ТАХМИН
Қор ёкқани — излар босилгани ҳам
Хўроз қичқиргани агар бўлса тонг;
Шунга шукр қилиб яшаса одам,
Бундан бошқасини сиғдирмаса онг —
Кўкдан нур ёғилмас,
Гул фақат сўлар.
Агар чирт юмилса нур кўплигидан,
Қизарса ўқибмас, жимгина йиғлаб;
Ортга боқар бўлса — тиниб кетса, ҳам
Ҳеч нима кўрмаса олдинга қараб —
Бу кўзлар юмилмас,
Фақат қум тўлар.
Булутнинг қўйнидан чиқмаса офтоб,
Нишонлар ўрнини босса совутнинг;
Бўронлар жимлиги саналса одоб,
Кўтарса аёллар, қизлар тобутни —
Гўдаклар эр етмас,
Йигитлар ўлар.
Бош турса кўкракда, елкада эмас,
Эзилиб, димиқиб ўлса ҳамият;
Ҳеч ким йўл топмаса, чиқармаса сас,
Баҳона қилинса муҳит, жамият —
Узрлар гуноҳдан
Ёмонроқ бўлар.
1987
©Аъзам Ўктам
Қор ёкқани — излар босилгани ҳам
Хўроз қичқиргани агар бўлса тонг;
Шунга шукр қилиб яшаса одам,
Бундан бошқасини сиғдирмаса онг —
Кўкдан нур ёғилмас,
Гул фақат сўлар.
Агар чирт юмилса нур кўплигидан,
Қизарса ўқибмас, жимгина йиғлаб;
Ортга боқар бўлса — тиниб кетса, ҳам
Ҳеч нима кўрмаса олдинга қараб —
Бу кўзлар юмилмас,
Фақат қум тўлар.
Булутнинг қўйнидан чиқмаса офтоб,
Нишонлар ўрнини босса совутнинг;
Бўронлар жимлиги саналса одоб,
Кўтарса аёллар, қизлар тобутни —
Гўдаклар эр етмас,
Йигитлар ўлар.
Бош турса кўкракда, елкада эмас,
Эзилиб, димиқиб ўлса ҳамият;
Ҳеч ким йўл топмаса, чиқармаса сас,
Баҳона қилинса муҳит, жамият —
Узрлар гуноҳдан
Ёмонроқ бўлар.
1987
©Аъзам Ўктам