"НОТАНИШ"
Севгимдан менга армонлар мерос,
Хориқдим, толиқдим аламдан бир оз,
Уртайди дилимни туйғулар беҳос,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Ақлимга бўйсунмас хаёл савдои,
Дардларим ўзгача, мавҳум хавои,
Орзуда ойхавас, лек мудом сойи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Севишга бир озга, кеч қолдим чоғи,
Юракда излар бор, армонинг доғи,
Малҳами бўлса бас, қалбим ардоғи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қуймаябди!
Армоним юракка нихолин эккан,
Қисматим қайғуси нишонга теккан,
Дилимда аламлар мевасин тукган,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Севгидан сўз очманг қулоқ тутмайди,
Бегона баҳорни интиқ кутмайди,
Хасратим ардоғи дилдан кетмайди,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Дилноза севгини тушунмас балким,
Турлича ўйлайди дунёда хар ким,
Юзларим кулгайдур,сукунатда жим,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
(Мени алам азоб бериб тўймаябти,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаяпти!)
Дилноза Абдуқаюмовна
@dilim_siyoh
Севгимдан менга армонлар мерос,
Хориқдим, толиқдим аламдан бир оз,
Уртайди дилимни туйғулар беҳос,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Ақлимга бўйсунмас хаёл савдои,
Дардларим ўзгача, мавҳум хавои,
Орзуда ойхавас, лек мудом сойи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Севишга бир озга, кеч қолдим чоғи,
Юракда излар бор, армонинг доғи,
Малҳами бўлса бас, қалбим ардоғи,
Нотаниш ҳисларим, тинч қуймаябди!
Армоним юракка нихолин эккан,
Қисматим қайғуси нишонга теккан,
Дилимда аламлар мевасин тукган,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Севгидан сўз очманг қулоқ тутмайди,
Бегона баҳорни интиқ кутмайди,
Хасратим ардоғи дилдан кетмайди,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
Дилноза севгини тушунмас балким,
Турлича ўйлайди дунёда хар ким,
Юзларим кулгайдур,сукунатда жим,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаябди!
(Мени алам азоб бериб тўймаябти,
Нотаниш ҳисларим, тинч қўймаяпти!)
Дилноза Абдуқаюмовна
@dilim_siyoh