NEET авлоди: нега ёшлар ишсизликни танламоқда? Бутун дунёда иш ва ўқишдан бош тортаётган ёшлар сони ортмоқда. Бунинг ўрнига улар шахсий ривож ёки “ҳеч нима қилмаслик”ни танлаб, ота-онаси ёки давлат томонидан кўрсатилган ёрдам ҳисобига кун кўряпти. Бу феноменга NEET (not in employment, education, or training) дея ном берилган.
Маълумотларга кўра, 15–24 ёшдаги ҳар бешинчи одам ушбу тоифага киради. Сабаблар турлича: камбағал мамлакатларда иш топиш ёки таълим харажатларини тўлаш қийин бўлса, бой давлатларда нафақалар меҳнат қилишга эҳтиёж қолдирмаяпти.
Бироқ бундай танлов жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ишсиз ёшлар касб кўникмаларини йўқотиб, депрессия ва хавотирдан кўпроқ азият чекади. Глобал иқтисодиётда эса кадрлар танқислиги кузатилади.
NEET тарафдорлари энг кўп
Жанубий Африка, Туркия ва Колумбияда аниқланган бу мамлакатларда 42% меҳнатга лаёқатли ёшлар ишлашдан бош тортмоқда. МДҲ давлатлари орасида эса бу борада
Ўзбекистон етакчилик қилмоқда (42%), кейинги ўринни эса
Грузия (31%) эгаллаб турибди. Ҳатто Буюк Британияда эса ҳар тўртинчи ёш ўқиш ва ишлашга халал берадиган руҳий муаммолардан азият чекади.
NEET нафақат бу ҳаёт тарзини танлаган ёшлар, балки бутун жамиятга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Масалани фақатгина таълимдаги ислоҳотлар, руҳий саломатликни қўллаб қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш орқали ҳал қилиш мумкин.
Бу вазият бўйича сиз қандай фикрдасиз?
Бу тўқликка шўхлик – 👎
Ўзим шу авлод вакилиман - 👍@safarblog