Сайёр суд маҳалла биносида ўтказилди
Жиноят ишлар бўйича Пскент тумани суди раиси Музаффар Базаров раислигида тумандаги “Митан” МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди.
Унда туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда озодликни чеклаш жазосини ўтаб келаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномалар қаноатлантирилиб, 12 нафар шахс қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликлари инобатга олинган ҳолда, улар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Шоли курмаксиз бўлмаганидек, берилган имкониятни суистеъмол қиладиганлар ҳам афсуски учраб туради. Сайёр суд мобайнида Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан бўйин товлаб келаётган 1 нафар маҳкумнинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Сайт I Telegram