POMUQLIKLAR 24/7


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📌 Каналда: Шахсий фикрлар ва янгиликлар бериб борилади!
Энг яхшиларини улашамиз.
Хабарлар ҳаммаси эмас, қисқаси.
Алоқа учун: @
Спам'лар учун: @yaxshiamakibot
Шахсий блог: @bshermatov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ХAVFSIZLIK 🇺🇿 dan repost
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿


☑️


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Saylovda qanday ovoz beriladi?

Bu haqda videoda batafsil tushuntirish berilgan.

Ertaga saylovga borganingizda sizga 4 ta byulleten berishadi. Bunga hayron bo’lib qolmang. Byulletenlar 4 xil rangda bo’ladi. Bular:

1) 🔵 Qonunchilik palatasi deputatligi uchun bir mandatli nomzodlar. Bunda siz faqat partiyaga ovoz berasiz, konkret nomzodlarga emas;

2) 🟢 Qonunchilik palatasi deputatligi uchun nomzodlar. Bunda siz partiyaga emas, nomzodga ovoz berasiz;

3) 🟡 Viloyat Kengashi deputatligi uchun nomzodlar;

4) ⚪️ Tuman, shahar Kengashi deputatligi uchun nomzodlar.

O’zingizga ma’qul partiya yoki nomzodning ro‘parasida, o‘ng tomonda joylashgan bo‘sh kvadratga ➕, yoki ✔️, yoxud ✖️ belgisini qo‘yadi.

❗️BU MUHIM: ovoz berish chog‘ida bir necha kvadratga belgi qo‘yilgan bo‘lsa yoki birorta kvadratga belgi qo‘yilmagan bo‘lsa, bunday byulletenlar haqiqiy emas deb topiladi va ovozlarni sanashda hisobga olinmaydi.


👉 @xushnudbek 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Buxoroda 2 oyda saksovul bilan bog‘liq 25 ta huquqbuzarlik aniqlandi

O‘tkazilgan reyd tadbirlari davomida aniqlangan holatlarda tabiatga 29 mln 702 ming 400 so‘m zarar yetkazilgan.

Aybdorlarga nisbatan 222 mln 900 ming so’m jarima tayinlangan. Huquqbuzarlar jami 252 million 602 ming 400 so‘m tovon to‘lashlari belgilangan.

Video: Ekologiya vazirligi


КЕРМА МАНМАНЛИК БИЛАН

Керма манманлик билан ўрнида турган қошни,
Эл севар одамда бўлган сабр ила бардошни,
Халқ учун бўлса зарар, тошларга ур ул бошни,
Йўлда жонингдин азиз тут сенга чин йўлдошни.
Йўлга сол, келса қўлингдин, ақли паст бебошни.

Одам ўғли бўлмағайсан бўлмаса халқинг ризо,
Эл сени шарманда дейдур, қилмасанг шарму ҳаё,
Пок диллар кир юраклар бирла бўлмас ошно,
На қилай ундай кўнгулни, бўлмаса унда вафо,
Сақламас сандуқда ҳеч ким қиммати йўқ тошни,


Нокерак бўлма жаҳонда, доимо даркор бўл,
Гул каби чеҳранг очиб юр, халқ учун гулзор бўл,
Бағрида яйратган элдан шоду миннатдор бўл,
Қўлга санчилма тикандек, балки беозор бўл,
Кекса ҳам ҳурмат қилур одобли бўлган ёшни,

Ҳар кишини халқи чин қалбида ҳурмат айласин,
Ҳар киши дилдан ўрин олмоққа ҳиммат айласин,
Ҳар киши доим ҳалол меҳнат-ла роҳат айласин,
Ҳар киши яхши кишилар бирла суҳбат айласин,
Тўкмасин Чустий севинч-ла кўзга тўлган ёшни.

Чустий


МИРИШКОРДА ЧАҚАЛОҚ НАРХИ ҚАНЧА?

Қашқадарёнинг Миришкорида яшовчи 26 яшар Муниса Комилова қиз чақалоғини 50 миллионга нархлаб сотувга қўйди.

Хотин бир қиз фарзанди билан ажрашиб ота уйига қайтган. Сўнг фуқаро И.Қодиров билан шаръий никоҳ қуриб, ундан ҳомиладор бўлди.

Болага оталик қилиш масъулиятидан қочган И.Қодиров ҳомиладор хотинни ҳайдаб юборди. Шундан кейин Муниса Комилова туғилажак боласини сотиб, уй учун тўлов қилиш режасини тузади.

Болани сотиб олмоқчи бўлган Бонура Асролонова ҳомиладор хотинни парваришлаб кутиб юрди. Бонура Асролонова чақалоқни бефарзанд ўғли ва келини учун сотиб олмоқчи эди.

Бироқ чақалоқ туғилгач белгиланган 50 миллион нарх қимматлик қилди. Қизчанинг “онаси” эса 50 миллиондан бир сўм ҳам тушмаслигини, бу пул уй олишга кераклигини айтди. Қолаверса, қизчани 50 миллион сўмга сотиб олмоқчи бўлган бошқа ҳаирдор борлигини ҳам билдирди.

Ваҳимага тушган Бонура Асролонова ИИБга хабар бериб, тезкор тадбирда иштирок этишга розилик билдирди. Қизчанинг онаси Муниса Комилова туғруқхонада харидордан 30 миллион сўм ва 1600 АҚШ доллари олаётганда ушланди.

Миришкор туман суди чақалоқфуруш хотинни 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

“Она” қамағда. Изоҳларда эса болафуруш оломон бу “мискин” хотиннинг ёнини олишади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Ҳалиги, ўзбек группаларида изоҳлар ёзиб юрадиган манжалақиларга сўлакни оқизиб ёзиб юрмела яна. Уларнинг нияти нималигини билиб олдим.

Бугун биттасини атайлаб гапга олиб ўтирдим. Москвада машина ичида “закладка” (наркотик маҳсулотлари) олиб юриш ишини таклиф қилишяпти. Битта рейс қиласан, 200 минг рубль берамиз (тахминан 2 минг доллар), “закладка” бир пачка сигаретдек вазнга эга, деяпти. Ўзимни жинниликка солиб, олдиндан 1 млн рубль берсанг ишлайман десам, йўқ, бунча пул истасанг бошқа иш бор, дейди. Қанақа, деб сўрасам, химик бўласан, бизга наркотик тайёрлаб берасан, деяпти. Ўзинг Москва туманларидан бирида жой топасан, биз санга аввал ўргатиб турамиз, кейин ўзинг тайёрлайсан, ойлик 1 млн рублдан зиёд, деб ишни тушунтириб беряпти. Бажонидил рози бўлардим-у, мен Ўзбекистонда яшайман-да, десам, ўзимиз олиб келамиз хохласанг, дейди. Яъни, ўзлари олиб бориб, шароит ҳам қилиб беришаркан.

Бир қараганда, ҳаммаси, ҳалиги, наркобаронлар ҳақидаги блокбастер киноларига ўхшаб кетади, тўғри. Бойиб кетиш жуда осондек. Лекин бунда битта катта нюанс бор: рози бўлганингиздан кейин сизни ўзлари “подстава” қилиб беришади. Қамоққа олиб киргач эса, Россия Қуролли кучлари билан шартнома қилишга мажбурлашади. Рози бўлмасангиз, наркосавдогар сифатида камида 20 йилни панжара ортида кечирасиз. Мана шундай оддий схема. Лох бўлманглар.

Кетдим, ҳалигидан сўраб кўрайчи, олдиндан бир миллион рубл счётимга ташлаб берармикан. Билбўметта😁

@freemanuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ularni hech kim tanimaydi, ular tungi soya kabidir. “Tezkor xodimlar”
———
Уларни ҳеч ким танимайди, улар тунги соя кабидир. “Тезкор ходимлар”


Telegram | Instagram | Twitter | Facebook


Ҳозирги мураккаб ва қалтис даврда тинчликда ўтган ҳар бир кун байрам, аслида. Бу тинчликни таъминлашда махсус хизматларни ўрни беқиёс.

Бугун халқ тилида «чекист», «конторский», «окалар», «қудалар» ва «қўшнилар» деб аталадиган тузулмада хизмат қилувчиларнинг касб байрами, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни!

Ўзбек чекистларини тарихи узоқ даврларга бориб тақалсада, аммо собиқ иттифоқ даврида КГБ раиси лавозимига бирор марта ўзбеклар тайинланмаган. Мустақиллик, бу – ўзининг мустақил, миллий манфаатни кўзлайдиган Хавфсизлик идорасига эга бўлиш ҳам демакдир!

Байрам муборак, «окалар»! Душманларга эса ўлим 😉

@mufasa_mh


Барча юртдошларимизни Мустақиллик байрами билан табриклайман!

У-бу деган билан, тинч юртда, оила даврасида, ўз уйингда байрамга бағишланган концертни кўриш ҳам катта бахт.

@safarblog


РАССОМ ТУЗ: ҚАНДАЙ ҚИЛСАК "ВОЗЗ" ЭТИБ РИВОЖЛАНИБ КЕТАМИЗ?

Алишер Қодирировдан олдин Мадвазирам "урп-одатлар" ҳақида гапирувди.

Озодбек Назарбеков меҳмонхоналарда яшаган туристлар "халқимизга хос урф-одат, анъана ва қадриятлари ҳақида тушунчага" эга бўлсин дебди.

Демак, сайëҳлар ошни қўлда есин. Фарғонада ошни кетмонга солиб ейиш бор. Тарелкани ўрнига кетмонда ош берилса. Қоганига официантлар ошатиб қўйсин ўртасига суяк қўйиб.

Овқат еб бўлганидан кейин идишди ичига чой қуйиб, ювиндисини ичирворинглар.

Ош еб бўлгандан кейин турист қўлини маҳсисига артсин.

Носни кўрпачани қайириб тупурсин. Энг муҳими турист, оч бўсаям, бироз ийманиб емай ўтирсин. Официант ярим соат олинг олинг дегандан кейин "Ҳа қўймадингиз деб" овқатга қўл узатсин.

Любой чапақай турист ҳам овқатни ўнг қўлда есин. Чап қўлда шайтонни ини бўлади. Столни безашда нарсалрни экскаватордан тўккандай қилиб дастахонни ғиж ғиж тўлдириб ташаш керак сок, напитка, торт, писта, бодом, сникерс қилиб.

Стол тўрида ҳеч ким қўли етмайдиган жойдаги вазага банан, ананас, киви ва олмани шуруп билан қотириб қўйиш керак. Мабодо меймон олиб еб қўймасин деб.

Хуллас, "Мадтурвазир" жорий қилган "урп-одатларни туристларга юқтириб ташаш керак. Шунда Алишер Қодиров айтгандай "возз этип" ривожланиб кетамиз.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


⚡️Oliy ta’lim muassasalarida yangi o‘quv yili 9-sentyabr, dushanba kunidan boshlanadi, deya xabar bermoqda O‘zA.

Bu haqda oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirining 2024-yil 21-avgustdagi 321-sonli buyrug‘ida belgilandi.

Akademik litseylarda esa yangi o‘quv yili 4-sentyabr, chorshanba kunidan boshlanadi.

@pomuqliklar


👍 O’zbekiston sportchilari Parij-2024 olimpiya o’yinlaridagi chiqishlarini yakunlashdi

🫥Parijda o’tgan “Parij-2024” – 33-yozgi Olimpiya oʻyinlarida 206 ta mamlakatdan 10500 nafar sportchilar ishtirok etishdi.


🫥
Oʻzbekiston delegatsiyasi 19 ta sport turida 90 nafar sportchi bilan ishtirok etdi.


🫥
O’zbekiston Parij-2024 Olimpiadasida dunyo bo'yicha 13, Osiyoda 4, MDHda 1, Markaziy Osiyoda 1, Turkiy davlatlar orasida 1, musulmon davlatlari orasida 1-o'rinni qo'lga kiritdi.


🫥Mamlakat sharafini himoya qilgan sportchilar mazkur olimpiadada 8 ta oltin, 2 ta kumush va 3 ta bronza, jami 13 ta medalni qo‘lga kiritib, tarixiy rekord natija qayd etishdi hamda umumjamoa hisobida ham 13-o‘rinni egallashdi.

Telegram | Facebook | Youtube
Instagram | X | Web-site


UZB dan repost
Neksiya 2 gibrid
Yili 2014
Kraska toza
Probeg 84 000
Benzin-metan 100 talik balon
Narxi 80 million.
Tel: 942996141


⚡️💥 Shohrux Mamedov Parij-2024 paraolimpiada o'yinlarida ishtirok etish uchun litsenziyani qo‘lga kiritdi.

Shohruxga omad tilab qolamiz!!! 🥳

@pomuqliklar






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Adliya vazirligi xodimlari “Davlat byudjeti” deganda nimani tushunadi?

Vazirlik rasmiysi Qashqadaryodagi holatga munosabat bildirdi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qashqadaryo viloyati Adliya boshqarmasi boshlig‘i Salohiddin Nuriyev:

“Xalq puli xalq mulki degan narsa yo‘q. Pul davlat byudjetiga o‘tdimi, davlat mulkiga aylanadi”.


Amaldor davlat xizmatchilarining faoliyatini muhokama qilinishiga qarshi ekanligini aytmoqda.


@pomuqliklar


Кеча «Ашхобод» парки маъмурияти текинга 20 мингта ўйинчоқ ва музқаймоқ тарқатишмоқчи бўлишган. Аммо ният тўғри бўлгани билан оқибати ёмон бўлган. Тартибсизлик ва тирбандлик вужудга келган. Шу сабабли, «Ашхобод» паркини директори, уни зами ва реклама бўлими бошлиғи 15 суткага кесилибди.

@mufasa_mh

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.