TGStat
TGStat
Qidiruv uchun matnni kiriting
Ilg‘or kanal qidiruvi
Uzbek
Sayt tili
Russian
English
Uzbek
Saytga kirish
Katalog
Kanal va guruhlar katalogi
Kanallar qidiruvi
Kanal/guruh qo‘shish
Reytinglar
Kanallar reytingi
Guruhlar reytingi
Postlar reytingi
Brendlar va shaxslar reytingi
Analitika
Postlarda qidiruv
Telegram'ni kuzatish
Продам твой канал за сутки.
Любой по федеральной программе.
Продать дорого
reklama
Продам канал с доходом 138090
Всего за 55 000. Срочно нужны деньги.
Продать канал дорого
reklama
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
Ботга ўтиш
reklama
Statistika
Saralanganlar
Hikoyalar dunyosi
@Bonu_hikoyalari_dunyosi
Kanal geosi va tili:
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa:
Boshqalar
Ajoyib hikoyalar olami:
Kanal yaratilgan sana: 27.07.2022 14:30
@hikoyalar_tartibda
@Bonugaa
- kanal haqida
@Pdf_hikoyalar
💰Reklama:
@Kanaldaa_reklamaa
Contact:
@Xayitboboyevna_2606
Inshaalloh 5K
Связанные каналы
|
Похожие каналы
Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Boshqalar
Statistika
Saralanganlar
Kanal siznikimi?
Tasdiqlash
Канал в реестре блогеров РКН?
Tasdiqlash
Kanal tarixi
Postlar filtri
Oyni tanlash
Fevral 2025
Yanvar 2025
Dekabr 2024
Noyabr 2024
Oktabr 2024
Sentabr 2024
Avgust 2024
Iyul 2024
Iyun 2024
May 2024
Aprel 2024
Mart 2024
Fevral 2024
Yanvar 2024
Dekabr 2023
Noyabr 2023
Oktabr 2023
Sentabr 2023
Avgust 2023
Iyul 2023
Iyun 2023
May 2023
Aprel 2023
Mart 2023
Fevral 2023
Yanvar 2023
Dekabr 2022
Noyabr 2022
Oktabr 2022
Sentabr 2022
Avgust 2022
O‘chirilganlarni yashirish
Repostlarni yashirish
Hikoyalar dunyosi
18 Feb, 20:02
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Assalomu alaykum. Yaxshimisizlar? Xayrli kech.
Kimdadir eski yillarda ochilgan guruh bormi? Yaxshi narxda sotib olaman.
Guruhda odam bo'lishi shartmas
@Xayitboboyevna_2606
194
0
0
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Охиригача укинг
Қўнғироқ жиринглади.Қўл телефонимда номаълум рақамдан чақирув.
Кўтардим.
-Ассалому алайкум.
Алик олдим!
-Мен Дурдонаман!
Қайси Дурдона деб сўрашга ҳожат йўқ.Унинг бор бўйи,ўша узун соч ўримлари,бошидаги оппоқ гулли дўпписи..ҳаммаси кўзим олдида шундоқ бўй берди.
-Яхшимисан?
-Илтимос сиз гапирманг,Мени эшитинг.
Бўғзимга бирнима тиқилди.Оғриниб ютиндим.
-Мендан ҳавотир олманг,ҳаммаси яхши.
Сизни тасодифан учратиб қолдим яқинда.Уйланибсиз,оилангизга кўз тегмасин!фарзандларингиз ҳам ширингина экан.Худди ўзингиз.
Мен сиз учун ким эдим деб сўрамоқчи эмасман.Фақат сизга айтар икки оғиз гапим бор эди.
Аслида биз икки марта учрашдик.
Эсимда ҳаммаси эсимда...
На севги изҳор қилдингиз,на шилқимлик.
Негадир кўнглимда қолиб кетдингиз.Эшитдим роса мени излаган эмушсиз...
Нега?
Севиб қолдингизми?
Эндими?
Фарзандларга бағир тўлгандами?
Йўқ бунга йўл қўймайман!!
Мен сизни ҳечқачон яхши кўрмаганман....
Тушунинг ,инсон яхши кўрганда тили сотиб қўярди.
Мен яхши кўрмадим.
Тилимни маҳкам тутдим холос.
Кўнгил кўчаларини эркига қўйдим.
Самоерга талпиндим..
Биласизми самоер қаер?!
Бу ерда етолмаганингни топадиган маскан.Унда ҳамма нарса бор...Нимаки инсонга етмаса,кам бўлса ҳаммаси бор.
Сизни эса бўткул унутганман.
Барибир йўлимда тўғаноқ бўлиб турибсиз.
Билишимча сизда суратим бор...Уни нима қиласиз.
Кўнглимда бир ёр,қўйнимда бир ёрми?!Нима суймасдан яшаб келаяпсизми?!Фақат ош-овқатингизга,хизматингизга ва бола чақали бўлишингизга керакми аёлингиз..?!
Асло ундай қилманг...яқиндан кўрдим,оқила аёл экан...Бўлмаса муштаккина боласига салом беришни ўргатармиди...
Кичкинангиз қўлини кўксига қўйиб салом берар экан кўнглм бир силкиниб кетди...
Ахир менда ҳам шундай ширингина бола бўлиши мумкин эдику...?!
Аёлингиз мендан минг чандон гўзал,ҳурлиқо экан....
Узукка кўздек аёл....
Сиз узук бўлиб яшанг...
Менга талпиниб нима топасиз?!
Сўратимни қандай топганингиз менга қоронғу,бироқ суратни қайтиб беринг.
Сизга янгилик айтай.Эртага тўйим..
Охир излаганимни топдим.!
Сиздан тўёна кутаман..
Фақат илтимос мени кўрманг...
Тўёнани эса кичкина бир болага қолдирасиз ўзи етказади менга...
Болакай ўзи сизни топиб олади...
Ҳа бир илтимос тўйга ўша узун қора плашда келинг,сизга жуда ярашади у.
Бахт тиларсиз...
Охирги сўзни мен айтдим.
-БАХТЛИ БЎЛ ДУРДОНА!!
Қўнғироқ ўчди...узиқ,узиқ овоздан сўнг дадаси туринг,ишга кеч бўлдику деб қолди хотиним...
- Нима?
- Нима нима?Ишга тушда борасизми.Чойни тайёорлаб қўйганман..Бир томонда ёмғир ҳам томчилаб турибди..
Қора плашингизни кийиб кетасиз,ҳозир олиб чиқаман.Билиб бўладими ёмғир кучайиб қолса.
Хуллас тушим эканку деб шодланишга ҳам эрта эди...
Қора плаш ҳақидаги гап эса....
Бошим бир ботмон ўй билан қопланди.
Чойни апил-тапил ичдим.
Суратни яширин қути ичидан олдим...
Унинг кўзларида ажиб кулгу..
Ишга йўл машина билан кетардим,ноҳос секинлашдик.
-Нима бўлди?
-Ака таъзия бор экан бир кириб чиқамизми?
-Майли.
Сўрасак бир қари қиз бўларди шу анча бетоб эди,бугун тонгда омонатини топширди дейишди.
Одамлар қаторида тургандик бир бола имлаб чақирди.
Борсам.
-Амаки сизда аммамни расми борми дейди.
Суратни секин олиб кўрсатдим.
-Шуми?
-Ҳа аммажоним бу...
-Суратни нима қиласан?
Аммам ёқиб юбор деганлар...Самоерда сурат керак эмас экан...
Ишимга келдим...
Наҳотки бу Ўша Дурдона эди.?..
Наҳотки?
Энди мени унутинг деганларини тушда эмас,ахир ўнгда эшитдимку...
Нимага?нега бундай бўлди?
Самоерда у кимни топди??
Менчи?
Унинг айтганлари рост эди...Ахир аёлим ҳаммадан оқила....
Атайлаб гул бозорига бордим..
Гул олдим!!
Мен аёлимни жуда яхши кўраман....!!!
#маюсгина
274
0
1
1
9
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
- Ваалайкум салом. Яхшимисан? Уйингдагилар тинчми?
- Рахмат. Яхшилар.
- Розий бугун бир зиёфат қиламизми деб турибман. Нима дейсан а?
- Вой қандоқ яхши. Унда тайёргарликни бошлайлик. Фариза Ферузахон ҳам ишдан қайтдиларми?
- Ҳа қайтган эканлар.
- Унда сен бориб хабар бер. Биргаликда тайёргарликни бошланглар. Мен эса ташкилотчилар билан мехмонга айтиладиганлар билан гаплашай.
- Хўп ойижон.
Фариза ўзи истамасада Умиднинг олдидан унга қарай қарай кетди.
Зиёфат жуда ҳам ажойиб ўтди. Олдинги гиналар унутилди. Барча шод хуррам эди. Розия опа билан Шухрат ака ҳам энди кўнгиллари тинч бўлганди. Болалари бахтли бундан ортиқ нима керак.
Зиёфатга кутилмаган мехмонлар ҳам таҳриф буйиришди. Олим ака Нажимнинг аёли Хабиба ва ўғли Нурбекни ҳам олиб келганди. Табиийки Олимни Умид таклиф қилганди. Олим эса Нажим қилган хатолар учун оила аъзолари айбдор эмас деган фикрда эди. Шунинг учун ҳам уларни олиб келди.
Хабиба Нажимни номидан узр сўради. Шунча кўргуликларга сабаб бўлгани учун эрини имкони бўлмасада гуноҳидан ўтишларини қабрида тинч ёцин дея сўради.
- Хабиба бу ишларда сизнинг умуман айбингиз йўқ. Нажим ҳам адашди аммо бундан хулоса чиқармади. Майли жойи жаннатда бўлсин. Энди буёғига тинч яшайлик.
- Розияхон мен ҳам шу фикрдаман. Оилаларимиз ўртасида адоват қолмасин дейман. Мен ҳам тўй бошлаб қўйдим қизимни узатяпман. Насиб қилса тўйни тўри сизларники.
- Албатта борамиз. Ёнизда турамиз худо ҳоласа.
Базмга Зубайда бувини ҳам болалари атшриф буйиришганди. Уларни ҳам кўнгилларида Зебога нисбатан адоват қолмаганди. Зебо ўшанда хато ўйлаган агар йўқ деган тақдирда ҳам Зубайда бувини васияти сабаб ҳам улар Зебодан юз ўгира олишмасди.
Зиёфатда ҳамма шод хуррам ўтириб уйига тарқалди. Кетар вақти эса Умидни оила аъзоларию Зебони уйидагилар Зебо билан Умидга савол назари билан қарашди чунки улар ҳам биз ҳам уйимизга борайлик дейишганди.
- Қайси уйга борасизлар Умид. Ўзимизни уйгами?
- Йўқ ойи. Мен янги қурилган хонадонлардан олдим ўша ерда яшаймиз энди. Бир ҳафтадан сўнг барча бизникига уйни " ювиш" га борсин. Энди зиёфат биздан.
- Бу жуда ҳам зўр бўлибдику. Америкадан қайтгандан бери жудаям зерикиб кетаётгандим.
- Лайло ойимга айсанг зерикмаслигинг учун иш топиб берадилар.
- Мурод ака доим оғзимга урасиз. Ҳеч гапиролмайман.
- Бўлди болалар уят бўлади.
Барно опа уларни тинчлантирди.
*
#oradan_ikki_yil-ўтди.
Бўрон билан ажрашгандан сўнг Фотима яхши бир оилага келин бўлиб тушди. Турмуш ўртоғи ҳам ўзидан беш ёш катта бефарзандлик учун ажрашганди. Фотима унга турмушга чиқиб эгизак ўғил қиз ҳадя қилди.
Бўрон эса ҳалиям Сабринани унута олмаган. Унинг олдига қандай боришни билмасди. Ўзи уйланмай укасини уйлантирди. Ўзи эса ҳалиям сўққабош. Фотимани бахтини эшитиб ўшанда тўғри қарор қабул қилганман дейди. Лекин ўзида ҳеч қандай олға силжиш йўқ. Ҳаёти бир маромда гўёки зулматдагидай.
Бўрон шогирларига машинани моторидаги муаммолар ҳақида гапириб турар экан унга қўнғироқ бўлди.
- Алло эшитаман.
- Алло. Ассалому алейкум. Мени машинам негадир тақиллаган овоз чиқаряпти кўриб берақолинг.
Бўрон қизни овозини эшитиб ҳайрон қолди. Қаердадир эшитган. Аммо сал ўзгартириб гапиряпти.
- Хўп келинг кўриб беришади.
- Менга айнан сизни тузатганиз керак.
- Нега?
- Борганда айтаман. Ва беш дақиқада олдизда бўламан.
- Сабрина наҳотки келсанг.
- Оббо таниб қолдингизми?
- Сени унутишим учун ўзимни унутишим керак. Келақол мен сени минг йилларча кутдим...
Тамом.
Эътиборингиз учун рахмат.
Бухоро. 29.09.22
#маюсгина
232
0
0
2
11
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚:
Сўнмас умид.
32-қисм.
Муаллиф Ойчехра.
Сухроб тормозни босишга улгуриб қолди. Шахд билан машинадан тушиб қизга бақира кетди.
- Эсинг жойидами сени? Жонингдан тўйган бўлсанг мени машинамни тагига ўзингни ташлашинг шартми?
Қиз бошини чангаллаганча ўтириб йиғлашга тушди.
- Сенга гапиряпман. Тур ўрнингдан. Ҳой.
Қиз жавоб беравермагач Сухроб қиз туртиб кўрди. Қиз чўчиб Сухробга қаради.
Сухроб эса қизга қараган кўйи қотиб қолди. Қизнинг кўзларидаги дард маюслик ҳозиргина жахлга эрк бериб турган йигитни ўзига келтирди.
Қиз эса ўрнидан турди.
- Мени кечиринг. Бошқа йўлим қолмаганди.
- Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани иложиси бор. Ўлим чора эмас.
- Менда бошқа йўл йўқ.
- Балки мен ёрдам бера оларман.
- Йўқ ҳеч ким ёрдам беролмайди.
- Юринг машинага менга ҳаммасини айтиб беринг.
- Хўп.
Сухроб машинага бориб ўтиргач қиз ҳам ноилож орқа ўриндиққа бориб ўтриди.
- Исмиз нима?
- Гулниса.
- Меники Сухроб. Нима сабаб ўз жонизга қасд қилдингиз.
Гулниса йиғлаганча гапиришни бошлади.
- Мени бир йигит шантаж қиляпти. Билмадим қаердан суратларимни олган. Уларни монтаж қилиб уяциз расмлар тахлабди. Энди эса мендан катта пул талаб қиляпти. Олдинига мажбур бўлдим дадамни пулларидан ўғирлаб олиб бориб бердим. Ҳозир сўрагани катта пул менда унча пул йўқ. 10 кун муҳлат қўйганди. Бугун ўша муҳлат тугади. Мен эса шарманда бўлгандан кўра ўлимни танладим.
Қиз гапириб бўлиб ўксиб ўксиб йиғлади.
- Адангизга айтмадизми?
- Айтсам мени ўлдирадиларку. Қандай айтаман. Барибир менга ишонмайдилар.
- Акангми укангми йўқми?
- Укам ҳали кичик жудаям.
Сухроб доимгидай яна кўнгилчанлик қилди. Қизни ғамга ботган кўзларига қараб унга ёрдам беришга ошиқди.
Гулниса айтган йигит ғирт машенник бўлиб анчагина қизларни аёлларни шантаж қилиб пул ишлаб юрар уни шу вақтгача ҳеч ким топа олмаган экан. Қанчадан қанча одамларни қон қақшатиб пул ишлаб маза қилиб кайфу сафони қилиб юрган. Сухроб мактабда бирга ўқиган дўсти Толибга мурожаат қилганди. Толиб ИИБ да терговчи бўлиб ишларди. Уларни саъйи ҳаракатлари натижасида Комил Нишонов қўлга олинди ва ундаги барча суратлар ва далиллар йўқ қилинди. Ўзи эса қилган жиноятлари эвазига 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бу воқеалардан Гулнисани отаси хабар топмай қолмади. Маълум бўлишича Гулниса телефонини тузатишга берган ва ўша орқали расмлари Комилни қўлига тушиб қолганди. Комил телефон тузатиш баҳонасида шундай ишларга қўл урганди. Гулнисани отаси Салим ака бу ишлардан кейин қизини кўчага чиқармай қўйди. Қўлидан телефонини ҳам олиб қўйганди.
Сухроб эса Гулниса жимиб кетгани учун кўнгли бир ёмонликни сезиб синглисини уни уйига юборди.
Синглиси ҳам Гулнисани дугонасиман дея ролини зўр ўйнаб Гулниса ҳақида акасига ҳамма гапни билиб берди.
Сухроб ўша ғамгин кўзларни унута олмай анча вақт ўзига келолмай юрди. Кейин эса эслади бу кўзларни Зебода ҳам кўрганди. Анча ўйлашлари оқибатида Сухроб Гулнисага уйланишга қарор қилди. Бу ёқда онаси ҳам қийналиб кетди Сухробни уйлантиролмай. Балки Гулниса бежизга Сухробни қаршисидан чиқмагандир. Асл бахти шу қиздир.
****
Фариза ва Умид Шухрат акани олдиларига боришди.
Олдинига Шухрат ака Умидни анчагина койиди кейин эса бағрига босиб сени барибир ўғлимдай кўрганман бахтли бўлинглар деди.
- Умид шундай қилиб сени қизим қайтариб қолибдида.
- Шунақа устоз тўғриси олиб кетсам ҳам бўларди лекин у сизларни топганига кўп бўлгани йўқ яна айрилиқ азобида қийналишини хоҳламадим.
- Бу гапинг жуда тўғри. Шу ишни зап қилибсан. Лекин мен сендан яна хафа бўла бошладим.
Умид ҳайрон бўлиб Шухрат акага қаради.
- Нима бўлди устоз. Бирор ишни хато қилдимми?
- Ҳада эндиям мен сенга устозманми?
- Кечиринг дада.
- Ана бу бошқа гап бўлди. Энди кечда бир зиёфат қилмаасак бўлмас. Қудамларни ҳам чақир. Ўзи Садри ака билан суҳбатлашмаганимга анча бўлди.
Розия опа ишдан келса уйидаги мехмонни кўриб олдинига ажабланди кейин қизи ва эрининг юзидаги хурсандчиликни кўриб у ҳам муомаласини яхшилади.
- Ассалому алейкум ойижон яхши келдизми?
Умиддан бу гапни эшитишни Розия опа сира ҳам кутмаганди. Ўзига жуда ёқиб кетди.
157
0
0
1
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
****
Умидни олдига боришдан икки кун олдин.
Фариза Умидни кетадиган кунини суриштириб билиб олганди. Онасига ҳам Умид билан ярашмоқчи эканини айтганди.
- Қизим ҳаёт сеники. Сен Умиддан кечолмадингми, шунча гап сўзга қарамай севдингми демак бу ҳақиқий севги. Болам нима ҳам дердим қўшганинг билан қўша қари. Биз доим сени бахтли бўлишингни хоҳлаймиз.
- Рахмат ойи. Ўзимни ойижоним. Фариза ойисини қаттиқ қучоқлаб олди.
Шундан сўнг Фахруз ёрдамида Умидни суриштириб у кетишидан олдин ёнига борганди.
Мана икки севишган бир бирига термулганча ўтиришибди.
- Зебо бирор нима десангчи?
- Нима деяй?
- Ҳеч бўлмаса соғиндим деб айт.
- Айтсам қадри қолмайди.
- Қолади қолади айтавер.
- Барибир айтмайман оввора бўлманг.
Улар овқатланишга ресторанга кириб анча қолиб кетишди.
- Зебо мен билан уйга қайтасанми?
- Йўқ Умид ака. Мен энди алоҳида яшамоқчиман.
- Нима? Тушунмадим. Мени рейсдан олиб қолиб ўзинг алоҳида яшайсанми?
- Йўқ. Бу маънода эмас. Мен сиз билан алоҳида яшамоқчиман. Ойижон энди ёлғиз эмаслар Сабрина бор олдиларида. Шунга сиз билан бошқа уй олсак дегандим.
- Лекин нега?
- Ўтган воқеаларни унута олмаяпман шунинг учун. Кейин ойижонни бирор кўнглимга ботадиган сўзлари бўлса кўтаролмайман. Жуда тез феъл бўлиб қолганман. Хафа қилиб қўймай деяпман.
- Сени бугун қўйворишимни хоҳляпсанми?
- Ҳа фақат уй топгунизча.
- Уй тайёр. Мен ўзи сен айтмасангда алоҳида яшаймиз деб янги домлардан уч хонали уй сотиб олганман.
- Ойижон нима дейдила бу гапга?
- Ойимга энди аҳамияти йўқ. Мурод акам ҳам Америкадан қайтиб келдилар. Ойим билан яшашади. Бизга ҳеч ким қаршилик қилмайди.
- Унда бугун бизникига бориб мени олиб кетасиз.
- Йўқ келишмадик. Ҳозир тўғри ўша уйимизга борамиз. Сендан ажралгим келмаяпти.
- Нарсаларимни олишим керакку ўқишим бор.
- Ҳозир мен билан кетасан кечда эса устозни олдиларига биргаликда борамиз.
-Хўп розиман.
Умид Зебони замонавий қилиб жиҳозланган ҳамма шароити аъло бўлган уйга олиб келди. Бир вақтлар Зебо ҳудди шундай уйни орзу қилганди. Ҳозир ҳам уйни кўриб хурсандлигидан қарсак чалиб юборди.
- Вооой бунча зўр.
*
Қачон ки бировни эвазсиз, ҳисобсиз ва холис сева олсак, аслида ана ўшанда жаннатиймиз. Қачон ки бировлар билан жанжаллашсак, нафрат, ҳасад ва кин-адоват лойига ботсак, юзтубан жаҳаннамга улоқтириламиз.
Шамс Табризий
Сухроб севганини этишиб эмас фидо бўлиб бахтли қилмоқни танлаганди. Энди унда яна мақсадсиз яшаш беъмано кунлар бошланганди. Сухроб ҳеч қачон бировни бахти эвазига бахтли бўлолмайди. Агар Зебо билан бирга бўлиш пешанасида бўлса ҳар қандай тўсиқ бўлсада бирга бўлади. Агар ёзилмаган бўлса минг чиранма фойдаси йўқ.Зебо билан боғлиқ орзулари барҳам топгач ўзини ишга бағишлади.
Шундай кунларининг бирида қоп қора сочлари тиззаларига етай деб қолган нозиккина қиз ўзини Сухробнинг машинаси тагига отди.
Давоми бор.
#сунмасумид
134
0
0
6
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
- Йўўўқ ҳозир айни вақти. Мен маст бўлсамда ўзимдаман. Ўртоқларимга қараб ҳавасим келади болаларини ўйнатиб юради. Мени хотиним эса эплаб биттани туғолмай учтани ўлдирди.
Фотима ахийри чидай олмади. Бақириб қулоқларини ёпиб олди.
- Бас қилинг. Илтимос Бўрон ака баааас.
Бўрон ич ичидан емирилиб бораётган бўлсада сиртида билдирмади. Ичида тинмай Фотима мени кечир дерди.
- Фотима кет. Илтимос кет.
- Бўрон ака жинни бўлманг.
- Фотима уч талоқсан. Кет ортиқ кўришни хоҳламайман.
-Бўрон ака бу нима деганиз? Нималар қилиб қўйдиз? Айбим нима эди? Энди ким деган одам бўлдим?
Бўрон талоқ сўзини айтганида юрагидан бир нима узилгандай бўлди. 2 йил бир ёстиққа бош қўйиб келган аёлидан у воз кечди. Фотиманинг бахти учун. Тўғри Фотимани севмайди. Аммо Бўрон сабаб у бахциз бўлишга лойиқ эмас. Ҳали ёш чиройли насиб яна оила қуриб фарзандлар қуршовида юради. Бўронда қолиб фақат дард ва азоб кўради ҳолос.
Бўрон Фотима уйдан чиқиб кетгандан сўнг ортидан кузатиб борди. У қўрқди Фотима ўзини бир нарса қилиб қўйсачи дея. Йўқ ҳар холда ота уйига келибди. Эшикни тақиллатди. Ичкаридан ҳозир деган овоз келди. Фотиманинг ойиси экан эшикни очган. Фотима онасини кўриши ҳамоно ўзини уни бағрига отди ва йиғлашда давом этди.
Яқиндагина боласидан ажралган қизини остонада кўриб Карима хола олдинига ҳайрон бўлди кейин эса ўзига келса айтар деб қизини уйга олиб кириб кетди.
Бўрон эшик ёпилгандан сўнг аста ортига қайтди. Қанча вақт ўзини кучли кўрсатиб йиғламаган бўлса бугун эркак боши билан йиғлади. Ўксиб ўксиб йиғлади. Бир аёлни бахциз қилгани учун болалари нобуд бўлгани учун йиғлади.
131
0
0
2
Hikoyalar dunyosi
17 Feb, 19:11
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Сўнмас умид.
31- қисм.
Умид Зебонинг гапларидан ҳайратда қолди. Тушимми ўнгимми дея бир муддат нима дейишини ҳам билолмади.
- Ҳа жимиб қолдиз? Ёки Германияда битта яримтаси кутяптими?
Зебо ёлғондакам пўписага ўтди.
- Мен ҳақиқат ва рўё орасида қолиб кетдим. Зебо агар бу ҳазил бўлса мени ўлдирган бўласан билиб қўй.
- Сиз мендан ўлиб қутулмоқчимисиз? Бекорларни айтибсиз. Ҳали менга берган азобларизни бадалини бахтли қилиб қайтаришиз керак.
- Сени умуман тушунолмадим.
- Шунақа овсарга ўхшаб ўтирурсайиз ҳеч қачон тушунмайсиз. Кейин мен бошқа бировга тегиб ували жували бўлиб кетсам оғзизни очиб қолаверасиз шу керакми сизга?
- Ахир ўзингку ажрашишга ариза берган.
- Ариза берган бўлсам ажрашаверадими?
- Нима қилай қайсарлик қилиб сизни кўргим келмаяпти деб туриб олганингдан кейин.
- Шуни ҳам ўргатайми олиб қочиш керак тамом.
- Сен мени калака қиляпсанми? Зебо сени таниёлмай қоляпман.
Айни шу вақтда Умид учадиган рейсни эълон қилишди.
Оператор қайта ва қайта айтар экан Умид икки ўт орасида қолди. Зебони олиб кецинми ёки у билан шу ерда қолсинми?
- Зебо мен биланмисан?
- Албатта. Унда нима учун келдим бу ерга?
- Ортга қайтамиз. Сени ўқишинг бор. Битирганингдан кейин иккаламиз малака оширишга борамиз.
- Хўп мен рози.
Зебо Умидга қараб жилмайди.
Қаерда севги кўп бўлса, у ерда хатолар хам кўп бўлади .
Қаерда севги бўлмаса, у ерда барчаси хато.
Элчин Сафарли
***
Бўронни хотини ўғил туғди. Бўрон қанчалар хурсанд эди. Мана энди отаман мен ҳам деб. Аммо бу узоққа чўзилмади. Чақалоқ бир ҳафта яшадию, ота онасига бир умрга етгулик армонлар ҳадя этиб бу дунёни тарк этди.
Бўронни ўзи бир ахвол бўлса Фотима ундан минг чандон абгор эди.
Қани эди боласи яшаб қолганда. Қани эди у нобуд бўлмаганда. Афсус. Ҳеч нарса биз ўйлаганимиздай содир бўлмайди. Барчаси алмисоқда битилган битик ила бардавом бўлади.
Бўрон онасидан ажралди, отасидан ҳам ажралди, икки бора туғилмаган гўдагидан ҳам ажралди. Мана энди эса туғилган боласидан ҳал
ажралди. У буткул тушкунликка тушиб қолганди
Ҳамма айбни ўзида кўра бошлади. Агар ўша касални юқтириб олмаганида эди, ҳозир фарзандлари яшаган бўларди. Фотима ҳам бунча ғам кўрмасди. Мана энди ўзини ўзи айбдор санаб ҳеч ғам аламдан қутулолмай юрибди.
Бўрон бир қарорга келганди. Фотимани йиғлаб нола қилгандаги сўзлари ҳеч қулоғини остидан кетмасди.
- Менам она бўлгим келганди. Мениям фарзандларим жажжи қўлчалари билан юзларимни силашини хоҳлагандим. Афсус бу менга насиб қилмади. Уч бора ҳам бундан маҳрум бўлдим. Қанчалар бахцизман. Наҳотки мени она бўлишга ҳаққим бўлмаса. Аллоҳим менга ҳам фарзанд бер мен бу дардни кўтаролмайман.
Фотима шундан сўнг неча кунлар касал бўлиб ётди.
Бўрон Фотимани жавобини беришни кўнглига тугиб қўйганди. Чунки Фотима Зуҳрасининг болаларини кўриб ҳам сиқиларди. Унга жуда ҳавас қиларди. Бўрон фарзандли бўлолмасада Фотима фарзандии бўлишга ҳақли. Фотимага ҳозир бу ҳақда айтса кўнгли чўкиши аниқ. Бир тарафдан ҳозир айтса мавриди ҳам. Бўрон Фотимани боласини ўлимида айблаб уйдан ҳайдаса Фотима аниқ кетади. Бўлмаса ҳеч қачон Бўронни ташлаб кетмайди. Лекин Фотима учун яна бир зарба жуда ҳам оғирлик қилади. Бўрон тўғри йўлни танлай билиши керак.
Умрида ичкиликни оғзига олмаган Бўрон атайин ўша куни бир пиёла ароқ ичди. Уйга кириб келгач хотинини энг нобоп ҳақоратлар билан сийлади.
- Фотима, ҳой Фотима. Нима қулоғинг том битганми?
Бўроннинг бақириғига ҳайрон бўлганча Фотима уйдан югуриб чиқди.
- Лаббай Бўрон ака.
- Қай гўрда юрибсан шунча чақирдим эшитмайсан.
- Эшитибоқ чиқдимку.
- Сени доим тилинг узун бўлган. Тилинг узун бўлгунча болага қарашни эплаганингда ҳозир ўғлим тирик бўларди.
Фотима Бўроннинг бу гапларидан титраб кетди. Шу қадар юраги оғридики унга на бир сўз даво на бир дори. Ҳечам бу гапни кутмаган эди.
Кўзларидан ёшлар қуйилиб келди.
- Дарров йиғи сиғини бошлама. Агар сен соғ бўлганингда ҳозир болаларни ҳаммаси тирик бўларди. Битта бола туғишни ҳам эплолмадинг.
- Бўрон ака бўлди қилинг илтимос.
- Бўлди қилааай а?. Ҳеч қачон. Ўзи тўғри гап туққанингга ёқмайди.
- Ҳозир масциз эртага гаплашамиз.
165
0
0
4
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
- Жим. Гапирма. Ҳаммаси яхши бўлади. Энди эса қани бир жилмайчи. Сенга кулиш ярашади синглим.
- Лекин Умид акам кетяптиларку.
- Сен эса уни олиб қол.
- Қандай қилиб?
- Бунақаси кетмайди. Энди бу ҳам мен ҳал қилишим керакми?
- Бўлди ўзим гаплашаман.
- Мен эса кетдим. Ақлли қиз бўлиб уйга боргин.
- Хўп ака яхши боринг.
Фариза жуда ҳам хурсанд эди. Акасининг сўзларидан енгил тортди. Энди ўзи суямган одамига турмишга чиқишга мажбур эмас. Тўғри Сухроб яхши йигит аммо уни ака сифатида кўриб келган ва шундай давом этади.
**
Кўзлари билан севганлар айрилиқ билан юзлашди. Кўнгли билан севганлар эса ҳеч қачон айрилиққа дучор бўлишмайди.
Мавлоно Румий
Умид учиб кетиш вақти яқинлашгани сари хато қилмадимми деб ўйларди. Қани эди Зебосини сўнгҳи бора кўрса. Кейин эса у ўзганинг ҳасмига айланади. Ундан умид қилиш эса пасткашлик бўлади. Аеропортга борганига ярим соат бўлган бўлсада ҳали ҳам иккиланиши тарқамаганди. Аслида ҳам ҳаёллари билан ёлғиз қолиш учун атайлабдан бир соатлар олдин келиб олганди. Оила аъзоларига эса аеропортга келишга қўймай уйда хайрлашибгина қўяқолди. Мана кутиш залида ўриндиқларда ўтирганча ҳаёлларга берилган.
Умид ёнига ўтириб олган етмаганига ўзига суянгудек турган қизга ҳали эътибор бергани йўқ.
Телефонига назар ташлайман деб турганида ёнидаги ҳамрохининг қалтис ҳаракати туфайли қўлидан телефони тушиб кетди.
- Буу нимаси??? Қиз бола деган сал бўлсада маданятлироқ бўлмайдими?
Умид телефонини эгилиб қўлига оларкан ҳамон қизга қарамай гапирарди.
- Ҳммм афсус маданиятни ўргатадиган домлам Германияга қочиб кетяпти. Эмди шундоқ манданияцизларча қолиб кетсам керак.
Умид овоз эгасини таниб тили айланмай қолди. Қаршисидаги ягона мухаббатига қараркан хатто тили айланмай қолганди.
- Нима бўлди гапирсангизчи?
- Зебо наҳотки ўзингмисан?
- Йўқ мен бошқа Фаризаман.
- Нега келдинг?
- Олдизда бир йўл бор мени олиб кетасиз ёки ўзингиз ёнимда қоласиз. Бошқа вариантизам йўқ жаноб. Ўйлаб иш қилинг.
Давоми бор.
#сунмасумид
258
0
0
14
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚:
Сóнмас умид.
30-кисм.
Умид кетишни ортга суришни хоҳламади. Чиптасини сал олдинроқ кетадиган рейсга алмаштириб олди.
*
Фахруз Сухробни учрашувга чақирди. Мана кафеда уни кутиб турибди.
-Ассалому алейкум Сухроб ака.
-Салом яхшимисиз Фахруз?
-Яхши рахмат. Уйдагилар тинчмилар?
-Аллоҳга шукр тинч. Сизда зарур гапим бор дегандингиз.
-Ҳа Фариза ҳақида.
-Тинчликми? Унга бирор гап бòлдими?
-Унгаку ҳеч нима бóлмади лекин бòлмасидан олдини олмоқчиман.
-Тушунтириброқ гапирсангизчи?
-Фариза Умидни Германия кетаётганини эшитиб қаттиқ тушкунликка тушган.
Сухробни бошидан муздек сув қуйилгандай бòлди.
-Бу нима деганиз?
-Демоқчи бóлганим сизга тегибам Умидни òйлаб юраверади.
-Нега тòйга рози бóлди ?
-Сизларни оилалариздан қарздорман деб ич этини еди. Норози бòлсам нонкóрлик бòлади деди.
-Фахруз менга Зебо бу ҳақда айтганида мен совчиларни қайтарардимку.
-Синглимни биласиз жуда тортинчоқ. У òзини доим етим ҳисоблаб òз ҳақини талаб қила олмаган. Ҳаттоки Умидга тегишга ҳам мажбур бóлган.
-Нималар деяпсиз? Мажбур бòлган? Бувим уни мажбуран узатганмилар?
-Ҳа шундай. Зебо олдин Зафар деган йигитга унаштирилган қанақадир мусобақага бориб машина бузилгани учун Умид билан тунда қолиб кетган орада ҳеч гап бóлмасада Зафар уйланмайман дея унаштирувни тòхтатган.
- Мени булардан умуман хабарим йўқ эди
- Сиз чет элда бўлган бўлсангиз керак у вақтда.
- Мендан нима хоҳлайсиз?
- Тўйни тўхташингизни.
- Агар Зебо Умид билан бахтли бўлса мен ўртада турмайман. Чунки уни чиндан ҳам бахтли бўлишини хоҳлайман. Кейин эса мен уйланганимдан сўнг аёлим бошқа бировни ўйлар экан буни сира ҳам қабул қилолмайман. Мен унга қалбан ҳам эгалик қилишни хоҳлайман. Менга қуруқ сурати бўлган танани кераги йўқ.
- Уйиздагиларга қандай тушунтирасиз? Агар улар Зебо туфайли эканини билишса ундан хафа бўлишмайдими?
- Хавотир олманг буни ҳам ўзим ҳал қиламан. Ҳозир менга жуда оғир лекин уни бахти ўзимни бахтимдан ҳам жуда муҳим.
- Рахмат сизга тушунганиз учун.
- Агар буни олдинроқ билганимда Зебога ўзим ёрдам берардим.
- Мана хатони олдини олдикку.
- Зебога ўзим қўнғироқ қилиб сира ҳам ҳавотир олмаслигини айтаман. Сиз ҳам соғ бўоинг Фахруз. Яхши кунларда кўришайлик.
- Ака лекин биздан хафа бўлманг. Бу бўлган ишлар учун.
- Хафа эмасман. Хайр. Омон бўлинг.
Сухроб ичида нима ўтаётганини сездирмасликка ҳаракат қилиб жилмайиб хайрлашди.
Сухробнинг орзулари сўнди. Орзу осмонидан бир зумда ерга қулади. Зебо билан боғлиқ қанча режалар тузган эди. Афсус. Сухроб хоҳалаган тақдирда ҳам Зебо бошқасини севар экан уни ёнида олиб ўтиришдан фойда йўқ. Бу ерда уч инсонни азобга қўйгандан икки инсонни бахтли бўлгани энг маъқули.
Сухроб шу ўйлар билан уйига йўл олди.
Ўғлининг кириб келганини Нозима опа сезмай ҳам қолди.
-Ўғлим ишдан вақтли қайтибсанми?
- Ҳа ойи бир иккита учрашувим бор эди.
- Зебо билан кўришдингми?
- Йўқ ойи. Энди у билан кўришмайман.
- Нега? Тинчликми нима бўлди?
- Ойи мен унга уйланмасликка қарор қилдим.
- Вой ўлмасам. Сухроб бу нима деганинг. Тўй бошлаймиз деб турган вақтимизда айтаётган гапингни қара.
- Ойи мен яхшилаб ўйлаб кўрдим. Қароримдан қайтмайман.
- Сен бизни шарманда қилмоқчимисан? Қудалар олдида нима деган одам бўлдик?
- Ойи сиз ҳавотир олманг ҳаммаси жойида бўлади. Улар ўзи бизни юзимиздан ўтолмай рози бўлишган. Бу қарорни ҳам қаршиликсиз қабул қилишади.
- Фолбинлик қилма. Кимам қизини тўйи қайтса яхши қабул қилган?
- Биринчиси улар бўлишади.
**
Фахруз Сухроб билан гаплашиб бўлиб синглисини олдига шошилди.
Фаризага дарвоза ёнида кутишини айтиш учун қўнғироқ қилди.
- Алло Фариза мен ўқишингга келдим. Пастга туш.
Шу гапни айтдию қўнғироқни якунлаб синглисини кута бошлади.
- Ака тинчликми? Мени одимга кам кам ҳолларда келардингиз?
- Мен Сухроб билан гаплашдим. Унга барини айтдим.
- Акааа нималар деяпсиз? Энди улар нима деб ўйлайди.
- Барчаси энди яхши бўлади. Сухроб ҳаммасини ҳал қилади. Тўғриси Сухробдек мард йигит куёвим бўлса нур устига аъло нур бўлардию майли тақдир эмас экан.
- Ака
223
0
0
5
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
- Ойи ҳали олдинда бир ҳафта бор. Улгурамиз.
Она болани гаплашиб ўтирганини кўриб Мурод зинадан тушиб кела бошлади.
- Мени қироллича онам нималарни гаплашапсизлар?
- Мурод кел ўғлим. Укангга насиҳат қилсангчи кетаман деяпти.
- Ойи сизам одамини топиб айтдингиз. Ўзи 5 йиллаб Америкага кетиб энди қайтган одамдан сўрайсизми?
- Барибир акангман. Ўз юртимизга келмайди ҳеч қаер. Сен ҳам пушаймон бўлмасингдан жимгинса докторлигингни қилиб юраверсангчи.
- Ака касбим бўйича кетяпман. Ўша ерда ҳам докторлик қиламан. Тажриба орттираман.
- Келин билан ўзим гаплашайми? Ёки Лайлога айтайми?
- Йўқ ака керак эмас. Биз ажрашяпмиз.
- Сени қараю. Мен сени ушлаган жойини нақд узиб олади десам сен бўлсанг бир қоп чақилмаган ёнғоқ эканингку.
- Мурод сенга ўхшаса ҳозирам уйимга қизлар сўраб келиб ўтирармиди. Яхшики сенга ўхшамади Америка кетванинг баҳона қулопим тинчиди. Лайлога қойил сени эплаб юрибди. Тағинам у ерда ҳунар кўрсатмаган бўлсанг.
- Ойижон мен у ерда жуда ақл бола бўлдим. Ишонмасангиз ана Лайлодан сўранг.
- Эее сен сира ўзгармайсан. Бу кўриниб турибди. Пешонам ярқираганда сени ўғил туққанман бўлмаса тасаввур қилишам қўрқинчли.
Сўнмас умид:
- Доим шунақа дейсиз ойи.
- Ҳа нима дей унда уйимизга қанча қизлар сени сўраб келган. Зўрға сени уйлантириб қутилганман.
- Сабрина қизингни менга берчи энди бегона қилмас.
- Мана олингчи.
Севинч Муродни қўлида йиғлаб юборди. Дарров ўрнидан туриб Умид уни қўлига олди.
- Ана мани Севинчим жим бўлди. Бу ҳам одам билан одамни фарқига боради.
Ўтирганлар ҳаммалари кулиб юборишди. Муродни ёстиқни олиб укасига отди. Умид қўлида Севинч билан чап бериб кейин акасини мазаҳлашга тушди.
- Ойи булариз сира катта бўлишмайди.
- Асти сўрама ҳали ёш бола. Муродни қара ҳеч ким икки болали демайди.
- Ҳа тўғри.
Мурод жуда ҳушчақ бўлгани боис у ўтирган даврадан доимо кулги аримасди. Барно болаларини юзида кулгу кўриб жуда ҳам хурсанд бўлди.
**
Умид ётоғида ётар экан Зебо билан тўйлари куни тушган суратга термулганча ўй сурарди.
Қанчалар бахтни ҳис қилган Зебо билан яшаб. Зебо уни бир ҳилликдаги ҳаётида жуда катта ўзгариш қилганди. Ҳаттоки у учун коллежда қолибам кетди. Зебони Зафардан рашк қилганлари кейин эса у ўзига аталгани бари бариси энди ортда қолди. Энди ишдан кеч қайтса ҳам уни ухламай кутгувчи Зебо йўқ. Хафа бўлсада нима сабаблигини айтмай айширинча йиғлаб оладиган йиғлоқи йўқ. Қизлардан рашк қилиб бориб уриш қиладиган рашкчи йўқ. Энди у ўзгага бағишлайди қолган умрини.
Ваниҳоят кетдим изсиз ҳаётингдан,
Чиқиб кетдим эшикларни маҳкам ёпиб.
Бир нарсани билмоқчиман сўраб сендан,
Қарадингми бир бор йўлга мени кутиб?
Исмим айтиб чақирдингми бирон кимни,
Рақамимни термадингми ярим тунлар.
Ё исингинг келмадими қучоғимда,
Хижронларнинг ёмғирлари ёққан кунлар?
Меҳрим қўмсаб йиғладингми гоҳ-гоҳида,
Ўт ишқимнинг ҳуморлари тутмадими.
Ёки менинг дуоларим паноҳида.
Соғинч сенинг жон-жонингдан ўтмадими?
Қайтгин дея пинҳон нолиш қилдингми ё?
Ё ҳеч нарса бўлмагандек юрибсанми?
Тор бўлдими кўзларинга ёруғ дунё,
Ё чуқур жар ёқасида турибсанми?
Балки энди бошқа бахтнинг ардоғида,
Балки ҳатто тушларинга кирмай қўйдим.
Мендан сўра,
Мен ҳаттоки сени эмас,
Сени деган кўнглимни ҳам севмай қўйдим!
Ва ниҳоят кетдим...
Умид эса жимгина у билан хайрлашмай кетади бу ерлардан. Чунки энди уни бу ерда ушлаб юрувчи ҳеч нима йўқ.
Агар Зебо кечирганида уни бошида кўтариб юрган бўларди. Мана акаси ҳам қайтди, Зебо ойиси билан яшаёлмаса алоҳида уйга ҳам олиб чиқса бўларди. Энди эса минг бир чора излама фойдаси йўқ.
Давоми бор.
#сунмасумид
152
0
1
3
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Сўнмас умид.
29- қисм.
Муаллиф Ойчеҳра.
- Нега шуни олдинроқ айтмадинг синглим?
- Менга шунча азоб берган одамдан кеча оламан деб ўйлагандим. Лекин кечолмас эканман.
- Ойимга айтмадингми?
- Буни қандай айтаман? Нима деб ўйлайдилар кейин. Биз Умид билан бунинг учун тортишсагу у яна ўшани танлаб кетди демайдиларми?
- Ойим ҳам бахтлари учун курашганлар. Сен ҳам курашишинг керак.
- Ака Зубайда бувимни болалари мендан юз ўгиришсачи? Уларга нима дейман?
- Сен уларни ўйлама. Ҳаммасини менга қўйиб бер. Мен доимо ёнингдаман синглим. Сени ҳеч қачон ёлғизлатмайман. Кўнглинг хотиржам бўлсин.
- Рахмат ака. Яхшиям борсиз.
- Сен ҳам синглим. Борингга шукр.
Энди эса яхши дам ол. Ҳаммаси яхши бўлади менга ишон.
- Хўп ака. Сиз ҳам яхши дам олинг.
Эртаси куни Фахруз нонуштадан сўнг ота онасига муҳим гапи борлигини айтди. Фариза эса бу вақтда ўқишга кетиб бўлган эди.
- Нима гап ўғлим. Бизни ишдан кеч қолдириб қанақа гап айтмоқчисан?
- Ойи, ада гап Фариза ҳақида.
- Унда ичимизни сиқмай айт? Тезроқ бўл.
- Фариза Умидни Германияга кетаётганига хафа экан.
- Бу нима деганинг? Ахир яқинда тўй қиламиз деб турибмизку.
- Фариза Умид акасиз яшаёлмайди. У шунча пайт айро яшаб тушуниб етди. Сухроб билан яшаса ҳам унга кўнгил беролмайди.
- Фахруз биласанку Умид нималар қилмади. Мен ҳалиям хонага кирганимда қонга беланиб ётган синглингни кўз олдимдан кетказолмаяпман. Қандай қилиб унга яна қора кўзимни ишонай? Мен энди топганда яна уни ёқотишни ҳоҳламайман. Ҳалиям вақтида уни операцияга олдим. Мени тажрибам катта ва шу соҳани одами бўлганим учун ҳам сақлаб қола олдим. Қўлимдан келганини қилдим. Биласанми ўша кун мен учун қанчалик оғир ўтганини? Мен ҳақиқатни билиб шокда қолганман. Қўлим операцияга бормай қўйди. Ўшанда сусткашлик қилиб синглингни сақлаб қола олмасам нима бўларди. Тўғри чиқиб Умидни бўғизлаб ташлардим.
- Шухрат. Сизни ҳеч гапдан хабарингиз йўқ. Бу ишларни барига Нажим айбдор.
- Нега ўлган одамни бу ишга аралаштиряпсан?
- Чунки у тўйимиздан бери бизни ишларга аралашиб келган. Ёнғин ҳам уни иши экан.
Эсиздами тез ёрдам ҳам дарровда келган экан дегандиз? Ҳаммасини Нажимни иш бошқарувчиси қилган экан. У бошлиғига қараҳи чиқолмасада ёрдам бериш учун келган. Афсус ўша куни автоҳалокатга учраб анча пайт даволаниб юрган.
-Буларни сенга ким айтди?
- Фариза икки кун олдинги суҳбатда айтганди.
- Яна нималар деди?
Розия опа қизидан эшитган барча ҳақиқатни эрига айтиб берди. Энди Шухрат ака икки ўт орасида қолган бўлсада ҳалиям Умидни кечира олмаётганди. Умидни доим ўз ўғлидай кўрган. Билган ҳамма билимини ўргатган борди келди ҳам яхшии эди
- Нима қиламиз? Бошим қотди.
- Зарифа опани чақирамизми?
- Розий балки сен яна гаплашиб кўрарсан қизимиз билан. Сухробга тегмайман демабдию.
- Ада ўзи Умид акани кетаётганига шунча тушкунликка тушган бошқага тегиб кетса бутунлай абгор бўларканда а?
- Фаризани ўзига қўйиб берамиз. Ўзи ҳал қилсин. Яшайдиган у. Эртага пушаймон бўлганда кеч бўлади.
- Тўғри айтасиз адаси. Ўзига қўйиб берамиз.
- Ойи у жуда тортинчоқ. Ўзи учун бирор нима сўрашга қодир эмас. Ҳозир биз аралашмасак жимгина Сухробга тегиб кетади. Кейин биз уни қуруқ суъратинигина кўриб юрамиз.
- Фахруз сен бориб Сухроб билан гаплашган. Ҳаммасини тушунтир. Ўшанга қараб қолганини ўзимиз гаплашамиз катталар билан.
- Хўп ада. Бугуноқ бораман.
**
-Ўғлим бу фикрингдан қайт. Бизни соғинчда ўлдирмоқчимисан?
- Ойи кетмасам бўлмайди. Мен Зебони бошқасига тегиб кетишини жимгина кузатиб туролмайман. Бошқа йўлим йўқ. Бу ерда қолсам тўйни бузаман. У бахтли бўлишга лойиқ.
- Сенчи? Сен бахциз бўлсанг майлими?
- Ойи бу ҳақда энди ўйладизми? Энди кеч. Жуда жуда кеч.
- Сен бошқа ерга кетганинг билан уни унутиб яшай оласанми?
- Ҳаракат қиламан. Ўзимни касбимга бағишлайман. Балки у ерда янги касб пластик операцияларни ўрганиб қайтарман. Ёки кўнглимга бирортаси маъқул бўлса уйланиб қоларман. Мени кўрмоқчи бўлсангиз ўша ерга борасизлар.
- Бу билан қайтмайман демоқчимисан?
- Бу ҳали аниқ эмас. Мен бир қарорг келганим йўқ бу борада.
- Аканг ҳам эндигина келган бўлса. У билан вақт ўтказмайсанми?
136
0
0
3
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Сўнмас умид:
- Йўқ ҳаммаси жойида. Ҳавотир олманг.
Зебо Сухроб билан хайрлашиб уйига кириб кетди. Фикру ҳаёли Умидда эди. Уйга кирганда ҳам паришонхотирлиги учун адасига урилиб кетди.
- Қизим тинчликми?
-Ассалому алейкум. Тинчлик адажон.
- Ваалейкум салом. Ўхшамаяпти. Бирор киши хафа қилдими?
- Йўқ ҳаммаси жойида.
- Бўпти унда хонангга чиқақол. Муаммо бўлса айтарсан. Мен ҳали пешинни ўқиганим йўқ эди.
- Хўп адажон айтаман.
Кеч тушганда ҳам хонасидан чиқмаган Фаризадан ота онаси хавотир ола бошлашди.
- Розий нега чиқмади Фариза?
- Чақирганимда иштаҳам йўқ деб айтди. Кейинроқ еркан.
- Қизим сизга ҳеч сирларини айтадими?
Розия опа Ферузага қараб савол берди.
- Йўқ ойижон унчалигам очилиб гаплашганимиз йўқ шу пайтгача. Фариза кўпроқ дарс қиладилар.
- Ойи тинчликми мен билмаган бирор гап борми?
- Фахруз ўзи сенга айтаман дегандим. Сен у билан жуда яқинсан. Мендан тортинади. Кўнглига қўл солиб кўрчи нимадан бунчалик сиқиляпти.
- Хўп овқатдан сўнг олдига кираман.
- Розий нима деб ўйлайсан балки Сухробга турмушга чиқишни хоҳламас.
- Билмадим адаси. Менга ҳам бу ҳақда гапирмади. Фахруз суҳбатлашсинчи унга айтармикан.
- Ойи аниқлаб оламан. Хавотир олманг. Уни феъли менга аён. Ўзига зарар бўлсада билдирмай йўқ деёлмай юраверади.
Ҳаммалари овқатланиб бўлгач Феруза стол устини йиғиштириб идишларни ювишга кетди.
Фахруз Фаризани хонасини эшигини таққилатди.
- Синглим кирсам майлими?
- Ака келинг.
Фариза тезда жойидан туриб акасига стул берди.
- Нега овқатга тушмадинг?
- Иштаҳам йўқроқ эди.
- Фариза сени нима безовта қиляпти айт? Мен сенга бегона эмас жигарингман. Менга айтмасанг кимга айтасан.
- Ака тинчлик.
Фариза ерга қараганча ўйчан ҳолатда гапирди.
- Алдашга аканг яхшида а?
- Йўғеее нега унақа дейсиз ака?
- Унда ростини айт.
- Айтолмайман.
Фариза охири ўзини тутолмай йиғлаб юборди.
Фахруз синглисини кўз ёшини артиб қўлига рўмолча тутқазди.
- Йиғлама кичкинтойим. Мени ягона синглим. Сен хафа бўлсанг мен ҳам хафа бўламан. Нима дардинг бўлса айт. Мен ҳал қилолмасам нима қилиб юрибман ака бўлиб?
- Ака Умид акам Германияга кетяптилар. Қачон келишлари номаълум экан. Хатто ажрим учун дасхатни расмийлаштириб ишончнома бериб кетаяптилар.
- Қачонга экан?
- Икки хафтадан кейин.
- Сен нега йиғлайсан унда? Ахир тўйинг бўладиган бўп турибди.
- У мен билан гаплашишни хоҳламади. Сен мени севганингда бошқага турмушга чиқмасдинг. Йўлингга тўғаноқ бўлмайман деди. Мен эса... мен эса Умид акамсиз яшай олмайман.
Фариза қанчалик қийин бўлсада ғурурини енгиб ҳақиқатни тан олди.
Давоми бор.
136
0
0
4
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Зебонинг кўзларида чуқур изтироб бор эди.
- Йўқ. Ўзим хоҳладим. Севмаган инсонни ортидан юравериш ҳам охи хуш келмай қоларкан.
- Сиз қаердан билдиз севмаганлигини?
- Севса ўзгасига турмушга чиқмасди. Бахтли бўл. Шошиб турибман. Кетгунимча улгуришим керак бўлган ишларим жуда кўп.
Зебо бир сўз дейишга ҳам улгурмай Умид машинасига ўтириб кетиб қолди. Зебо эса ўша турган жойидан анча пайтгача жила олмади. Нималар қилиб қўйди. У кетяпти. Энди уни кўролмайди. Қачон қайтиши эса номаълум. Зебо сабаб ҳам кетяпти. Битта имконни қизғонди Умиддан. Ана энди эса ундан айрилади. Бутун умрга.
Ўзи сезмасди. Кўз ёшлари юзларини юварди. Анча пайт шу ҳолатда тургандан сўнг телефонига бўлган қўнғироқ уни ўзига келтирди.
- Алло. Ассалом алейкум Сухроб ака.
- Ваалейкум салом. Яхшимисан?
- Рахмат яхшиман.
- Нега овозинг ғалати? Қаердасан?
- Адлиядан чиқдим. Энди уйга кетаман.
- Ўша ерда туриб тур ўзим олиб бориб қўяман.
- Хўп.
Ҳеч қанча вақт ўтмай Сухробни машинаси Зебонинг олдига келиб тўхтади. Сухроб қизни бунақа ахволда кўраман деб ўйламаганди.
- Зебо нима бўлди? Тинчликми?
- Ҳа тинчлик. Бироз мазам бўлмаяпти. Уйга бориб дам олсам ўтиб кетади.
Зебонинг гаплашишга ҳафсаласи бўлмагани учун Сухроб уни бошқа сўзга тутмади. Ҳар сафар Зебога қараганида юраги эзилиб кетарди. Зебо жуда тушкунликда эди.
- Зебо етиб келдик.
Ҳаёллари паришон қиз ҳатто уйига келганликларини ҳам билмай қолди.
- Узр ҳаёл билан бўлиб билмапман.
- Аниқ яхшимисан? Ёки бирор шифокорга олиб борайми?
144
0
0
3
Hikoyalar dunyosi
16 Feb, 14:46
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Сўнмас умид.
28- қисм.
Муаллиф Ойчеҳра.
- Биз у билан жуда ҳам яқин дўст эдик. Шухратдан кўра кўпроқ унга сирларимни айтганман. Сабаби уни дўст деб билганим адангни эса севганим эди. Мана хиёнатнинг қандай жабрини тортдик. Дўстнинг берган зарбаси оғир бўлар экан. Энди нима қилмоқчисан?
- Ойи жуда ҳам бошим қотди. Нима қилай? Сухроб ака яхши йигит у бахтга муносиб аммо мен унга бахт бера оламанми?
- Оиласи ҳам яхши. Ўзи ҳам хушмуомала йигит. Муаммо нимада?
- Мен Умид акамдан воз кечолмаслигимда.
-Сен ҳалиям уни кутяпсанми?
- Ойи агар Умид акам бўлмаганларида мен сизларни, сизлар мени топа олмасдингиз.
- Тўғрию лекин сен ўлимдан қолдинг. Агар ўша пайтда сенга бир нима бўлса биз нима қилардик. Энди топган қизимизни йўқотсак қайта ўлмасмидик. Айтчи ўзинг. Аданг шунинг учун ҳам кечира олмаяптилар. Мен сени бахтли бўлишингни хоҳлайман.
- Ўзимда ҳам айб бор. Мен уни жахлини чиқишини билиб туриб гапдан қолмадим. Олдин унаштирилганим Зафарга тегсам яхши эди деб юбордим. Кейин Умид акам тарсаки туширдила мен эса ўзимни ўнглаёлмай қоқилиб бориб столни қиррасига урилдим зарб билан урилдим. Қолгани эсимда йўқ.
- Сени ўшандан кейин урган у. Мен шунақа деб эшитганман. Бўлди у ҳақда ўйлашни йиғиштир. Сен энди бошқа бировга аталгансан. Эсингдан чиқмасин унаштирилдинг. Энди ҳадеб Умидни ўйлайверишинг яхшимас.
- Хўп ойи хўп.
Розия опа бир дунё дард билан қизини хонасидан чиқди. Эссиз 14 йиллик дўстлик. Эссиз одамгарчилик. Эссиз қишлоқдошлик. Эссиз. Эссиз.
Нажим шунчалар ҳам тубан бўласанми? Ичинг шунчалар қорамиди. Сен севган эмассан ҳеч қачон. Севган одам севгани бахтли бўлса ўзини ҳам бахтли сезади. Сен эса худбинларни худбини экансан. Охиратда савол жавобда қандай бизга қарай олар экансан. Қилган ишларингга ҳали жавоб беришинг бор. Биз биргаликда ўйнаб катта бўлганмиз. Бир биримизга ёрдам берганмиз. Ажраламс дўстлар эдик. Афсуски ҳаммасини ўзинг барбод қилдинг. Сен севгидан ҳам устун дўстликка хиёнат қилдинг. Ортдан пичоқ уриш номардга хос. Сен эса номардларни номарди бўлиб чиқдинг. Ҳалиям қизимга зарар етказа олмапсан бўлмаса бутун уруғинггача қарғаб ўтардим.
Ойиси чиқиб кетгач Фариза яна ҳаёллари билан ёлғиз қолди. Сухробга кўника оладими? Уни Умидни ўрнида кўра оладими? Нақадар азоб севгани туриб бошқа бировга турмашга чиқиш.
* * *
Қандай яшаяпсан?
Мен ҳам юрибман,
Ҳамон кунларимнинг шафақлари ол.
Бари ўша-ўша...
Фақат кўзгудан,
Менга қараяпди бахтсиз бир аёл!
Ҳеч нарса бўлмади гўё...
Шахарнинг,
Биз ўтган йўллари изинг қўмсайди.
Бутунлайга эмас,
Гоҳи-гоҳида,
Биз бирга кунларга қайтиб бўлсайди...
Ҳеч нарса бўлмади...
Сенда ҳам шуми?
Совиган қахвадек...
На ишқ, на нафрат!
Фақат Куз доимий бўлиб келдию,
Баҳор бутунлайга кетгандек фақат!
Кутиш ҳам тугади...
Ундан ҳам ўтдим,
Билсанг энг қаттиғи умиднинг жони!
Бошқа ҳеч туйғуга жой қолмас экан,
Агар бирозгина суйсанг Худони!
Тўғриси,
Маъқулроқ менга шу ҳаёт,
Юрак азобларни унутолмайди.
Севгини рад этиш,
Бу жуда жўн иш,
Соғинишни ҳеч ким рад этолмайди!
Малика Тавфиқ
Сухроб қўнғироқ қилганида доим у бу бахоналар билан суҳбатни қисқа қилиб қўя қоларди. Лекин ҳозир буни ижоли бор эртага тўй ўтса бирга яшайди ундан қандай қочади. Буни иложи йўқ. Эртага суд Умид билан ажрашади. Ҳаммаси тугайди. Кейин бир умр армонда яшайди. Мен жуда жуърацизман. Нега Сухробни рад этолмадим. Нега унга умид бердим. Бошқаларни кўнглига қарайман деб ўзимни кўнглим ярим. Мени бахтимни ўйлашади лекин мен суймаган одамим билан бахтли бўла оламанми?
*
Фариза Умид билан бир вақтда ФҲДЁ га келишибди. Уларни ишини кўриб чиқиб 6 ой муддат белгиланди. Ўша вақтда Умид саволим бор эди дея мурожаат қилди.
- Мен икки ҳафтадан кейин Германияга учиб кетяпман. Қачон қайтишим ноаниқ. Тезлаштирсангиз бўлмайдими?
- Унақада иккалангиз бирга ариза топширинг. Сизни имзонгизни нотариал тасдиқлатиб келмасангиз ҳам никоҳдан ажралганлик гувоҳномасини Зебохонга берамиз.
- Майли унда шунақа қила қоламиз.
Умид ФҲДЁ ҳодими айтгандай йўл тутди. Машинасига ўтирмоқчи бўлганда ортидаги овозни эшитиб тўхтади.
- Умид ака нега кетяпсиз?
- Сенга буни нима қизиғи бор?
- Мени дебми?
192
0
0
2
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 20:57
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Xalqaro tadqiqotchilar🌍
dan repost
🔔
Diqqat,
XALQARO TADQIQOTCHILAR
kanalida konkurs.
Bizning Telegram-kanalimizda siz
maqola chop etishingiz va xalqaro jurnallar haqida malumotlarga ega boʻlishingiz mumkun.
Maqola va tezislar DOI va Google Scholar kabi nufuzli bazalarda indekslanadi
🎉
Konkursda ishtirok etish uchun:
1️⃣
Kanalimizga obuna bo‘ling.
2️⃣
Ushbu postni
5
ta guruhga yuboring.
3️⃣
Skrinshotlarni bizning
@Xalqaro_tadqiqotchi_qabul
akkauntimizga yuboring.
🎁
G‘oliblarni Xalqaro va respublika jurnallari hamda konferensiyalarda ilmiy maqolalarni bepul chop etish hamda
rasmdagi kitoblar
kutmoqda!
Tanlovda qatnashishga ulguring, vaqt cheklangan
.
https://t.me/Xalqaro_tadqiqotchi
379
0
0
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 17:53
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Бизни қутқармоқчи бўлиб биринчи мени олиб чиққан кейин сизларни олиб чиқаман деб кирганида Нажимни одамларини кўриб ортига қайтган ва мени хавфсиз жойга элтмоқчи бўлган кейин эса шошгандан машинани тез ҳайдаб ҳалокатга учраган. Мени эса қандай қилиб тирик қолганиму бувим билан кетганимни билмайди. Ўйлашимча ўша ҳалокатда мен бошимни қаттиқ урганман. Шунинг учун ўтмишни эслолмайман. Тамография қилдирганимда ҳам қаттиқ лат еган деган жавоб чиққанди.
- Демак ҳаммасини Нажим уюштирган эканда? Мен бўлсам инсоф кириб тинчиб кетди деб ўйлабман.
- Йўқ тинчимаган. Уйизни ёқиб сабоқ бердим дея шу билан бошқа ишларга андармон бўлган. Адамни кўп бора аёллар ёрдамида аврамоқчи бўлган лекин адам алданиб кетмаганлар. Тўйда эса уни нишони мен бўлганман. Шунинг учун ҳам сизга эътибор бемаган. Мени то ўлгунича кузатди. Аслида Умид акам билан ҳам урушиб қолишимизга Нажим айбдор. Бошимизга нимаики келган бўлса уни иши.
Давоми бор.
#сунмасумид
339
0
1
1
3
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 17:53
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Бўрон Сабринадан ҳеч ҳам умид узолмасди. Хотинини севмаса ҳам ҳурматини жойига қўярди. Аммо бу турмушда нимадир етишмасди. Мана ҳозир хотини яна ҳомиладор. Бўронни айби сабаб жуда кўп дорилар истеъмол қилади. Бу бола соғлом туғилиши учун экан. Икки марта ҳам Бўрондаги заифлик сабаб бола нобуд бўлди. Орада таннафус бўлиши керак бўлсада Фотима амал қилмай қисқа вақт ичида уч бора ҳомиладор бўлди. Энди уни жуда асраши керак. Сабрина билан ёзишиб унга вақтини кўп йўқотади. Бу муносабат ҳеч нимага олиб бормасада Бўрон севгани томон талпинаверади. Қалбидаги бўшлиқ эса доимо Сабрина билан гаплашгандагина тўлади. Неча бора Сабрина билан ёзишадиган тармоқдан кетдим дея мақом жойлади. Лекин яна бир муддат ўтиб киради. Уни соғинади. Бўрон тайёр эди. Унга уйланарди. Лекин Сабрина рад этди. Тенгиз эмасман деди. Сабринани юмшатиб бўлмаслигини билгани учун ҳам мана бу турмушга рози бўлганди. Хотинини севмаса ҳам унга ўрганиб қолган. Ҳозир эса уни авайлаши шарт.
Бўрон хотини оғир иаҳ қилмаслиги учун кўпинча уй ишларини ҳам ўзи қиладиган бўлди. Фотиманинг эса Бўроннинг касалидан хабари йўқ. Ҳеч нима билмасди. Ўзи иккита боласи тушишига ҳам Бўрондаги инфекция сабаб эди.
Лекин буни хотинига айтолмасди.
****
Розия опа қизини кузатиб борарди. Фариза кундан кунга сўлиб бораяпти у билан гаплашиб кўрмаса бўлмайди.
Кечки пайт хонасида дарс тайёрлаб ўтирган қизини Розия опа секингина кирди. Олдинига қизини кузатиб ўтирган бўлса кейин аста олдига ўтирди.
- Фариза нимадан бунча тушкунликдасан?
- Ҳеч нима. Тинчлик ойи.
- Қизим мени алдаёлмайсан. Мен ҳаммасини жуда яхши билиб турибман.
- Ойи бир нарса сўрасам тўғрисини айтасизми?
- Нима гап сўрайвер?
- Нажим ким?
Розия опа бир муддат ўйланиб қолди. Қизини бунақа савол беришини кутмаган эди.
- Нажим синфдошим ёшликдаги дўстим эди. Кейин бир жойда олийгоҳга ҳам оъқишга топшириб кирганмиз. Даданг билан қалин дўст эдилар. Биз учаламиз ажралмасдик. Доимо бирга дарс тайёрлар ўқишга ҳам бирга бориб келардик. Учовимизни соҳамиз уч хил бўлсада лекин доимо ҳамфикрлик билан иш кўрардик.
- Кейинчи?
Фариза ойисининг жим қолгани учун яна саволга тутди.
- Мен адангни ёқтирардим. Адангни ҳам менда кўнгли бор экан. Лекин биз кутмаган ҳолат Нажим ҳам мени севаркан. Шухрат менга севги изҳор қилганини мен қабул қилганимни эшитган Нажим уйимизга тинмай совчи қўйди. Ойим ўзимизга мос бой деб рози ҳам бўлмоқчи эдилар. Лекин бобонг билан гаплашиб мени Нажимга бермасликларини сўраганман. Аданглани оилалари ўрта ҳол бўлганига дадам олдинига рози бўлмадилар. Сен муҳтожлик кўрмагансан яшай олмайсан деб. Мен эса чидайман дея кўндирганман.
Нажим бизни унаштирувдан кейин ўқишни ҳам ташлаб тижоратга ўтиб кетди. Бизни тўйимиздан кейин уйланди ҳам. Аммо алоқаларни узиб бўлганди. Адангни ўзига душман деб биларди.
- Сизни ҳам адамлани яхши кўришизни билмасдими?
- Биларди. Лекин мен олдинроқ айтсам мени севиб қоларди деган фикр ҳаёлидан чиқмаган.
- Шу билан тинчиб кетдими?
- Қаёқда. Орадан неча йиллар ўтиб мен ишлайдиган касалхонага тушиб қолган. Менга яна севги изҳор қилди. Аданг билан ажрашишимни бошида кўтариб юришини, маликалардай яшашимни айтди. Ойликка кун кўрмайсан, юрасанми шундай деди. Мен эса адангдан бошқани ҳаётимда тасаввур қилолмасдим. Рад этдим. Кейин у кетди. Шу билан қайта кўрмадим. Ўзи уни эслашга ҳам фурсат бўлмади. Сени ёниб кетган дея неча йиллар азада эдим. Кейин эса қайнисинглингни тўйида кўрганман. Аммо унда анча қаригандик менга қарагани ҳам йўқ. Шундагина тинчигандим. Кейин эшитдим сен касалхонада вақтинг вафот этибди. Аллоҳ раҳматига олсин.
- Ойи сизни ҳеч гапдан хабариз йўқ. Ўша сизни касалхонада кўргандан кейин у тинчиб кетмаган. Уйимизни ёқиб юборган.
- Нимааа? Нималар деяпсан? Буни қаердан билдинг?
- У менга буюрмаган бошқасига ҳам буюрмайди дея уйни ёққан. Лекин уни Олим деган иш бошқарувчиси тоғрироғи ўнг қўли ҳамма гапдан хабардор бўлиб тез ёрдам ва ўт ўчирувчиларни чақирган.
290
0
1
7
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 17:53
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
Сўнмас умид: 27 кисм
Олим ва Зебо эшикдан кириб четроқдаги столни бориб эгаллашди.
- Мени бу ерга келишимни сабаби сени барбод бўлаётган оиланг бўлади.
- Бу мавзуда гапирадиган бўлсангиз гапирмай қўяқолинг.
- Лекин сен асл сабабини билмай ҳулоса чиқаряпсан. Биласанми ўшанда Умидни сени ишдан бўшатиш учун ҳаракат қилганини билмайсан. Буни мен илтимос қилганман.
- Сиззз? Тушунмадим. Бу сизга нима учун керак бўлди?
- Сени битта шаҳарни сўрайдиган бойларидан бири бўлмиш, қайнисинглингни собиқ эрини тоғаси бўлган Нажим кўз остига олиб сенга эришиш учун ҳамма чорани кўра бошлаганди. Кейин эса мен бу билиб қолиб эрингга айтганман. У неча кунлар қийналиб сени ва оиласини бу мушкулдан олиб чиқиш учун тинмай бош қотирарди.
Унга эътибор берган бўлсанг ўша вақтлар жуда ҳам асабий бўлиб қолганди. Сени эса Нажим тинмай кузатарди. Ҳеч ўзингга сезилганми?
- Биламан кўп бора ортимдан юрганини тўй куни ҳам гап ташлаб доимо ёнимга келиш ҳаракатини қилганди. Лекин мен умуман эътибор бермадим. Умид акамни ҳам жахлларини чиқармай дея айтмаганман.
- Ана ўзинг ҳам билар эканинг. Энди эса умуман ҳаёлингга келмаган ҳақиқат бор сизларни уйни ҳам Нажим ёқиб юборган.
Олим Зебога Нажим нима учун уларни оиласига адоватда бўлганини айтиб берди.
- Сен эса ойингга ўхшаб кетасан шунинг учун ҳам у сени кўз остига олган. Лекин Умид билан чора кўришга улгурмасимиздан у тоққа бориб ҳалок бўлди. Сени ўша вақтлар ишга бормай туришинг биз учун жуда яхши бўларди. Лекин Нажимга бас келолмасдик.
Унинг қўли жуда кўп жойларга етарди. Ҳатто қаматиб юборолмасдик. Отанг эса уйларини ким ёққанидан хабари йўқ. Балки кўнгли сезар лекин Нажимга қарши ҳеч қандай исботи йўқ
Шунинг учун ҳам индамаган бўлиши мумкин. Менга келсак ўзимни ҳам жуда кўплаб айбларим бўлгани учун Нажимни сотолмасдим. Сотган тақдиримда ҳам у сувдан қуруқ чиқиб мен қолиб кетардим. Ҳаста онам ва аёлимни ёлғиз боқувчиси бўлганим учун ҳам жим юришга мажбур эдим. Умид неча йиллар ҳаста бўлган онамни ҳаётга қайтарди. Ундан қарздор эдим. Шу туфайли ҳам Нажимни суҳбатини эшитгача жим туролмадим. Энди мени қўрқадиган ҳеч нимам йўқ эди. Ўғлилларим ўз йўлини топган оиламдан хавотир олмасдим. Лекин иш у даражага бориб улгурмади. Сени қутқариб қолганимдан кейин автоҳалокатга учраганмиз. Сен қандай қилиб Фарғонага бориб қолганингдан хабарим йўқ. Чунки бу вақтда мен даволанишда бўлганман. Мени гапларимни яхшилаб ўйлаб кўр. Аллоҳ сендан бирни олиб ўрнига учни берди. Агар Умид билан ўша куни урушмаганингда оиланг ҳам топилмасди. Юрардинг қайнонангни кесатиқларини эшитиб. Қайнотанг ҳам Умид билан тўғри гаплашмай қўйган. Сени ўз қизидай қабул қилган экан ўғлини бу ишини ҳали ҳам ҳазм қила олгани йўқ.
Энди сен билан хайрлашаман. Бу гапларни балки фикринг ўзгарар деб айтдим. Асл айбдор энди бу дунёда йўқ. Айбсиз айбдорларни эса қийнамаслик керак.
Олим ака айтмоқчи бўлган гапини айтиб бўлгач у ерни тарк этди. Фариза эса ўйловда қолди. Умидга нисбатан ноҳақлик қилмаяптими? Отаси ҳам бекорга уни ўғлидай кўрмаган бўлса керак. Умид яхши шогирд эди. Фариза сабаб оралари бузилди. Шухрат ака уни клиникага яқин йўлатмай қўйди. Ойиси эса унчалик ҳам Умидга нисбатан кек сақлагани йўқ. Лекин Шухрат ака ҳали ҳам юмшаш ниятида эмаас.
Барно опа ҳам пушаймонман дея иикки бора келиб кетди. Энди нима қилади. Ортга йўл йўқ. Умидни кечирса ҳам бирга яшай олмайди. Сухробни ишонтириб бўлган. Ҳамма Сухроб билан Фаризани тўйини кўриш ниятида. Ота онаси ҳам хурсанд бу тўйдан.
Фариза ўзи озғин эмасми яна ҳам озиб кетди. У икки ўт орасида қолганди. Сухроб билан қандай яшайди. Умидни унута оладими шу ўй қийнарди уни. Энди Сухроб билан гаплашса ҳам кўришса ҳам фақат Умид билан солиштира бошлаганди. Тўғри Сухробнинг жуда кўп ҳислатлари Умиддан устун бўларди. Тарозининг икки палласига икковини қўйса Сухроб турган тарафи аниқ тош босади. Лекин кўнгил ўз суйганини истайди.
Фаризада ҳам ҳозир шу жараён ақл билан юрак бир биридан ўзишга ҳаракат қилади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бази нарсалар жуда аччиқдир "ХАҚИҚАТ" каби
Бази нарсалар жуда ёқимсиз "ХИЁНАТ" каби
Бази нарсалар жуда қадрли "ИШҚ" каби
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
190
0
1
2
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 17:53
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
- Ассалому алейкум. Амаки мен Зебоман мени излабсиз?
- Валейкум салом. Яхшимисан? Менга парво қилма болам тенггиларни сизлаб гапира олмайман. Вақтинг бўлса 30 минут ажратсанг сенда муҳим гапим бор.
Зебо ҳавотир олди. Бу ким? Қанақа одам?
- Қўрқма. Мен сени жуда яхши танийман. Ишонч ҳосил қилишинг учун айтсам сени ўша ёнғиндан мен асраб қолганман. Қолганини эса йўлни нариги бетида қаҳвахона бор экан ўшанда айтиб бераман.
Зебо иккилан иккилана Олимни ортидан эргашди.
Давоми бор.
#сунмасумид
183
0
1
5
Hikoyalar dunyosi
13 Feb, 17:53
Telegram'da ochish
Ulashish
Shikoyat qilish
У ҳеч кимни дилини оғрита олмайди. Умидга бўлган севгиси уни бир лаҳза бўлсада тарк этмаган. Лекин боласидан айрилгани учун ҳам кечира олмай юрганди. Энди эса бошқа бировга турмушга чиқишга мажбур. Нега олдинроқ ўйламади Умидсиз яшай оламанми дея. Мана кўряптики Умид у учун энг азиз инсон экан. Вақт ҳаммасига даво дегандай орадан ўтган вақт ҳам Зебонинг ярасига анчагина даво бўлганди. Аввалгидай Умиддан нафратланмайди. Лекин энди кеч. Буни олдинроқ ўйлаш керак эди.
Зебо билан бугун бозорга тушишга келишган Сухроб уни ўқишига келиб кўрмади. Қўнғироқ қилса ўчиқ экан. Зебодан хавотир олиб уйига ҳам қўнғироқ қилди. Ҳали бормаган экан. Қаерда қолди экан бу қиз.
Зебо эса хиёбонга бориб анчага йиғлаб ичини бўшатиб олди. Уйига борса ойиси уни кўриб аниқ ҳавотир олади. Шунинг учун ҳам бироз ўша ерда ўтириб ўзига келиб олиши керак. Сухроб билан учрашуви эса умуман ҳаёлидан кўтарилган эди. У кўпроқ Умид билан ўтказган ҳаётини эсларди. Қайнонаси қанча азоб берган бўлса ҳам Зебо Умиднинг ойимга эътибор қилма мени бил бўлди деган гапи учун ҳам курашиб яшаганди. Зафарни эса ҳеч қачон севган эмасди. Бувисини юзидан ўта олмай розилик берганди. Умидни эса тўйдан кейин севиб қолганди. Мана энди ўша азоб чексада севганини сўзлари билан оёққа турган кунлари йўқ. Улар ўтмишга айланди.
**
Умид ишхонасида беморларни кўриб ўтирар экан Олим ака уни излаб келганини айтишди.
Умид ишини якунлаб Олим ака билан биргаликда таммади қилишга боришди.
- Умид укам кайфиятинг йўқ. Нима бўлди?
- Биз у билан ажрашяпмиз.
- Нега?? Кўндиролмадингми?
- Бошқасига эрга тегаётган экан.
- Дарровдая? Кимга экан?
- Билмадим сўрамадим. Мендан қаттиқ хафа бўлсада бунчаликка боради деб ўйламагандим.
- Мен ҳам ҳали ярашиб кетарсизлар деб ўйловдим. Энди ҳаммаси тамом де бўлмаса?
- Ҳа тамом. Энди Умид Зебосиз қолди.
- Мен уни сен учун асраб қолганман бунга шундай қараб туролмайман.
- Нималар деяпсиз?
- Эсингдами Нажим ҳақида айтганим. Сен ўз ташвишинг билан бўлиб эътибор ҳам бермагансан. Нажим ёнғин уйиштирган уй бу Шухратники эди. Шухратни хотини Розияни севган экан.
- Бу ҳақда ўйлашга ҳам вақтим бўлмапти қаранг. Демак ўша қутқариб қолган қизиз Зебо бўлган?
- Ҳа шундай. Ўша куни сенга дабдурустдан Шухратни уйини ёққан деёлмадим. Шу вақтгача балки ўзинг ўйлаб кўргансан десам сен ҳам бу каллангни ишлатмапсан.
- Ташвишларимни ўзиз яхши биласизку.
- Ҳа тўғри. Мен эса сени хотининг ўша қиз бўлиб чиқишини умуман кутмагандим. Шухрат ҳали ҳам уйига ёнғинни Нажим уйиштирганини билмайди. Балки кўнгли сезар ахир улар душман бўлиб қолишганди.
- Айтамйсизми?
- Айтсам айтмасам нима ўзгаради Нажим ўзига керакли жазони олиб ер тагида ётибди. Лекин шунақа тубан кимса бўлса ҳам хотини болаларига яхҳси тарбия берган экан. Нажимни йўлини танламай ҳалол бизнесга ўтишди.
- Бунга эса сиз ёрдам бергансиз.
- Қаердан билдинг?
- Чунки сиздай гапга уста одам илонни ҳам инидан чиқара олади яхши гап билан.
- Ёшликда эди унақа вақтлар. Ҳзоир қаерда дейсан. Сенам кўп ғамга берилма хотининг чиндан сенда кўнгли бўлса бошқа бировга тегиб кетавермайди. Агар тегадиган бўлса кўнгилсиз одам билан яшаб нима қилардинг кетаверсин. Йўлини тўсма. Сени ҳам бахтинг ҳали олдинда. Бу ҳам пешангда бор экан.
- Ака бир умр виждон азобида ўтаман энди.
- Ҳаммаси тақдирдан. Мана иймонинг бутку виждонинг қийналяпти. Агар пасткаш боълганингда сира ҳам ўйламасдинг. Сен Аллоҳдан сўра нима сўрасанг. Агар Аллоҳ сенга уни раво кўрмаса унда ҳам ҳикмат бор. Чуқурроқ ўйлаб кўр.
- Рахмат ака. Ўзи сиздан бошқа ҳеч ким билан бу мавзуда гаплаша олмайман ҳам. Эркак киши бўлиб бу гапларни бировга айтиш тўғри келмайди. Сиз эса акамсиз.
- Қаддингни баланд тут. Мен доим ёнингдаман.
***
Олим Умид билан хайрлашиб кетгандан сўнг тузиб қўйган режаси бўйича йўлини Зебонинг олдига бурди. Олим сўз берган сўзида тура олади. У доим мард бўлган. Умидга айтмади сабаби натижа қандай бўлишини билмасди ҳали. Натижага қараб ҳаракат қилади. Олим Умидга бирор муаммонг бўлса ман туриб бераман деганди. Мана ўша кун энди келди. Зебони излаб зўрға топиб борди.
Зебо бу одамни нима мақсадда ўзини излаганига тушуна олмади.
176
0
1
11
20
ta oxirgi post ko‘rsatilgan.
Yana ko‘rsatilsin
2 189
obunachilar
Kanal statistikasi
Kanalda mashhur
https://t.me/yuragiimm_senikii
-Биз сени пулларингни олиб индамай кетмоқчи эдик.-деди боя Чарос шапалоğ туширган безори. -Лекин ...
Sirli mahbubim 3-fasl Laylo cidolmad barbr tel qilib gaplawdi.Malik ham uni juda ovozini sogngan...
- Майли сени шу ҳолингда ҳам қабул қиламан. Ишон мен ўзгани тасаввур қилолмайман. Сенсиз яшашни х...
https://t.me/yuragiimm_senikii