ELTUZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.
Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
МЕТАНДАМАН. Ҳофизлар асли ёр, диёр, ҳикмат мавзуларида куйлар эди. Фарғоналик қўшиқчи йигит ўз қўшиғида бугунги кун...

13.5k 1 150 13 83

ЁШЛАР АГЕНТЛИГИ НАЙРАНГЛАРИ – ТАКЛИФЛАР НИМА БЎЛДИ?

Салом Элтуз!

Бу хабарим орқали Ёшлар агентлиги ва уларнинг найрангларини очиб бераман!

2021 йилда Ёшлар ишлари агентлиги форумлар ўтказиб, yoshlarforumi.uz деган сайт орқали ёшлардан таклиф ва ташаббусларини юборишни сўраганди. Минглаб ёшлар, жумладан, мен ҳам таклифларимизни юбордик. Бизга таклифлар ўтаётганини айтилганди. Ёшларнинг зўр-зўр ташаббуслари порталга келиб тушган. Ҳатто амалга ошса керак, деб қувонгандик. Ўша пайтда агентлик раҳбари Алишер Саъдуллаев ҳукумат қарори қабул қилинишини ваъда қилганди.

Аммо шундан кейин ҳаммаёқ гўё сув қуйилгандек жим бўлиб кетди. Саъдуллаевнинг ваъдасига ишониб билдирилган минглаб таклифларнинг тақдири номаълум бўлиб қолди.

Яна эски сценарий

Яқинда Саъдуллаев яна форум бошлади. Яна ўша эски сценарий такрорланмоқда. Yoshlarforumi платформасидаги 2021 йилда қолдирилган минглаб таклифлар ўчириб ташланиб, янгидан таклифлар қабул қилинмоқда. Ёшларнинг қулоғига яна лағмон илинмоқда.

Масъулларга бу ҳақда ёзганимда, улар танқидга тоқат қила олмасликларини намоён этиб, мени гуруҳдан блоклаб ташлашди.

Ёшлар агентлиги раҳбариятига саволлар:

1. 2021 йилдаги таклифлар қани? Улар қаерга ғойиб бўлди? Таклиф қолдирган ташаббускор ёшларнинг кўзига қандай қараш мумкин?

2. Ҳукумат қарори қайси? 2021 йилги форумда қарор қабул қилинади, деб айтилганди. Бу қарор қабул қилинмади. Бу учун ким жавобгар: Алишер Саъдуллаевми ёки бош вазир Абдулла Арипов?

3. Нега ҳар йили бир хил сценарий? Ёшларни таклиф юборишга чақириб, ваъда бериб, уларни алдаётган ташкилотнинг бошқа ишларига қандай ишонамиз?


Ҳурмат билан,
Ёлғонларга чидолмаган Баҳодир
Қашқадарё вилояти

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

22.6k 1 155 11 145

“СОЛИҚ ҲАМКОР" "СОЛИҚ АЛДОВ" АЙЛАНДИМИ?


Декабр ойи бошидан бери қўмитанинг 1198 қисқа рақамига қўнғроқ қилган фуқаролар қарийб саксонинчи бўлиб алоқа навбатини кутаётгани бежизмас. Сабаби соядаги яширин ва хуфёна иқтисодни фош этишда жамоатчилик назоратидан устамонлик билан фойдаланган қўмита солиқ тушумларида самарага эришиб олгач, йил охирига келиб мурожаатчиларга мукофот пулларини тўлаб беришни атайин пайсалга солиб, турли хил баҳоналарни ўйлаб топиб очиқчасига ғирромлик қилмоқда.


Кредит фоизларининг юқорилиги бўйича дунёдаги 83 та давлат орасида еттинчи, Осиёда эса афсуски, 1-ўринда турувчи давлатимизда аҳолининг аксарият қисми қулоғигача кредит ботқоғига ботиб кетган. Шундай бир оғир шароитда ўзи тўплаган кэшбек суммаларини тушириб олишда ўз оила аъзолари ёки яқинларидан кредити йўқларни кундузи чироқ ёқиб қидириб топиб келишилган ҳолда ихтиёрий тарзда банк картасига тушириб олмоқчилигини табиий қабул қилиш керак, аслида.


Cаll марказ 1198 операторлари айни муаммоли вазиятга сўралган изоҳга бир неча хил талқинда, тўлиқ бўлмаган, мавҳум тарзда "кутинг, сабр қилинг, қачондир тушади" қабилидаги умумий жавобдан нарига ўтолмайди. Йил сўнгги, бюджет тақчиллигини тушуниш мумкиндир. Aммо наҳотки арзимаган мукофот пулини 2-3 ойдан буён (сўнгги бор август ойида, мустақиллик байрами арафасидагина мукофотлар намунали, ўз вақтида тўлаб берилган холос) вақтида тўлаб беролмайдиган даражадаги аянчли, абгор аҳволга тушиб қолган бўлса ғазнамиз?


Ижтимой тармоқларда тизимдаги камчилик ва муаммолар, оқсаётган, кечиккан мукофот пулига доир, шунингдек, ички тизим ходимлари ва ташқи жамоатчилик томонидан солиқ соҳасидаги муаммоларга оид бир неча бор эътирозли чиқишлар қилинишига қарамай вазият умуман ўнгланмаяпти.

Вақти сероб қўмита IT сервис ходимлари калласига келган илк чала ва хом ғояни ҳам пала-партиш тарзда ўзбошимчалик билан исталган вақтда иловага сингдираверишидан 6 млн илова фойдаланувчиларини чалғитиб қўймоқда. Aслида фойдаланувчи оддий, содда, енгил, бир меъёр ва маромда ишлайдиган қулай, ўзгаравермайдиган иловага муҳтож. Aммо илова яратилганидан бери тинимсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритилавериб мураккаб ва оғир, қотиб ишлайдиган ноқулай дастурга айланиб қолганини қўмита раҳбарияти наҳот фаҳмламаса?


Илова ҳар ой 5,6 кунлаб блокланиб, қандайдир ноқулайлик ва мураккабликлар қўшилаётгани хусусида қўмита ахборот хизмати афсуски умуман изоҳ бермайди. Нима янгилик киритилгани билишга уруниш бу ёғи энди ўйла, изла, топ ўйини...


Давлат солиқ қўмитаси тўғридан тўғри бўйсунувчи Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарор бандларига риоя этилмаслиги ҳуқуқий жиҳатдан ҳуқуқбузарлик сифатида характерланади. Юқоридаги чигалликлар хусусида 6 миллионлик фойдаланувчилари бор бўлган илова ва тизимдаги хатолик, камчиликлар, эътирозлар хусусида қўмита матбуот котиби Дилдора Ҳашимова томонидан асосли раддия, тушунтириш ёки изоҳ берилмайди. ОAВ орқали ДСХО ходимлари ва жамоатчиликни қийнаётган ҳолатларнинг ортиб бориши, соҳада ноаниқ бошқарувнинг оқибатидир.


Мукофот пулларини ўз вақтида тўламай пайсалга солишдан мақсад нима? Мурожаатчини бездириб, мурожаат йўллашдан совутишми? Ёки мақсад яширин иқтисодиётга шароит яратиб беришми? Тизим фаолиятини қайтадан кўздан кечириб, одилона баҳолаб, камчиликларни бартараф этиш фурсати етмадими, жаноб Кутбиев?


Солиқ қўмитаси қатор манбалардан янграётган муаммоларни ўнглаши учун Қутбиев ўрнига бошқа раҳбар келишини кутиш керакми? Aслида ОAВ да ўнлаб ёритилаётган тизим муаммоларига эътиборсизлик, лоқайдлик ва беписандлик қилаётган қўмита раҳбариятида ўзгариш қилиш вақти аллақачон келгандир!?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ КОСАСИ ҚАЧОН ОҚАРАДИ?

Наманган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томондан тумандаги мактаб-боғчаларга концертга мажбурлаб билет сотишяпти.

Нархлари ҳам қиммат. 150 000-180 000 сўмдан ҳар бир одамга 3-4 тадан тиқиштиришяпти.


Биз – ўқитувчиларнинг шундоқ ҳам ҳар ой пулимиз келмасидан кетадиган жойим тайин.

Обуна, “Қизил ярим ой” жамияти, солиқ ва ҳк. Бизнинг ҳам оиламиз бор, тирикчилигимиз бор. Буни ҳеч ким ўйламайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

30.5k 2 110 28 148

НАВБАҲОР ШАҲАРЧАСИДА ҚОНУНБУЗАРЛИКЛАР ҲАҚИДА ПРЕЗИДЕНТГА ОЧИҚ МУРОЖААТ

Ассалому алайкум, Президент Шавкат Мирзиёев.

Мен яқинда иш юзасидан Наманган вилояти, Наманган тумани Навбаҳор шаҳарчасига бордим ва 5 кун давомида ушбу шаҳарчада бўлдим.

Афсуски, Наманган туманидаги энг катта аҳолига эга бўлган ушбу шаҳарчада сиз олиб бораётган сиёсат ва ислоҳотлар ҳали етиб келмаганини кўрдим.

Аҳолининг давлатга ишончи жуда паст. Сабабини изоҳлайман:

1. Шаҳарча катта стадионга эга эди. Уни спорт мажмуаси қилиб ўзгартириш мақсадида кредит олинган, аммо кейинчалик стадион аҳолига 4000 доллардан сотилган. Бу ер майдони 2 гектардан ошиқ.

2. Тадбиркор “Тоҳир Дубай” номли шахс ишлаб чиқариш учун ажратилган нотурар жойларга уй қуриб, уларни сотган. Шунга ўхшаш ҳолатда катта боғнинг кўп қисми ҳам аҳолига участка қилиб сотилган.

3. Шаҳарчадаги яна бир катта боғнинг ярмидан кўпроғи ўзлаштирилган ва ҳозирда участка қилиб сотилмоқда. Боғни сотиш ишларида маҳалла раиси қатнашганлиги айтилади.

4. Шаҳарча гузарида ноқонуний қурилишлар кенг тарқалган. Ушбу қурилишларни назорат қилаётганлар илгари фирибгарлик айбловлари билан қамалган шахслар экан.

5. Боғаро маҳалласининг унумдор ерларида молхона қурилган. Шунингдек, катта унумдор ер майдони ҳам участка қилиб сотилган ва сотилишда давом этмоқда.

Бундай қонунбузарликларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш жуда қийин. Сиз Элтузни кузатиб борасиз ва буни ўзбек халқи билади. Шу умид билан ушбу мурожаатни ёздим. Навбаҳор шаҳарчасига ёрдам беринг.

Ҳурмат билан, фуқаро.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


“ЯШИЛ МАКОН” ДАРАХТ КЕСИШ ДЕГАНИМИ?


Навоий вилояти Қизилтепа тумани 33-умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан 8 та кўп йиллик терак дарахти кесилган.

Мактаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Лайло Раупова ва бошқалар “Яшил макон” лойиҳаси ижросини дарахти кесиш билан таъминламоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ҚЎШТЕПАДА МАЖБУРИЙ ОБУНА: АҲОЛИ НОРОЗИЛИГИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛСИН

Ассалому алайкум.

Фарғона вилояти Қўштепа тумани аҳолиси номидан сизларга мурожаат қиляпмиз.

Туманда мажбурий обуна ҳолати авж олган. Ойлик маошимиз камлигига қарамасдан, газеталарга обуна бўлишга мажбурланмоқдамиз.

Ушлаб қолинаётган маблағлар сезиларли даражада бўлиб, газеталарнинг аксарияти ўқишга арзимайдиган бўш матнлардан иборат.

Шу муаммони назорат қиладиган, адолат ўрнатадиган масъуллар борми?

Сизлардан илтимос қиламиз – бу ҳолатни назоратга олиб, халқнинг норозилигини бартараф этишга ёрдам беринг.

Ҳурмат билан,

Қўштепа тумани аҳолиси.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТЕКШИРУВЛАР ҲАҚҚОНИЙМИ?


ОТМларда ўтказилаётган текширувлар муаммоларни ҳал қилмайди. Ишчи гуруҳ олдиндан тайёрланган ҳисоботларни қабул қилиб, ҳақиқий вазиятни кўришни истамасдан, муаммоларга кўз юмиб келган жойига қайтиб кетмоқда.

Натижада ОТМларда узоқ кутилган ўзгаришлар содир бўлмайди. Коррупция, сифатсиз таълим ва қолоқлик давом этаверади.


ОТМ ректорат ходимларининг малакаси ва билими, факультет ва кафедралар ҳолати, ўқув режалар, сессияларда баҳолаш жараёнлари, талабаларнинг ҳақиқий билим кўрсаткичлари ҳаққоний тарзда ўрганилмайди.


Ҳар бир текширувдан сўнг текширув натижалари жамоатчиликка эълон қилиниши шарт. Очиқлик ва умумий муҳокама орқали олий таълим тизимида ҳақиқий ўзгаришлар қилиш, таълим сифати ва шаффофликни таъминлаш учун имконият пайдо бўлади.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ ВАТАНГА ҚАЙТИШИ: ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ СИНОВИ

Олий Cудда Cовет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. 30 йил кечиккан бўлса ҳам, олқишга лойиқ иш.

Мана 30 йилдан ошдики, зиëлилар риторикасида "Чўлпон, Фитрат ва Қодирийлар зулм кўрди, эзилди ва мустақиллик шарофати билан оқланди " деган гап қайта-қайта такрорланади.

Шуни айтиш керакки, бу уч зиëли Сталин репрессияси қурбони ўлароқ Сталин ўлганиден кейин Совет суди тарафидан расман оқланган эди. Аммо Совет давридаги ўзбек "зиëлилари" бу расман оқланган буюклардан ҳуркиб то Ўзбекистон мустақил бўлган тўқсонларгача жим ўтиришди.

Сассизлик, қўрқоқлик ва андиша микроблари ўзбек зиëлиларининг ҳужайраларига абадий ерлашиб қадрдон бўлиб кетган дебам ўйлаб қоламан.

Ҳозир айтмоқчи бўлган гапимнинг эса аниқ ва камида учта адресати бор: Усмон Азим, Мурод Муҳаммад Дўст ва Хуршид Даврон!

Муҳтарам оғалар, сиздан тилагимиз ва тамаъмиз бор.

Марҳамат қилиб сизлар билан бир сафда бўлган ва, яна ҳам тўғрироғи, ўткан асрнинг саксон ва тўқсонларида сизлар мансуб бўлган адабий тўлқин лидери бўлган шоир, жадид тафаккурли сиëсатчи Муҳаммад Солиҳни ватанга қайтиши ва шу ватанда унинг китоблари чиқишини ëқлаб бир оғиз гап айтинг.

Мана мен бу гапни айтдим. Ҳеч бўлмаганда шу таклиф тўғри дея қўллаб-қувватланг.

Биргина жумла айтинг: Дўст учун, миллатдошимиз учун. Бугун ва келажак учун!

Муҳаммад Солиҳ фақатгина журъат топиб ўз даврида Ислом Каримовга мухолиф бўлгани ва президентликка номзодлигини кўрсатгани учунгина мамлакатдан сургун қилинди. Сиртдан суд ҳукми чиқарилди. Укалари қамалди. Қодирий, Фитрату Чўлпонлар китоблари 1937 йилда қандай тақиқланган бўлса Муҳаммад Солиҳ китоблари Каримов даврида шундай қатағон қилинди.

Муҳаммад Солиҳнинг адабиëтдаги сафдошларидан фақат Рауф Парфигина ҳукмдор ва сиëсий конюнктурадан қўрқмай ўз дўсти ҳимоясига сўз айта олди.

Аҳмад Аъзам, Ҳалима Худойбердиева, Эркин Воҳидов каби Муҳаммад Солиҳни яқиндан таниган ва унинг улкан адабиëт дарғаси эканлигини ичдан ҳис қилган дўстларимиз бир оғиз гап айта олмай бу дунëдан сассиз ўтиб кетишди.

Бугунги Ўзбекистонга "Янги" деган ëрлиқ қўйилди. "Янги" сўзи ва "жадид" калимаси синоним яъни бир хил сўздир ("Янги" – туркча, "жадид" - арабча)

Жадидлик ғоялари бугунги Ўзбекистонда қадр топаëтгани таҳсинга лойиқ.

Каримов ва Муҳаммад Солиҳ зиддияти - бу эски Ўзбекистоннинг салбий мероси.

Каримов ўлди ва аллақачон унинг мамлакат тараққиëтини орқага тортаëтган зиддиятли меросидан воз кечиш пайти келди.

Буни қандай тез қилсак шунча яхши.

Ўзбек адабиëтининг улуғ намоëндаси Муҳаммад Солиҳ ўзи севган мамлакати Ўзбекистонга келиб ота-боболари қабрини зиëрат қилсин, мухлислари ва қариндошлари билан учрашсин. Китоблари чиқсин.
Шу заминда туғилган, шу юртни улуғлаб унинг эрки ва мустақиллиги учун умрини бағишлаган шоирнинг шу ватанга ҳеч бўлмаса меҳмон каби келиб кетиш хоҳиши ўта табиий ва ҳақли истакдир.

Янги давр руҳи ва мантиғига ярашадиган иш бу.

Ўз вақтида шоир Мирзо Кенжабек ëзганидек, "Муҳаммад Солиҳнинг сокин сарбасти урушнинг қўшиғи эмасдир!!!"

Рассом Туз

(Расмда Муҳаммад Солиҳ Чехия президенти¸ драматург Вацлав Ҳавел билан. Иккинчи расмда Усмон Азим¸ Шавкат Раҳмон ва Хуршид Давронлар билан бирга)

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.4k 1 60 60 333

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АҚШнинг Теннеси штатида 27 яшар ўзбек тракчи отиб ўлдирилди.

Шўпир йўлда жанжал қилгани ортидан қизил седандаги жаҳлдор шўпр эркак пистолетини чиғориб отиб ташади.

Ўзбек шўпирнинг ўлиши учун учта ўқ етарли бўлди.

Асли самарқандлик бу ўзбек гўрда. Қотил қамағда. Икки бола етим қолди.

Теннеси штатининг номини индейцлар тилидан таржима қилсанг, «Ўзини босвоганлар юрадиган ўлка» деган маъно беради.

Матчон Суқилиш: Йўлдаги нервинний шўпрлар билан ади бади айтишманг.
Америкада ҳар 18 соатда битта жанжалкаш шўпирнининг овози пистолет билан ўчирилади. Пилломпс гўттингни қис.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.6k 1 174 14 216

ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТЛАРИНИ МАЪНАВИЯТЧИЛАР ЧАНГАЛИДАН ҚУТҚАРАЙЛИК

Республика бўйлаб барча давлат университетлари талабаларга билим бериш қаторида уларни тарбияловчи масканга айланиб қолди. Кўп ҳолларда маънавий ишларга асосий урғу берилиб ўқув ишлари иккинчи даражали масалага айланган. Тадбирлардан мақсад ёшларни диний экстремизм ва турли бошқа жиноят йўлларига кириб кетишдан сақлаш экани тушунарли.

Лекин вазирлик қистови сабабли университетлар ташкил қиладиган ИИБ ходимлари билан учрашувлар, адабий суҳбатлар ва мусобақаларга жамиятга хавф солувчи талабалар келмайди. Бу тадбирларда аълочи, фаол талабалар қатнашади. Шундай экан сон-саноқсиз ижодий кечалар, адабий суҳбатлар, кети узилмайдиган тадбирлар асл нишонда бўлган аудиторияни сираям қамрамайди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази эса университетларни фото ҳисобот манбасига айлантириб қўймоқда. Соҳта маросимлар ўрнига фалсафа, тарих ва диншунослик, инсон психологияси, жамоавий онг бошқарувини тушунадиган мутахассислар талабалар билан очиқ давра суҳбати қилиб, ҳар қандай эвфемизм ва баландпарвозликдан ҳоли тушунтириш ишларини олиб бориш вақти етмадими?

Санаб ўтилган соҳалар бўйича ўзимизда мутахассис бўлмаса четдан олиб келиб малака ошириш курслари ташкил қилиш керак. Ёшлар улғайяпти, уларни қоралаш ва танқид қилиш ўрнига фундаментал билим бериш шарт. Пулга сиғинадиган, кўча авторитетларини улуғлайдиган, тушуниб-тушунмай шариат шайдосига айланган талабалар эртага амал курсисини эгаллайди.

Давлат бошқарувининг турли жабҳалари, бюджет ташкилотлари ҳозирданоқ саводсиз кадрларга тўлган, эртага уларнинг ўрнини саводсиз ва жоҳиллар эгалласа нима бўлади?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

41k 1 203 6 140

УНИВЕРСИТЕТДА СОҚОЛ ВА ҚОРА РЎМОЛ РЕЙДИНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСИ БОРМИ?

Давлат университетларида талабаларнинг соқол қўйиши ва қора рўмол ўраши жиддий муаммога айланган. Қора рўмол ва соқол назоратига университет жамоаси – декан, замдекан, тюторлар масъул.

Лекин соқол қўйма, қора рўмол ўрама дейиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ. Бирор қонунда бу ҳақида гап кетмайди. Соқол ва қора рўмол ҳақида ҳатто Университетлар ички низомида ҳам ҳеч нарса дейилмаган.

Шунга қарамасдан соқол қўйган ва қора ҳижоб кийган талаба учун деканлар, замдекан ва тюторлар жавобгар. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўқув даргоҳида ташқи кўриниш низомини ишлаб чиқиб тақдим этсин ёки бундай ўғринча оғзаки буйруқларни йиғиштирсин.

Ҳозирги талабалар «лўх» эмас, бирор нарса талаб қилинса қонун кўрсат дейди, ҳужжат борми дейди. ДХХ, ИИВ ва вазирлик университет жамоаларини қопқонга қўйган. Қора ҳижоб ва соқолни тақиқлаш бўйича оғзаки буйруқлар бор, лекин бирор ҳужжат йўқ. Оғзаки буйруқни бузган талаба жазоланмайди, фақат масъул шахслар жазоланади.

Натижада талабалар ҳақини сўрайди, университетларда соқол ва қора рўмол устидан жанжаллар юзага келмоқда. Университет жамоаси ҳеч қандай қонун билан ҳимояланмаган, «талаба» ва «мутасаддилар» номли икки ўт орасида сарсон.

ДХХ ва ИИВ мантиқсиз оғзаки буйруқни бекор қилинг ёки Парламент қора рўмол ва соқолга қарши талабни асослаб қонун ҳужжатини тақдим этсин.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.9k 1 152 24 182

⚡️⚡️⚡️Элтузга келган маълумотга кўра, Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Ўрта Шаҳрихонда эри-хотин ис газидан вафот этган

40.5k 2 18 14 167

ИККИ ЎЗБЕК МУЛОЗИМИНИ ЎЛДИРМОҚЧИ БЎЛГАН ИККИ РОССИЯ ФУҚАРОСИ ХАЛҚАРО ҚИДИРУВГА БЕРИЛДИ

Ўзбекистон икки Россия фуқаросини Интерпол орқали халқаро қидирувга берди – жиноят оламида вакиллари Бислан Расаев ва унинг шериги Шамил Темирханов бир бўлиб Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ахборот сиёсат департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов ва Президент ҳузуридаги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) Дмитрий Лийга суиқасд қилишни режалаштирган.

Улар Ўзбекистонга турли йўллар орқали кирган - бири ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтган, иккинчиси эса шовқин кўтармай, назорат-ўтказиш пункти орқали ўтган.

Озодлик Радиосининг хабар беришича, Расаев ва Темирхановга суиқасд учун жами 1,5 миллион доллар таклиф қилинган.

Номаълум сабабларга кўра, улар ўз мақсадига эриша олмагач Ўзбекистондан чиқиб кетганлар.

Ўзбекистон ҳукумати икки Россия фуқаросини Интерпол орқали қидирувга берди, лекин Россиянинг уларни топшириши эҳтимоли жуда кам, дейди таҳлилчилар.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Комил Алламжоновга суиқасд қилишда ҳозирга қадар 7 нафар шахснинг ҳибсга олинганини маълум қилган.

Шу йилнинг 26 октябрь куни Қибрай туманида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжонов суиқасд уринишидан омон қолганди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

39.6k 1 140 13 201

ЭЛТУЗ ЖАМОАСИ ПРОФЕССОР ОМОНОВНИ ҚУТЛАЙДИ

Форобийнинг "Фозил одамлар шаҳри" деган китобида ëзилишича, бутун умид олимлардан.

Дунëвий илм соҳиблари дунëни фаровон қилади.

Суратдаги икки киши – икки олим. Биттаси - тарих бўйича, биттаси - иқтисод.

Ҳар иккаласи ҳам докторлик ва профессорлик унвонини чет элда олган.

Холназар Омонов иқтисод фанлари доктори. Чехияда хусусий университет очган кашшоф.

Темур Хўжа ўғли. Бухоро республикаси президенти Усмонхўжанинг ўғли, тарихчи олим.

Бу икки фозил ҳақида демократ шоир Ҳайëм "Сўҳбати ду анда маззаку" деб ëзган.

Бугун Холназар Омон туғилган кунини Қашқадарëнинг Деҳқонободидан тортиб Чехиянинг Прагасигача нишонлаб тўйлаб ëтибди деган хабар келди.

Элтуз профессор Омоновни самимона қутлайди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона олов ичида! – рассом Туздан Жума ваъзи

- Мана ҳафта айланиб сиз билан юзма юзман. Бутун дунëда байрам кайфияти.
- Ўзбекистонда эса запрапка, автобуслар ëниб куйиб ëтибди. Ничиксизла хўжик брри мўччи ойбикала...
- Ҳукумат Фарғона фожеасида ўлганлар сонини нега яширяпти?
- Абдулла Ниғматўвич сиз учун одамларнинг қадри йўқми?

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.6k 1 105 6 105

ФАРҒОНА ФОЖИАСИ ҚУРБОНЛАРИГА ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛДИ

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Заправкада вафот этганлар оиласидан хабар олиб керакли ёрдамларни кўрсатгани маълум бўлди.

Элтузга вилоят ҳокимлигида ишловчи мансабдорнинг маълум қилишича, вилоят ҳокими шахсан ҳалок бўлганлар оиласига ташриф буюриб улар билан суҳбатлашган ҳамда ҳамдардлик билдирган.

Жанозада ҳам қатнашган. Қурбон бўлган тўрт нафар оилаларининг ҳар бирига ёрдам пуллари берилган.

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра:

2024 йил 17 декабрь куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёқилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

2024 йил 17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар бемор болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III AБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган. Бугунги кунда умумий аҳволи ўта оғир. Мазкур бўлимдаги 1 нафар аёлга реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, унга куйиш ташхиси қўйилган ва кўрилган реанимацион чора-тадбирларга қарамай соат 23:25да бемор вафот этган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

4 нафар бемор комбустиология бўлимида даволанмоқда. Уларга алангадан юз, бўйин, иккала қўл, билак-кафт бармоқ соҳаларининг II-III А ва 20 фоиз термик куйиш даражали ташхиси билан керакли даво муолажаларини олмоқда. Умумий ҳолати стабил, ўртача оғир.

Яна 3 нафарига куйишдан енгил жароҳат олгани ва аҳволи қониқарли бўлгани сабабли шифокорлар кўригидан сўнг уйларига жавоб берилган.

Ҳозирда шифохонада 6 нафар бемор пойтахтдан келган малакали мутахассислар назоратида даволанмоқда.

💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АҚШДАГИ ЎЗБЕК ҚЎШМАЧИЛАРИ

"Қўшма Штатларни ўзбек қўшмачилар босиб кетди," деган шикоятни АҚШда эшитдим.

Иддаога кўра, Мексика чегарасидаги тешик-тирқишлардан мўр-малахдек бўлиб ëпирилиб келаëтган ўзбеклар ичидаги "ғар" ва "жалап"лар АҚШга “Грин кард” ютиб келган "дакументи жойида" ўзбек эркакларининг юрагидан уриб нокаут қилиб ташаëтганмиш.

Қоши кўзи келишган бу "келгинди" жононалар ўтроқлашган хола ва жувонопаларнинг эрларини бирин кетин тортиб ола бошлабди.

Бунга чидолмаган ўтроқ ўзбек холалар, "эр бермоқ - жон бермоқ" дея, турли усулларга қўл урмоқда.

1. Нью-Йоркдаги донғи чиққан ўзбек кинначини ўзлари яшаëтган штатга чақириб иссиқ совуқ қилдириш авжига чиққан. Масалан, Нью-Йоркдаги сеҳри ўткир кинначи Флоридага борволиб маҳаллий ўзбек хотинларининг Мексика орқали келган ўзбек қизларга ошиқ бўлиб қолган эрларини "иситиб" бериб бойиб кетди.

2. Хотинлар агар мени ташаб "аши ғар шилта" билан бўсанг ўзимни ўлдираман деб, АҚШдаги энг баланд бинолар устига чиқиб ультиматум қўймоқда. Сирка ичгани, поезд тагига ташагани ашиинча.

3. Ўзидан отин ойи, аврат қороувли, женсовет хотин кенгаш ясавоган опоқилар эфир қилиб, анави Саудиядаги "илми ва сеҳри" кучли соқолтой домуллаларни гапиртириб Америкдадаги ўзбекларга " радикал шариат" поняткасини тиқиштириб ëтибди.

Одамни қишлоқдан чиқариб шаҳарга олиб келса бўлади. Аммо унинг миясидан қишлоқни чиқариб ташлай олмайсиз.

АҚШда одамлар эркин ва уларга ақл ўргатиб, шахсий ҳаëтига аралашиб, сен палон қил, пистиëн қилма дейиш жоизбас.
Зомби муллаларни эфир қилдириб, "кофир ўлкаларда яшашлик" ҳақида стрелка бериш ҳам тўғри эмас.

Агар ўша тракчи шўпр Пархот ака Мексика орқали келган соҳибжамол Ширин опани севса, бу севги олдида қоработирлар ҳеч нарса қила олмайди.

Чиқиб "морал" ўқиш, кинначи чақириш ëки ўзини ўлдириш - бу алмисоқдан қолиб кетган гап.

Ўзбекларга адвокат ҳуқуқий маслаҳати, врач ва психологлар ëрдами керак.

Ўзбекистондаги лаш-луш, урф-одат ва пода зеҳниятини ортмоқлаб келганлар фақат кулгига қолади.

Мана бу видеода гапираëтган хотин Ойдиной Назарова Питсбургдаги Мексика орқали Ўзбекистондан келган ëлғиз хотинларга насиҳат қилиб, хотини бор эркаклардан узоқ туринглар деб, ашиинча гапирибди.

Бундан олдин бу женсовет опа Саудиядаги бир соқолтой билан прямой қилиб диний промоушн қилганди.

Шундай бир гап бўларди. Агар туркларнинг ҳаммаси Германияга ва немисларнинг бари Туркияга бориб давлат алмашса нимаўларди, деган. Нимаўларди, Германия Туркияга, Туркия эса Германияга айланарди.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

40.4k 1 172 27 223

4 СИНФ ҚИЗ ЗЎРЛАНДИ ВА ҲОМИЛАДОР БЎЛДИ – ПРОКУРАТУРА, ОМБУДСМАН, ВАЗИРЛИК ТОМОШАБИН

Бухоро вилояти Пешку туманиди 39-мактаб директори Ф.Рўзиевнинг 8-синфда ўқийдиган жияни шу мактабдаги 4-синф қизчани зўрлади. Ҳозир 5 синфга ўтган қизалоқ 5 ойлик ҳомиладор.

Қизчанинг ота-онаси турли идораларда сарсон. Мактаб маънавиятчиси эса «онаси эплолмаган бузуқ қизни биз қандай эплаймиз» деб 4 синф гўдакни айблаган.

Бу жиноятга ММТБ бошлиғи Фарруҳ Қурбонов ҳеч қандай муносабат билдирмади. Иддаоларга кўра Фарруҳ Қурбонов 2 минг АҚШ доллари пора эвазига Ф.Рўзиевни директор қилиб тайинлаган.

4-синф қизнинг зўрланиб ҳомиладор қолганини Пешку туман прокуратураси ҳам билади. Лекин жиноят босди-босди қилинмоқда.

Мактаб директори Ф.Рўзиев бундан бир неча йил аввал коррупция сабабли ишдан бўшатилган. Бироқ бошқарма бошлиғи Фарруҳ Қурбонов уни ими-жимида яна мактаб директори лавозимига тайинлади.

Ҳозир бу жиноятни содир этган ёш зўравонга директор амакисининг соясида ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.

Жабрланувчини айблаш, айниқса, қизларни айблаш ўзбек жамиятида кенг тарқалган иллат. Лекин 4-синф қизни бузуқ деб аташ ҳеч қайси ақлга сиғмайди.

Республика Бош Прокуратураси, Омбудсман, мактаб ва мактабгача таълим вазирлигидан қатъий ҳаракат талаб қиламиз.


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

52.5k 1 2.3k 126 538

НОГИРОН БОЛАЛАРГА ЯРОҚСИЗ ГЎШТ ЕДИРГАН ДИРЕКТОРГА ЧОРА КЎРИЛМАДИ


Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги 27-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб директори Эркин Неъматов 2024 йил 25 ноябрда жиноят суди томонидан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми ВГ бандлари ҳамда 209-модда 1-қисми ва 227-модданнинг 1-қисм билан жиноий иш килгани тасдиқланган.

ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб бир йил мансабдорликда ишлашдан мҳрум қилинсин, деб ҳукм чиқарилган.

Ҳукм чиқарилганига қарийб бир ой бўляпти, лекин Э.Нематов ҳалигача ишламоқда.

Суд ҳукмидан кейин ҳам ногирон болаларга истеъмолга яроқсиз гўштларни олиб келиб едирмоқчи бўлганда ушланган.

Бундан ташқари, яна бир нечта аёлларга босим ўтказиб келмоқда.


Нима бу директор шунчалик зўрми? Ёки уни орқасида турганлар зўрми?


💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube

41.3k 1 189 12 123
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.