Behruz Raximjonov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Future political scientist
NamPS ʼ25
IELTS 7.5, Reading 9.0
Contacts:
E-mail - wertyqwertik@gmail.com
Telegram - @RBehruz

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Қозоғистондан Ўзбекистонга нефт маҳсулотлари ташиладиган махфий туннел топилди

450 метрлик туннелдаги қувур орқали ҳар куни 7 тоннагача ёқилғи-мойлаш материаллари ташилган.

👉 https://kun.uz/kr/48889236

Kun.uz расмий канали


Forward from: Xo‘jayin
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисига тайинланган янги ўринбосар аввал қаерда ишлаган?

23 декабрь куни Юлдашев Гайрат Абдуллаевич «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Г.Юлдашев бунгача қаерда ишлагани, нима фаолият билан шуғуллангани ҳақида интернет кенгликларида жуда кам маълумотлар бор. Лекин, бор.

2011 йил 7 апрелда «KQB Budyodkor» шўба корхонаси ташкил этилган. 21.07.2023 санасига актуал бўлган маълумотга кўра, камида шу санагача ушбу корхонанинг 100% улуш билан таъсисчиси «ФК Будёдкор» АЖ бўлган. Директор эса Юлдашев Гайрат Абдуллаевич экани кўрсатилган.

20.12.2023 санасида эса «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг фаолияти тугатилган, қизиқ томони корхона тугатилаётган пайтда унинг 100% улуш билан таъсисчиси ҳам, директори ҳам Юлдашев Гайрат Абдуллаевич бўлиб қолган. Корхона таъсисчилиги «ФК Будёдкор» АЖдан Г.Юлдашевга қачон ўтгани маълум эмас.

Масаланинг жуда нозик жойи энди келди. «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг юридик манзили сифатида Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 47-уй манзили кўрсатилган. «Yandex Maps»нинг кўрсатишича, айни шу манзилда «Eriell», «Saneg» ва унинг «болалари» ҳам жойлашган.

@xojayinuz


Gul deganing nima sening?
Uch-to‘rt tikon, biroz yaproq,
Nedur sen sevgan bu hayot?
Uch-to‘rt nafas, so‘ngra tuproq.

©️Jaloliddin Rumiy


Suriya muvaqqat hukumati a'zolari


Forward from: bakiroo
Протокол бошқаруви

Ўзбекистонда энг кучли ҳужжат ~ протокол, деган латифа реал асосларга эга. Конституция ишламаслиги мумкин, қонунлар ишламаслиги мумкин, фармон ва қарорлар талабларига кўз юмилиши мумкин. Лекин протокол куч, кимнинг қўлида протокол бўлса ўша ҳақ. Эртаклардаги жин чироқнинг қули бўлса, ўзбек номенклатураси протоколнинг қули.

Юлий ака Юсуповнинг Республика олий таълим кенгашининг университетларга контракт тушумлари қолдиғидан 4 фоизлик солиқ жорий қилиш тўғрисидаги “махфий протоколи” ҳақидаги очиқламаси кеча оқшом энергетика муаммолариниям ортда қолдириб, тармоқларнинг асосий муҳокамасига айланди. Яъни протокол эгалари Конституция нормаларини четлаб ўтиб, янги солиқ жорий қилишга қўл уришган.

Мазкур протокол университетларга антиконституциявий солиқ солиш билан чекланмаган.

Протокол билан университетлар ўқитувчиларига бир кунлик иш ҳақини Яшил макон лойиҳаси учун ушлаб қолиш ҳам кўзда тутилган. Меҳнат кодекси, Қонунларимизда ходим розилигисиз маошдан ушлаб қолиш тақиқланганига қўл силтаб қўя қолишган.

Бу ҳаммаси эмас.

Протокол билан ҳукумат қарори билан тасдиқланган Республика олий таълим кенгашининг таркиби ҳам ўзгартириб юборилган.

Бошқача айтганда, протоколни ёзишаётганда Конституциянггаям, Кодексинггаям, Қонунларинггаям, Қарорларинггаям дейишган. Ахир “ўғил бола протокол” шунақа бўладида.

Бунақа протоколлар истиснодир, деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз. Бош вазир ўринбосарларидан тортиб, турли ишчи гуруҳ ва комиссияларгача ясайдиган Протоколлар тузишдан мақсад ҳам ўзи чиновниклар фойдасига айнан қонун талаблари ва қонун нормаларини тез ва осон айланиб ўтишдан иборат. Зеро Қонунларни бузмаса, рад этмаса, у протокол эмас.


Ha, do'stlar...


Forward from: Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
🇪🇬 Мисрда нималар бўлмоқда?

ОАВларида чиқаётган хабарларга кўра, Миср пойтахти Қоҳирада оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Юзлаб одамлар кўчаларга чиқиб, президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг ҳаракатларидан норозилик билдирмоқда. Асосий сабаблар сифатида иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви, коррупциянинг юқори даражаси ва фуқаролар эркинликларининг чекланиши кўрсатилмоқда. Нархи 45 миллиард долларга баҳоланган янги президент саройи ва маъмурий пойтахт қурилиши ҳақида эълон қилингани ҳам аҳоли турмуш даражасининг ёмонлашиши ва норозилигининг кучайишига сабаб бўлди.

Мисрдаги норозилик тўлқинларининг кучайиши ушбу давлатда ҳам Сурия сценарийси такрорланиши эҳтимолларини кучайтиради. Чунки ҳозирги намойишларда “Мусулмон биродарлари” ҳаракати тарафдорлари фаол иштирок этмоқда.

👉@suhrob_buranov


Markaziy bank tomonidan 2024 yildagi so'nggi inflyatsiya bo'yicha so'rovnoma:
@kutilmalar_dekabr2024_bot


Forward from: Gorizont
❗️Мадаминбек қўрбошининг қабри.

Ўзбекистонлик ёш тарихчилар Мадаминбек қабрини зиёрат қилишди.

Мадаминбекнинг асл исми Муҳаммад Аминбек бўлиб, у 1892 йилда Марғилон атрофидаги Сўкчилик (ҳозирги Тошлоқ туманининг “Садда” қишлоғи)да қашшоқланиб қолган бекзодалар оиласида таваллуд топган. Отасининг исми Аҳмадбек бўлиб, у инсоннинг ота-боболари Қўқон хонлиги даврида турли лавозимларда ишлаган. Аҳмадбекнинг Марғилонда ҳунармандчилик дўкони бўлган. Мадаминбекнинг онаси эса ўз даврининг оқила аёлларидан ҳисобланган. Айрим тарихий маълумотларга қараганда, у ўз ҳовлисида мактаб очиб, отинойи сифатида ёш қизларни ўқитган. Мадаминбекнинг Мақсудали ҳамда Мамадали исмли икки акаси ҳамда Меҳринисо ва Майрамнисо номли икки опаси бўлган.

Батафсил Gorizontда...


Forward from: Shohjahondan Kubrogacha
Rasman bugungi kunning eng a‘lo hikmati (men tomonimdan)

Tarjimasi: Kimdir cho‘kayotgan bo‘lsa, bu unga suzishni o‘rgatib o‘tiriladigan mahal emas
©Adel Feyber


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Madaminbek(Muhammadaminbek Ahmadbek o'g'li) haqida Kun.uz dan


Forward from: Kun.uz | Расмий канал
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни – эркак ва аёлни тан олади

У, шунингдек, «эркакларни аёллар спортида иштирок этишга яқинлаштирмаслик»ка ваъда берди.

👉 https://kun.uz/kr/72353529

Kun.uz расмий канали


Forward from: Gorizont
🇷🇺🇰🇵 Шимолий Корея Россияга 170 миллиметрли гаубицаларни етказиб беради, бунинг эвазига Россия ядровий сув ости кемалари технологиясини баҳам кўради, - Forbes

Таҳлилчи Девид Ахенинг Forbesдаги мақоласидан асосий хулосалар:

🔻Россия Украинада М1989 гаубицаларидан нодир 170 мм снарядларни отган. Бу снарядларни фақат Шимолий Кореяда ишлаб чиқариш мумкин, бу эса Россиянинг КХДРга қарамлигини оширади.

🔻Москва Пхенян билан сув ости кемалари ва ракета технологияларини баҳам кўриши мумкин. Бу Шимолий Кореянинг ядро қуролига эга баллистик ракета сув ости кемаларини яратишни тезлаштириши мумкин.

🔻Шимолий Корея таъминотига қарамликнинг кучайиши Москва артиллериясини тобора заифлашиб бормоқда. Пхенян ўзи хоҳлаган нарсага эриша олмаса, eтказиб беришни тўхтатиши мумкин.

🔻Украинадаги жанглар давомида Россия 800 га яқин ўзиюрар артиллерия бирликларини йўқотди, эски қурол-яроғ захиралари эса сезиларли даражада тугайди.

Батафсил Gorizontда...


Forward from: bakiroo
Камбағални талаб бойлик орттиришнинг жирканч моделими?

Мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказилиши учун фавқулодда қиммат тўловлар қачондан кучга кириши номаълум. Ҳужжатнинг тўлиқ матни очиқланмаган ва lex.uz базасига жойлаштирилмаган.

Шунингдек, мопед ва скутерлар учун давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтиш қачондан мажбурий бўлиши ҳам номаълум. Баҳордаги лойиҳага кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб рўйхатга олинмаган бу турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талаблари асосида тақиқланиши белгиланган эди.

Ўзбекистонда ҳозирда аҳоли юзминглаб мопед ва скутерлардан фойдаланиб келишади. Улар етказиб бериш хизматида ўзини банд қилганлар, курьерлар, дурадгорлар, ҳунармандлар, ўқитувчилар, ҳамширалар, деҳқонлар, қўйингки, камбағал ва кам даромадли қатлам вакиллари. Мана шу юзминглаб камбағаллар энди қарийб 1,4 млн.сўмдан харажат қилиши керак. Буйруқни рўйхатдан ўтказишдан олдин Иқтисодиёт ва молия вазирлиги калькуляция олганми, бу қанчалик асосланган, мен билмайман. Лекин давлат рақамининг қўшни Қозоғистондан каррасига қиммат бўлиши бу абсурд даражасидаги талончилик. Нима бизда рақам таркибига тилла қўшиладими? Рўйхатдан ўтказиш жараёнида нима каромат борки, шунчалар қиммат? Давлат хизмати шунчалар қиммат бўлиши қайси конкрет харажатлар ёки товонлар билан боғлиқ?

Айтинглар, асосланглар, очиқланглар.

Агар айтилмаса, асосланмаса, очиқланмаса хулоса қилса бўладики, бу камбағалларни талаб бойлик орттиришнинг навбатдаги жирканч модели.

Газетанинг ёзишича, мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказиш ташаббускорларга йилига 140 млрд.сўмдан ортиқ қўшимча даромад келтиради.


Forward from: Magnitude
Muslim bo'ldik arabdan ortiq,
O'ris bo'ldik rusdan ziyoda.
Birni topsak yorug' dunyoda,
O'n karrani qilganmiz tortiq.

Ichdik, chekdik sho'ro yurtida
O'zdik barcha og'alardan ham.
Yuzsizlikdan oshmasak bo'ldi
Ovropalik tog'alardan ham.

©️Erkin Vohidov


Forward from: Камолиддин Раббимов
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#улашинг

Собиқ Совет Иттифоқининг ядро қуроллари тақдири нима кечган эди?

@Rabbimov_rasmiy


Albatta, kommunistik totalitar tuzum fikrlaydiganlarni yoqtirmagan.


- Robot o'ylasa, fikr qilsa bilasizmi nima bo'ladi?
- Nima bo'ladi?
- Qiyomat qoyim bo'ladi. Millionlab robot kallasini ishlatsa, o'ylasa! Unda oxir zamon bo'ldi deyavering. Ular borib-borib o'zining ahvolidan norozi bo'la boshlaydi...

©️Sharof Boshbekov (Temir xotin) kitobidan


Forward from: Kun.uz | Online
SSSRni qo'msab: Rossiyada Stalin haykali ochildi

21-dekabr kuni Moskvadan 450 km shimolda joylashgan Vologda shahrida SSSRning 1924-1953-yillardagi de-fakto rahbari boʻlgan Iosif Stalin haykali ochildi.

Stalin davrida sovet ittifoq boʻylab turli xalqlardan millionlab odam qatagʻon qurboni boʻlgan: oʻldirilgan yoki surgun qilingan. Bularning orasida yuz minglab oʻzbek ziyolilari ham bor edi.

👉 @kunonline


Ma'lumot uchun, Misrdagi kambagʻallik darajasi O'zbekistondagidan 3 barobar yuqori

20 last posts shown.