💥💥💥 Сиғмаган Онам.....
Премьера......
Ҳасратли бир уним бор она,
Ғамлашгани туним бор она.
Уйда кутар кимим бор она,
Дунёсига сиғмаган онам.
Торлик қилар, сизсиз ҳовли ҳам,
Милтиллайди, ёниб турган шам.
Қадамларим қисқарар кам - кам,
Дунёсига сиғмаган онам.
Нокас тӯкса кӯздаги ёшим,
Косасидан тошса бардошим.
Қайга урай сизсиз бу бошим,
Дунёсига сиғмаган онам.
Қоним ичса калҳат дегани,
Тишим тошда ейман дегани.
Сиздек содиқ инсоним қани,
Дунёсига сиғмаган онам.
Сабрим тугаб, синар косаси,
Сиздек бӯлмас, экан бошқаси.
Пулимга дӯст экан ҳаммаси,
Дунёсига сиғмаган онам.
Гапларим кӯп, айтаман маҳшар,
Дилим оғриб, озордан қақшар.
Муҳайё ҳам, фироқда яшар,
Дунёсига сиғмаган онам.
10. 03. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.
Премьера......
Ҳасратли бир уним бор она,
Ғамлашгани туним бор она.
Уйда кутар кимим бор она,
Дунёсига сиғмаган онам.
Торлик қилар, сизсиз ҳовли ҳам,
Милтиллайди, ёниб турган шам.
Қадамларим қисқарар кам - кам,
Дунёсига сиғмаган онам.
Нокас тӯкса кӯздаги ёшим,
Косасидан тошса бардошим.
Қайга урай сизсиз бу бошим,
Дунёсига сиғмаган онам.
Қоним ичса калҳат дегани,
Тишим тошда ейман дегани.
Сиздек содиқ инсоним қани,
Дунёсига сиғмаган онам.
Сабрим тугаб, синар косаси,
Сиздек бӯлмас, экан бошқаси.
Пулимга дӯст экан ҳаммаси,
Дунёсига сиғмаган онам.
Гапларим кӯп, айтаман маҳшар,
Дилим оғриб, озордан қақшар.
Муҳайё ҳам, фироқда яшар,
Дунёсига сиғмаган онам.
10. 03. 2025 йил. Фарғона шаҳри.
✍✍✍✍ Муҳайё Бегалиева.