Mening Fikrim | UYDA QOLING!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


"Mening fikrim" жамоавий мурожаатлар портали расмий телеграм саҳифаси

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


"El-yurt umidi" Foundation dan repost
☑️2021 йил 1 июлдан раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичлари — семизлик даражаси, вазн индексини онлайн кузатиб бориш тизими йўлга қўйилади. Улар бу кўрсаткичларини яхшилаш орқали меҳнат жамоасига "Шахсий намуна" бўлади — Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари А.Каримов.

Манба:Yuksalish

@elyurtumidifoundation


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

«Mening fikrim» веб-порталига фуқаролардан Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги туфайли автотранспорт эгасига маъмурий жарима қўллаган ҳолда автотранспорт воситасини жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақидаги таклиф билан мурожаат қилинган ва мазкур мурожаат порталда 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

Батафсил: 👉 http://parliament.gov.uz/uz/events/chamber/31913/

Facebook | Telegram | YouTube


"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
«Ақл марказлари» — ижтимоий-сиёсий муаммоларни ўрганиш билан шуғулланувчи ва мустақил фикр ҳамда тавсиялар берувчи экспертлик-таҳлилий ташкилотлардир. Улар дунёнинг ривожланган мамлакатларида сиёсатни шакллантиришда етакчи роль ўйнайди, турли вазиятларда экспертлик фикрларини тавсия қилади: глобал иқтисодий инқирозга қарши курашишдан тортиб жанговар ҳаракатлар таҳлилигача.

Таҳлилий ва тадқиқот институтлари оммавий таҳлиллар ривожига имкон беради, давлатнинг қарорлар қабул қилишида, ислоҳотларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишида кўмак беради. Бизнинг навбатдаги #инфографикада халқаро нашрларда чоп этилганлик, тадқиқотлар ва экспертлар фикри, форумлардаги иштироки ва халқаро рейтингларда қайд этилиши бўйича шаклланган Ўзбекистоннинг «Ақл марказлари» ТОП-15 талиги билан танишасиз:

▪️ “Билим карвони” нодавлат нотижорат илмий муассасаси
▪️ Иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш маркази
▪️ Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
▪️ “Маъно” тадқиқот ташаббуслари маркази
▪️ Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ
▪️ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
▪️ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти
▪️ “Таҳлил” ижтимоий тадқиқотлар маркази
▪️ “Тараққиёт стратегияси” маркази
▪️Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази
▪️ “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
▪️ Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби
▪️ Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти
▪️ Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази
▪️ Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

Маълумот учун, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Пенсильвания университети томонидан тузилган «Global Go To Think Tank Index Report 2019» рейтингида Марказий Осиёдаги энг яхши 63 илмий-тадқиқот таҳлилий институтлари орасида 10-ўринни эгаллаган. 2020 йилдаги рейтингда Ўзбекистоннинг яна бир неча таҳлилий марказлари бор: Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (26) ҳамда «Таҳлил» ижтимоий тадқиқотлар маркази (33).

@uzbyuksalish


Rasul Kusherbayev dan repost
Депутатлар авторанспорт воситасини суғурта йўқлиги учун жарима майдонига қўйилмаслик ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқишди

Яқинда “Mening fikrim” веб-порталида “Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида”ги таклиф 10 000дан ортиқ овоз олган эди.

Ушбу таклиф Низомга мувофиқ Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан уни амалга ошириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қонун лойиҳасида транспорт воситалари эгаларининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаганлиги (ёки ДЙҲХХ ходими сўраган вақтида ёнида бўлмаганлиги) учун транспорт воситасини жарима майдонида мажбурий ушлаб туриш амалиётини бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Ўрганишлар ҳорижий давлатларда хусусан Германия, Англия, Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, АҚШнинг бир қатор штатларида фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полислари бўлмаса, маъмурий жарималар белгиланган бўлиб, бироқ транспорт воситасини ушлаб туриш кўрсатилмаганлигини кўрсатмоқда.

Қонун лойиҳаси тез орада Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилади.

👉 @deputat_kusherbayev


Parlament tadqiqotlari instituti dan repost
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi huzuridagi Qonunchilik muammolari va parlament tadqiqotlari instituti jamoasi

Sizni muqaddas Qurbon hayit munosabati bilan qutlaydi.
Xonadoningizga qut-baraka, oilangizga farovonlik,
qalbingizga halovat hamroh bo’lsin!


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


Oliy Majlis Qonunchilik palatasi dan repost
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига янги раҳбар тайинланди

http://parliament.gov.uz/uz/events/other/31626/

Facebook | Telegram | YouTube


Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланиш ҳақида

Жамоавий мурожаат матни
Автомобиль йўлларида ётиқ чизиқлар йўлларда узоқ вақт турмайди, йўл белгилари куннинг кечки пайти кўринмайди. Ҳайдовчиларга бу талайгина муаммоларни туғдирмоқда. Бунинг сабаби сифатсиз бўёқларнинг қўлланилиши ва йўл белгиларининг нур қайтариш хусусиятининг пастлигидир. Ётиқ чизиқларни чизишда ҳозирда қўлланиб келинаётган сифатсиз бўёқлардан воз кечиб дунёда кенг қўлланилаётган қуйма “термопластик”ни ишлатишни кенг йўлга қўйиш айни муддао. Термопластикнинг йўлга чизилиш технологияси қийин эмас, унинг таркибида махсус нур қайтарувчи кукунлар ҳам мавжуд. Йўл белгиларига келсак, уларни барчасини сифатли нур қайтарувчи қоплама билан қоплаш зарур. Зеро, бу борада юртимизда мутахассислар ҳам йўқ эмас ва кўп маблағ талаб этмайди.

Жамоавий мурожаат / ғояни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ётиқ чизиқларни (разметка) чизишда “термопластик”дан фойдаланишни таклиф қиламиз.


#yangimurojaat #meningfikrim #ovozbering

https://meningfikrim.uz/uz/petitions/view/4127


МОБИЛЬ АЛОҚА ТАРМОҒИ АБОНЕНТИ БОШҚА ТАРМОҚҚА ЎТГАНДА ТЕЛЕФОН РАҚАМИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАҚИДА

Жамоавий
мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3724-сон қарорининг 5-бандида “мижозларни мобиль алоқа рақамига боғлиқ ҳолда масофадан идентификация қилиш механизмининг самарали ишлашини таъминлаш мақсадида 2018 йил якунига қадар мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини ишлаб чиқиш” вазифаси белгиланган эди. Бу тартибни амалда қўллаш, мобил операторлар ўртасида соғлом рақобатни вужудга келтиради. Бундан ташқари, абонентларни қўшимча SIM-карталардан озод қилади, мақбул танлов имкониятини яратади ҳамда хизмат ҳақларининг пасайишига сабаб бўлади.

Жамоавий мурожаат / ғояни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олиб, мобиль алоқа тармоғи абоненти бошқа мобиль алоқа тармоғига ўтганда телефон рақамини сақлаб қолиш тартибини жорий этишни таклиф қиламан.

#yangimurojaat #meningfikrim #ovozbering

https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4220


МАГИСТРАТУРА БОСҚИЧИГА ҚАБУЛ ИМТИХОНЛАРИНИ УМУМИЙ ПАВИЛЬОНЛАРДА ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда. Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман.

Жамоавий мурожаат / ғояни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, магистратура босқичига қабул имтихонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказишни таклиф қиламиз.

https://petition.gov.uz/uz/petitions/view/4236


#yangimurojaat #meningfikrim #ovozbering


O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янгиликлар 24 | «Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибини такомиллаштириш» мавзусида давра суҳбати

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter






“UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган автомошиналарни четдан олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш ҳақида

Жамоавий мурожаат матни
Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган енгил автотранспортлар экспорт қилингандан сўнг ўша автомобилларни юртимизга қайта олиб киришда бож тўловларини бекор қилиш мақсадга мувофиқ. Хорижда ишлаб чиқарилган (иномаркалар) автомобилларга бож тўловлари ўзгармасдан қолаверсин. Бироқ, ташқи бозор нархида ўзимизни автомобилларни сотиб олиш пул айланмасини бир неча маротаба оширади. Халқимиз арзон нархларда автомобилларга эга бўлади. Бундан ташқари, миллий маҳсулотимизни харид қилиш кўрсаткичи ҳам ортади.

Жамоавий мурожаат / ғояни амалга ошириш
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган енгил автомашиналарни четдан олиб киришда бож тўловлари бекор қилинишини таклиф қиламиз.


Parlament tadqiqotlari instituti dan repost
​​ЭКСПЕРТ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ ҚАРОРИНИ "ОЛТИН ЎРТАЛИК" ДЕБ БАҲОЛАДИ

Маълумки, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга таъсири, унинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш юзасидан атрофлича муҳокамалар ташкил қилинди. Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ҳам ЕОИИ фаолиятини тартибга солувчи асосий ҳужжатларининг қоидалари ўрганилди ва тегишли ахборот-таҳлилий маълумотлар тайёрланди.
Куни кеча, 28 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилди ва Қонунчилик палатаси ҳузурида тузилган Ишчи гуруҳининг хулосаси маъқулланди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Албатта, мазкур қарор ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида турли фикрлар муҳокамасига сабаб бўлиши табиий ҳол. Аммо, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик ЕОИИ ташкилоти ва ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш тўғрисида тегишли ахборотга эга эмас. Бу эса, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорини нотўғри талқинларга ва баҳоларга олиб келиши мумкин.
Шу сабабли, мазкур қарорнинг моҳиятини ва ҳуқуқий жиҳатларини тўғри тушунтириш долзарб масала ҳисобланади. Хўш, нима учун Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқида «кузатувчи давлат» мақомида иштирок этиши маъқулланди?
Биринчидан, бугунги кунда Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатининг асосий мақсадларидан бири – мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига кенг миқёсда интеграция қилишдан иборат.
ЕОИИ билан кузатувчи давлат сифатида ҳамкорлик қилиш Ўзбекистонга ЕОИИга аъзо давлатлар билан ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда мулоқот ва ҳамкорликни кучайтиришга ёрдам беради.
Иккинчидан, кузатувчи давлат мақомида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистонга бирор бир махсус юридик мажбуриятларни юкламайди, миллий қонунчилигини ўзгартиришга олиб келмайди ва кузатувчи мақоми автоматик тарзда ЕОИИга аъзо бўлиш кераклигини англатмайди.
Учинчидан, Қонунчилик палатасининг мазкур қарорини бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар босқичидан келиб чиқиб “олтин ўрталик“ деб баҳолаш мумкин. Бу ЕОИИга аъзо бўлиш ёки бўлмаслик афзалликларини “ичкаридан” ҳар тарафлама ўрганиш учун энг яхши имконият ҳисобланади.

Дониёр ТЎРАЕВ,
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директор ўринбосари


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Янги шифохона ва карантин ҳудудларини замонавий жиҳозлаш, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш бўйича топшириқлар берилди.
Ижтимоий соҳаларни қўллаб-қуватлаш, донор ташкилотлар билан қўшимча грант келишувлари имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам усиления сотрудничества с международными финансовыми институтами в борьбе с пандемией коронавируса.
Даны поручения по современному оснащению строящихся больниц и карантинных зон, закупке 2300 аппаратов ИВЛ и другого оборудования.
Подчеркнута важность поддержки социальных сфер, достижения дополнительных грантовых соглашений с организациями-донорами.

#Mirziyoyev #yigilish #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


"YUKSALISH" HARAKATI dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

✅ Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади, уларнинг:
18 нафари Президент томонидан тайинланади;
18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;
14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.

❌ Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

🔄 “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

Жамоатчилик палатаси:
◾️ Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;
◾️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш
ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;
◾️ Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;
◾️ Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.

💼 Жамоатчилик палатаси Раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 та ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Жами штат бирлиги – 115 нафар.

Жамоатчилик палатаси аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашади.

@uzbyuksalish


Times.uz dan repost
UZ: Бугун, 10 апрель куни мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллиги шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги харид қилган тиббий ускуналар Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Тошкентга жўнатилди.

❗️Хитойдан олиб келинган қимматли юк таркибида:

✔️ функционал тиббий кроватлар;

✔️ ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ полимераза занжирли реакцияси қурилмалари;

✔️ болалар ва катталар учун ниқоблар билан таъминланган амбуқоплар;

✔️ рақамли рентген диагностика тизимлари;

✔️ эхокардиография ва томир доплерлари учун кардиология сенсори бўлган ультратовуш аппаратлари ҳамда чақалоқлар учун ўпкани сунъий шамоллатиш ускуналари;

✔️ билирубинни тери орқали аниқлашга мўлжалланган жиҳозлар;

✔️ жарроҳлик амалиёти учун мўлжалланган лампалар;

✔️ ҳаво қабул қилиш шкафлари,

✔️ жарроҳлик амалиёти столлари,

✔️ гидравлика билан бошқариладиган столлар,

✔️ “ANDiS 350” таҳлил ускуналари ва бошқа тиббий воситалар ҳам бор.

❇️Шунингдек, “Alibaba Group” компанияси ва Жек Ма жамғармаси тақдим этган нафас йўлларида ижобий босимни таъминлайдиган 10 та аппарат, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева, футболчи Одил Аҳмедовнинг тиббий буюмлар кўринишидаги хайрия юклари ҳам ушбу самолётда мамлакатимизга олиб келинади.

Манба: Дунё АА

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


Parlament tadqiqotlari instituti dan repost
​​ПАРЛАМЕНТЛАР ПАНДЕМИЯ ПАЙТИДА ҚАНДАЙ ИШЛАЯПТИ?

Бугунги кунда COVID-19 инфекцияси муаммоси умумийлик касб этиб, тобора кучайиб бормоқда. Кўпгина давлатлар вирус тарқалишининг олдини олиш учун қатъий карантин чораларини жорий этди. Ҳукумат ва давлат раҳбарлари коронавирус панемиясига қарши курашда қатъий чораларни кўрмоқда. Парламентлар ҳам ўз ваколатларини амалга ошириб, коронавирус келтириб чиқарган инқирознинг салбий оқибатларини олдини олишга қаратилган қонунларни қабул қилиш керак. Шу сабабли, парламентларнинг пандемия пайтида қандай фаолият юритаётганлиги билан қизиқдик.


Парламентлараро Иттифоқнинг парламентда инновациялар маркази коронавирус инқирози даврида дунё парламентларининг ишлаш усуллари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирди.

Ушбу маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб парламент йиғилишларини ташкил этишнинг уч хил амалиёти кузатилди.

Биринчи амалиётда парламент айрим чекловлар билан халқ вакилларининг шахсан иштирокида мажлислар ўтказишни давом эттиряпти. Яъни, ялпи мажлис ва қўмита йиғилишларининг сони камайтирилди. Бинода парламент аъзолари ва ходимларининг сони қисқартирилди. Айримлари масофавий иш тартибига ўтказилди. Парламент мажлислари ўтказиладиган жойлар ўзгартирилди. Масалан, янада самарали ижтимоий масофаланиш имконини берадиган катта заллардан фойдаланиляпти.

Иккинчи амалиётга кўра, парламентлар масофавий иш усулларидан фойдаланган ҳолда виртуал тарзда мажлислар ўтказишни давом эттирмоқда. Масофадан туриб ўтказиладиган йиғилишлар учун техник инфратузилма мавжуд. Кўпгина парламентлар масофадан ишлаш воситаларининг имкониятларини ўрганмоқда. Бироқ, бу бир қатор муаммоларни, шу жумладан, масофадан ишлаш, хавфсизлик ва аутентификация учун ҳуқуқий асосларни белгилаш каби масалаларини келтириб чиқармоқда.

Учинчи амалиётда, парламентлар мажлислар ўтказмаяпти.
Бунга парламентларнинг парламент таътилини эълон қилгани сабаб бўлди. Айрим мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия парламенти бир қатор фавқулодда чоралар бўйича овоз беришдан сўнг барвақт таътил (парламент ишида танаффус) эълон қилди. Шунингдек, Янги Зелландия парламенти ўз регламентини ўзгартириб, махсус қўмитага палатанинг барча аъзолари ўрнига ўз йиғилишларини ўтказишга рухсат берди. Лекин Парламентлараро Иттифоқнинг қайд этишича, сиёсий ирода ёки техник имкониятларнинг етишмаслиги парламент йиғилишларини ўтказишга халақит бериши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, айрим парламентлар масофадан ишлашни таъминлаш учун қонунлар ва процедуралар (регламентлар, қоидалар)га ўзгартириш киритмоқда. Хусусан, Испания ва Бразилияда парламент палаталари мажлисларни виртуал тарзда ўтказиш имконига эга бўлиш учун ўз регламентларига ўзгартишлар киритди. Бошқа парламентлар, жумладан, Эстония, Исроил ва Буюк Британия қўмиталарининг мажлисларини виртуал тарзда ўтказишига рухсат бериш учун ўзларининг қатъий қоидаларини юмшатишмоқда.


Мақолани батафсил қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин:

https://bit.ly/2K02EmF


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/qonunchilikinstituti

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

416

obunachilar
Kanal statistikasi