Аёл...Аёл ким десам садо бердилар :
Аёл ожиза банда дедилар.
Лекин, бардоши тошданда каттик,
Сабри тоғданда баланд дедилар!
Аёл оташми,оловми дедим?
Ёки денгиздаги уммонми дедим?
Ёндириб, куйдириб,кул қилиб,
Ишқида ёндирган хуморми дедим?
Аёл , бу , онам фариштам деди,
Менинг номусим, сариштам деди.
Меҳрибон синглим,сирдошим опам,
Кўкда порлаган қуёшим деди!!
Термулган қаро кўзлар дедилар :
Аёл жаннатнинг пойи дедилар,
Йиғласа хам, кулса хам билки,
Хусну- жамолга у, бой дедилар!
Аёл...
🌷🌷🌷🌷 🌷🌷🌷🌷🌷
✍️ Лола СабироваYoutube |
Telegram |
Instagram |
Facebook ✅