Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


⚡️ Тошкентда 1,7 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган МЧЖ фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабарига кўра, “K.Y.” МЧЖ масъуллари ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 2 млн кВт/с электрдан ноқонуний фойдаланган.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.


🇺🇿🇺🇸 Ўзбекистон АҚШга еттита Black Hawk вертолётини топширди

Бу ҳақда америкалик дипломатик манбаларга таяниб “Америка овози” хабар берди.

Нашрнинг Пентагон расмийларига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатлар 2021 йилда “Толибон” ҳужумидан қочган афғон армияси учувчилари Ўзбекистонга учиб келган вертолётларни қайтариб олган.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 2021 йилда “Толибон”нинг ҳокимиятни эгаллаши чоғида Ўзбекистон ҳудудига 45 дан ортиқ Афғонистон авиатехникаси олиб ўтилган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kатта оқимли қатновга торлик қилаётган кўчалар ЯНАДА ТОРАЙТИРИЛМОҚДА

📍Тошкент шаҳар, Амир Темур шох кўчасида “сунъий оролчалар“ чизилмоқда.


Мақсад ҳаракат ҳавфсизлигими ёки шундоғам имиллаб бораётган қатновни бутунлай тўҳтатишми?!...


⚡️📱"Soliq" иловаси вақтинча ишламай қолди

Солиқ қўмитасига кўра, тизимда техник носозлик аниқланиб, уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Яқин орада тизим одатдаги тартибда ишлашни бошлайди.


🇺🇸 Трамп Байденнинг махфий маълумотларга киришини чеклайди

АҚШнинг амалдаги президенти бу ҳақда Тruth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент шаҳар Кичик ҳалқа йўлининг Авлиё ота кўчасида ҳаракатланиш тўсиб қўйилди

Бунга йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлгани айтилмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Иблис балиқ”

Тенерифе қирғоқлари яқинида биологлар 2000-3000 метр чуқур сувда яшайдиган кўринишидан жуда хунук балиқни видеога олишди.

“Чуқур сув балиқчиси” ёки “Иблис балиқ” деб номланувчи ушбу балиқнинг елкасида ўз “қармоғи” бор. Қоронғу сувда “қармоқ”нинг учи ўзидан нур чиқаради ва кичик балиқларни жалб қилади. Балиқлар яқин келганда “иблис балиқ” уларни ютиб юборади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ёруғ вақтда сув юзасида суратга олинган биринчи “иблис балиқ” бўлиши мумкин.


Time журналининг янги муқовасида Илон Маск АҚШ президенти "креслосида" тасвирланди

Чоп этилган мақолада Маск жамоаси февраль бошида USAID офисига кириб, ҳужжатларга кириш ҳуқуқини талаб қилгани ва шундан сўнг агентлик ёпила бошлагани айтилади.

Шунингдек, АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари қанчалик узоққа бориши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вашингтонда намойишчилар Нетаняху автокарвонини тухумлар билан сийлашди.


Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

У ўзининг комедик роллари, айниқса, “Телевизион миниатюралар театри”даги чиқишлари билан томошабинлар эътиборини қозонган.

Шунингдек, “Ажойиб хаёлпараст”, “Бозор кўрмаган йигит”, “Ана холос!”, “Жиблажибон”, “Супер хизматкор” ва бошқа кўплаб фильмларда ўзига хос қаҳрамонлари билан танилган.

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.


🇨🇳 2024 йилда Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 100 миллиард долларга етди:

🇰🇿 Қозоғистон – 43,8 млрд
🇰🇬 Қирғизистон – 22,7 млрд
🇺🇿 Ўзбекистон – 13,7 млрд
🇹🇲 Туркманистон – 10,6 млрд
🇹🇯 Тожикистон – 3,8 млрд


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистонда "Хавфиз лифт" платформаси ишлаб чиқилмоқда

Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраеванинг билдиришича, келгуси беш йилда икки минг битта лифт янгиланиб, 382 та лифт таъмирланади.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар учун техник паспортлар ҳам ишлаб чиқилади.

Анжуманда шу қатори, уй-жой нархларининг ошишига аҳоли сонининг кўпайиши ҳам сабаб бўлаётгани таъкидланди.


Эрон олий раҳнамоси Али Хоманаийнинг фикрича, Теҳроннинг Вашингтон билан музокаралари ҳеч қандай фойда келтирмайди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Менга жой берсанг, телефонингни қайтараман"

Қирғизистонда бир аёл автобусда унга жой бермаган ёшроқ қизнинг телефонини тортиб олиб, унга жой беришни талаб қилди.

Қиз аввал телефонини қайтаришни сўраган ва жой беришини айтган, аммо аёл рози бўлмаган.

Шундан сўнг аёл телефонни чўнтагига солиб, ҳайдовчига шикоят қила бошлаган.


🇺🇿 Ўзбекистонда гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин

Президент кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлишини айтди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қўқонда ўзганинг 01|888BBB давлат рақам белгисидан фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди


🇸🇾 🇷🇺 Сурия Россияга Ўрта ер денгизи соҳилларида базаларини сақлашга рухсат беришга тайёр

Агар келишув Дамашқ манфаатларига жавоб берса. Бу ҳақда мамлакатнинг ўтиш даври ҳукумати мудофаа вазири Мурҳаф Абу Касра The Washington Post нашрига маълум қилди.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари тақдири қўшимча маслаҳатлашувларни талаб қилади, томонлар мулоқотни давом эттиришга келишиб олди, деганди аввалроқ РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов.


No comment


Хайр -ов, -ева”. Қирғизистонликлар энди русча фамилиялардан воз кечиши мумкин

Қирғизистон Жогорку Кенешида бўлиб ўтган йиғилишида депутатлар миллий анъаналар ва тарихий меросни акс эттирувчи фамилияларнинг янги имло вариантларини жорий этишни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, ҳужжат фуқароларнинг охири русча бўлмаган фамилияларни танлаш имкониятига эга бўлиши учун ишлаб чиқилган. Айтиш жоизки, фамилия ва ота исмининг амалдаги имлоси сақланиб қолади. -ов, -ев, -вич, -вна қўшимчалари қолади, улар фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартирилиши мумкин.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.