Xo‘jayin


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар
Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқарув раисининг шахсий брендини оммалаштириш хизмати ва банк ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини юритиш учун 2,5 млрд сўм сарфламоқда.

Банк хизматларини оммалаштириш учун банк пулини ишлатишни тушунса бўлади. Бошқа харажатларини ҳам. Аммо давлат банки нима учун банк пулидан бошқарув раисини пиар қилиши керак? Шу энди савол остига олиниши лозим.

@xojayinuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бутун қиш давомида қорасини кўрсатмаганлар баҳор келишига яқин яна пайдо бўла бошлади 😁

Мирзамаҳмудов ва устозлари «The Economist» нашридаги мақолани бир ўқиши керак. Ўша мақоланинг чоп этилишида уларнинг ҳам «беқиёс» ҳиссаси бор, ахир.

@xojayinuz


«Дори-дармон» АЖнинг бошқарув раиси лавозимидан кетди

Салихбаева Умида Саидовна «Дори-дармон» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.

Компаниянинг янги бошқарув раиси лавозимига эса Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович тайинланди.

@xojayinuz


Клоун

@xojayinuz


Самарасиз ишлар: битта иш ўрни яратишга 46,2 млн сўм сарфланган

Сўнгги 6 йил ичида (2018-2024) «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 46,7 минг нафар бизнес эгасининг 51 мингта лойиҳасига 17,7 трлн сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатган. Бунинг натижасида 382,8 минг иш ўрни яратилган». Хабарнинг айни шу жойлари сўзма-сўз келтирилди.

Бундан кўринадики, 382 800 га яқин иш ўрни яратиш учун 17 700 000 000 000 сўм маблағ йўналтирилган. Янаям аниқроқ ҳисобланса, 1 та иш ўрни яратишга 46,2 млн сўмдан ошиқроқ маблағ сарфланган. Бу энди мақтанадиган эмас, самарасиз ишлар, деб аталадиган натижа.

@xojayinuz


Суд лавозимига қайта тиклаган «Ўзбекэкспертиза» раҳбари икки ойга бормай яна ишдан олинди

11 декабрь куни Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига асосан Григорьянц Артем Александрович «Ўзбекэкспертиза» АЖ бош директори этиб тайинланганди.

21 январга келиб, у яна лавозимидан олинган ва ўрнига Василов Акром Атҳамжонович компания бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

@xojayinuz


Иқтисодчи Отабек Бакиров ижтимоий карта лойиҳаси ҳамкор оператори сифатида «Oxinus Holding Limited» компанияси танланганига эътибор қаратди.

Тасодифни қарангки, бу компанияда ўзбекистонликлар ҳам ишлар экан.

«Linkedin» сарҳадларидан олинган маълумотга кўра, кўп йиллар Марказий банкда ва молия вазирлгида турли лавозимларда ишлаган, маълум вақт «Ипотека банк»да бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Фаррух Ботиров «Oxinus Holding Limited» компаниясида бош менежер сифатида уч ой аввал иш бошлабди.

Яна бошқа маълумотга кўра, «Oxinus Holding Limited» компаниясининг «туғилган жойи» (2023 йил) бугун «яшаб турган» давлати — Бирлашган Араб Амирликлари эмас, Кипр бўлиши ҳам мумкин.

@xojayinuz


«HUMO»ни «PAYNET» сотиб олди.

@xojayinuz


«ЎзАтом» раҳбари Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси Раъно Абдуллаева вафот этди

Бир пайтлар Ўзбекистон ССР Компартияси марказий қўмитаси мафкура масалалари бўйича котиби бўлган Раъно Абдуллаева 90 ёшида вафот этди.

Раъно Абдуллаева кўп йиллар ВЛКСМ биринчи котиби, Ўзбекистон ССР КП МҚнинг мафкура масалалари бўйича котиби сифатида ишлаган.

Р.Абдуллаеванинг отаси НКВД офитцери бўлган. Бундан ташқари, у «ЎзАтом» агентлиги директори Азим Ахмедхаджаевнинг бувиси ҳам эди.

@xojayinuz


Масалага бу ташаббусни ўйлаб топган калла(лар) билан қаралса, шунда фирибгарлар жами 20 тадан кам картаси бор одамларнинг пулига тегмай, айнан 20 тадан кўпини нишонга оладими?

Яна ўша калла(лар)нинг дунёқарашидан келиб чиқилса, сим-карталарни ҳам биттадан ортиқ сотишни чекланглар. Ахир фирибгарларнинг энг асосий воситаларидан бири шу😁

@xojayinuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ғайрат Дўстов суд залидан озод қилинди. Кеч бўлса ҳам яхши хабар.

Ғайратнинг ўрнида ҳар қандай оддий фуқаролар, мисол учун олайлик, Алишер, Бахтиёр, Жўрабек, Ғулом, Баҳодир ёки бошқалар бўлиши ҳам мумкин эди, масалан.

Шундай экан, муаммони гапирганни қамаш эмас, масалани кўндаланг қўйиб, уни ҳал қилиш керак.

@xojayinuz


Бир ойлик

2 декабрь куни Мухитдинов Эркин Мадорбекович Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

3 январь куни эса Э.Мухитдинов Ўрмон хўжалиги агентлигига директор этиб тайинланди. Дам олиш кунларини айириб ташланса, бир ойдан ҳам кам ишлади.

Аммо ҳалигача рекорд янгиланмади😁

@xojayinuz


10 кунлик ўринбосар

10 декабрь куни Азимов Зафар Абдумажидович «Халқ банки» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилиб, 11 декабрь куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

28 декабрь кунига келиб эса у вазир ўринбосари лавозимидан ҳам озод этилиб, Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@xojayinuz


«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисига тайинланган янги ўринбосар аввал қаерда ишлаган?

23 декабрь куни Юлдашев Гайрат Абдуллаевич «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Г.Юлдашев бунгача қаерда ишлагани, нима фаолият билан шуғуллангани ҳақида интернет кенгликларида жуда кам маълумотлар бор. Лекин, бор.

2011 йил 7 апрелда «KQB Budyodkor» шўба корхонаси ташкил этилган. 21.07.2023 санасига актуал бўлган маълумотга кўра, камида шу санагача ушбу корхонанинг 100% улуш билан таъсисчиси «ФК Будёдкор» АЖ бўлган. Директор эса Юлдашев Гайрат Абдуллаевич экани кўрсатилган.

20.12.2023 санасида эса «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг фаолияти тугатилган, қизиқ томони корхона тугатилаётган пайтда унинг 100% улуш билан таъсисчиси ҳам, директори ҳам Юлдашев Гайрат Абдуллаевич бўлиб қолган. Корхона таъсисчилиги «ФК Будёдкор» АЖдан Г.Юлдашевга қачон ўтгани маълум эмас.

Масаланинг жуда нозик жойи энди келди. «KQB Budyodkor» шўба корхонасининг юридик манзили сифатида Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси, 47-уй манзили кўрсатилган. «Yandex Maps»нинг кўрсатишича, айни шу манзилда «Eriell», «Saneg» ва унинг «болалари» ҳам жойлашган.

@xojayinuz


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг набираси (қизи Парвина Раҳмонованинг ўғли Эражжон Гулов) 9 ёшида Дубайдан хашаматли уй сотиб олган.

Соҳил бўйидаги 210 м² майдондан иборат ушбу квартира нархи ҳозирда 1,3 млн АҚШ долларини ташкил этади.

@xojayinuz


61 млн 875 минг сўм

Яшнобод тумани ҳокими ўзини ўзи мукофотлаш ҳақида қарор чиқарибди.

@xojayinuz


Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестиция вазири Лазиз Қудратов, инвестиция вазирининг ўринбосари Хуррам Тешабаевлар яна 3 йил муддатга «Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ кузатув кенгаши аъзолари сифатида қайта сайланишди.

@xojayinuz


Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакировнинг 1,5 йил аввалги пости учун устидан шикоят аризаси бериши — бу босим, қўрқитиш ва сўз эркинлигини бўғиш учун ишлатилаётган манипуляциядир.

Мазкур иш Отабек Бакиров фойдасига ҳал бўлган тақдирда ҳам, ҳукумат вакилининг бу сигнали кўпчилик фаолларда самоцензурани кучайтиради. Буни эса шикоят қилганлар жуда яхши билиб туришибди.

Жўрабек Мирзамаҳмудов аризани фуқаро сифатида эмас, вазир сифатида бергани маълум қилинди. Мирзамаҳмудов агар фуқаро сифатида ариза киритганда бошқа гап эди. Бу унинг фуқаролик ҳуқуқи деб кўз юмса бўларди, эҳтимол.

@xojayinuz


«Ипотека банк»да икки ўринбосар алмашди

Хакимов Умиджон Абдухаликович ва Абдурахманов Махмуд Ахматхужаевич «Ипотека банк» бошқарув раиси ўринбосарлари лавозимидан бўшатилди.

Уларнинг ўрнига Волчек Дмитрий ва Элашвили Ираклий бошқарув раиси ўринбосар вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Волчек Дмитрий «Озодлик радиоси»нинг муҳаррири эмас, банкир Волчек бу😁

@xojayinuz


❗️Эксклюзив: Рақобат қўмитаси «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Helicopters» МЧЖни (товар белгиси «Silk Avia») монополистлар рўйхатига киритди.

@xojayinuz

20 last posts shown.