Migratsiya agentligi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм канали
☎️ 71 200 00 61, 71 202 33 55, 1282
📍Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1 уй
Website: www.migration.uz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


.
🇷🇺 РОССИЯ: 7 ҚАДАМ ВА СИЗ ҚОНУНИЙ МАҚОМДАСИЗ!

Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрда қабул қилинган № 1126-сонли Фармонига мувофиқ , визасиз тартиб жорий қилинган давлатларнинг фуқароларига хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун 2025 йил 30 апрелга қадар ҳуқуқий мақомларини тартибга солиб, патент олиш имконияти берилган.

Бу 7 қадамдан иборат жараённи ўз ичига олади. Босқичлар мақолада батафсил келтирилган.

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Ҳуқуқий мақомимни қандай легаллаштираман?

🇷🇺Россияда ишлаб юрган бўлсангиз ва сизни ҳам шу савол қийнаётган бўлса видеони кўришни тавсия қиламиз!


Ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиш, патент олиш тартиби, босқичлари тушунтириб берилган.

⏺“Назорат қилинадиган шахслар реестири"дан ҳолатингизни текшириш
⏺Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

Унутманг, "амнистия" 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
@uzmigration


🇺🇿🇭🇺 Венгриянинг ишчи виза бериш тизими соддалашиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида бўлиб, бир қатор вазирлик ва идоралар масъуллари, маҳаллий рекрутинг компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги истиқболларини муҳокама қилишди.

Томонлар, ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган юртдошларимизга виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини биргаликда ўрганишга келишиб олди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, Венгриядаги юртдошларимиз билан ҳам учрашди.

@uzmigration


❗️Чет тили ўқитувчисининг меҳнати учун - 50 млн сўм

Касбий таълим муассасалари ва Касбий кўникмалар марказларида (мономарказлар) фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари, ўқувчиларингиз орасида инглиз, корейс, немис ҳамда япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчиларингиз сони қанча?

Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий йил 25 февралга қадар ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ва ўқувчиларингиз ҳақида бизга билдиринг.

Халқаро сертификатларни қўлга киритган ўқувчилари сонига қараб чет тили ўқитувчилари рейтинги тузилади ва 50 нафар мураббийга 50 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия тўланади.

Мурожаат учун: Миграция агентлиги +998 71-202-33-55 (ички рақам 32)

🌐@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ўзимиздан_чиққан_инвесторлар

Хорижда меҳнат қилган шахслар янги касб, малака билан қайтадилар, бизнес моделлар ва инновацион ечимларни олиб келадилар. Тажрибаларидан олган янги билим ва технологиялар миллий ишчи кучининг сифати ва самарадорлигини оширади ҳамда маҳаллий корхоналарнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Бу ҳақида тадбиркор, супермаркетлар асосчиси Зафар Ҳошимов нима дейди?

Манбаа

@uzmigration


XORIJDA ISH dan repost
Россия Федерациясида хорижий фуқароларни ўз мақомини қонунийлаштириш (легализация) бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари

1. Москва ва Москва вилояти
«ММЦ» Сахарово, Варшавское шоссе, 64-км, домовладение 1, стр, Сахарово, Москва
телефон: +79030101338
Локация

2. Свердловск вилояти
Екатеринбург ш., Сулимова кўчаси, 46
телефон: +79362517621
Локация

3. Челябинск вилояти
Челябинск ш., Коммуни кўчаси, 68
телефон: +79362517621
Локация

4. Тюмень вилояти
Тюмень ш., 50 лет Октября кўчаси, 200 б, корпус 1
телефон: +79362517621
Локация

5. ЯНАО (Ямал-Ненец АО)
Салехард ш., Зои Космодемьянской кўчаси, 35
телефон: +79362517621
Локация

6. ХМАО (Ханти-Мансийск АО)
Ханти-Мансийск ш., Мира кўчаси, 104
телефон: +79362517621
Локация

7. Новосибирск вилояти
Новосибирск ш., Есенина кўчаси, 1г
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

8. Томск вилояти
Томск ш., Иркутский тракт, 15 с1
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

9. Кемерово вилояти
Кемерово ш., Кузбасская кўчаси, 33
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

10. Красноярск ўлкаси
Красноярск ш., Калинина кўчаси, 79
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

11. Омск вилояти
Омск ш., Лизы Чайкиной кўчаси, 21, 2-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

12. Алтай Республикаси (Барнаул)
Барнаул ш., Шевченко кўчаси, 170, 1-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

13. Иркутск вилояти
Иркутск ш., Декабрьских Событий кўчаси, 109, 1-қават
телефон: +79646310300 +79647550202
Локация

14. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Северный», Полюстровский проспект, 59Х
телефон: +7951680 95 97
Локация

15. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Южный», Кубинская кўчаси, 77 телефон: +7951680 95 97
Локация

16. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Бронка Групп», Красного текстильщика кўчаси, 17
телефон: +7951680 95 97
Локация

@uzmigration


🇩🇪Германия томони ноқонуний миграцияга қарши, аммо...

Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Manfred Xuterer ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтилди.

Жаноб Manfred Xuterer ўтган йили Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида”ги ҳукуматлараро битим ташрифнинг муҳим ҳужжати бўлганини таъкидлади.

Мавжуд келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Германия Федерал ҳукуматининг Миграция келишувлари бўйича махсус вакили Dr.Yoaxim Shtamp бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳам кутилаётгани қайд этилди.

Хўш, Миграция агентлиги Германия билан қандай лойиҳалар устида ишламоқда?

Бугунги кунда Германиянинг 25 та иш берувчи ҳамда рекрутинг агентликлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Ўзбекистон ҳудудида қўшма ўқув дастурлари асосида немис тилини ўрганган ҳамширалар Германия клиникаларида фаолиятини бошлади ва яна 800 нафарга яқини немис тилини ўрганмоқда.

Немис тилини A2-B1 даражада биладиган ҳайдовчиларни Германиянинг “SBH West” ҳамда “SEIT for tomorrow” ташкилотлари билан ҳамкорликда Германияга юбориш олдидан немис тилини ўқитиш ва қайта тайёрлов дастурлари йўлга қўйилган.


Жаноб Manfred Xuterer ушбу лойиҳаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини, Германия томони ноқонуний, нолегал миграцияга қарши экани, аммо, қонуний, шартнома асосида ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.


@uzmigration






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Орзулар орзулигича қолиб кетмади!

20 нафар ҳамшира ва тиббиёт оғаларидан иборат навбатдаги гуруҳ, ASKLEPIOS клиникасида ўз карьерасини давом эттириш ҳамда олган тажрибаларини келажакда Ўзбекистонда қўллаш мақсадида Göttingen шаҳрига йўл олди.

Агар сизда ҳам Германияда ҳамширалик қилиш истаги бўлса, xorijdaish.uz платформасида 22 минг бўш иш ўринлари мавжуд.
Ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг. ⬇️
1, 2

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#live
🇩🇪Биз Германия кетяпмиз

Бугун яна бир гуруҳ юртдошларимиз Германиянинг Göttingen шаҳридаги ASKLEPIOS тиббиёт клиникасида ишлаш учун йўл олишяпти.

➡️Жараёнларни интстаграмда кўриш⬅️

@uzmigration


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КОРЕЯДА КЎРИШГУНЧА! 🇰🇷 한국에서 만나요!

"2023 йилги EPS-TOPIK тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтдим, иш берувчи билан 2,500 АҚШ долларида маош белгиланган ишчи шартномасини имзоладим. Энди Кореянинг Улсан шаҳрида ишлайман",

— Темуржон Пўлатов

Яна 60 нафар юртдошимиз ишлаб чиқариш саноати соҳасида вақтинча фаолият олиб бориш учун Кореяга жўнаб кетди.

@uzmigration

80k 4 397 332

Трампнинг миграция сиёсати ўзбеклар учун фойдали бўлиши мумкин!

Сўнгги йилларда минглаб инсонлар турли йўллар билан жиддий хавф-хатарга қарамай, катта маблағ эвазига Мексика орқали АҚШга ўтишга уринган. Ушбу йўл қийинчилик ва таваккаллар билан боғлиқ бўлиб, одам савдоси, фирибгарлик ва ҳуқуқий муаммоларга олиб келган. Бу йўлда кўплаб ўзбекистонликлар ҳам жабр кўрган.

"АҚШга ноқонуний йўл билан бориш учун Ўзбекистон фуқаролари Мексика чегарасини кесиб ўтиш схемасидан фойдаланишган. Улардан 30 минг доллардан 50 минг долларгача маблағ талаб этилган. Арзонроқ вариант фақат чегарагача етказиб қўйишни ўз ичига олган бўлса, қимматроқ хизматлар мигрантлар учун махсус автомобил тайёрлаш, чегарадан яширин ўтиш ва АҚШ тарафига ўтгач, адвокат ёрдамини ўз ичига олган",


- дейди Марказий Осиё минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази эксперти, иммиграция ҳуқуқи бўйича мутахассис Алишер Содиқов.

Содиқовнинг фикрига кўра, миграция сиёсатининг кескинлашуви бу хавфли йўлни деярли тўхтатади. Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам ижобий бўлади.

Биринчидан, фуқаролар фирибгарлик ёки одам савдоси қурбони бўлишдан сақланади.

Иккинчидан, ноқонуний йўлга сарфланадиган 30-50 минг АҚШ доллари, қонуний таълим, бизнес ёки бошқа истиқболли лойиҳаларга йўналтирилиши мумкин.

Учинчидан, расмий миграция йўллари ривожланади. Хорижий давлатларга қонуний, хавфсиз ва кафолатланган йўллар орқали бориш имкониятлари кенгаяди.

@uzmigration


Миграция агентлиги масъуллари Қозон Федерал университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди

Унда, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид имтиҳонларни ўтказиш ва сертификат бериш тизимини Қозон Давлат университети билан ҳамкорликда мамлакатимизда йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Марказнинг Ўзбекистонда фаолият юритиши Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи руҳсатнома (патент) расмийлаштиришда талаб қилинадиган сертификат олиш жараёнларини сезиларли тарзда енгиллаштиради, харажатлар камаяди, ҳамюртларимиз учун ортиқча оворагарчиликлар олди олинади.

@uzmigration


Ўзимизникилар билан

Миграция агентлиги раҳбарияти бошчилигида делегация аъзолари Санкт-Петербургда "Северний" миграция марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди.

Ҳамюртларимизга легализация жараёнлари, ҳуқуқий мақомини расмийлаштириш ва патент олиш бўйича маълумотлар берилди. Рус тили имтиҳонлари ҳамда тиббий кўрик жараёнлари билан яқиндан танишилди. Фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Шунингдек, Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ҳамда “СберБанк” масъуллари билан учрашувда “СберБанк”нинг "Меҳнат мигранти электрон картаси" лойиҳаси муҳокама қилинди.*

Қолаверса, "Балтийский берег", "Мигросервис", "МируСтрой" каби компаниялар вакиллари, "Токио Сити" ресторанлар тармоғи, "Петрович" қурилиш ширкати ва "Бахрома" ресторани раҳбарлари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

*”Меҳнат мигранти электрон картаси”– Россияда вақтинча меҳнат қилаётган фуқаролар учун махсус ишлаб чиқилган банк картаси бўлиб, уларнинг молиявий операцияларини соддалаштириш ва расмийлаштириш мақсадида жорий қилинган.

@uzmigration


Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича янги механизм жорий этилади

Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси вакилларининг Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) раҳбари Михаил Иваньков билан бўлган учрашувида маълум қилинди.

Бундан ташқари, Россияда вақтинча меҳнат қилиш истагидаги фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус тайёргарлик марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати иш берувчиларнинг фаолиятини ўрганиб, ишончлилигини аниқлашда Миграция агентлиги билан яқин ҳамкорлик қиладиган бўлди.

@uzmigration

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.