Сайёр суд тафсилоти
Жиноят ишлар бўйича Қибрай тумани суди судьяси Aрофат Aлимова раислигида туман ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи масъул ходимлари иштирокида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Унда Қибрай тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келаётган шахсларга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судига киритилган тақдимномалар қаноатлантирилиб, 26 нафар шахс қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканликлари инобатга олинган ҳолда, улар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Сайёр суд давомида Жиноят-ижроия кодекси ва инсонпарварлик тамойиллари асосида жазодан озод этилганлар, бундан ўзларига тегишли хулосалар чиқаришлари, берилган имкониятдан тўғри фойдаланишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, сайёр суд якунида охирги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасига оид киритилган янгилик ва ўзгаришлар ҳақида ҳам иштирокчиларга зарур маълумотлар берилди.
Манба👈🏻
Сайт I Telegram I