Ижтимоий ҳимоя соҳасида илгари сурилган ТОП-10 ташаббус1-ташаббус. Ижтимоий карта тизими жорий этилади65 та ижтимоий хизмат ва ёрдам, 50 тага яқин имтиёзларни мужассам этадиган “Ижтимоий карта” тизими жорий этилади.
2-ташаббус. Камбағал оила фарзандларини чет тили, Ай-Ти ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратиладиХусусан, 40 минг бола чет тилига, 15 минги касб-ҳунарга, 7 минги «Ай-Ти»га ўқитилади, 31 минги тўгаракларга жалб қилиниб, яна 25 минги олийгоҳга тайёрланади.
3-ташаббус. Косонсой ва Тойлоқ тумани тажрибаси асосида ҳар бир туманда “Илк ривожланиш марказ”и ташкил этилади “Илк ривожланиш марказ”ларида мактабгача таълим билан 135 минг нафар камбағал оила фарзандлари қамраб олинади
4-ташаббус. Камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда 1 тадан оилавий боғчалар ташкил этиладиКелгуси йил 1 000 та камбағаллик юқори бўлган маҳаллаларда биттадан янги боғча ташкил этилади. Боғчаларда 37 минг, шу жумладан 5,5 минг камбағал оила фарзанди қамраб олинади.
5-ташаббус. Мустақил ҳаракатлана олмаётган муҳтожга «уйда» ва “кундузги қатнов” асосида тиббий – ижтимоий ва қараб туриш хизматлари йўлга қўйилади.Хизматга хусусий сектор жалб қилинади. Камбағал оилалар учун харажатнинг 80 фоизгача қисми қоплаб берилади (67 миллиард сўм). Парваришда банд 15 мингга яқин шахс ишлай олади.
6-ташаббус. “Ижтимоий дафтарлар” маблағи фақат камбағал оилалар яшаш шароитини яхшилаш, тиббиёт, таълим хизматларини кўрсатиш ва даромадини оширишга сарфланади.Дафтар тушумлари ҳудуддаги камбағал оилаларга қараб тақсимланади ҳамда скоринг ва “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида ажратилади.
7-ташаббус. Вилоят, туман шифохоналарида реабилитация хизматлари йўлга қўйиладиНогиронлиги бўлганларни 12 та реабилитация қилиш марказларида эрго-терапия, физио-терапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови оширилади (5 карра). 7 та тиббиёт олийгоҳида реабилитация кафедралари очилади.
8-ташаббус. 80 минг ногиронлиги бор одам ишли бўлади.Ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилишга кўмаклашган хусусий бандлик компанияларига 500 млн сўмгача грант берилади. Бунинг учун 20 млрд сўм маблағ ажратилади. Ногиронлиги бўлганларни реабилитация қамрови ва самарадорлиги ҳам кенгайтирилади. Келгуси йил протез-ортопедия рўйхати яна 7 тага ошади.
9-ташаббус. Ногиронлиги борларга спорт турлари кенгайтирилади.Спортга жалб қилинган ногиронлиги борлар 45 минг нафарга етказилади.
10-ташаббус. 15 минг ногиронлиги бор бола таълимга жалб қилинадиМактабларда 954 та инклюзив синфлар очилади. 1 867 нафар ногиронлиги бор бола инклюзив синфларда умумтаълим мактабларда ўқиши йўлга қўйилади. Ногиронлиги бор болаларнинг мактабга келиб-кетиш транспорт харажатларининг 75 фоизгача қисмини компенсация қилиш тизими жорий этилади.
МанбаTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк