Тошкент вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Тошкент вилояти судларининг расмий канали
Официальный канал Ташкентских областных судов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Гўзаллик, муҳаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саҳовати билан оилани оила қиладиган, унга файзу тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига, юртга севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган оналаримизни, аёлларимизни ҳар қанча эъзозласак камлик қилади...

Барча жойларда бўлгани каби, Тошкент вилояти судларида ҳам 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тадбирни вилоят суди раиси Д.Таджибаев кириш сўзи билан очиб, тизимда меҳнат қилаётган аёлларга байрам тилакларини изҳор қилди.

Кўтаринки кайфиятда нишонланган байрам тадбирида аёлларимиз шаънига эзгу тилаклар айтилиб, уларга гул ва эсдалик совғалари тақдим қилинди.



Cайт I Telegram I


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эндиликда судга доир ҳуқуқий саволларга сунъий интеллект ёрдамида жавоб олишингиз мумкин

Олий суд Интерактив хизматлари порталининг "Шахсий кабинет" рукнида суд-ҳуқуқ соҳасида сунъий интеллект асосида маслаҳат берувчи чат-бот ишга туширилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Муҳтарама онахон ва мунис опа-сингиллар!

Сизларни 8 март байрами билан самимий муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва бахт-саодат тилаймиз.

Гўзаллик ва латофат сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!

Telegram


Суд соҳасини рақамлаштиришнинг истиқболдаги режалари

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
"Рақамли суд" лойиҳасини самарали ташкил этиш чоралари

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилоятида 720 нафар дала ҳовли эгалари маъмурий суднинг апелляция инстанциясида ютиб чиқди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий суд ва Тошкент вилоят судлари масъуллари томонидан Чирчиқ шаҳрида ўтказилган оммавий сайёр қабулда мурожаатларнинг 21 таси ижобий ҳал этилиб, 73 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.


Сайт I Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Интерактив хизматлар портали | "Видеоконференцалоқа" хизмати орқали суд мажлисида масофадан туриб иштирок этиш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
"Рақамли суд" концепцияси асосида суд фаолиятини янада рақамлаштириш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Маъмурий суд судьялари билан ҳамкорликда семинар

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасида вилоят маъмурий суди судьялари иштирокида бошқарма ходимлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда қонунчиликдаги янгиликлар, маъмурий судларда кўрилаётган кадастрга оид масалалар ва уларда тарафларнинг, хусусан кадастр мутахассисларининг иштироки, тизимда маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш масалалари борасида сўз юритилди.

Унда вилоят маъмурий суди судьяси А.Раҳимов, М.Эргашевлар сўзга чиқиб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқаро ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш, ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқлари, Президентимизнинг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги тегишли қарорини мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар беришди.

Якунда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.


Сайт I Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимлигида фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди ҳамкорлигида "Оила–жамият таянчи" мавзусида семинар ташкил этилди


Сайт
I Telegram


Telegram каналларидан бирида эълон қилинган билдириш юзасидан

Аввало шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мурожаатда билдирилган иддаони нечоғли тўғри ёки нотўғри дейиш фикридан йироқмиз.

Хусусан, Тошкент вилоят судида суд мажлисларининг вақтида бошланмаслик ҳолатлари бор гап. Айни ҳолат вилоятдаги туман (шаҳар) судларида учраб туришини ҳам инкор этиб бўлмайди. Бунинг сабаблари, муаллиф таъкид этганидек, фақатгина судларнинг бир бинода жойлашганлиги, суд заллари етишмаслиги ёки иш ҳажмининг кам-кўплиги каби омилларга боғлиқ эмас. Тўғри, айни юқорида тилган олинган омилларнинг таъсири алоҳида, бироқ тарафлардан бирининг белгиланган вақтда судда ҳозир бўлмаслиги ёки бир суд мажлисининг (объектив сабабларига кўра) мўлжалдагидан узоқроқ давом этиши ва унинг кейингисига таъсири каби бошқа сабабларни ҳам эътиборга олиш лозим.

Тизимда ишларни тўғри ташкил қилишга қанчалар ҳаракат қилинмасин, суд мажлиси қанча вақт давом этишини, олдиндан ҳисоб-китоб қилиш иложсиз экани амалиётдан маълум. Чунки бу суд, унда кимларнингдир тақдири ҳал бўлади. Шундай экан, суд мажлисининг белгиланган вақтда бошланмаслигидан судья ёки судлов ҳайъати асло манфаатдор эмас.

Чунки, қонунда муддат бузилиши судьяга нисбатан интизомий чора қўллаш эҳтимолини келтириб чиқаради. Яъники, ишларни вақтида ўтказиб, белгиланган муддатда якунига етказиш, биринчи навбатда судьянинг ўзи учун муҳим.

Яна бир гап. Мурожаатда тилга олинган эътирозларга йўл қўймаслик мақсадида бу каби ҳолатлар вилоят суди раҳбарияти томонидан ҳам доимий назоратга олинган бўлиб, судья ва суд ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишларда суд мажлисларини белгиланган вақтда бошлаш, тарафларни суд мажлиси ва жойи ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Сайт I Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Тошкент туман судининг тергов судьялари ўтказган сайёр мажлисида ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга оид маъмурий ишлар кўриб чиқилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


"Eltuz" ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаат юзасидан

Мурожаатда фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси А.Юлдашов томонидан ариза қабул қилишда ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги ва фуқаролик иши бугунги кунга қадар кўрилмаётганлиги баён қилинган.

Аввало шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мурожаатда мурожаатчининг исми, отасининг исми ҳамда яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун 3-моддасининг олтинчи қисмида “Жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар ёки юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёхуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаат, шунингдек, уни идентификация қилиш имкониятини бермайдиган электрон мурожаат ёхуд имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаат аноним” ҳисобланиши аниқ белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги кўрсатилган.

Шундай бўлса-да номаълум мурожаат муаллифининг иддаоларидан келиб чиқиб, айрим маълумотларни келтириб ўтишни жоиз деб билдик.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг иш юритувига 2025 йил 24 январь куни жами 42 та даъво тартибидаги, 214 таси суд буйруғи тартибидаги ишлар келиб тушган.

Жумладан, судья А.Юлдашовнинг иш юритувига шу куни келиб тушган 9 та фуқаролик ишининг 4 таси кредит муносабати, 3 та қарз ундириш билан боғлиқ ва 2 таси оилавий низолар билан боғлиқ ишларни ташкил қилган.

Бундан ташқари, мазкур судда судьяларнинг қабул кунлари ҳам белгиланган бўлиб, судья А.Юлдашов ҳафтанинг сешанба куни соат 10-00 дан 18-00 га қадар, фуқароларни қабул қилиши белгиланган.

Ўз навбатида Тошкент вилоят суди очиқлик ва шаффофлик тарафдори эканлигини алоҳида қайд этган ҳолда, ижтимоий тармоқ фаолларидан аноним мурожаатлар, тўлиқ ўрганилмаган ҳамда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилмасликларини сўраб қолади.

Сайт I Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олий судда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Муносиб уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш, жумладан мажбурий кўчиришни амалга ошириш бўйича суд амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Бугун Тошкент давлат юридик университетида “Ўзбекистон Олий суди” номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий суд Аппарати раҳбари А. Холмахматов, Кадрлар бошқармаси бош консультанти Ж. Жўраев, Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси У. Сайдахмедов ҳамда олийгоҳнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Халқимизнинг уч минг йиллик тарихи давомида шаклланган суд-ҳуқуқ тизими ҳақида сўзловчи “Ўзбекистон Олий суди” китоби Ўзбекистон судларининг тарихи ва бугунги куни ҳақидаги қимматли маълумотларни ўз ичига олган муҳим манба эканлиги таъкидланди.

“Мазкур китоб нафақат судья ва суд ходимлари, балки судлар тарихи ва амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларига қизиқувчи барча китобхонлар учун мўлжалланган. Айниқса, ушбу нашр Тошкент давлат юридик университети талабаларининг суд ҳокимияти тўғрисидаги тасаввури ва дунёқарашини янада бойитишга хизмат қилишига ишончим комил”, - деди А. Холмахматов.

Шу билан бирга, тадбир давомида талабаларни қизиқтирувчи саволларга жавоб берилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.