SHOM.UZ dan repost
Кимдир чорлаётир қайдадир мени,
кун бўйи отланиб юраман,
уйғониб кетаман тунлари
билгисиз чақириқдан.
Кимдир меҳримга зор,
ким кўмагимга,
ким шунчаки кўрмоқчи.
Бироқ ҳеч билмайман, билмайман,
қайга, кимнинг борай қошига?
Жудаям ғалати аҳволдаман мен:
Гўё турар жойин паққос унутган
дўстимдан хат олдим.
«Тез етиб кел!» деб,
лекин адреси йўқ конвертда унинг...
Аъзам ЎКТАМ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
кун бўйи отланиб юраман,
уйғониб кетаман тунлари
билгисиз чақириқдан.
Кимдир меҳримга зор,
ким кўмагимга,
ким шунчаки кўрмоқчи.
Бироқ ҳеч билмайман, билмайман,
қайга, кимнинг борай қошига?
Жудаям ғалати аҳволдаман мен:
Гўё турар жойин паққос унутган
дўстимдан хат олдим.
«Тез етиб кел!» деб,
лекин адреси йўқ конвертда унинг...
Аъзам ЎКТАМ
@shomuz - Yo‘limiz bir!