Сўнмас умид:
- Йўқ ҳаммаси жойида. Ҳавотир олманг.
Зебо Сухроб билан хайрлашиб уйига кириб кетди. Фикру ҳаёли Умидда эди. Уйга кирганда ҳам паришонхотирлиги учун адасига урилиб кетди.
- Қизим тинчликми?
-Ассалому алейкум. Тинчлик адажон.
- Ваалейкум салом. Ўхшамаяпти. Бирор киши хафа қилдими?
- Йўқ ҳаммаси жойида.
- Бўпти унда хонангга чиқақол. Муаммо бўлса айтарсан. Мен ҳали пешинни ўқиганим йўқ эди.
- Хўп адажон айтаман.
Кеч тушганда ҳам хонасидан чиқмаган Фаризадан ота онаси хавотир ола бошлашди.
- Розий нега чиқмади Фариза?
- Чақирганимда иштаҳам йўқ деб айтди. Кейинроқ еркан.
- Қизим сизга ҳеч сирларини айтадими?
Розия опа Ферузага қараб савол берди.
- Йўқ ойижон унчалигам очилиб гаплашганимиз йўқ шу пайтгача. Фариза кўпроқ дарс қиладилар.
- Ойи тинчликми мен билмаган бирор гап борми?
- Фахруз ўзи сенга айтаман дегандим. Сен у билан жуда яқинсан. Мендан тортинади. Кўнглига қўл солиб кўрчи нимадан бунчалик сиқиляпти.
- Хўп овқатдан сўнг олдига кираман.
- Розий нима деб ўйлайсан балки Сухробга турмушга чиқишни хоҳламас.
- Билмадим адаси. Менга ҳам бу ҳақда гапирмади. Фахруз суҳбатлашсинчи унга айтармикан.
- Ойи аниқлаб оламан. Хавотир олманг. Уни феъли менга аён. Ўзига зарар бўлсада билдирмай йўқ деёлмай юраверади.
Ҳаммалари овқатланиб бўлгач Феруза стол устини йиғиштириб идишларни ювишга кетди.
Фахруз Фаризани хонасини эшигини таққилатди.
- Синглим кирсам майлими?
- Ака келинг.
Фариза тезда жойидан туриб акасига стул берди.
- Нега овқатга тушмадинг?
- Иштаҳам йўқроқ эди.
- Фариза сени нима безовта қиляпти айт? Мен сенга бегона эмас жигарингман. Менга айтмасанг кимга айтасан.
- Ака тинчлик.
Фариза ерга қараганча ўйчан ҳолатда гапирди.
- Алдашга аканг яхшида а?
- Йўғеее нега унақа дейсиз ака?
- Унда ростини айт.
- Айтолмайман.
Фариза охири ўзини тутолмай йиғлаб юборди.
Фахруз синглисини кўз ёшини артиб қўлига рўмолча тутқазди.
- Йиғлама кичкинтойим. Мени ягона синглим. Сен хафа бўлсанг мен ҳам хафа бўламан. Нима дардинг бўлса айт. Мен ҳал қилолмасам нима қилиб юрибман ака бўлиб?
- Ака Умид акам Германияга кетяптилар. Қачон келишлари номаълум экан. Хатто ажрим учун дасхатни расмийлаштириб ишончнома бериб кетаяптилар.
- Қачонга экан?
- Икки хафтадан кейин.
- Сен нега йиғлайсан унда? Ахир тўйинг бўладиган бўп турибди.
- У мен билан гаплашишни хоҳламади. Сен мени севганингда бошқага турмушга чиқмасдинг. Йўлингга тўғаноқ бўлмайман деди. Мен эса... мен эса Умид акамсиз яшай олмайман.
Фариза қанчалик қийин бўлсада ғурурини енгиб ҳақиқатни тан олди.
Давоми бор.