Протокол бошқарувиЎзбекистонда энг кучли ҳужжат ~ протокол, деган латифа реал асосларга эга. Конституция ишламаслиги мумкин, қонунлар ишламаслиги мумкин, фармон ва қарорлар талабларига кўз юмилиши мумкин. Лекин протокол куч, кимнинг қўлида протокол бўлса ўша ҳақ.
Эртаклардаги жин чироқнинг қули бўлса, ўзбек номенклатураси протоколнинг қули.Юлий ака Юсуповнинг Республика олий таълим кенгашининг
университетларга контракт тушумлари қолдиғидан 4 фоизлик солиқ жорий қилиш тўғрисидаги “махфий протоколи” ҳақидаги очиқламаси кеча оқшом энергетика муаммолариниям ортда қолдириб, тармоқларнинг асосий муҳокамасига айланди. Яъни протокол эгалари Конституция нормаларини четлаб ўтиб, янги солиқ жорий қилишга қўл уришган.
Мазкур протокол университетларга антиконституциявий солиқ солиш билан чекланмаган.
Протокол билан
университетлар ўқитувчиларига бир кунлик иш ҳақини Яшил макон лойиҳаси учун ушлаб қолиш ҳам кўзда
тутилган. Меҳнат кодекси, Қонунларимизда ходим розилигисиз маошдан ушлаб қолиш тақиқланганига қўл силтаб қўя қолишган.
Бу ҳаммаси эмас.
Протокол билан ҳукумат қарори билан тасдиқланган
Республика олий таълим кенгашининг таркиби ҳам ўзгартириб юборилган.Бошқача айтганда, протоколни ёзишаётганда Конституциянггаям, Кодексинггаям, Қонунларинггаям, Қарорларинггаям дейишган. Ахир “ўғил бола протокол” шунақа бўладида.
Бунақа протоколлар истиснодир, деб ўйласангиз қаттиқ адашасиз. Бош вазир ўринбосарларидан тортиб, турли ишчи гуруҳ ва комиссияларгача ясайдиган Протоколлар тузишдан мақсад ҳам ўзи чиновниклар фойдасига айнан қонун талаблари ва қонун нормаларини тез ва осон айланиб ўтишдан иборат. Зеро Қонунларни бузмаса, рад этмаса, у протокол эмас.