Парламентда янги сиёсий блок: ўзаро ҳамкорлик сари стратегик қадамЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш” партиялари ўртасида сиёсий блок тузилиши ҳақидаги
хабар парламент ҳаётида янги босқич бошланишидан дарак беради.
Собиқ депутат ва сиёсий жараёнларни яқиндан кузатувчи сифатида айтишим мумкинки, бу каби блоклар парламентдаги сиёсий фаолликни ошириш, қонунчилик ташаббусларида уйғунлик яратиш ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим омил бўлиши мумкин.
Бу ташаббус асосида икки партиянинг дастурий мақсадларидаги умумийлик ва йўналишлардаги яқинлик турибди. Айни пайтда, ушбу икки партия Қонунчилик палатасида энг йирик фракциялар қаторига киради.
Халқаро парламент амалиётига назар ташланса,
сиёсий блоклар дунёнинг кўплаб мамлакатларида демократик тизимни янада кучайтириш, сиёсий барқарорликни таъминлаш ва қонун ижодкорлигини сифатли олиб боришда ўзини оқлаган механизм ҳисобланади.
Албатта, ҳар қандай янгилик — бу жараён. Муҳими, ушбу сиёсий бирлашувда очиқлик, ҳалоллик ва халқ манфаатлари устувор бўлиши керак.
Фикрлар хилма-хиллиги, конструктив танқид ва
парламентдаги бахс-мунозаралар йўқолмасдан, балки айнан шу блок орқали янги босқичга кўтарилишидан умид қиламиз.👉
@r_kusherbayev