МИРИШКОРДА ЧАҚАЛОҚ НАРХИ ҚАНЧА?
Қашқадарёнинг Миришкорида яшовчи 26 яшар Муниса Комилова қиз чақалоғини 50 миллионга нархлаб сотувга қўйди.
Хотин бир қиз фарзанди билан ажрашиб ота уйига қайтган. Сўнг фуқаро И.Қодиров билан шаръий никоҳ қуриб, ундан ҳомиладор бўлди.
Болага оталик қилиш масъулиятидан қочган И.Қодиров ҳомиладор хотинни ҳайдаб юборди. Шундан кейин Муниса Комилова туғилажак боласини сотиб, уй учун тўлов қилиш режасини тузади.
Болани сотиб олмоқчи бўлган Бонура Асролонова ҳомиладор хотинни парваришлаб кутиб юрди. Бонура Асролонова чақалоқни бефарзанд ўғли ва келини учун сотиб олмоқчи эди.
Бироқ чақалоқ туғилгач белгиланган 50 миллион нарх қимматлик қилди. Қизчанинг “онаси” эса 50 миллиондан бир сўм ҳам тушмаслигини, бу пул уй олишга кераклигини айтди. Қолаверса, қизчани 50 миллион сўмга сотиб олмоқчи бўлган бошқа ҳаирдор борлигини ҳам билдирди.
Ваҳимага тушган Бонура Асролонова ИИБга хабар бериб, тезкор тадбирда иштирок этишга розилик билдирди. Қизчанинг онаси Муниса Комилова туғруқхонада харидордан 30 миллион сўм ва 1600 АҚШ доллари олаётганда ушланди.
Миришкор туман суди чақалоқфуруш хотинни 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
“Она” қамағда. Изоҳларда эса болафуруш оломон бу “мискин” хотиннинг ёнини олишади.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube