Кўрмадим ҳеч пули кўпни ҳотиржам,
Бисёр алам, уюм-уюм дард-у, ғам,
Тўғри юргин, харом топма жонболам,
Ўзганики буюрмайди сира ҳам !
Нейки бўлса, ҳатто давра тўри ҳам,
Биров ўрни чойҳонада сўри ҳам,
Асрай олмас дуоларим зўри ҳам,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Қадам босма қинғир, эгри йўлларга,
Зўрдан зўри чиқар мудом зўрларга,
Қинғир юрсанг илинасан тўрларга,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Гар зориқсанг бу хам бир синов, тағдир,
Қайтар дунё қайтари мудом хақдир,
Гувоҳи Ҳақ бу оламда йўқ бир сир,
Ўзганики буюрмайди жонболам!
Тотар бўлсанг болинг, нонинг, тузингни,
Ўйлар бўлсанг ўғилчангни қизингни,
Ҳар савдода тўғри қилгин сўзингни,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Ўзга хаққи, жони, моли, маҳрами,
Хатто ҳузур, тинчликда, роҳат тами,
Рўзғорингни ҳийладан битмас ками,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
🎙: Мағрур
&
✍: Дилноза Абдуқаюмовна
17.08.2024
Бисёр алам, уюм-уюм дард-у, ғам,
Тўғри юргин, харом топма жонболам,
Ўзганики буюрмайди сира ҳам !
Нейки бўлса, ҳатто давра тўри ҳам,
Биров ўрни чойҳонада сўри ҳам,
Асрай олмас дуоларим зўри ҳам,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Қадам босма қинғир, эгри йўлларга,
Зўрдан зўри чиқар мудом зўрларга,
Қинғир юрсанг илинасан тўрларга,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Гар зориқсанг бу хам бир синов, тағдир,
Қайтар дунё қайтари мудом хақдир,
Гувоҳи Ҳақ бу оламда йўқ бир сир,
Ўзганики буюрмайди жонболам!
Тотар бўлсанг болинг, нонинг, тузингни,
Ўйлар бўлсанг ўғилчангни қизингни,
Ҳар савдода тўғри қилгин сўзингни,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
Ўзга хаққи, жони, моли, маҳрами,
Хатто ҳузур, тинчликда, роҳат тами,
Рўзғорингни ҳийладан битмас ками,
Ўзганики буюрмайди жонболам !
🎙: Мағрур
&
✍: Дилноза Абдуқаюмовна
17.08.2024