Аъзам ЎКТАМ шеърлари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Овози ўктам шоир ижодидан сиз ҳам баҳраманд бўлинг! Шеърият чексизликлари сари биз билан парвоз қилинг.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


MAJIDXON QO'CHQOROV dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#8Asinf
📝Aʼzam Oʻktam "Yillar o'tib"
🎙8 A-sinf o'quvchisi Mahammadova Muslimaxon
🎛 video mantajchi Nurmuhammatova Xushnozabegim


SHOM.UZ dan repost
ҚИЗҒАНИШ

Оқ билакли гулойим,
Пок тилакли гулойим.
Эркин менинг пинжимда,
Оҳ, юракли гулойим.

Келсанг, кундай куларкан,
Кетсанг, гулдай сўларкан.
Ойдай тўлишган жувон
Қиздан ширин бўларкан.

Сен билан бутун бўламан,
Не бўлсам бу тун бўламан.
Сизникиман, деб қўйсанг,
Осмонга устун бўламан.

Сен борсанки, кўнглим тўқ,
Меникисан, тасаддуқ.
Олар ҳаммани, аммо
Худога ҳам бергим йўқ.

Аъзам ЎКТАМ

@shomuz    -  Yo‘limiz  bir!


Mahfuza blogi dan repost
Бугун номи эмас, асли ўзбек бўлганларнинг куни!

✅Ҳаммаёқда бонг урилаётганидек, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Бугун паспортида "ўзбек" деб ёзилганларнинг эмас, руҳи ўзбекларнинг куни.

Боласи камида 2 та хорижий тилларни биладиган, бироқ уйига келганида ўзбекча гапирадиганларнинг куни.

Фарзандини "рус боғча ва мактабга берсам, ақллироқ, билимлироқ бўлади", деб ўйламаганларнинг куни!

Байрам муборак, руҳи ўзбек бўлганлар!

@makhfuzaartikova


Bu Safiya dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Bahor havosiga oʻxshar hayotim"- Buvaydalik taniqli shoir Azam Oʻktam xotirasiga bagʻishlab oʻtkazilgan tadbir ana shunday nomlandi

Rasmiy kanalimiz
https://t.me/Vodiy_telekanali


Jadidmedia | yangiliklar dan repost
❗️
SHE’RIYATNING O‘KTAM OVOZI
Bahodir KARIM

A’zam O‘ktamning chin do‘stlaridan biri chiroqchilik, ikkinchisi ishtixonlik edi. Gar­chand “Bitta do‘stim yo‘q mening, oh, Shu bo‘ldimi taqdirim?” deb yozgan bo‘lsa-da, shoir ikkita jonajon do‘st topgan edi.


📱 Batafsil: jadid-media.uz/sheriyatning-oktam-ovozi

Jadidmedia’ga obuna bo‘ling


SHOM.UZ dan repost
Кимдир  чорлаётир қайдадир мени,
кун бўйи  отланиб юраман,
уйғониб кетаман  тунлари
билгисиз чақириқдан.
Кимдир меҳримга зор,
ким кўмагимга,
ким шунчаки кўрмоқчи.

Бироқ ҳеч билмайман, билмайман,
қайга, кимнинг борай қошига?

Жудаям ғалати аҳволдаман мен:
Гўё турар жойин паққос унутган
дўстимдан хат  олдим.
«Тез етиб кел!»  деб,
лекин адреси йўқ конвертда унинг...

Аъзам ЎКТАМ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Аъзам ЎКТАМ шеърлари dan repost
ОРАЛИҚДА

Жонимга тегмоқда барчаси бир-бир,
Жон эса ҳалқумга келар охири.
Битта мен йўқ бўлсам не бўпти ахир —
Ўзбекнинг камайиб қолмас шоири.
На Тошкент, на Қўқон билади мени,
Ахир ўз-ўзимни алдаб, нетаман?
Шу оппоқ қоғоздан яширай нени —
Бир ўлиб кўрмадим, холос. Кетаман!
Бир қалтис қулади кеч кузги офтоб,
Чўққидан чўққига урилиб синди.
Куннинг синиқлари бунчалар сероб —
Улар юлдуз бўлиб милтирар энди.
Яна бегоналар янглиғ турарман,
Мезбонларга ўхшар отам ҳам онам.
Қишлоқ кўчаларин кезиб юрарман,
Танимас дўстимнинг болалари ҳам.
Қийнагай ҳар нарса юракни эзиб:
Шохи синиб қайтди қўчқор подадан.
Аянчли ғингшийди кўнглимни бузиб,
Итим яраланиб келди тўдадан.
Сўнг тонгда жўнарман яна қалтираб,
Ўз ҳолим ўйлайман аччиқ жилмайиб.
Шаҳарда болалар кутар мўлтираб,
Қишлоқда волидам қолар мунғайиб.

1990

© Аъзам ЎКТАМ


SHOM.UZ dan repost
У кетди. Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр!” деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю, энди шум ўйлар
Санчилаверади мисли қора ўқ:
Ў, энди у ҳатто тушларимга ҳам
истаса киради, истамаса – йўқ...

Аъзам  ЎКТАМ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


ҚУТЛОВ

На бўлғай яшашни сал осон қилсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг
Шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит
Муборак бўлсин!

© Аъзам ЎКТАМ


SHOM.UZ dan repost
ҚУТЛОВ

На бўлғай яшашни сал осон қилсанг,
Қил сиғмаган кўнглинг
Шуълага тўлсин.
Ҳар намоз орасин Рамазон билсанг,
Бир кунда беш ҳайит
Муборак бўлсин!

Аъзам ЎКТАМ

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


SHOM.UZ dan repost
ИҚРОР

Куй бўл қўшиғимга момогулдирак,
Бунча гурсиллама, оғир бўл, юрак.
Қийналдим, сиримни очишим керак –
Бир бахтсиз аёлни севаман...

Ҳар кун насибаси ҳақорат, қарғиш,
Баҳори бир лаҳза, узун умри қиш.
Бир истаги қолиш, минг аҳди кетиш –
Бир бахтсиз аёлни севаман...

Алдамчилик, ёлғон мендан наридир:
У менинг жонимдир, малак, паридир.
Биров деб яшади, мени деб қарийдир
Бир бахтсиз аёлни севаман...

Ўтда куйди, сувда чўкди йил, куни,
Менга насиб этди ойдин бир туни.
Энди ўлгим келар жим қучиб уни –
Бир бахтсиз аёлни севаман...

Аъзам  ЎКТАМ

@shomuz  - Yo‘limiz  bir!


Xayrulla HAMIDOV ijodi /official dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аъзам Ўктам шеърияти…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


НОЗИМ ҚОСИМОВ dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ёмғир_ёғмоқда

ИБОДАТ

✍Аъзам Ўктам
🎙Қамариддин Бекмухаммад


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо:
اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳума соййибан наафиъан»
Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!


Ушбу ёмғирли фурсатда яхши ният ва хайрли дуолар қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA


Noma’lum dan repost
У кетди. Боғларим шумшайди ғариб,
ғунчалар тумтайиб қарайди менга.
“Кетманг”, дея олдим айрилар чоғи,
“Хайр!” деб бўлмасди ҳеч қачон унга.

У кетди, кетди-ю, энди шум ўйлар
Санчилаверади мисли қора ўқ:
Ў, энди у ҳатто тушларимга ҳам
истаса киради, истамаса – йўқ...

Аъзам  ЎКТАМ


Аъзам ЎКТАМ шеърлари dan repost
ОРАЛИҚДА

Жонимга тегмоқда барчаси бир-бир,
Жон эса ҳалқумга келар охири.
Битта мен йўқ бўлсам не бўпти ахир —
Ўзбекнинг камайиб қолмас шоири.
На Тошкент, на Қўқон билади мени,
Ахир ўз-ўзимни алдаб, нетаман?
Шу оппоқ қоғоздан яширай нени —
Бир ўлиб кўрмадим, холос. Кетаман!
Бир қалтис қулади кеч кузги офтоб,
Чўққидан чўққига урилиб синди.
Куннинг синиқлари бунчалар сероб —
Улар юлдуз бўлиб милтирар энди.
Яна бегоналар янглиғ турарман,
Мезбонларга ўхшар отам ҳам онам.
Қишлоқ кўчаларин кезиб юрарман,
Танимас дўстимнинг болалари ҳам.
Қийнагай ҳар нарса юракни эзиб:
Шохи синиб қайтди қўчқор подадан.
Аянчли ғингшийди кўнглимни бузиб,
Итим яраланиб келди тўдадан.
Сўнг тонгда жўнарман яна қалтираб,
Ўз ҳолим ўйлайман аччиқ жилмайиб.
Шаҳарда болалар кутар мўлтираб,
Қишлоқда волидам қолар мунғайиб.

1990

© Аъзам ЎКТАМ


Noma’lum dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


SHOM.UZ dan repost
ЮПАНЧ

Қизим Тўмарисга

Сендан жуда хижолатдаман,
уятлиман сенинг олдингда:
Ижара уйда туғиласан, болам.
Миннатдорман Дуся холамдан –
бир ойлик ижара ҳақимдан кечиб,
чақалоққа кийим ол, деди.
Улар яшар қўшни хонада.

Қўрқар эдим гоҳо ўзимча,
Туғилсанг-у, йиғлаб безовта қилсанг,
Чиқ, дермикин уйдан, деб.
Лекин ўйлаб қарасам, йиғининг
“Тили” бирдир ҳамма миллатда.
Аччиғи келмайди демак холанинг,
Тушунуксиз сўзларни тинглаб:
Билиб қўй ҳозирдан, болам,
Меҳмон одам кўп бизнинг Ватанда!
Ўз-ўзимнинг уйим бўлар, эҳтимол,
Эпчилроқ бўларсан мендан,
бўларсан журъатлироқ.

Айира оларсан ўз ҳаққингни сен,
Кечирарсан отангни ҳам бемалол.
Ҳар нарсани тушунадиган,
кенг феъллироқ бўлсанг керак,
ижара уйда туғилган болам...

Аъзам ЎКТАМ

(Бугун  - марҳум атоқли шоир
Аъзам Ўктам туғилган кун.
Илоҳим, устозимизнинг  охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин 🤲)

@shomuz   -  Yo‘limiz  bir!


Noma’lum dan repost
Ўзи ҳам, сўзи ҳам ўктам эди

…Бир гуруҳ қалам аҳли вақти-вақти билан дийдорлашиб турардик. Тоҳир Малик, Эмин Усмон жўрабоши. Ижод кишиларининг гурунги, дийдорлашуви баҳс-мунозарадан ҳоли бўлмаслиги табиий.

Мен ўзимни камтарин-камсуқум деб юрсам, бу борада мендан ҳам “зўри” бор экан. Кейинроқ разм солсам, Аъзам Ўктам мендан-да оғир табиатли, ҳар гап-ҳар баҳс юзасидан ирғиб чиқавермас, гапиришдан кўра тинглашни афзал биладиганлар хилидан экан. Лабининг бир чеккасида кулимсираб, бош тебратиб, жимгина ўтириши кўз ўнгимдан кетмайди. Лекин маъюслик аралаш ўйчан нигоҳларидан ичи тўла гаплиги сезилиб турарди.

Филология фанлари доктори Хуршид ДЎСТМУҲАММАДнинг Аъзам Ўктам ҳақида ёзган хотираномасини веб-сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Каналимизни кузатиб боринг👉Buvayda.info

Web-sayt I Facebook I Youtube I Instagram


Noma’lum dan repost
4 октябрь - ҳақгўй ва жасоратли шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун

Бир тўфон бош кўтармиш,
Енг шимарган мардона.
Қаҳратоннинг шаштидан,
Еру-осмон ҳайрона.
Оҳулар ҳам сув ичган,
Мадор билган кафтини.
Олам саҳар уйғонди,
Қўмсаб меҳр тафтини.

Жар солади омонат,
Дунё ёпган эшиклар.
Ўғлонини ўстириб,
Бўш қолмасин бешиклар.
Қуралайи мўлтираб,
Гирён бўлса майлими.
Шоирингни кўмсалар,
Шодонликми,сайилми?

Оҳ, юраги миллат деб,
Уриб турган оғам-а!
Сен тоғ эдинг, кечикмай, Мева туккан боғим-а.
Арслон юрак шай бўлди,
Бургут учар ҳамонда.
Аъзам Ўктам руҳи бор,
Адабиёт томонда.

Шодия Умрзода✍️


ТАХМИН


Қор ёкқани — излар босилгани ҳам
Хўроз қичқиргани агар бўлса тонг;
Шунга шукр қилиб яшаса одам,
Бундан бошқасини сиғдирмаса онг —
Кўкдан нур ёғилмас,
Гул фақат сўлар.

Агар чирт юмилса нур кўплигидан,
Қизарса ўқибмас, жимгина йиғлаб;
Ортга боқар бўлса — тиниб кетса, ҳам
Ҳеч нима кўрмаса олдинга қараб —
Бу кўзлар юмилмас,
Фақат қум тўлар.

Булутнинг қўйнидан чиқмаса офтоб,
Нишонлар ўрнини босса совутнинг;
Бўронлар жимлиги саналса одоб,
Кўтарса аёллар, қизлар тобутни —
Гўдаклар эр етмас,
Йигитлар ўлар.

Бош турса кўкракда, елкада эмас,
Эзилиб, димиқиб ўлса ҳамият;
Ҳеч ким йўл топмаса, чиқармаса сас,
Баҳона қилинса муҳит, жамият —
Узрлар гуноҳдан
Ёмонроқ бўлар.

1987
©Аъзам Ўктам

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

335

obunachilar
Kanal statistikasi