Сўнмас умид: 27 кисм
Олим ва Зебо эшикдан кириб четроқдаги столни бориб эгаллашди.
- Мени бу ерга келишимни сабаби сени барбод бўлаётган оиланг бўлади.
- Бу мавзуда гапирадиган бўлсангиз гапирмай қўяқолинг.
- Лекин сен асл сабабини билмай ҳулоса чиқаряпсан. Биласанми ўшанда Умидни сени ишдан бўшатиш учун ҳаракат қилганини билмайсан. Буни мен илтимос қилганман.
- Сиззз? Тушунмадим. Бу сизга нима учун керак бўлди?
- Сени битта шаҳарни сўрайдиган бойларидан бири бўлмиш, қайнисинглингни собиқ эрини тоғаси бўлган Нажим кўз остига олиб сенга эришиш учун ҳамма чорани кўра бошлаганди. Кейин эса мен бу билиб қолиб эрингга айтганман. У неча кунлар қийналиб сени ва оиласини бу мушкулдан олиб чиқиш учун тинмай бош қотирарди.
Унга эътибор берган бўлсанг ўша вақтлар жуда ҳам асабий бўлиб қолганди. Сени эса Нажим тинмай кузатарди. Ҳеч ўзингга сезилганми?
- Биламан кўп бора ортимдан юрганини тўй куни ҳам гап ташлаб доимо ёнимга келиш ҳаракатини қилганди. Лекин мен умуман эътибор бермадим. Умид акамни ҳам жахлларини чиқармай дея айтмаганман.
- Ана ўзинг ҳам билар эканинг. Энди эса умуман ҳаёлингга келмаган ҳақиқат бор сизларни уйни ҳам Нажим ёқиб юборган.
Олим Зебога Нажим нима учун уларни оиласига адоватда бўлганини айтиб берди.
- Сен эса ойингга ўхшаб кетасан шунинг учун ҳам у сени кўз остига олган. Лекин Умид билан чора кўришга улгурмасимиздан у тоққа бориб ҳалок бўлди. Сени ўша вақтлар ишга бормай туришинг биз учун жуда яхши бўларди. Лекин Нажимга бас келолмасдик.
Унинг қўли жуда кўп жойларга етарди. Ҳатто қаматиб юборолмасдик. Отанг эса уйларини ким ёққанидан хабари йўқ. Балки кўнгли сезар лекин Нажимга қарши ҳеч қандай исботи йўқ
Шунинг учун ҳам индамаган бўлиши мумкин. Менга келсак ўзимни ҳам жуда кўплаб айбларим бўлгани учун Нажимни сотолмасдим. Сотган тақдиримда ҳам у сувдан қуруқ чиқиб мен қолиб кетардим. Ҳаста онам ва аёлимни ёлғиз боқувчиси бўлганим учун ҳам жим юришга мажбур эдим. Умид неча йиллар ҳаста бўлган онамни ҳаётга қайтарди. Ундан қарздор эдим. Шу туфайли ҳам Нажимни суҳбатини эшитгача жим туролмадим. Энди мени қўрқадиган ҳеч нимам йўқ эди. Ўғлилларим ўз йўлини топган оиламдан хавотир олмасдим. Лекин иш у даражага бориб улгурмади. Сени қутқариб қолганимдан кейин автоҳалокатга учраганмиз. Сен қандай қилиб Фарғонага бориб қолганингдан хабарим йўқ. Чунки бу вақтда мен даволанишда бўлганман. Мени гапларимни яхшилаб ўйлаб кўр. Аллоҳ сендан бирни олиб ўрнига учни берди. Агар Умид билан ўша куни урушмаганингда оиланг ҳам топилмасди. Юрардинг қайнонангни кесатиқларини эшитиб. Қайнотанг ҳам Умид билан тўғри гаплашмай қўйган. Сени ўз қизидай қабул қилган экан ўғлини бу ишини ҳали ҳам ҳазм қила олгани йўқ.
Энди сен билан хайрлашаман. Бу гапларни балки фикринг ўзгарар деб айтдим. Асл айбдор энди бу дунёда йўқ. Айбсиз айбдорларни эса қийнамаслик керак.
Олим ака айтмоқчи бўлган гапини айтиб бўлгач у ерни тарк этди. Фариза эса ўйловда қолди. Умидга нисбатан ноҳақлик қилмаяптими? Отаси ҳам бекорга уни ўғлидай кўрмаган бўлса керак. Умид яхши шогирд эди. Фариза сабаб оралари бузилди. Шухрат ака уни клиникага яқин йўлатмай қўйди. Ойиси эса унчалик ҳам Умидга нисбатан кек сақлагани йўқ. Лекин Шухрат ака ҳали ҳам юмшаш ниятида эмаас.
Барно опа ҳам пушаймонман дея иикки бора келиб кетди. Энди нима қилади. Ортга йўл йўқ. Умидни кечирса ҳам бирга яшай олмайди. Сухробни ишонтириб бўлган. Ҳамма Сухроб билан Фаризани тўйини кўриш ниятида. Ота онаси ҳам хурсанд бу тўйдан.
Фариза ўзи озғин эмасми яна ҳам озиб кетди. У икки ўт орасида қолганди. Сухроб билан қандай яшайди. Умидни унута оладими шу ўй қийнарди уни. Энди Сухроб билан гаплашса ҳам кўришса ҳам фақат Умид билан солиштира бошлаганди. Тўғри Сухробнинг жуда кўп ҳислатлари Умиддан устун бўларди. Тарозининг икки палласига икковини қўйса Сухроб турган тарафи аниқ тош босади. Лекин кўнгил ўз суйганини истайди.
Фаризада ҳам ҳозир шу жараён ақл билан юрак бир биридан ўзишга ҳаракат қилади.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бази нарсалар жуда аччиқдир "ХАҚИҚАТ" каби
Бази нарсалар жуда ёқимсиз "ХИЁНАТ" каби
Бази нарсалар жуда қадрли "ИШҚ" каби