Forward from: Suhrob Bo‘ronov | Rasmiy kanal
🇪🇬 Мисрда нималар бўлмоқда?
ОАВларида чиқаётган хабарларга кўра, Миср пойтахти Қоҳирада оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Юзлаб одамлар кўчаларга чиқиб, президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг ҳаракатларидан норозилик билдирмоқда. Асосий сабаблар сифатида иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви, коррупциянинг юқори даражаси ва фуқаролар эркинликларининг чекланиши кўрсатилмоқда. Нархи 45 миллиард долларга баҳоланган янги президент саройи ва маъмурий пойтахт қурилиши ҳақида эълон қилингани ҳам аҳоли турмуш даражасининг ёмонлашиши ва норозилигининг кучайишига сабаб бўлди.
Мисрдаги норозилик тўлқинларининг кучайиши ушбу давлатда ҳам Сурия сценарийси такрорланиши эҳтимолларини кучайтиради. Чунки ҳозирги намойишларда “Мусулмон биродарлари” ҳаракати тарафдорлари фаол иштирок этмоқда.
👉@suhrob_buranov