Қуйи чирчиқ тумани


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Канал Қуйи Чирчиқ туман ахолиси учун очилган.
Таклиф ва мурожаат учун:
@muslimin1220

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Мактабларда сотилиши тақиқланган маҳсулотлар

Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати билан танишинг.

Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади

Санепидқўмита Ахборот
хизмати.


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💳 Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Норбоев маълум қилди.

Жорий йилнинг 20-25 январь кунлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан тест синовлари ўтказилади.

⚡️ Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та саволдан иборат бўлиб:

⏺унинг 40 таси – жанговар тайёргарлик;

⏺20 таси – маънавий-маърифий тайёргарлик;

⏺10 таси – математика фани;

⏺10 таси –физика фани;

⏺қолган 20 таси – мантиқий саволлар.

⚡️ Ҳар бир тўғри жавоб учун:

⏺жанговар тайёргарлик бўйича -1,2 балл;

⏺маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича – 1,1 балл;

⏺математика бўйича – 1 балл;

⏺физика бўйича – 1 балл;

⏺мантиқий саволлар бўйича – 1 балл берилади.

⏰ Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✍️ Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришида бериладиган имтиёзлар учун тест синовлари

АОКАда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи Отабек Норбоев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
⚡️ Пахта етиштириш ва қайта ишлашда қўшимча бозор механизмлари жорий қилиниши белгиланди.

⚡️ Жорий йилдан бошлаб кластерлар пахтага талаби ва нарх таклифини биржага қўяди, фермерлар эса ўзига маъқулини танлаб, фьючерс шартномасини тузади.

⚡️ Имтиёзли кредит олмай, ўзи пахта етиштирган фермерларга биржада сотган пахтасини 10 фоизи миқдорида субсидия берилади.

⚡️ Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади. Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


my.gov.uz dan repost
#kredit #xavfsizlik

❗️Kredit tarixingiz tekshirilishini my.gov.uz yordamida cheklang! Shunda hech kim nomingizga kredit rasmiylashtira olmaydi!

⌨️ Turli firibgarlik holatlarining oldini olish maqsadida Yagona portalda kredit tarixi tekshirilishini cheklash xizmati ishga tushirildi. Tabiiyki, agar sizning kredit tarixingiz tekshirilishi cheklangan boʻlsa, hech kim nomingizga kredit rasmiylashtira olmaydi!

👉 Yagona portal orqali kredit tarixingiz tekshirilishini cheklab qoʻyish uchun:

⏺my.gov.uz portalida sinov tarzidagi xizmatlar boʻlimiga oʻting
Tegishli xizmatni tanlang
⏺SMS-xabarnoma xizmatini yoqing
⏺Kredit tarixi olishni cheklashni faollashtiring

👍Xizmatdan foydalanish juda oson va mutlaqo bepul!

▶️ Xizmatdan foydalanish tartibi bilan tanishing:

▶️ https://youtu.be/AmWQ7h_cBPs

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️📱Ўзини "РОВД" бошлиғи деб таништираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Бундай фирибгарларга алданиб қолмаслик учун видеони томоша қилинг ва маслаҳатларга амал қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Xaydovchilar | Расмий Канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат  #Огиҳлик

⚠️Автобусга ўрнатилган 360° камера йўлдагу қоидабузарликларни қандай аниқлайди

Барча ҳайдовчиларни огоҳлантиринг

👉🏻@XAYDOVCHILARUZ - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!


Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
1736953732834-141253.pdf
4.6Mb
#ДИҚҚАТ
⚡️“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди. 

❗️Энди туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилади.

Энди ўқитувчилар овоз йиғиб юрмайдилар

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар буджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.


Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Telegram_Yulduzlari| Расмий канал dan repost
7314833.pdf
930.5Kb
#ТЕЗКОР

❗️Энди ерни бемалол ўзгага қонуний ўтказиш мумкин!

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилди.

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

TELEGRAM_YULDUZLARI- КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Болалар оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” АТ билан интеграция қилинади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-1-сон, 11.01.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

📜 Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига 2025–2026 йилларда ажратилиши назарда тутилган маблағнинг бир қисмини 2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатларини ҳамда 2024 йил ёз мавсумига 59 та оромгоҳни тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилди;

📢 Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади;

🖥 Бундан ташқари, “Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилинади;

📕 Бунда йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
#РАСМАН

⚡️⚡️⚡️Ўқитувчилар автомобилларни имтиёзли шартлар асосида харид қилиш мумкин, — “Ўзавтосаноат”

Бугун ижтимоий тармоқларда ЎзАуто Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.


“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр.

Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобил харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Асиа Аллинcе Банк ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.

@haqiqatonline_24


my.gov.uz dan repost
🔵Uydan chiqmagan holda pensiya miqdorini bilish mumkin!

📲my.gov.uz portali orqali "SMS-PENSIYA" xizmatiga telefon raqamini onlayn ulash imkoniyatidan foydalaning (raqamingiz o‘zgargan bo‘lsa, yangisini kiriting).

🚀Mobil raqamingizni mazkur xizmatga ulagach, @pensiyauzbot boti orqali pensiyangiz miqdori to‘g‘risida ma’lumot olsangiz bo‘ladi.

📱 Xizmatdan foydalanish uchun havola: https://my.gov.uz/uz/service/1139

🧑‍💻Eslatib o‘tamiz, mazkur xizmatdan faqat pensiyaga chiqqan fuqarolargina foydalana olishadi.

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵 Facebook  ▶️YouTube 📷instagram 🚀 Bot


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Ижтимоий тармоқларда фуқароларимизнинг нотаниш телефон рақамларидан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан уларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақидаги хабарларга Марказий банк ахборот хизмати изоҳ берди.

😎Бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тижорат банклари ҳамда тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган хавфсизлик чоралари кўрилган.

😎Хусусан, фуқаро тижорат банки ёки тўлов ташкилоти мобиль иловасидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтишда телефон рақамини кўрсатади ҳамда СМС-хабар шаклида келган тасдиқлаш кодини киритади, шунингдек, ўз шахсини тасдиқлаш мақсадида қўшимча биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Рўйхатдан муваффақиятли ўтган фуқаро мобиль иловада ўзига тегишли банк картасини бириктириш имконига эга бўлади.

😎Мобиль иловага банк картасини бириктириши учун банк картасига уланган телефон рақамига бир марталик тасдиқлаш коди (ОТР) юборилади. Ушбу OTP код фуқаро томонидан мобиль иловага тўғри киритилганидан кейингина унинг банк картаси иловага бириктирилади.

😎Бунда мобиль иловада рўйхатдан ўтиш жараёнида киритилган телефон рақами ва банк картасига СМС-хабарнома орқали уланган телефон рақам бир хил бўлиши лозим, акс ҳолда банк картасини иловага бириктириш рад этилади.

😎Шу билан бирга, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

❗️Бироқ фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бериб қўйса ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин!

⚠️Юқоридагилардан келиб чиқиб, Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
#биласизми

⚡️⚡️Ўқитувчиларга берилган айрим имтиёз турлари


➖ 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

➖ Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

➖ Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

➖ Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

➖ Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

➖ Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

➖ Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

➖ Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

➖ “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

➖ Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

➖ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@haqiqatonline_24


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
#диққат

⚡️⚡️2025 йилда “Очиқ бюджет” доирасида ўтказиладиган ташаббуслар тақвими


“Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.

@haqiqatonline_24


Расмий хабарлар I Официальные новости dan repost
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати

Ҳурматли фуқаролар!

Қадрли ота-оналар ва ёшлар!

Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.

Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online dan repost
#таълим

⚡️2025 йилда 1500 нафар малакали педагогларга ойлик устама тўланади


Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланди.

Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 155 000 сўм)нинг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

Маълумот учун, 2024 йилда ушбу квота 1250 та этиб белгиланган эди.

@haqiqatonline_24


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги dan repost
ОФИЦИАЛЬНОЕ ЗАЯВЛЕНИЕ!

Как вам известно, в Ташкенте с 1 января 2025 года прекращена оплата наличными в салонах автобусов!!!

В социальных сетях распространяется необоснованная информация о штрафах для пассажиров, оплативших проезд наличными на автобусных маршрутах Ташкента.

Статья 144 Кодекса Республики Узбекистан об административной ответственности устанавливает, что безбилетный проезд пассажира в троллейбусе, трамвае, автобусе городского и пригородного сообщения — влечет наложение штрафа в сумме одной десятой базовой расчетной величины.


💳 Чтобы сэкономить свое время и средства, рекомендуем оплачивать проезд в автобусах за 1700 сумов с помощью электронных способов оплаты, а именно:

🔵Банковские карты
🔵Мобильные приложения
🔵Транспортные и виртуальные карты ATTO!


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
RASMIY MUNOSABAT!

Xabaringiz bor, Toshkent shahrida 2025-yil 1-yanvardan boshlab, avtobuslar salonida naqd pul qabul qilish amaliyoti to‘xtatildi!!!

Ijtimoiy tarmoqlar orqali Toshkent shahar avtobus yo‘nalishlarida naqd pulda to‘lov qilgan yo‘lovchilar jarimaga tortilishi to‘g‘risida asossiz ma’lumotlar joylanmoqda.

O‘zbekiston Respublikasining Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksi 144-moddasida yo‘lovchining trolleybusda, tramvayda, shahar ichida va shahar atrofiga qatnaydigan avtobusda chiptasiz yurishi — BHMning o‘ndan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab bo‘lishi belgilangan.


💳O‘z vaqtingizni va mablag‘ingizni tejash uchun avtobuslarda yo‘l haqini 1700 so‘m evaziga elektron to‘lov turlari, ya’ni:

🔵Bank kartalari,
🔵Mobil ilovalar hamda
🔵ATTO transport va virtual kartalari orqali amalga oshirishingizni tavsiya qilamiz!


@___#___! dan repost
Уй сотилади
Ойтамғалида 6 сотих
3 хона айвон ошхона тандирхона
Нархи 15000 келишилади
Телефон +998945041709

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.