Олий суд | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали
_________
Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг қасддан одам ўлдирган шахсга нисбатан чиқарилган ҳукми апелляция ва тафтиш инстанцияларида ҳам ўзгаришсиз қолдирилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд жамоаси Навоий вилоят маьмурий судининг судьяси Давлат Бобоноровга отаси Хаким Бобоноровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Улуғнор туман суди томонидан бир гуруҳ маҳкумлар жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СТУДИЯ 24 | Молиявий пирамидалар белгилари ва улардан ҳимояланиш усуллари

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғона вилояти судларининг мутассадилари 2024 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан ахборот берди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЖИНОЯТГА ЖАЗО МУҚАРРАР!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси Зарбдор туманидаги 40-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан мулоқот қилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Олий суд жамоаси жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди тергов судьяси Расул Назаровга отаси Бахит Назаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Суд ҳокимиятининг асосий вазифаси – фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунларни қўллашда қонунийлик ҳамда адолатни таъминлашдан иборат. Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ўз навбатида, иш бўйича барча ҳолатлар суд томонидан ҳар томонлама текширилиб, далилларга холисона баҳо берилишига, оқлов ҳукмлари кўпайишига асос яратмоқда. Натижада фуқароларнинг судга бўлган ишончи ортмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 10 июнда имзоланган “Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони суд-ҳуқуқ тизимидаги самарадор ислоҳотларнинг изчил давоми бўлди.

Фармон билан суд-ҳуқуқ тизимида замонавий талаблар ва халқаро стандартлар асосида ишни судга қадар юритиш босқичида тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.

Тергов судьяси – Ўзбекистон суд тизими учун янги институт бўлиб, унинг олдига жуда муҳим мақсад ва вазифалар қўйилди. Бу лавозим жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида жорий этилди.

Ривожланган давлатлар юрисдикциясида турли кўринишларда муваффақиятли қўлланиб келинаётган мазкур амалиётлар миллий қонунчилигимизга, қолаверса, миллий менталитетимизга уйғун тарзда ишлаб чиқилди.

Шу ўринда яқинда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Мазкур қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Жиноят-процессуал кодекси “Тергов судьясининг ваколатлари” номли 31-1-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, тергов судьяси якка ўзи иш юритади. Судга қадар иш юритиш босқичида шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан суд назоратини амалга оширади.

Тергов судьяси ўз ваколатидан келиб чиқиб, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, ушлаб туриш муддатини қирқ саккиз соатгача узайтириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқади.

Шунингдек, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш, шу каби айбланувчининг тиббий муассасада бўлиш муддатини узайтириш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш, тинтув ўтказиш, телефон ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш, мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқиш ҳам тергов судьялари томонидан амалга оширилади.

Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга оширади ва у фақат қонунга бўйсунади. Тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигига эришиш, адолатни таъминлашда мутлақо янги тергов судьяси институтининг жорий қилингани суд-ҳуқуқ ислоҳотида янги даврни бошлаб берди. Дарҳақиқат, тергов судьяси институти суд тизимида қисқа вақт ичида ўз ўрнига эга бўлиши дастлабки кунларданоқ кўзга ташлана бошлади.

Мазкур янги институт суриштирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишга ва аҳолининг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мустақил ва холис институт сифатида давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Олим ҲАЙИТОВ,
Самарқанд вилояти суди раиси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов БМТнинг Гиёҳванд моддалари ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистон бўйича Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси раҳбари Оливер Штольпе билан учрашди.

Конструктив мулоқот давомида Олий суд ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида кенг қамровли, фаол ва амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


ҚУТЛОВ!

Бугун Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов “Судлар томонидан жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда жазо тайинлаш муаммолари” мавзуида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Муаллифнинг суд соҳасидаги кўп йиллик амалий меҳнати ва илмий изланишларининг самараси бўлган ушбу диссертация нафақат соҳа мутахассислари, балки кенг жамоатчилик учун ҳам муҳим илмий-ҳуқуқий манба бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Мазкур илмий иш ўзининг долзарблиги, илмий зарурати билан миллий ҳуқуқшунослигимизда ғоятда муҳим аҳамият касб этиши аниқ.

Олий суд жамоаси И. Муслимовни самимий муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилайди!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Хусусий ажрим энг муҳим суд ҳужжатларидан биридир. Айниқса, жиноят ишини кўришида ҳукм билан бирга чиқариладиган хусусий ажрим беқиёс аҳамиятга эга.

Жиноят-процессуал кодексининг 298-моддасига асосан, ишни кўриш жараёнида жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар аниқланганидан кейин суд хусусий ажрим чиқариб, унда тегишли давлат органларидан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, жамоат бирлашмаларидан, жамоалардан ёки мансабдор шахслардан ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўришни талаб қилади.

Кодекснинг 299-моддасидан эса суриштирувчи, терговчи ёки прокурор жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисидаги тақдимнома чиқаришини ҳам англаш мумкин. Шундай экан, тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлашмаси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрилган чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки судни хабардор қилиши шарт.

Қолаверса, тегишли мансабдор шахсларнинг эътиборини суриштирув ва дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган камчиликларга жалб қилиш зарур бўлганда суд ҳукм чиқариш билан бир вақтда хусусий ажрим ҳам чиқаради.

Худди шундай хусусий ажрим апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари томонидан ҳам чиқарилади.

Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарилмаган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилади. Шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг раҳбарлари — суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, гувоҳ, мутахассис, эксперт, таржимон, шунингдек жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, жамоат айбловчиси, жамоат ҳимоячиси, халқ маслаҳатчиларининг келишига тўсқинлик қилганлик, жиноятнинг сабабларига ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларга барҳам бериш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг тақдимномасини ёки суднинг хусусий ажримини бажармаганлик ёхуд талаб даражасида бажармаганлик учун қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Бундан ташқари, қонунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан фуқаро ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида тақдимнома, суд эса хусусий ажрим чиқариши ҳам белгиланган. Яъни қайсидир фидоий, ўзини дахлдор деб ҳис қилган ҳамюртимиз қонун устуворлигига, жумладан жиноятни фош этишга кўмаклашган бўлиши мумкин. Шунда ўша фуқарони рағбатлантириш мақсадида унинг яшаш жойи ёки ишхонасига тақдимнома юборилади. Бинобарин, Жиноят-процессуал кодексининг 300-моддасида суриштирувчи, терговчи ёки прокурор — тақдимнома, суд эса, хусусий ажрим чиқариш йўли билан тегишли корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарини ва жамоасини жиноятнинг олдини олиш ёки уни фош этишда фуқаро юксак онглилик, жасорат кўрсатгани, ижтимоий бурчини намунали бажарганлиги тўғрисида хабардор қилиши белгиланган.

Санжар АБДУҒАНИЕВ,
жиноят ишлари бўйича
Бектемир туман судининг судьяси


Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Jınayat isleri boyınsha Tórtkúl rayonı sudınıń baslıǵı S. Atabaev tárepinen ótkerilgen ashıq sud májilisinde 6 shaxs múddetinen aldın shártli túrde jazadan azat etildi

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АДОЛАТ МЕЗОНИ / Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди фаолиятидан

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qaraqalpaqstan Respublikası sudınıń sudyaları G. Eshnazarova, N. Baltabaeva hám Nókis rayonlar aralıq ekonomikalıq sudınıń baslıǵı S. Niyazov Ózbekstan Respublikası Ishki isler ministrligi Nókis "Temurbekler mektebi" áskeriy-akademiyalıq liceyi oqıwshıları menen ushırastı

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди томонидан амалий семинар ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судида пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномага асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони ўташдан бўйин товлаган шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ҲУҚУҚ 24

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарорига мувофиқ фуқаро 8 йил аввал сотиб олган хонадонни ўз номига расмийлаштирадиган бўлди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР | Наманган вилоятидан махсус репортаж

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.