Postlar filtri


Rasul Kusherbayev dan repost
Қидирувдаги дарахт киллерлари топилди

Шу йилнинг 15 апрель куни юзларига ниқоб таққан номаълум шахслар Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани 8-мавзесида махсус қурилиш техникасидан фойдаланиб, кўп йиллик дарахтларни қасддан нобуд қилган эди.

Прокуратура органлари томонидан текшириш ўтказилиб, ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланибди.

Бош прокуратуранинг билдиришича, назорат тадбири давомида дарахтларни нобуд қилган шахслар ва ҳудудда қурилиш қилишни режалаштирган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бошлади

Маълум қилишларича, Бош прокуратура томонидан давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш бошланди.

Текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

☝️Куни кеча, биз Тошкент шаҳрида экилмаган кўчатларни экилди, деб "Яшил макон" платформага киритиш учун бир қатор экология ходимларига босим ва тазйиқлар ўтказилганини маълум қилган эдик.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
#кунсаволи

Электр энергияси учун оширилган тариф, тариф сиёсати принципига зид эмасми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 310-сон қарори билан "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тармоғидаги тариф сиёсатининг асосий йўналишлари" тасдиқланган.

Унда "электр энергияси учун белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар 2023 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилади", деган қоида тариф сиёсатининг асосий принципларидан бири сифатида белгиланган.

☝️Агар ушбу принцип йил бошидан буён кучда бўлса, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси учун оширилган тарифни қандай изоҳлаш мумкин?

Энергетика вазирлиги ёки бошқа масъул орган буни изоҳлаб берса мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Оғир кунларда ҳам биргамиз!

Қозоғистондаги сув тошқинидан жабр кўрган қондош қариндош қозоғистонликларга гуманитар ёрдам карвони ташкил этилди.

Бу хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар ўз ёрдамларини қуйидаги манзилга юборишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзбек йўл 6-тор кўчаси, 20-уй.

Пластик карта рақами: 8600332956785400

Усенов Серикбай

тел. +99890-984-33-46

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
❗️Электр ва табиий газ нархи ошиши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади:

➖ 1 майгача бўлган муддатда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олиб, минимал истеъмол харажатлари қийматини қайта кўриб чиқилади. Бунда, 1 млнга яқин энг кам пенсия ва нафақа олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорлари минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорда қайта ҳисобланади.

➖ Аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш учун 2024 йил ноябрда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг миқдорда бир марталик компенсация ажратилади.

Ушбу компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилади.

Электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:

➖ табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

➖ электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
"Яшил макон"даги босим ва кўзбўямачиликлар ҳақида

"Яшил макон" доирасидаги кўчат экиш ишлари жойларда кўзбўямачилик ва босим ўтказишга ҳам ўтиб кетмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳам бундай ишларнинг кузатилаётгани ачинарли. Режа бўйича баҳор мавсумида пойтахтда 600,0 минг дона кўчатлар экилиши белгиланган.

Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади.

Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган.

Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган.

Бундан ташқари 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган.

Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган.

Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда ва барчаси жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб борилмоқда.

☝️Биз Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳасининг бу каби босим ва кўзбўямачиликларга айлантирилишига қаршимиз ҳамда экология ходимларига нисбатан бу каби босимлар тўхтатилишини талаб қиламиз.

Ишонамизки, Ўзбекистон халқи ва давлатимиз раҳбари "Яшил макон" лойиҳасининг ҳаққоний ва холис амалга оширилиши тарафдори.

Р. Кушербаев,
Экология вазирининг маслаҳатчиси.


👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шавкат Мирзиёев: Мен умримни шу халққа тикканман!

Худо менга соғлик бериб, умр берса, бизда камбағаллик ва ишсизлик бўлмайди. Нимага десангиз, бунга мен 7 йил умримни тикдим. Тизим яратдим, қонун яратдим, дунёни очиб бердим. Халқим яхши яшасин, ниятлари амалга ошсин, болалари бахтли бўлсин, неваралари соғлом туғилсин, мактаби ишласин, йўллари равон бўлсин деб ишга келдим.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олган вақтида хизмат хонасида қўлга тушди.


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ошкора қотиллик қиссаси"

16 апрел тунда 00:37да ниқобли бир гурух шахслар давлат рақами белгиси йўқ эксковаторда Юнусобод тумани 8-мавзе 260-мактаб олдидаги дарахтларни нобуд қилгани айтилмоқда.

Айни вақтда ИИБ томонидан ушбу ҳуқуқбузарлар қидирилмоқда.

Қизиғи дарахтларни нобуд қилиш кимга, нимага керак бўлиб қолди?

Қидирув шу саволдан келиб чиқиб қилинса топиш ҳам осонроқ бўлса керак.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
❗️Электр ва табиий газ нархлари оширилмоқда

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун:

➖ Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

➖Табиий газнинг метр куби 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Шунингдек, 1 майдан бошлаб энергоресурслар истеъмоли учун ижтимоий норма қуйидагича:

➖ электр энергиясига — ойига 200 кВт/соатгача;

➖ газ (мартдан-октябргача) — 100 куб метргача;

➖ газ (ноябрдан-февралгача, яъни иситиш мавсумида) — 500 куб метргача.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
❗️Тожикистон виза режими бўйича Туркияга жавоб қайтарди

Тожикистон ҳам жавоб тариқасида Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилди.

Тожикистон ташқи ишлари вазирлигининг таъкидлашича, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг 2024 йил 28 мартдаги қарорига асосан, 2024 йил 20 апрелдан бошлаб Туркия фуқароларига нисбатан виза режими қўлланилади.

«Туркия фуқаролари Тожикистон Республикаси визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия томони Тожикистон фуқаролари учун виза режимини жорий қилган эди.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Президент ишдан олишга кўрсатма берган прокурор депутатнинг дахлсизлигини ечмоқчи

Яқинда Янгийўл тумани кенгаши депутатлари депутат А.Азбаевнинг дахлсизлигини ечиш ҳақида прокурор Ф.Боборахимовнинг тақдимномасига рад жавоби беришганди. Сессияда депутатлар шундай овоз беришган.

Агар прокурор сессия қароридан норози бўлса вилоят прокурори орқали вилоят кенгаши депутатларига мурожаат киритиши мумкин. Лекин депутатларнинг бу кутилмаган қарори бошқа ўйинларни бошлашга мажбур қилган кўринади.

Қизиғи қонуний қабул қилинган сессия қарори ваколати бўлмаса-да туман ҳокимияти юристи томонидан рад этилибди. Камига прокурор тақдимномаси рад қилингани учун бу масала яна қайтадан кун тартибига киритилмоқда. Буни ҳеч бир қолипга сиғмайдиган, кулгули мана бу қарордан ҳам кўрса бўлади.

Савол: прокурор тақдимномасини рад этиш мукин бўлмаса, унда нега овозга қўйилган? Шунчаки рухсат, деган қарорни ясаб олишса бўлмасмиди?

Афсуски баъзи депутатларнинг қонун талабларидан яхши хабардормаслиги турли кучларга уларни истаганча ўйнатишга мажбур қилади, худди Янгийўлдаги каби. Бўлмасам ори бор депутатлар аввал овоз берган қарорлари нега яна қайта овозга қўйилаётгани, Президент ишдан олишни буюрган қонунбузар прокурор нега ҳалигача ишлаётгани, прокурор сифатида ишлашга ваколатлими, деган масалага қизиқишган бўлишарди. Чунки 2023 йил 2 август кунги мажлисда Президент томонидан Янгийўл тумани ҳокими ҳамда туманнинг бошқа сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳақида кўрсатма берилганди.

Бошқа сектор раҳбарлари лавозимидан озод қилинган, бироқ прокурор ҳамон ўз жойида. Балки Президентга топшириқ ижроси бўйича бошқача ҳисобот беришгандир. Буни билмаймиз...

Ёмони шуки, депутат у дахлсизлиги ечилмай турибоқ ИИБда ноқонуний равишда ярим тунгача ушлаб турилиб, рухий азоб берилганини билдирмоқда. Прокурор эса бунга кўз юмган. Мана аҳвол!

Аслида депутатлар шу каби қонунсизликка эътибор қаратишлари керак. Бироқ бунинг учун уларда аввало журъат ва масалага чуқурроқ киришга хохиш бўлиши зарур.

Ҳозирча кузатамиз...

👉 @r_kusherbayev

https://e-qaror.gov.uz/doc/1779826


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Икки бола оёққа турсин!

Саратон туфайли Абдували ва Музифанинг оёқлари кесилган. Айни югуриб юрадиган, ҳаётга энтикиб боқадиган ёшдаги ўсмирларнинг бошига тушган синовни англаш жуда оғир. Улар ҳали жуда ёш, мақсадлари улкан. “Сен кучлисан” кўргазмаларининг энг фаоли ҳам, суратлари энг кўп сотиладигани ҳам айнан шу болалар.

Уларга Туркиянинг “Протед” компаниясининг энг яхши протезларидан харид қилиш режалаштирилган. Бунинг учун сизнинг кўмагингизга муҳтожмиз. “Ўзимизники бўлмайдими?” деган савол туғилиши мумкин. Болалар ўсиш даврида, организми тез ўзгарувчан. Қолаверса, минг афсуски ҳали протезлар ишлаб чиқишда ё фойдаланишда хорижга ета олганимиз йўқ.

Икки бола учун протез нархи: 8.000 $.
Авиабилетлар (2 бола+2 она), 10 кун давомида яшаш, таомланишлари: 3.000$
Умумий  ҳисобда 11.000 $ зарур!

Uzcard: 5614681253844975 Раҳимова Саида

Ҳумо: 9860010113214240 Собиржонова Дилфуза

Visa: 4240150007734760 Раҳимова Саида


Rasul Kusherbayev dan repost
Энди кундуз куни чироқ ёққан жарима тўлайди

Бундан бир неча йил олдин автомобилларнинг кундуз куни чироқларини ёқиб юришини мажбурий белгилаш ҳақида қарор қабул қилинганди.

Ҳам экологияга, ҳам чўнтакка зарар, бизнинг иқлимга мос бўлмаган бу қарор кўплаб эътирозларга сабаб бўлгач оҳири бекор қилинганди.

☝️Энди эса тескари ҳолат. Айни кунларда кундуз куни чироқларни ёқиб қўйганлар жаримага тортилмоқда экан. Хусусан, йил бошидан бери «Ўзенергоинспекция» томонидан электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш билан боғлиқ 247 та маъмурий иш расмийлаштирилибди.

Кеч бўлса-да камчилик ва хатолар тўғирланмоқда, соғлом ақл билан иш юритишга ўтилмоқда. Масалан, айнан чироқлар масаласида буни прогресс деса бўлади.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
📣 Коррупция ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда кўмаклашганлар мукофотланади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар қуйидаги миқдордаги бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

💵 а) коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — БҲМнинг уч баравари миқдорида;

💵 б) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваригача бўлса:

➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг беш баравари миқдорида;

➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг етти баравари миқдорида;

➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг
ўн баравари миқдорида;

➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

💵 в) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса:

➖ ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун-БҲМнинг ўн баравари миқдорида;

➖ унча оғир бўлмаган жиноят учун — БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида;

➖ оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма баравари миқдорида;

➖ ўта оғир жиноят учун — БҲМнинг йигирма беш баравари миқдорида;

💵 г) пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

➖ анча миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн беш фоизи миқдорида;

➖ кўп ёки жуда кўп миқдор учун — пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулк қийматининг ўн фоизи миқдорида.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Ҳоким ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

У сўралган пул ҳисобидан 15 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Йўллардаги потенциал қотиллар ҳақида

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганларни потенциал қотилга ўхшатаман.

Афсуски инсон ўлими билан тугаётган ЙТХларда маст ҳолда транспорт воситаси бошқарганлар улуши кўп.

Куни кеча Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судининг судьяси С.А.Г. ҳам спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб бораётганда қўлга тушган. Ҳуқуқбузарнинг мастлиги тиббий кўрик вақтида ҳам тасдиғини топган.

Маълумотларга кўра, судьяни расмийлаштириб, автомобилни жарима майдонига жойлаштирган ЙҲХ инспекторига ҳозирда босимлар ўтказилмоқда.

☝️Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз вазифасини бажариб, потенциал қотилдан одамлар ҳаётини сақлаб қолган ходим жазоланмаслиги, босимлар қилинмаслиги учун ҳам бу ҳақида маълум қилмоқдамиз.

Халқ берган амални суистеъмол қилиб, маст ҳолда рулда юрган бошқалар ҳам ўзларига хулоса қилишларига умид қиламиз.

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев дунёдаги нотинчлик ва мураккаб вазият ҳақида...

👉 @r_kusherbayev


Rasul Kusherbayev dan repost
Дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири - Япония ҳаёти ва табиати такрорланмас ўзига хос.

Тартиб, ўзаро ҳурмат ва тарихий маданиятга эга япон халқининг қўлга киритган ютуқлари, босиб ўтган ҳаёт йўлидан нималарни ўрганишимиз керак? Дунё халқлари ўртасида қандай қилиб бунча ҳурмат ва эътиборга эришган?

Шулар ҳақида сафаримиз давомида қисқача кузатганларимни ўртоқлашмоқчиман.

Ҳурсанд қиладигани Ўзбекистон ёшлари ҳам бу мамлакатда ўз йўлларини топишмоқда.

Қизиққанлар қуйида 3 қисмдан иборат видео орқали батафсил танишишлари мумкин.

https://youtu.be/wtuPW_bLFZQ?si=N0yIYp0BDPvSqT4o


Rasul Kusherbayev dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўқитувчилар ҳамон калтакланмоқда

Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани айтилмоқда - daryo.uz.

Вазирлик мутасаддилари ҳолатни ўрганмоқда экан.

☝️Таълим ўнгланмагунча, жамият, давлат ўнгланмайди. Биз эса ўнгланиш ўрнига таълим берувчиларни калтаклашдан тўхтамапмиз. Бу кетишда фаровон ҳаёт, кучли фуқаролик жамияти ҳақидаги гаплар орзулигича қолаверади.

👉 @r_kusherbayev

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.