Судьялар олий кенгаши l Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг тергов судьяси Убайдулла Нурматовга синглиси Мавжуда Нурматованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун якунланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Олий Мажлис Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Новруз Рахманов, Абдуносир Игамбердиев, Зоир Рустамов, Абдувохид Касимов ва Хасан Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли фармойиши билан Новруз Рахманов, Абдуносир Игамбердиев ҳамда Зоир Рустамов тизимда раҳбар судьялик лавозимларига тайинланди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Р а с м и й б а ё н о т

“MY5” телеканалининг “Markaziy studiya” дастурида (22. 12. 2024 й) эфирга узатилган лавҳадан сўнг унинг муаллифига нисбатан қўзғатилгани айтилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишга судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлигига оид ижтимоий тармоқдаги хабарлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилади.

Натижаси юзасидан қўшимча ахборо берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Илк оқлов ҳукм, лавозим масъулияти ва юпқа мантиянинг оғир залвори - жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси Баҳодир Қораев

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Р а с м и й а х б о р о т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан:

Абдурахман Бакаевич Сафаев ёзма аризасига асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;

Жамшид Шухратиллоевич Хомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шу кунги фармойишига мувофиқ:


Новруз Бабакулович Рахманов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Сардор Тахирович Жўрабоев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Абдуносир Абдухамитович Игамбердиев - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;

Зоир Аманович Рустамов - судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


#Муносабат

Важлар қисман тасдиқланди, мурожаат ортида бошқа мақсадлар борлиги ҳам кўринади

Хабар берилганидек, “YouTube”даги “Зохид Джумаев” каналида баён қилинган ҳолат Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилди. Ўрганиш жараёнида Жиззах вилоят суди судьяси Ш. Худаяров томонидан бошқа судья раислигида З. Джумаевга (мурожаат муаллифи ва “YouTube”даги шу номдаги канал маъмури) оид жиноят иши бўйича ўтказилаётган суд мажлиси тартиби бузгани ҳолати тасдиғини топди. Судьянинг хатти-ҳаракатлари суд ҳокимияти нуфузи, шунингдек, ҳамкасбининг обрўйига салбий таъсир этганидан келиб чиқиб, ўрганиш хулосаси тегишли қарор қабул қилиш учун Судьялар олий малака ҳайъатига юборилди. Унинг процесс иштирокчиларига қўпол муносабатда бўлгани ва вилоят суди раиси фуқароларни қабул қилмаётганига доир важлар эса тасдиғини топмади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди тергов судьяси Бекзод Бахриновга падари бузруквори Фозил Жуманазаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро суди раиси Боймуродов Қахрамон Холмирзаевичнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши 2027 йил 10 январга қадар узайтирилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


#Кенгашдан_сўнг

Икки нафар судья янги муддатга, уч нафари ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Хабар берилганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича жорий йилдаги биринчи очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Муҳокамалар якунида йилнинг илк тайинловлари амалга оширилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


#Янги_судьялар

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Мадрохимов Ўринбой Юлдошбоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Шовот туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Якубов Шохрух Бахрамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳри Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Эрназарова Гуландон Улугмуратовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Мажидов Замонали Зафарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


"Ўзбекистон -2030" стратегияси: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш - суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мезони - "Ўзбекистон" радиоканалининг "Шу куннинг мавзуси" дастурида Судьялар олий кенгаши судьяси Маликахон Қаландарова ва жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси Бекзод Мўминов билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


#Айни_дақиқаларда

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимига танлаш ва тайинлаш бўйича жорий йилдаги биринчи очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Батафасил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Бухоро вилоят суди судьяси Шавкат Қувватовга падари бузруквори Чори Қувватовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро суди судьяси Алишер Пулатовга волидаи муҳтарамаси Сағди Пўлатованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


#Янги_нашр (+видео)

“Судьялар одоби кодексига шарҳлар” нашрдан чиқди


Янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодекси уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) нашр этилгани ҳақида ахборотда ушбу ҳужжат қоидаларини кенгроқ тушунтириш, ҳуқуқий, ижтимоий, маърифий аҳамиятининг изоҳи сифатида “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби ҳам тайёрланаётгани маълум қилинганди.

Куни кеча “Судьялар одоби кодексига шарҳлар” китоби босмадан чиқди.

Китоб Судьялар одоби кодекси қоидаларига содда услубдаги шарҳлардан иборат эмас. Ундан одоб ва ахлоқнинг асоси бўлган маънавиятга дахлдор сўзларнинг луғавий маънолари ҳам ўрин олган. Мақсад - маънавият ва маърифатни ифода этадиган тушунча, ибора ва атамаларнинг маъносини кенгроқ тушуниши орқали судьялар ҳамжамияти вакилларининг маънавий дунёқарашини янада бойитишдан иборат.

Зотан, улуғларимизнинг ўгитларига кўра, ОДОБ инсоннинг нафақат сўзи, балки феълида ҳам акс этиши лозим. Ҳалоллик ва поклик, нафс тарбияси, эзгуликка интилиш ҳам одоб билан амалга ошади.

Кенгаш матбуот
хизмати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Холис ният, астойдил ҳаракат ва намунали фаолият натижаси - жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси Баҳодир Алиқулов "Ибрали судьялар" қаторида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби бош мутахассиси Каримберди Ганибаевга волидаи муҳтарамаси Боғлар Ганибоеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.


Р а с м и й а х б о р о т

“You Tube” видеохостингидаги каналда баён қилинган Жиззах вилояти судидаги ҳолат Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилмоқда.

Ўрганиш судьяларнинг хатти-ҳаракатлари доираси бўлиб, бунда суд қарорлари қонунийлигига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи кўриб чиқилмайди. Қонунга мувофиқ, суд қарорларига фақат юқори суд инстанцияси ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши девонхона мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.


Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Танловда олий юридик маълумотли, компьютер билан ишлаш малакасига эга шахслар қатнашиши мумкин.

Номзоднинг чет тилларини билиши ҳам эътиборга олинади.

Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар Судьялар олий кенгашининг info@sjco.uz электрон почтасига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

1. Ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
2. Маълумотнома (объективка);
3. Диплом нусхаси;
4. Паспорт нусхаси;
5. Меҳнат дафтарчасидан нус
ха.

Аризалар 2024 йил 24 январь куни соат 17:00 га қадар қабул қилинади.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари - жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Илёсжон Усмоновга падари бузруквори Ёқубжон Усмоновнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.