Тошкент вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Тошкент вилояти судларининг расмий канали
Официальный канал Ташкентских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Пискент туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида 16 нафар маҳкумга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди


Сайт I Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд тафсилоти



Сайт
I Telegram


Сайёр суд маҳалла биносида ўтказилди

Жиноят ишлар бўйича Пскент тумани суди раиси Музаффар Базаров раислигида тумандаги “Митан” МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.


Унда туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномалар қаноатлантирилиб, 12 нафар шахс қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликлари инобатга олинган ҳолда, улар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Шоли курмаксиз бўлмаганидек, берилган имкониятни суистеъмол қиладиганлар ҳам афсуски учраб туради. Сайёр суд мобайнида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётган 1 нафар маҳкумнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.


Сайт I Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЎТКИР ТЕРГОВ


Сайт I Telegram


Сайёр суд

Оққўрғон туманидаги Касбий кўникмалар маркази биносида жиноят ишлари бўйича туман судининг тергов судьяси Алижон Қахрамонов раислигида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.

Сайёр суд давомида туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика (катта) инспекторлари, давлат солиқ инспекцияси ҳамда Транспорт назорат бошқармаси томонидан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш, ноқонуний тадбиркорлик фаолияти, йўловчи ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, оилавий (маиший) зўравонлик ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тўпланган маъмурий иш хужжатлари кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланиб, муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жарима ва маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазолар тайинланди.


Батафсил
👈🏻


Сайт I Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд Пленумининг “Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида”ги қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида

Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълумот берди.

Сайт I Telegram I


Олий суд | Расмий канал dan repost
“Бир соатда 100 доллар топишни истайсизми?”, “Кўп пул топиш учун ажойиб имконият”, “Осонгина, ҳеч қандай меҳнатсиз, уйда ўтириб, кунига 1 000 доллар топинг”... Афсуски ўзига оҳанрабодек жалб этаётган бундай сўзлар ижтимоий тармоқларда рекламалар орқали турли канал ва гуруҳларга аъзо бўлишни таклиф қилиб, ёшларни тотализатор ўйинлар домига тортмоқда.

Дунёда одамзодни тубсиз жарликка етакловчи, унинг умрини завол қилиб, боридан маҳрум қилувчи иллатлар кўп. Уларнинг энг ашаддийси ана шу “қимор” ўйинидир.

Кейинги пайтларда онлайн қимор балоси авжига чиқиб, интернет орқали пул тикиладиган турли ўйинларда иштирок этиш оқибатида катта маблағини ютқазиш туфайли хонавайрон бўлган, ҳатто, ўз жонига қасд қилганлар ҳақидаги хабарларга тез-тез кўзимиз тушмоқда.

Энг ачинарлиси, турли тотализаторлар орқали пул топишга уринаётганларнинг аксариятини ёшлар ташкил этаётгани. Улар аллақандай мўъжиза сабаб бир лаҳзада катта ютуқларга эришиш мумкин, деб ўйлашади. Эришганда ҳам кейинги сафар бундан ҳам кўпига ютқазади, оқибати эса маълум.

“Дангасанинг иши битмас, ёз келса ҳам, қиши битмас”, деганларидек, бугун кўплаб ёшларимиз осон пул топиш, тезда бойиб кетиш орзусида. Бунинг сабаби, уларнинг қўлида айтарли касб-ҳунар йўқлиги, ёки бўлса ҳам дангасалик туфайли қонунга хилоф ишларни қилишга ҳам тайёр бўлмоқда. Шуни унутмаслик керакки, муваффақиятга эришиш учун йиллаб меҳнат қилиш зарур.

Фарзандларимизни яхши-ёмонни ажрата оладиган қилиб тарбиялашда биз катталарнинг ҳам хатоларимиз бор, албатта.

Қиморнинг хумори ёмон деганларидек, баъзи мамлакатларда қимор ўйинларига қарамлик ўзининг зарарли оқибатлари туфайли соғлиқни сақлаш соҳасининг муҳим муаммоларидан бирига айланган. Бунинг натижасида турли мамлакатларда жуда кўп одамлар бир неча йил ичида глобал миқёсда тотализаторларда ўйнаш туфайли соғлиғини йўқотиб, даволанишга муҳтожлигини маълум қилган.

Таъкидлаш лозим, қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, ноқонуний қимор ўйинларини ташкил этишга ҳамда уларга ўсмирлар ва ёшларни жалб этишга кўмаклашувчи шароитларга барҳам бериш, қимор бизнесининг ривожланиши салбий оқибатларини олдини олиш бугунги кунда долзарб масала ҳисобланади.

Бу борада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этишга жазо қайд этилган.

Президентимизнинг 2007 йил 28 мартдаги “Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги “Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятларга чек қўйиш ҳамда жавобгарликни кучайтириш белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман суди томонидан айни шу масалалар юзасидан суд мажлиси ўтказилди. Унда МЖтКнинг тегишли моддалари билан айбланган А. А., Р. Н., А. Ю. ва М. Т.га оид маъмурий иш кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 29 декабрь куни соат 17:00 ларда жамоат жойи ҳисобланган Оққўрғон тумани, Олимкент қўрғони “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Ҳусан” номли чойхонада А. А., А. Ю. ва М. Т. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзаро бақир-чақир қилиб, уятли сўзлар билан сўкиниб, фуқароларнинг осойишталигини бузган. Улар майда безорилик содир қилишган, шундан сўнг чақирувга асосан етиб келган ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш давомида ушбу фуқаролар бу ерда қимор ўйнаётгани ҳам аниқланган. Бунинг учун тикилган нақд пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Суд мажлисида маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради. Уларга қонунда белгиланган тартибида жазоланиши таъминланди.

Алижон Қаҳрамонов,
жиноят ишлари бўйича
Оққўрғон туман суди тергов судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Сайёр суд тафсилоти

Жиноят ишлар бўйича Қибрай тумани суди судьяси Aрофат Aлимова раислигида туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи масъул ходимлари иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда Қибрай тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномалар қаноатлантирилиб, 26 нафар шахс қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликлари инобатга олинган ҳолда, улар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Сайёр суд давомида Жиноят-ижроия кодекси ва инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод этилганлар, бундан ўзларига тегишли хулосалар чиқаришлари, берилган имкониятдан тўғри фойдаланишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, сайёр суд якунида охирги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасига оид киритилган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ҳам иштирокчиларга зарур маълумотлар берилди.

Манба👈🏻

Сайт I Telegram I


#муносабат

ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ВАКОЛАТЛАРИ ЯНГИ ҚОНУН БИЛАН БЕЛГИЛАНДИ

Мамлакатимизда 2025 йил 1 январдан бошлаб, жиноят ишини юритишга масъул шахслар рўйхатига “тергов судьяси” лавозими қўшилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнда қабул қилинган «Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу янги лавозимнинг жорий этилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.


Батафсил 👈🏻


Сайт
I Telegram I


ҲАМДАРДЛИК

Тошкент вилояти судлари жамоаси жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси Қаҳрамон Исаровга набираси Камолахон Қахрамонованинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасида (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 3 нафар шахсга оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, уларга жарима солиниши белгиланди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


"Куч адолатда" газетасининг навбатдаги сонида Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди раиси Шерзод Абдуқодировнинг "Тергов судьяси ваколатлари янги қонун билан белгиланди" номли мақоласи эълон қилинди

Сайт I Telegram I


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида йўл ҳаракати қоидабузарликлари билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб чиқилди



Сайт
I Telegram I


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан талаба ёшлар учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.



Сайт
I Telegram I


“Ҳар кимки вафо қилса, вафо топқусидур”...

14 февраль - шоҳ ва шоир, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.Тошкент вилоят судида бўлиб ўтган маърифат соати ушбу санага бағишланди.

Унда вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Исомиддин Қурбонов Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маъруза қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган. Довюраклиги учун «Бобур» («Шер») лақабини олади.
Бобур қисқа ва шиддатли умри давомида нафақат саркарда, балки етук шоир ва ёзувчи, “Бобурнома” каби тарихий мемуар асар муаллифи сифатида дунёга танилган. Унинг ижодидан гўзал, дилбар, ҳам теран фалсафий маънога эга бўлган ғазаллар, рубоийлар, байтлар ўрин олган.
Бобурнинг ҳаёти ва ижоди мана 5 асрдан зиёд вақт ўтибдики, ҳамон ўрганиб келинмоқда.

Маърифат соатида Бобур ғазаллари ижро этилган видеоролик намойиши барчага хушкайфият улашди.


Сайт I Telegram I


Судьялар олий кенгаши l Расмий канал dan repost
#Янги_судья

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Абдимуминов Баҳодир Эркинович судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар ҳамжамияти аъзосига айланган Б. Абдимуминов Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчиси бўлиб, тайинловга қадар Тошкент вилоят судида судья катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман суди Жиноят кодексининг 28,246 ва 25,273-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсни 11 йил муддатга озодликдан маҳрум жазосига ҳукм қилди


Сайт I Telegram I


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг тергов судьяси З. Аббосов иштирокида туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимида ўқув-семинари ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Маъмурий суд ишларини юритиш такомиллаштирилмоқда


Маълумки, 2017 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоят бериш институти мавжуд бўлган, аммо у етарли даражада такомиллашмаган, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни тўлақонли ҳимоя қилиш имкониятини бермас эди.

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги изчил ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикасида 2017 йил 1 июндан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқаролар ва юридик шахслар томонидан шикоят қилиш орқали ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган маъмурий судлар ташкил этилди.


Батафсил
👈🏻


Сайт
I Telegram I

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.