Сўнмас умид.
31- қисм.
Умид Зебонинг гапларидан ҳайратда қолди. Тушимми ўнгимми дея бир муддат нима дейишини ҳам билолмади.
- Ҳа жимиб қолдиз? Ёки Германияда битта яримтаси кутяптими?
Зебо ёлғондакам пўписага ўтди.
- Мен ҳақиқат ва рўё орасида қолиб кетдим. Зебо агар бу ҳазил бўлса мени ўлдирган бўласан билиб қўй.
- Сиз мендан ўлиб қутулмоқчимисиз? Бекорларни айтибсиз. Ҳали менга берган азобларизни бадалини бахтли қилиб қайтаришиз керак.
- Сени умуман тушунолмадим.
- Шунақа овсарга ўхшаб ўтирурсайиз ҳеч қачон тушунмайсиз. Кейин мен бошқа бировга тегиб ували жували бўлиб кетсам оғзизни очиб қолаверасиз шу керакми сизга?
- Ахир ўзингку ажрашишга ариза берган.
- Ариза берган бўлсам ажрашаверадими?
- Нима қилай қайсарлик қилиб сизни кўргим келмаяпти деб туриб олганингдан кейин.
- Шуни ҳам ўргатайми олиб қочиш керак тамом.
- Сен мени калака қиляпсанми? Зебо сени таниёлмай қоляпман.
Айни шу вақтда Умид учадиган рейсни эълон қилишди.
Оператор қайта ва қайта айтар экан Умид икки ўт орасида қолди. Зебони олиб кецинми ёки у билан шу ерда қолсинми?
- Зебо мен биланмисан?
- Албатта. Унда нима учун келдим бу ерга?
- Ортга қайтамиз. Сени ўқишинг бор. Битирганингдан кейин иккаламиз малака оширишга борамиз.
- Хўп мен рози.
Зебо Умидга қараб жилмайди.
Қаерда севги кўп бўлса, у ерда хатолар хам кўп бўлади .
Қаерда севги бўлмаса, у ерда барчаси хато.
Элчин Сафарли
***
Бўронни хотини ўғил туғди. Бўрон қанчалар хурсанд эди. Мана энди отаман мен ҳам деб. Аммо бу узоққа чўзилмади. Чақалоқ бир ҳафта яшадию, ота онасига бир умрга етгулик армонлар ҳадя этиб бу дунёни тарк этди.
Бўронни ўзи бир ахвол бўлса Фотима ундан минг чандон абгор эди.
Қани эди боласи яшаб қолганда. Қани эди у нобуд бўлмаганда. Афсус. Ҳеч нарса биз ўйлаганимиздай содир бўлмайди. Барчаси алмисоқда битилган битик ила бардавом бўлади.
Бўрон онасидан ажралди, отасидан ҳам ажралди, икки бора туғилмаган гўдагидан ҳам ажралди. Мана энди эса туғилган боласидан ҳал
ажралди. У буткул тушкунликка тушиб қолганди
Ҳамма айбни ўзида кўра бошлади. Агар ўша касални юқтириб олмаганида эди, ҳозир фарзандлари яшаган бўларди. Фотима ҳам бунча ғам кўрмасди. Мана энди ўзини ўзи айбдор санаб ҳеч ғам аламдан қутулолмай юрибди.
Бўрон бир қарорга келганди. Фотимани йиғлаб нола қилгандаги сўзлари ҳеч қулоғини остидан кетмасди.
- Менам она бўлгим келганди. Мениям фарзандларим жажжи қўлчалари билан юзларимни силашини хоҳлагандим. Афсус бу менга насиб қилмади. Уч бора ҳам бундан маҳрум бўлдим. Қанчалар бахцизман. Наҳотки мени она бўлишга ҳаққим бўлмаса. Аллоҳим менга ҳам фарзанд бер мен бу дардни кўтаролмайман.
Фотима шундан сўнг неча кунлар касал бўлиб ётди.
Бўрон Фотимани жавобини беришни кўнглига тугиб қўйганди. Чунки Фотима Зуҳрасининг болаларини кўриб ҳам сиқиларди. Унга жуда ҳавас қиларди. Бўрон фарзандли бўлолмасада Фотима фарзандии бўлишга ҳақли. Фотимага ҳозир бу ҳақда айтса кўнгли чўкиши аниқ. Бир тарафдан ҳозир айтса мавриди ҳам. Бўрон Фотимани боласини ўлимида айблаб уйдан ҳайдаса Фотима аниқ кетади. Бўлмаса ҳеч қачон Бўронни ташлаб кетмайди. Лекин Фотима учун яна бир зарба жуда ҳам оғирлик қилади. Бўрон тўғри йўлни танлай билиши керак.
Умрида ичкиликни оғзига олмаган Бўрон атайин ўша куни бир пиёла ароқ ичди. Уйга кириб келгач хотинини энг нобоп ҳақоратлар билан сийлади.
- Фотима, ҳой Фотима. Нима қулоғинг том битганми?
Бўроннинг бақириғига ҳайрон бўлганча Фотима уйдан югуриб чиқди.
- Лаббай Бўрон ака.
- Қай гўрда юрибсан шунча чақирдим эшитмайсан.
- Эшитибоқ чиқдимку.
- Сени доим тилинг узун бўлган. Тилинг узун бўлгунча болага қарашни эплаганингда ҳозир ўғлим тирик бўларди.
Фотима Бўроннинг бу гапларидан титраб кетди. Шу қадар юраги оғридики унга на бир сўз даво на бир дори. Ҳечам бу гапни кутмаган эди.
Кўзларидан ёшлар қуйилиб келди.
- Дарров йиғи сиғини бошлама. Агар сен соғ бўлганингда ҳозир болаларни ҳаммаси тирик бўларди. Битта бола туғишни ҳам эплолмадинг.
- Бўрон ака бўлди қилинг илтимос.
- Бўлди қилааай а?. Ҳеч қачон. Ўзи тўғри гап туққанингга ёқмайди.
- Ҳозир масциз эртага гаплашамиз.