Forward from: АНТИДЕМИДРОЛ 😎😀🤔
Юлдуз Усмонова Зўртв даги концертда "ПУЛНИ ПУЛ ТОПАДИ, АХМОҚ КЕТМОН ЧОПАДИ" дебди. Рости кўнглим оғриди, кетмон чопиб катта бўлган ота-онамнинг, эшон бобомнинг ҳаққи ҳурмати оғриндим шу гапга... Оддий ҳунарманд устанинг фарзандиман, онам боғчада ишлаганлар. 14 ёшимдан колхозга чиқиб ишладим. Боғда ишлардим. Ер экардик, қизилча, ловия, макка, картошка... дегандай. Эшон бобомнинг қўйларига ўт таширдим, қишга хашак заҳира қилардим. Дуоларини олганман. Шу пайтда колхоздан 30 сўм ойлик олардим. Бир қоп ун 12 сўм, бир кг гўшт 4-5 сўм эди. Пахта териб қишки кийимларни олардик. Онам доим "меҳнатдан номус қилма, қора меҳнатнинг нони оқ бўлади"-дердилар.
Институтда ўқиганимда Тошкентдаги амакимнинг ёрдамлари билан бир ташкилотда кечаси қоровуллик қилиб, ёнидаги ташкилотда ярим ставка биринчи қаватни полини ювардим. Дворник бўлиб, ташкилотни ҳовлисиниям супурганман. Лекин ойликларим стипендиямни 4-5 баробарини ташкил қиларди. Укам иккаламиз еб ичиш, кийишдан қийналмай ўқиганмиз. Холодильник тўла турарди.
Отам омадли ҳунарманд бўлганлар, топиш тутишлари яхши эди, 7-8 йил гектарлаб пиёз экиб уй-жой, тўйлар қилдилар, бизларни ўқитдилар.
Бизни ўқитишга, боқишга пуллари етсаям, бизни меҳнатда синдирдилар. Ҳеч йўқ кибр бўлмайди, ўзиям кам бўлмайди дейдилар.
Ҳозир давлатни ишида ишлайман, укам билан қулупнай экамиз, борганда ёрдамлашаман. Ҳар йилги даромад ота-онамнинг рўзғорига етиб, ортганига яна нималардир қилишади. Ўтган йилги даромаддан уйни олдига дўкон қурди укам, бу йилгиси билан ичини тўлдириб иш бошлади. Лекин ерниям экяпти.
КЕТМОН ЧОПГАН АХМОҚ БЎЛМАЙДИ!