###
Бўлмасин майли, менга ёстиқдош,
Кўнглимни олсин, бўларми сирдош,
Билмадим балки, таниш қариндош,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Кўзига термулсам, дардим унитай,
Қалбимни топшириб, юрагим тутай,
Оҳиста сўзларман, жимгина айтай,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Ҳаёт сўқмоғидан, чарчаганда дил,
Тақдирим ҳам, ўзимга озгина баҳил,
Соғиндим демоқга, ийманганда тил,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Қувонч ҳам, бахт ҳам аслида бирга,
Дилдаги ҳасратни, айтаман кимга,
Ҳаёлга берилиб, кетсам ҳам бирга,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Қўлимдан тутса-ю, бағрини очсин,
Сокинлик истасам, жимгина қучсин,
Икки кабутардек, кўкларга учсин,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Ҳазон япроғига, ўҳшадим чоғи,
Юракда ҳиёнат,мерос яранинг доғи,
Алам фироғида, телбаман гоҳи,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Нураган қалбга, малҳам топгани,
Қайдан излайман, айтгин ҳой сани,
Келмайин кутириб, қийнадинг мани,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
✍: Дилноза Абдуқаюмовна
@dilim_siyoh
Бўлмасин майли, менга ёстиқдош,
Кўнглимни олсин, бўларми сирдош,
Билмадим балки, таниш қариндош,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Кўзига термулсам, дардим унитай,
Қалбимни топшириб, юрагим тутай,
Оҳиста сўзларман, жимгина айтай,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Ҳаёт сўқмоғидан, чарчаганда дил,
Тақдирим ҳам, ўзимга озгина баҳил,
Соғиндим демоқга, ийманганда тил,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Қувонч ҳам, бахт ҳам аслида бирга,
Дилдаги ҳасратни, айтаман кимга,
Ҳаёлга берилиб, кетсам ҳам бирга,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Қўлимдан тутса-ю, бағрини очсин,
Сокинлик истасам, жимгина қучсин,
Икки кабутардек, кўкларга учсин,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Ҳазон япроғига, ўҳшадим чоғи,
Юракда ҳиёнат,мерос яранинг доғи,
Алам фироғида, телбаман гоҳи,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
Нураган қалбга, малҳам топгани,
Қайдан излайман, айтгин ҳой сани,
Келмайин кутириб, қийнадинг мани,
Бир сирдош бўлса-ю, кўнгил очгани!
✍: Дилноза Абдуқаюмовна
@dilim_siyoh