📚 🇺🇿Ҳикоя ва қиссалар 🇺🇿 📚:
Сўнмас умид.
32-қисм.
Муаллиф Ойчехра.
Сухроб тормозни босишга улгуриб қолди. Шахд билан машинадан тушиб қизга бақира кетди.
- Эсинг жойидами сени? Жонингдан тўйган бўлсанг мени машинамни тагига ўзингни ташлашинг шартми?
Қиз бошини чангаллаганча ўтириб йиғлашга тушди.
- Сенга гапиряпман. Тур ўрнингдан. Ҳой.
Қиз жавоб беравермагач Сухроб қиз туртиб кўрди. Қиз чўчиб Сухробга қаради.
Сухроб эса қизга қараган кўйи қотиб қолди. Қизнинг кўзларидаги дард маюслик ҳозиргина жахлга эрк бериб турган йигитни ўзига келтирди.
Қиз эса ўрнидан турди.
- Мени кечиринг. Бошқа йўлим қолмаганди.
- Ўлимдан бошқа ҳамма нарсани иложиси бор. Ўлим чора эмас.
- Менда бошқа йўл йўқ.
- Балки мен ёрдам бера оларман.
- Йўқ ҳеч ким ёрдам беролмайди.
- Юринг машинага менга ҳаммасини айтиб беринг.
- Хўп.
Сухроб машинага бориб ўтиргач қиз ҳам ноилож орқа ўриндиққа бориб ўтриди.
- Исмиз нима?
- Гулниса.
- Меники Сухроб. Нима сабаб ўз жонизга қасд қилдингиз.
Гулниса йиғлаганча гапиришни бошлади.
- Мени бир йигит шантаж қиляпти. Билмадим қаердан суратларимни олган. Уларни монтаж қилиб уяциз расмлар тахлабди. Энди эса мендан катта пул талаб қиляпти. Олдинига мажбур бўлдим дадамни пулларидан ўғирлаб олиб бориб бердим. Ҳозир сўрагани катта пул менда унча пул йўқ. 10 кун муҳлат қўйганди. Бугун ўша муҳлат тугади. Мен эса шарманда бўлгандан кўра ўлимни танладим.
Қиз гапириб бўлиб ўксиб ўксиб йиғлади.
- Адангизга айтмадизми?
- Айтсам мени ўлдирадиларку. Қандай айтаман. Барибир менга ишонмайдилар.
- Акангми укангми йўқми?
- Укам ҳали кичик жудаям.
Сухроб доимгидай яна кўнгилчанлик қилди. Қизни ғамга ботган кўзларига қараб унга ёрдам беришга ошиқди.
Гулниса айтган йигит ғирт машенник бўлиб анчагина қизларни аёлларни шантаж қилиб пул ишлаб юрар уни шу вақтгача ҳеч ким топа олмаган экан. Қанчадан қанча одамларни қон қақшатиб пул ишлаб маза қилиб кайфу сафони қилиб юрган. Сухроб мактабда бирга ўқиган дўсти Толибга мурожаат қилганди. Толиб ИИБ да терговчи бўлиб ишларди. Уларни саъйи ҳаракатлари натижасида Комил Нишонов қўлга олинди ва ундаги барча суратлар ва далиллар йўқ қилинди. Ўзи эса қилган жиноятлари эвазига 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Бу воқеалардан Гулнисани отаси хабар топмай қолмади. Маълум бўлишича Гулниса телефонини тузатишга берган ва ўша орқали расмлари Комилни қўлига тушиб қолганди. Комил телефон тузатиш баҳонасида шундай ишларга қўл урганди. Гулнисани отаси Салим ака бу ишлардан кейин қизини кўчага чиқармай қўйди. Қўлидан телефонини ҳам олиб қўйганди.
Сухроб эса Гулниса жимиб кетгани учун кўнгли бир ёмонликни сезиб синглисини уни уйига юборди.
Синглиси ҳам Гулнисани дугонасиман дея ролини зўр ўйнаб Гулниса ҳақида акасига ҳамма гапни билиб берди.
Сухроб ўша ғамгин кўзларни унута олмай анча вақт ўзига келолмай юрди. Кейин эса эслади бу кўзларни Зебода ҳам кўрганди. Анча ўйлашлари оқибатида Сухроб Гулнисага уйланишга қарор қилди. Бу ёқда онаси ҳам қийналиб кетди Сухробни уйлантиролмай. Балки Гулниса бежизга Сухробни қаршисидан чиқмагандир. Асл бахти шу қиздир.
****
Фариза ва Умид Шухрат акани олдиларига боришди.
Олдинига Шухрат ака Умидни анчагина койиди кейин эса бағрига босиб сени барибир ўғлимдай кўрганман бахтли бўлинглар деди.
- Умид шундай қилиб сени қизим қайтариб қолибдида.
- Шунақа устоз тўғриси олиб кетсам ҳам бўларди лекин у сизларни топганига кўп бўлгани йўқ яна айрилиқ азобида қийналишини хоҳламадим.
- Бу гапинг жуда тўғри. Шу ишни зап қилибсан. Лекин мен сендан яна хафа бўла бошладим.
Умид ҳайрон бўлиб Шухрат акага қаради.
- Нима бўлди устоз. Бирор ишни хато қилдимми?
- Ҳада эндиям мен сенга устозманми?
- Кечиринг дада.
- Ана бу бошқа гап бўлди. Энди кечда бир зиёфат қилмаасак бўлмас. Қудамларни ҳам чақир. Ўзи Садри ака билан суҳбатлашмаганимга анча бўлди.
Розия опа ишдан келса уйидаги мехмонни кўриб олдинига ажабланди кейин қизи ва эрининг юзидаги хурсандчиликни кўриб у ҳам муомаласини яхшилади.
- Ассалому алейкум ойижон яхши келдизми?
Умиддан бу гапни эшитишни Розия опа сира ҳам кутмаганди. Ўзига жуда ёқиб кетди.