Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.

Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#хушхабар
#расман

⚡️⚡️⚡️Зўрлигини исбoтлаш учун бир ой етарли бўлди: Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг феврал ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат

Дадангизни қучинг, бағрингизга босинг, қўйворманг, бу дунёда дадаси борлар...
Тез - тез боринг, куттириб борманг, бу дунёда дадаси борлар...

Дадалар кўп дардга кўнаркан, 
Сен яшна деб, ўзи сўнаркан...

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кайфият

Энди бу жониворларга паспорт берса ҳам бўлаверади. 😅😅

@haqiqatonline_24


⚡️⚡️Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёлга эҳтиром” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди.

Унда турли тармоқ касаба уюшма ташкилотларида фаолият юритаётган 128 нафар хотин-қизлар тақдирланди.

@haqiqatonline_24


#спорт

⚡️Руслан Абдуллаев эртага профессионал боксда дебют жангини ўтказади

Жаҳон чемпиони, Тошкент вилоятилик боксчи Руслан Абдуллаев проф боксда ҳам ўз юришини бошлади. Вакилимизнинг дастлабки рақиби мексикалик Хосе Валензуела Алварадо бўлади. Бугун боксчилар тарози ва нигоҳлар тўқнашувида иштирок этишди.

Баҳс Калифорнияда ўтказиладиган бокс оқшомида ташкил этилади.

Руслан иштирокидаги жанг Ўзбекистон вақти билан 7 март куни 07:00 га тўғри келади.


@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️🌧Ўзбекистонинг қатор ҳудудларида 7 март куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

@haqiqatonline_24


#муносабат

❗️Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилгани ростми?


Ижтимоий тармоқларда
“Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилибди” деган гаплар тарқалмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу маълумотларни мутлақо асоссизлигини маълум қилди.

🔹 Шаҳарда чиқинди йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чеклов жорий этилмаган.
🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар учун хизматлар одатдагидек давом этмоқда.

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

❗️ Ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

Лицензия асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари орқали Умра сафарига боринг!


Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#коррупция

❗️Тошкент вилоятида Миллия гвардия ходими пора билан ушланди

Ўрта Чирчиқ туманида Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️ «Ангрен» кўмир конида БелАЗ самосвали тоғ жинсларини тўкиш вақтида сирпаниб, орқага ағдарилди ва ёниб кетди (видео)

Бахтсиз ҳодиса оқибатида БелАЗ ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

@haqiqatonline_24


Тошкент ҳақиқати-9.pdf
14.5Mb
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2025 йил 19 февралдаги 9-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#фойдали

⚡️⚡️Рамазон ойида Нишолданинг фойдаси

Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2—3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади.

@haqiqatonline_24


#хушхабар

⚡️⚡️⚡️Газ заправкалар очилади

Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 9:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.

@haqiqatonline_24


#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ибрат_вақти

Ҳақиқий жаннат ерда экан...

Қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган ёш маҳкумнинг ота-она ва ҳаёт ҳақидаги гаплари ҳар қандай одамни йиғлатади.

Мактабда, уйда ва кўчада ҳеч кимни айтганини қилмай, безорилик қилиб юрган ўсмирлар бу видеони кўриши ва ҳулоса чиқариши керак.


📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат

❗️Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари шуғулланмайди – Президент

@haqiqatonline_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#миллийлик_қонимизда

⚡️⚡️"Тошкент ҳақиқати" ҳамда "Ташкентская правда" газеталари таҳририяти жамоаси ижодда ҳам, ҳаётда ҳам миллийлигимизнинг толмас тарғиботчиси.

@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️⚡️Фуқаролар учун субсидия, пенсия ва моддий ёрдам бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилади

Президент раислигида ўтган йиғилишда фуқаролар саволларига телефон орқали жавоб берувчи сунъий интеллект тизимини яратиш топширилди.

Янги платформа орқали аҳоли сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам бўйича онлайн жавоб олади.

@haqiqatonline_24


#диққат
#тезкор

❗️Ҳудудларда кучли шамол бўлиши, ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 март куни шимолда ва чўл ҳудудларда, 7-8 март кунлари республиканинг қолган ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, Навоий, Жиззах вилоятларида айрим жойларда баъзида 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

7 мартда ва 8 мартга ўтар кечаси республика бўйича ёмғир ёғади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Кундузги ҳарорат 7-10 даража илиққача пасаяди.

@haqiqatonline_24


#тезкор

❗️Раҳбарлар, "Иномарка"да юриш отмень!

Давлатимиз раҳбари мансабдорларга хорижда ишлаб чиқарилган турли русумли хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлигини таъкидлади.

@haqiqatonline_24

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.