Тошкент вилоят судларининг бир гуруҳ судья ва суд ходимлари Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида бўлди.
7 бўлимдан иборат музей фондида 5 мингга яқин ҳужжат, 7 мингдан ортиқ фото ва видеоматериаллар, 2 мингга яқин экспонат жамланган.
Уларда Марказий Осиё ҳудудида илк давлатлар шаклланишидан то ҳозиргача бўлган даврни қамраб олган прокуратура тарихи акс этган.
Музейнинг “Янги Ўзбекистон прокуратураси фаолияти” номли бўлимидан сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берувчи экспонатлар жой олган.
Қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи стендлар, махсус муляж ҳамда замонавий технологиялар асосида акс эттирилган овозли-кўргазмали тасвирларни кўраркансиз, ўзингизни беихтиёр ўша давр муҳитига тушгандек сезасиз.
Бир сўз билан айтганда, бу саёҳат судья ва ходимларга прокуратура тизимининг ҳам шонли тарихи, ҳам собиқ мустабид тузумнинг қатағон сиёсати давридаги қонли ўтмиши билан яқиндан танишиш имконини берди.