Мен суйиб бўлдим...Ишқида ёндима,адо бўлдима,
Сўзлаган сўзига шайдо бўлдима.
Хар кун йўлларида пайдо бўлдима,
Энди улар ёнсин,мен куйиб қолдим.
Севдим бўлиб худди девоналардек,
Боқдилар гўё мен бегоналардек.
Билмадилар бўлдим парвоналардек,
Энди улар суйсин, мен суйиб бўлдим!
Оташин севгимни кўкка ишонмай,
Висол хижрон билан чўкка тушолмай,
Тонгача зор кутдим мукка тушолмай,
Энди улар кутсин,мен кутиб бўлдим.
Ох урдим,охимдан гуллар тўкилди,
Шамшод қаддим мажнунтолдай букилди.
Мен хақ бўлдим,лек ёлғонлар тўқилди,
Улар сўзласинлар, мен сўзлаб бўлдим...
Энди улар суйсин мен суйиб бўлдим.
💗💗💗💗💗💗💗💗
✍️Лола СабироваYoutube |
Telegram |
Instagram |
Facebook ✅