томонидан логистика салоҳияти ҳамда мавжуд авиақатновлар ҳақида тақдимот этилди. Шунингдек, компаниянинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни ва Ўзбекистонга келувчи сайёҳларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш учун янги имкониятлар ва йўналишлар ҳақида сўз юритилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Парижда “Ўзбекистон – Франция” биринчи тиббиёт форуми бўлиб ўтди.

Ўзаро ҳамкорликнинг янги уфқларига бағишланган ушбу нуфузли тадбир Европа ва Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий дипломатия директори Людовик Пуйе, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров ҳамда “French Healthcare” ассоциацияси Президенти Жан-Пьер Боффининг кириш сўзлари билан бошланди.

Форум доирасида онкология, шошилинч тиббий ёрдам, мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда панель муҳокамалари ва “Б2Б” музокаралари ўтказилди.

Мулоқот давомида икки мамлакат клиникалари ва шифохоналари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор
қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📢 11 март, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Минерал ўғитларни биржа савдоларида сотиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ҳожиакбар Тўлаганов, "Ўзкимёсаноат" АЖ Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Ўзбек геология қидирув” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дадахон Саидахборов, “Ўзбек геология қидирув” АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Миллий банк" АЖ тизимида 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Зебо Тўхтаева, "Миллий банк" АЖ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Париж шаҳрида олий даражадаги музокара ва тадбирлар, Франциянинг расмий ва ишбилармон доиралари билан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📝 Чиқинди хизматларидан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр энергияси учун тўлови чекланади

📝 Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2025 йил 7 мартдаги 1044-сонли Қонунида белгилаб қўйилган.

📑 Мазкур Қонун билан Ўзбекистан Республикасининг Фуқаролик ва Уй-жой кодексларига, “Рақобат тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонунларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

✅ Унга кўра, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар қисқа хабар (СМС) орқали хабардор қилинганидан кейин мазкур қарздорлик бартараф этилгунига қадар улардан электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни вақтинчалик чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🙅‍♂️Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!

☎️Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_botтелеграм боти орқали маълум қилинг.

💬Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эндиликда судга доир ҳуқуқий саволларга сунъий интеллект ёрдамида жавоб олишингиз мумкин

Олий суд Интерактив хизматлари порталининг "Шахсий кабинет" рукнида суд-ҳуқуқ соҳасида сунъий интеллект асосида маслаҳат берувчи чат-бот ишга туширилди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴 🟦🟦🟦

🔬 Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида навбатдаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.


📌 Ушбу операция Россиянинг Я.Л.Цивьян номидаги Новосибирск травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази нейроортопедия бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Алексей Пелеганчук билан биргаликда бажарилди.

➡️ Унда Бухоро вилояти Ғиждувон туманидан келган 60 ёшли беморда умуртқа поғонасида реконструктив операция муваффақиятли бажарилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
👍 Байрамингиз билан, азиз аёллар!

Баҳорнинг илк гўзал айёмида сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва дилларингизга шодлик тилаймиз.

Гўзаллигингиз дунёни безайди, меҳрингиз қалбларни илитади, ақл-заковатингиз эса жамият равнақига хизмат қилади.

Ишонамизки, сиз ўз олдингизга қўйган мақсадларга эришиб, юртимиз ва жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🖋Хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.
〰️〰️〰️〰️

🖋Президент: "Аёллар соғлом бўлса – оила мустаҳкам бўлади, уларда маънавий муҳит, ишчанлик кайфияти юксалади, келажакка ишонч ортади"
〰️〰️〰️〰️

🖋Илмий ишланмаларнинг 25 фоизини олима аёлларимиз яратаётгани жамиятда уларнинг ўрни мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Президент Шавкат Мирзиёев саноат учун муҳим минераллар хомашё базасини кенгайтириш ва қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича тақдимот билан танишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🟠 Маънан эскирган ва фойдаланишга яроқсиз бўлган 2 383 та лифт ускуналари янгиланади ва таъмирланади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

🟢Бугунги кунда кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини 2025–2028 йилларда янгилаш ва таъмирлаш дастури тасдиқланди.

🟢Эндиликда янгидан қурилиб фойдаланишга топширилаётган кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналари Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси негизидаги электрон реестрга киритилгандан кейингина фойдаланишга қабул қилинади.

🟢Диспетчерлик хизматини бошқариш, лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ва авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этадиган “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси жорий йил 1 майидан тўлиқ жорий қилинади.

🟢Ушбу платформа ишга туширилгач, барча кўп квартирали уйлардаги лифт ускуналарини реал вақт режимда кузатиб бориш имкони яратилади.

🟢Аҳоли томонидан фойдаланувда бўлган лифтларнинг қачон ўрнатилганлиги, қайси ташкилот томонидан техник хизмат кўрсатилиши, техник кўрикдан ўтганлигига оид маълумотлар кузатиб бориш мумкин бўлади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 “Хавфсиз лифт” ягона идоралараро электрон платформаси жорий қилиниши юзасидан

АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бугунги кунда 30 дан хорижий давлатда 158 та ватандошлар ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокидаги брифингда дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар билан алоқалар йўналишидаги ишлар юзасидан маълумот берилди:

✔️ Жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Исроил, Болтиқбўйи давлатлари, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқлар.

✔️ Қўмита айни пайтда 30 даон ортиқ хорижий давлатдаги 38 та ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.

✔️ 2024 йилда дўстлик жамиятлари томонидан хориждаги ҳамкор ва турдош ташкилотлар билан ҳамкорликда 200 га яқин тадбир амалга оширилди.

✔️ Шундан 10 та халқаро анжуман, 12 та концерт ва 14 та семинарда иштирок этилди, 14 та давра суҳбати (шу жумладан, онлайн шаклида), 60 та учрашув (8 та онлайн), 15 та хорижий делегациялар ташрифи, 16 та хорижга сафарлар ташкил қилинди.

✔️ Чет элдаги ҳамкор ташкилотлар билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича 4 та Англашув меморандумлари ва 1 Комуннике имзоланди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
💬Дўстлик жамиятлари ва хориждаги ватандошлар билан алоқалар йўналишидаги ишлар

АОКАда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔝 id.egov.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимлари интеграция қилинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзархив” агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Алиев маълум қилди.

🔷 “Идоравий электрон архив” ахборот тизимида 6 та рол ва 11 та қуйи тизимлари яратилди, шу жумладан маълумотномалар, шахсий кабинет, архивлар, ташкилотлар, ходимлар, номенклатура, ҳужжатларни киритиш, йиғма жилдлар, рўйхатлар, маълумот қидириш ва ҳисобот модуллари жорий қилинди.

🔷Ахборот тизимини жорий қилиш орқали ташкилот номенклатурасини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш, номенклатура асосида электрон ҳужжатларни шаклантириш, электрон архив ҳужжатларини давлат архивларига қабул қилиш, ҳужжатларни тезкор қидириб-топиш ва фойдаланиш имкониятлари яратилди.

🔷Ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича видео қўлланма материаллари тайёрланди.

🔷Ҳозирги кунда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан электрон шаклда шакллантирилган архив ҳужжатларини сақлаш ва топшириш бўйича бир хил амалиёт мавжуд эмас.

🔷Мавжуд тартибнинг такомиллашмаганлиги ҳужжатларни тўплаш, тизимли сақлаш ва фойдаланиш жараёнларида қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда.

🔷Шу сабабли, архив иши ва электрон ҳужжат айланишини замонавий талабларга мослаштириш, ҳужжатларни электрон сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ягона механизмини яратиш зарурати туғилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Бир ҳақиқатни барчамиз яхши тушуниб олишимиз зарур. Аёлларнинг ташвиш ва машаққати ҳам, зиммасидаги масъулияти ҳам эркакларга нисбатан анча юқори.

Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади.

Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


↗️ Ўтган уч йилликда товарларнинг ташқи савдоси 43 фоизга ошди

АОКАда Божхона қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар юзасидан маълумот берилди:

⚫️Мазкур ўсиш тенденцияси, ташқи савдо товарлари бўйича давлат бюджетига ўтказилган божхона тўловларини ҳам уч йилда 87 фоизга ёки 29 трлн сўмга ошириб, 2024 йилда 63,1 трлн сўмни ташкил этишига асосий сабаб бўлди.

⚫️Тадбиркорларга божхона тўловларидан 53 трлн сўм имтиёзллар қўлланилиб, мазкур кўрсаткич ҳам уч йил аввалга нисбатан 39 фоизга ёки салкам 15 трлн сўмга ошди.

⚫️Ўнга яқин давлатлар билан олдиндан ахборот алмашинуви йўлга қўйилди, божхона расмийлаштируви ва маълумотларни қайта ишлаш марказлари ташкил этилди.

⚫️4 та йирик божхона постида терминаллар қурилди, 20 дан зиёди янги ускуналар билан таъминланди. Тадбиркорлар учун 35 та ахборот тизими жорий қилинди.

⚫️Буларнинг натижасида чегара орқали транспортлар ҳаракати
8 баробар кўпайиб, қарийб 5 миллионтага етди. Юкларни расмийлаштириш вақти импортда 3 соат, экспортда 20 дақиқагача қисқарди.

⚫️Тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган. Халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон 140-ўриндан 74-ўринга кўтарилган.

⚫️Божхона органларининг ахборот тизимлари 41 та авиакомпаниялар, 33 та идора ва ташкилотларнинг тизими билан интеграция қилинди.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 last posts shown.