Расмий хабарлар I Официальные новости


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗣"Silk Road Samarkand"да балиқчи қушлар (чайкалар) макон топди

Silk Road Samarkanда эндиликда балиқчи қушларнинг қўним топгани сайёҳлар учун масканнинг жозибадорлигини янада оширди.

Балиқчи қушларнинг уялари нафақат табиат гўзаллигини, балки туристик марказ ландшафтининг ўзига хос қирраларини ҳам акс эттиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


❗️Жазирама кунларда қаҳва ичишдан воз кечган маъқул

☀️Йилдан йилга ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқорилаб бормоқда. Албатта, бунга қатор техноген ва табиий омиллар таъсир қиляпти. Бундай шароитда инсонлар аномал иссиқ об-ҳавода яшашга кўникишига тўғри келади. Хўш, ёз чилласини қандай ўтказиш керак?

— Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. — Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади.

👒 Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим.

🕰 Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул.

🥋 Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.

🫗Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур.

🧃 Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади.

☕️⛔️ Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.

🍷❌ Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди.

🥂🚫 Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Мед
иабанк


Янгиҳаёт туманидаги боғчада юз берган ҳолат бўйича суд ҳукми чиқарилди

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги болалар боғчасида амалиёт ўтаётган коллеж ўқувчиси боғча тарбияланувчиларига игна тиққанлиги ҳолати юзасидан

Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида С. Э. (1989 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ тарбиячиси) ва М. Р. (2003 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги Педагогика коллежининг 3-босқич ўқувчиси) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Суднинг 2023 йил 8 июндаги қарори билан кўра икки нафар ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериши ва протест келтиришга ҳақлидир.

Суд томонидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бош бошқармаси бошлиғига содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик юзасидан меҳнат муносабатларидан келиб чиқиб, расмий муносабат билдириш ва тегишли чора-тадбирлар белгилаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 313-моддаси тартибида тақдимнома ҳам чиқарилди.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманидаги 122-ДМТТ мутасаддиларига рўйхатдан ўтмасдан туриб, тарбияланувчиларни қабул қилинганлик ҳолати ва улар учун тўловлар амалга оширилганлигини текшириб, қонуний баҳо бериш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 278-моддаси тартибида Янгиҳаёт туман прокурорига хабарнома юборилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


🖋 2030 йилга келиб Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

✉️ Ҳозирги вақтда республикада 48 мингдан ортиқ шахсда ОИВ касаллиги ташхисланган.

💰Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукуматимиз томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80%ни ташкил этди.

📈 Республикамизда ОИВ инфекциясини онадан болага юқишига барҳам бериш учун, ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узулуксиз таъминоти амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 99,7% болалар соғлом бўлишига эришилмоқда.

✔️2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун, 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарур.

🏓 “95-95-95” тамойилига кўра ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, беморларнинг 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, беморларнинг 95 фоизида вирус юкламасини паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллигининг юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⚡️ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛАРИ САМАРҚАНДДА УЧРАШАДИ!

✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 13-14-июнь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар таълим вазирларининг VII йиғилиши ташкил этилмоқда.

✔️ Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад –Туркий давлатлар ташкилоти аъзо мамлакатлари ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва умумий устувор вазифаларни белгилаб олишдан иборат.

📍Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон таълим вазирлари ва Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ҳамда Халқаро Туркий академия президенти маслаҳатчисининг иштирок этиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


‼️Ҳуқуқ ҳам, мажбурият ҳам қонун билан тартибга солинади

Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати Қашқадарёда битта сайт ва беш нафар блогер фаолиятини тугатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди:

Фаолиятини тугатишга қарор қилган блогерларнинг уч нафари суд томонидан маъмурий ҳуқуқбузар деб топилиб, жазога тортилгани бор гап. Бироқ бу – қарор қатъий, шикоятга ўрин йўқ, дегани эмас. Суд қароридан норози тараф белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. Шикоят юқори суд инстанциясида кўриб чиқилишида ҳеч қандай муаммо йўқ.

Блогерларга нисбатан чиқарилган суд қарорлари қонуний экани хусусида Кенгаш хулосаси ёки шикоят келтирилган тақдирда улар (суд қарорлари) юқори суд инстанциясида ўзгартирилиши ёхуд бекор қилинишига кафолат сифатида талқин этмаслик сўралади.

Суд қарорлари қонунийлигига фақат юқори инстанция суди ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


✏️ Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари

АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


2023/2024 йилларда ОТБ иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ДХШ асосида 13 та умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, уларга юқори даражада техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ўқувчиларга сифатли таълим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли Президент қарори
(ПҚ–163-сон, 25.05.2023 й) қабул қилинди.

⏺Умумий ўрта таълим мактабларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш лойиҳаси бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланади.

Хусусий шерик Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтказиладиган халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади ҳамда у билан умумий ўрта таълим мактабларини кейинчалик тасарруф этиш ҳуқуқисиз қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилади;

⏺ОТБ томонидан Лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади;

⏺Ажратилган маблағларнинг 150 минг АҚШ доллари — давлат шериги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг АҚШ долларихусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ОТБга қайтариб берилади.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


⚡️Штат қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар ташкилотда янги иш ўрни бўлиши биланоқ ишга олиниши шарт

Давлат органлари ёки ходимларнинг вакиллик органларига сайланганлиги учун ишдан бўшатилган ходимларга ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаганда эса бошқа тенг иш (лавозим) берилади.

Ҳарбий хизматга чақирилган ходим ҳарбий хизматдан захирага бўшатилганидан ёки истеъфога чиқарилганидан кейин, аввалги иш жойига бўшатилганидан бошлаб 3 ойдан кечикмай мурожаат қилса, ишга жойлашишда устувор ҳуқуққа эга бўлади.

➡️ Ташкилот қайта ташкил этилганда ҳарбий хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштиришни ташкилотнинг ҳуқуқий вориси, ташкилот тугатилганда эса маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

Юқоридаги кафолатларни ходимларга иш бериш имкони бўлмаганида маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур бўлганда эса уларни бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди.

Ташкилотда штат қисқаргандан кейин 6 ой ичида бўш иш ўрни очилса, штатлар қисқариши натижасида ишдан бўшатилган ходимлар янги пайдо бўлган иш ўрнига ишга қабул қилиниши шарт.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📣 8 июнь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган матбуот анжумани:
➖➖➖➖➖

📌Мавзу:
Ўзбекистонда ОИТСга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ва уларнинг натижалари 
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари  

〰️〰️〰️〰️〰️
👉Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан Рим шаҳрига келди.

“Фьюмичино”
аэропортида Олий мартабали меҳмонни Италия мудофаа вазири Гвидо Крозетто ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз Сиз яшаётган уйдан бошланади.

Биз билан биргаликда коммунал соҳага оид билимларингизни оширинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


“Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг муқаддас “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига боришлари учун кенг имкониятлар яратилгани боис, ушбу мақсадда Саудия Арабистони Подшоҳлигига борувчилар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.

Лекин, жорий йилги “Ҳаж” мавсуми арафасида айрим шахслар томонидан фуқароларимизни “Ҳаж” сафарига юбориш билан боғлиқ асоссиз таклифлар ҳам билдирилмоқда.

Афсуски, бундай таклифлар орқали Саудия Арабистонига борувчи ватандошларимиз сарсон-саргардон бўлишлари мумкин.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма раҳбари Я.М. ўзганинг ишончига кириб, уни ва танишини “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 16 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи бошқа бир туристик фирма ходими А.Т. эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарога “Ҳаж 2023” визаси расмийлаштириб, “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 10 минг АҚШ долларидан 4 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Бувайда туманида кузатилган ҳолатда Андижон шаҳридаги туристик фирма вакили М.Ж. Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг онасига “Ҳаж 2023” визаси расмийлаштириб, “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига талаб қилинган 8500 АҚШ долларидан 3 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Қурбон Ҳайити муносабати билан авиачипталар 50% арзонлаштирилди

2023 йилнинг 8 июнидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Қурбон ҳайити байрами кунлари, яъни шу йилнинг 28 июнидан 2 июлигача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларнинг авиачипталарига 50% чегирма тақдим этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖋 Республикада чўмилиш мумкин бўлган қўриқланадиган 196 та сув ҳавзаси, чўмилиш тақиқланган, қўриқланмайдиган, фуқароларнинг чўмилиш эҳтимоли бор 668 та жой рўйхатга олинган

АОКАда ўтказилган брифингда Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Элёр Аҳмадалиев чўмилиш ҳавзаларида чўкиш ҳолатларини олдини олиш бўйича амалга оширилган профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди:

Республика бўйлаб чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кўп кузатилаётган жойларда чўмилиш мавсумида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва жамоатчилик вакилларидан иборат 88 та кузатув ва назорат пости ташкил этилди.

Дарё, канал, ариқ, сой ва бошқалар устидан ўтган коммуникaция қувурлари устига икки тарафлама 1000 дан ортиқ тўсиқ ўрнатилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар асосан инсонларнинг чўмилиш қоидаларига риоя этмаслиги, фуқароларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда сувда чўмилиши, ота-оналарнинг фарзандларига бўлган эътиборсизлиги сабабли содир бўлмоқда.

Энг, ачинарлиси, жабрланганлар ва чўкиб кетганларнинг асосий қисмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда.

✏️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Қийноқ ҳолатлари юзасидан Омбудсман муносабат билдирди

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали суриштирув ва тергов жараёнларида ёки жазони ижро этиш муассасаларида фуқароларга жисмоний ва руҳий босим ўтказиш, қийноққа солишга оид қатор хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Қийноққа оид хабарлар Омбудсман назоратига олиниб, ўрганилмоқда. Лекин, Бўкада содир бўлган ҳолат суд тергов жараёнларида қийноқ деб аталмиш иллатга ҳали ҳануз йўл қўйилаётганлигини тасдиқлайди.

Биз айбдор шахсларни қатъий жазога тортишга чақирамиз - Омбудсман.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелланинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Рим ва Милан шаҳарларида олий даражадаги музокаралар, икки томонлама учрашувлар ҳамда Италиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови йўлга қўйилди

Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди.

Автобуслар "Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ" йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.

Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди.
Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Олий маълумотли ҳарбий бўлиш истагидаги ёшлар қайси олий таълим муассасаларида таҳсил олишлари мумкин?

АОКАда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу савол юзасидан батафсил маълумот берилди.

⏺Мудофаа вазирлиги тасарруфида Қуролли Кучлар академияси, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, ЎР олий ҳарбий авиация билим юрти, ЎР МВ Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти, ЎР ҚК Ҳарбий тиббиёт академияси, ЎР ҚК Кичик мутахассисларни тайёрлаш маркази, ЎР МВ “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи мавжуд.

⏺Шунингдек, Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун сафарбарлик резервларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнини оптималлаштириш ҳамда резерв ва захира офицерларни тегишли ҳарбий-ҳисоб ихтисосликлари бўйича сифатли тайёрлаш учун Мудофаа вазирлиги тасарруфида 4 та, жумладан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳарбий таълим факультети, Бухоро давлат университети ҳарбий таълим факультети, Фарғона давлат университети ҳарбий таълим факультети каби ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари фаолият юритмоқда.

⏺Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига дастлабки саралаб олиш тадбирлари икки босқичда ўтказилади.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Тошкент вилояти прокуратураси Бўка туманидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди

Бўка тумани ИИБ томонидан терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида икки нафар тезкор ходим қамоққа олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.